«O’zaviatsiya» Agentligi
943 subscribers
882 photos
28 videos
391 links
Oʼzbekiston Respublikasi transport vazirligi huzuridagi Fuqaro aviatsiyasi agentligi
—————
Web-site: https://www.uzcaa.uz

Facebook: https://www.facebook.com/CivilAviationAgency
Download Telegram
Халқаро фуқаро авиацияси куни
7 декабрь бутун дунёда Халқаро фуқаро авиацияси куни сифатида нишонланади. Фуқаро авиацияси парвозларининг қулайлиги, хавфсизлиги ва ўз вақтида бажарилишини таъминловчи диспетчерлар, учувчилар, муҳандислар ва бошқа кўплаб соҳа хизматчилари шу куни касб байрамини нишонлайдилар.
1992 йил 12 ноябрдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси тегишли мажбуриятларни зиммасига олиб Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг (ИКAО) тўлиқ ҳуқуқли аъзоси бўлди.
Ўзбекистоннинг ИКAОдаги фаол иштироки ушбу ташкилотнинг Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини инобатга олган ҳолда сиёсат олиб борилиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси халқаро ҳаво йўлларида эркин парвозларни амалга оширишда тегишли қарорларни ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш имконини беради.
“Ўзавиация” агентлиги Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси соҳасининг барча ходимларини Халқаро фуқаро авиацияси куни билан табриклайди!

uzcaa.uz | Facebook | Telegram
8 декабрь-Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни!
Конституция инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, давлат суверенитети, жамиятда тинчлик ва тотувлик тамойилларига риоя этиш, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишнинг кафолатидир. Ушбу ҳужжат Ўзбекистон давлатчилиги шаклланишининг энг янги босқичини бошлаб берди ва бугунги кунда у ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлайди.
“Ўзавиация” агентлигида Конституциянинг 30 йиллиги мунособати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 ноябрдаги фармойиши билан таъсис этилган “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишонини топшириш маросими ўтказилди.
Мазкур эсдалик нишони “Ўзавиация” агентлиги директорининг ёрдамчиси Гулямов Рустам Джалалитдиновичга тантанали равишда топширилди.
Мукофотланган юксак эътибор ва эътироф учун миннатдорчилик изҳор этиб, Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлида астойдил меҳнат қилишини билдирди.

uzcaa.uz | Facebook | Telegram
Ҳуқуқий тарғибот
2022 йил 6 декабрь куни “Ўзавиация” агентлиги ходимлари “Конституциявий ҳуқуқ ойлиги” ва “Ҳуқуқий саводхонлик куни”га бағишланган ҳуқуқий саводхонлик ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тадбирида иштирок этдилар. Ходимларга Ўзбекистон Республикаси Конституцияси - Ўзбекистон Республикасининг энг юқори норматив-ҳуқуқий ҳужжати ва Ўзбекистон Республикасининг "Географик объектлар номлари тўғрисида", "Стандартлаштириш тўғрисида"ги қонунлари етказилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан ташкил этилган видеоконференция бўлиб ўтди, унда Агентлик ходимлари иштирок этдилар.

uzcaa.uz | Facebook | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Амир Темур музейига саёҳат
Транспорт вазирлиги бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан “Мозийга саёҳат” дастури доирасида вазирлик тизимида фаолият юритаётган «Ўзавиация» агентлиги ходимларининг оила аъзолари билан биргаликда пойтахтимиздаги Темурийлар тарихи давлат музейига ташрифи ташкил этилди.
Саёҳат давомида тарихий ашёлар, нодир қўлёзмалар, аждодларимиз ҳаётида муҳим ўрин тутган буюмлар билан яқиндан танишилди.
Қизиқарли бўлган саёҳат, ташриф буюрувчиларда катта таъсурот қолдирди.

uzcaa.uz | Facebook | Telegram
Ҳуқуқий тарғибот
2022 йил 27 декабрда “Ўзавиация” агентлиги ходимлари “Давлат божи тўғрисида”ги ва “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш тадбирида иштирок этдилар. Унда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тақдим этилган тақдимот материаллари тўплами (аннотациялар, инфографикалар, слайдлар) намойиш этилди.

uzcaa.uz | Facebook | Telegram
"Air Astana" самолёти кучли турбулентликка учради
2023 йил 2 январь куни Тошкент – Олмаота йўналиши бўйича КC128 рейсини амалга ошириш чоғида "Air Astana" авиакомпаниясининг самолёти Чимкент парвозларни бошқариш маркази ҳудудида 350 (10600 м) баландликда кучли турбулентликка учради.
Самолёт Тошкентдан маҳаллий вақт билан соат 14.35 да ҳавога кўтарилган. Аirbus А321 ҳаво кемаси бортида 135 йўловчи ва 9 нафар экипаж аъзоси бўлган.
Олинган маълумотларга кўра, ҳодиса натижасида
7 киши (шундан 3 нафари Ўзбекистон фуқароси) жабрланган.
Самолёт маҳаллий вақт билан соат 16.45 да Олмаота аэропортига қўнган.
Йўловчиларга ёрдам кўрсатиш учун тез ёрдам машиналари аэропортда кутиб олган.
Ҳаво кемаси қўнганидан сўнг 2 нафар йўловчи тиббий ёрдам сўраган ва улар Олмаотадаги шифохоналардан бирига кўрикдан ўтиш учун юборилган.
Олинган маълумотларга кўра кўрикдан сўнг синган тан жароҳатлари қайд этилмаган, тиббий ёрдам кўрсатилгач, йўловчилар касалхонага ётқизишдан бош тортишган.
Қозоғистон фуқаро авиацияси қўмитаси маълумотларига кўра, ушбу факт ваколатли органлар томонидан текширилади ҳамда натижалари бўйича кейинроқ қўшимча ахборот берилади.

uzcaa.uz | Facebook | Telegram
Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиаходимларини 2022 йилда тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича натижалар якунланди

2023 йил 27 январда "Ўзавиация" агентлигида Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг тиббий-учиш эксперт комиссиялари томонидан авиация ходимларини
2022 йил учун тиббий кўрикдан ўтказиш натижаларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Агентлик раҳбарлари ва мутахассислари, тиббий-учиш эксперт комиссияси мутахассислари, авиация шифокорлари, фуқаро авиацияси авиакомпаниялари ва “Ўзаэронавигация” марказининг вакиллари иштирок этди.
Йиғилишда жорий 2022 йил учун Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиаходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари ва мазкур даврда парвозлар хавфсизлигини тиббий таъминлаш соҳасида амалга оширилган ишлар якунлари муҳокама қилинди.
Тадбир якунида 2023 йил учун авиация тиббиёти соҳасида яқин келажакда амалга ошириш зарур бўлган муҳим мақсадлар белгилаб олинди.

uzcaa.uz | Facebook | Telegram
Аудитга тайёргарлик
«Ўзавиация» агентлигида Озарбайжон Республикасидан келган эксперт гуруҳи ўз ишини бошлади.
Ташрифдан мақсад 2023 йил 17-29 май кунлари Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган аудитга тайёргарлик кўришга кўмаклашишдир.
Озарбайжон Республикаси томонидан ИКАО аудитини тайёрлаш ва муваффақиятли ўтказиш бўйича катта тажрибани инобатга олган ҳолда, ушбу мутахассислар АНС, АГА соҳаларига жалб қилинади.

uzcaa.uz | Facebook | Telegram
Алишер Навоий туғилган кунга 582 йил тўлди
Бугун “Ўзавиация” агентлигида ўзбек адабий тили асосчиси ва давлат арбоби Ҳазрат Низомиддин Мир Алишер Навоийга бағишланган адабий кеча бўлиб ўтди.
Тадбирни Давлат тили бўйича директор маслаҳатчиси Р.Гулямов очиб берди.
Маърузада мамлакатимизда улуғ бобокалонимизга эҳтиром кўрсатиш, асарларини ўрганиш, уни дунёда кенг тарғиб этишга доимий эътибор қаратилаётганлиги таъкидланди.
Тадбир якунида ёшлар етакчиси Л.Шорасулова А.Навойининг гўзал ғазалларидан ўқиб эшитирди.

uzcaa.uz | Facebook | Telegram
Қонунчиликдаги ўзгартиришлар
Ўзбекистон Республикасининг «Қурол тўғрисида»ги ҳамда
2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сон «Ўзбекистон Республикасида тиббий-ижтимоий хизматлар тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг
2023-йил 27-январдаги буйруғлари билан “Ҳаво транспортида йўловчи ва багаж ташиш” авиация қоидасига (ЎзР АҚ-195) ўзгартиришлар киритилди.
Қўйидаги ўзгартиришлар тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда амалга оширилган бўлиб жорий йилнинг
14 февралидан кучга кирди.

uzcaa.uz | Facebook | Telegram
Халқаро хотин-қизлар куни!
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиация агентлигида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди ва унда Агентлик раҳбари эркаклар жамоаси номидан азиз аёлларни кириб келаётган байрам билан қутлади.
“Ўзавиация” агентлиги директори барча аёл ходимларга узоқ умр, мустаҳкам соғлик, оилавий бахт ва кўтаринки кайфият тилади.
Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан барча аёлларга гуллар ва совғалар топширилди.

uzcaa.uz | Facebook | Telegram
Хайрия хашари!
Бугун, 2023 йил 18 март куни “Ўзавиация” агентлигида ҳукумат фармойишига асосан (91–Ф, 04.03.2023 й.) умумхалқ баҳор байрами Наврўз байрамини нишонлашга тайёргарлик кўриш мақсадида “Ўзавиация” агентлиги ходимлари ҳамжиҳатлигида хайрия ҳашари ўтказилди.
Тадбир давомида Агентликнинг ички ва атроф йўлаклари ободонлаштирилди. Дарахтларни оқлаш ва кесиш ишлари ташкиллаштирилди. Агентликка туташган махалла кўчаларини ободонлаштириш ва кўкаламлаштириш ишларига махалла аҳолисига кўмаклашилди.
Тадбирда “Ўзавиация” агентлигининг раҳбарияти ва ходимлари фаол иштирок этишди.

uzcaa.uz | Facebook | Telegram