«O’zaviatsiya» Agentligi
1.06K subscribers
1.01K photos
35 videos
450 links
Oʼzbekiston Respublikasi transport vazirligi huzuridagi Fuqaro aviatsiyasi agentligi
—————
Web-site: https://www.uzcaa.uz

Facebook: https://www.facebook.com/CivilAviationAgency
Download Telegram
Николас Раллонинг Ўзбекистонга расмий ташрифи
Ўзбекистон Республикасига ИКАОнинг Европа ва Шимолий Атлантика минтақавий бюроси директори Николас Ралло 2022 йил 12 ноябрь куни расмий ташриф буюрди.
“Ўзавиация” агентлиги директори
Т.А. Назаров хамроҳлигида ташрифнинг биринчи кунида Самарқанд Халқаро аэропортининг фаолияти билан яқиндан танишди.
Ташрифнинг иккинчи кунида Тошкент давлат транспорт университетининг Ўқув ишлари бўйича проректор А.А.Ғуломов ҳамда мазкур олийгоҳ талабалари билан учрашувлар бўлиб ўтди.
Расмий ташриф дастурига асосан Н. Раллонинг Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири И.Маҳкамов ва фуқаро авиацияси корхоналари раҳбарлари билан учрашувлари режалаштирилган.

uzcaa.uz | Facebook | Telegram
Коррупцияга қарши курашиш ва хуқуқий тарғибот
2022 йил 10 ноябр “Ўзавиация” агентлиги ходимлари “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги" ва "Ҳуқуқий билимларни ошириш куни"га бағишланган тадбирда иштирок етишди. Агентликка Тошкент юридик университетининг Давлат ва ҳуқуқ назарияси профессори Ф.Мухиддинова ва Миробод тумани Маънавият бўлими ходими Н.Пулатова таклиф етилди. Тадбирда қонунчиликнинг енг муҳим янгиликлари, жумладан, меҳнат қонунчилиги янгиликлари, коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тайёрланган тақдимот материаллари намойиш етилди.

uzcaa.uz | Facebook | Telegram
Николас Раллонинг «Ўзавиация» агентлигидаги учрашуви
ИКАО Европа ва Шимолий Атлантика минтақавий бюроси директори Николас Раллонинг Ўзбекистон Республикасига ташрифи якунида «Ўзавиация» агентлиги мутахассислари билан учрашув ташкил этилди.
Йиғилиш давомида 2023 йилда бўлиб ўтадиган аудитга оид долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Николас Ралло томонидан ИКАО баённома саволлари бўйича зарур кўрсатмалар ва маслаҳатлар берилди. «Ўзавиация» агентлиги мутахассислари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Учрашув самимий ва дўстона мулоқот руҳида ўтди.

uzcaa.uz | Facebook | Telegram
Davlat bayrog'i kuni
2022 yil 18 noyabr kuni “O‘zaviatsiya” agentligida O‘zbekiston Respublikasi davlat Bayrog’i kuni munosabati bilan “Muqaddasdir Vatan bayrog’i” shiori ostida tadbir tashkil etildi. Davlatimiz, millatimiz iftixori bo’lmish mustaqil O’zbekistonning “Davlat bayrog’i to‘g‘risida”gi qonuni qabul qilganligining 31 yilligi munosabati bilan xodimlar bilan davra suhbati o‘tkazildi.
Davlatimiz bayrog’i tinch va osoyishta, ozod hamda erkin hayotimiz, yorug’ kelajagimizga bo’lgan ishonchimiz timsolidir.
Tadbir davomida davlat bayrog’i mazmun-mohiyati va uni madh etuvchi maxsus videoroliklar namoyish etildi. Tadbirda yoshlar faol ishtirok etishdi. Tadbir barcha uchun qiziqarli tarzda bo’lib o’tdi.

uzcaa.uz | Facebook | Telegram
Ўзбекистон ва Озарбайжон авиация маъмуриятлари ўртасида тажриба алмашуви
ICАО аудитига ўз вақтида ва сифатли тайёргарлик кўриш, фуқаро авиацияси органи фаолиятини бошқариш, давлат назоратини ташкил этиш ва кучайтириш усуллари юзасидан тажриба алмашиш мақсадида “Ўзавиация” агентлиги вакилларининг Озарбайжон Республикаси Рақамли ривожланиш ва транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигига ташрифи амалга оширилди.
Ташрифдан асосий мақсад парвозлар хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ICАОнинг бўлажак аудитига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича тажриба алмашишдан иборат бўлди.
Тажриба алмашиш дастури якунида икки томонлама алоқаларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

uzcaa.uz | Facebook | Telegram
Ҳуқуқий тарғибот
2022 йил 23 ноябр куни "Ўзавиация" агентлиги ходимлари 2022 йил 28 октябрдаги 798-сонли "Ўзбекистон Республикаси Mеҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг мазмун-моҳиятини етказиш бўйича тадбирда иштирок этдилар, унда меҳнат қонунчилиги янгиликлари муҳокама қилинди ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тақдим этилган тақдимот материаллари тўплами (аннотация, слайд, инфографикалар) намойиш этилди.

uzcaa.uz | Facebook | Telegram
“SALAM AIR ” авиакомпанияси Ўзбекистон Республикасига мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома олди
Ўзбекистон Республикаси ва Омон Султонлиги ўртасидаги ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро Битим асосида "Ўзавиация" агентлиги томонидан “SALAM AIR” авиакомпаниясига 2022 йил 30 ноябрда
18-К сонли Ўзбекистон Республикасига Маскат – Ташкент – Маскат ва Маскат – Наманган – Маскат йўналишларида мунтазам парвозларни амалга ошириш учун Эксплуатацион рухсатнома берилди.
Авиакомпания парвозларни А320 ва А321ҳаво кемаларида амалга оширади.

uzcaa.uz | Facebook | Telegram
Сингапурдаги малака ошириш
Cингапур авиация академияси томонидан ажратилган грантга асосан «Ўзавиация» агентлиги Авиация ходимларига гувоҳномаларни бериш ва муддатини узайтириш бўлими бошлиғи Халитов Шавкат Равилевич, Сингапур авиация академиясида бўлиб ўтган, авиация мутахассислари учун курсларни муваффақиятли тамомлади.
Ушбу курслар уч босқичда ўтказилди:
“Фуқаро авиациясини бошқариш дастури”;“Халқаро ҳаво қонуни” ва “Интеграциялашган хавфсизликни бошқариш тизимлари.
Сингапур авиация академиясининг раҳбарияти томонидан ўқиш якунида Ш. Халитовга Фуқаро Авиациясини Бошқариш бўйича мутахассис дипломи берилди.

uzcaa.uz | Facebook | Telegram