"YUKSALISH" HARAKATI
2.99K subscribers
3.34K photos
520 videos
7 files
1.74K links
“Yuksalish” harakati — Движение "Юксалиш"

☎️ +998 95 230 33 23
📩info@yumh.uz

Bizning ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
https://taplink.cc/yuksalish.org
Download Telegram
Сенаторлар томонидан "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили" давлат дастурининг 2-чорак ижроси якунлари юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи тингланди. Ҳисобот Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов томонидан тақдим этилди.

https://www.facebook.com/senatuzb/videos/2460074677610334/
Тошкент шаҳрида босма ва интернет ОАВ вакиллари учун тренинг ўтказилмоқда

Жорий йилнинг 22-24 август кунлари “Ўзбекистонда журналистика соҳасида халқаро этика стандартларини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳрида босма ва интернет ОАВ вакиллари учун тренинг ўтказилмоқда. Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сирдарё вилоятларида фаолият юритувчи 20 нафар журналист таклиф этилган.

Тадбир давомида бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни ёритишда таҳлилий журналистиканинг ўрни, сифатли таҳлилий мақолалар тайёрлаш, хусусан фактлар билан ишлаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан ўринли фойдаланиш каби мавзулар бўйича кўникмалар берилди.

Лойиҳа “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ва Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Бугунги кунга қадар бу каби тренинглар Самарқанд, Қашқадарё, Фарғона, Хоразм вилоятларида ўтказилди.
https://yumh.uz/uzc/news_detail/112
"YUKSALISH" HARAKATI
#Что_обсуждается_в_парламенте Депутаты в третьем чтении приняли Закон «О поддержке грудного вскармливания и требованиях к продуктам питания для младенцев и детей раннего возраста». По мнению парламентариев, отсутствие отдельного закона, направленного на…
❗️Сегодня на 21- пленарном заседании Сената Олий Мажлиса сенаторы отклонили закон о поддержке грудного вскармливания и требованиях к продуктам питания для младенцев и детей раннего возраста.

По мнению сенатора, директора Нукусского филиала Ташкентского педиатрического медицинского института Орал Атаниязовой, закон имеет исключительное значение, так как он связан с генофондом нации и будущим нашего народа. Однако некоторые его нормы не соответствуют Международному своду правил по сбыту заменителей грудного молока.

О. Атаниязова перед голосованием по этому закону подчеркнула, что в закон необходимо включить экспертизу качества детского питания, чтобы обеспечить безопасность детского питания.

За отклонение закона проголосовали 75 сенаторов.
В Узбекском национальном академическом драматическом театре состоялся мастер-класс с основателем и директором танцевальной школы «El Haddawi» (в переводе с арабского языка — «идущие по пути мудрости») Инго Талеб Рашидом из Баварии на тему «Современный театр танца: между Востоком и Западом».

С такой инициативой вышли соотечественники, которые долгое время жили и работали в Германии, не понаслышке знакомы с постановками этой школы. Общенациональное движение «Юксалиш» совместно с Министерством юстиции Республики Узбекистан поддержали такую идею по налаживанию мостов дружбы между театральными сообществами двух стран, укреплению культурно-гуманитарного сотрудничества.

В завершении участники школы «El Haddawi» презентовали отрывок из спектакля Инго Талеб Рашида «Беседы птиц» по мотивам произведения Фарид-ад-Дина Аттара в сопровождении живой музыки.
23 август куни БМТ Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда “Ёшлар ойлиги” лойиҳаси доирасида ҳайдовчисиз бошқариладиган автомобиллар учун дастурий таъминот яратувчи “Voyage” компания (Сан-Франциско, АҚШ) вакили Матт Лубберс билан учрашув бўлиб ўтди.

“Voyage” компанияси сунъий онг тизимини автомобилларда қўллаб, ҳайдовчисиз бошқариладиган автомобиллар учун дастурий таъминот яратиш билан шуғулланади. Компания Силикон водийсида жойлашган бўлиб, қатор муваффақиятли лойиҳаларни амалга оширган.

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракатида бўлиб ўтган учрашув давомида Матт Лубберс компания фаолияти, сўнгги инновацион ечимлар, ҳайдовчисиз бошқариладиган автомобилларнинг ишлаш принциплари ҳақида тақдимот ўтказди.
@uzbyuksalish
«Ассоциация развития гражданского общества «АРГО» и Общенациональное движение «Юксалиш», при финансовой поддержке Агентства США по международному развитию (USAID) приглашают представителей ННО, самоинициативные группы, местные сообщества на тренинг в рамках программы «Партнёрство для Инноваций – P4I».

Тренинги будут проходить в сентябре месяце текущего года и включают в себя такие курсы, как:
— разработка проекта;
— финансовая устойчивость организации;
— инструменты эффективного продвижения гражданских инициатив;
— социальное партнерство.

Крайний срок подачи документов — 2 сентября 2019 года.
Заявку отправлять на e-mail: P4I@yumh.uz

По дополнительным вопросам обращаться по следующему номеру: +998951422555

Все расходы, связанные с участием на тренингах (проезд и проживание), покрываются за счет организаторов.
#Парламент_муҳокамалари
Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда депутатлар томонидан бир қатор муҳим масалалар муҳокамаси режалаштирилган.

Хусусан:
— Қорақалпоғистон Республикаси таркибида Бўзатов туманини тузиш;
— Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2019 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси
депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда.

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати муҳокама жараёнларини фаол ёритиб боради. @uzbyuksalish
#Парламент_муҳокамалари

⚡️Қорақалпоғистон Республикаси таркибида янги туман ташкил этилди

Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда
. Унда депутатлар томонидан "Қорақалпоғистон Республикаси таркибида Бўзатов туманини тузиш тўғрисида"ги қарор қабул қилинди.

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Кегейли тумани «Қусқанатов», «Еркиндарья», «Аспантай» овулларининг, «Бўзатов» шаҳарчасининг ҳамда Чимбой тумани «Кўк-сув» овулининг ҳудудларини бирлаштириб, Бўзатов туманини тузиш бўйича таклифи маъқулланди.

Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатига юборилди.
ННТ вакилларига тренинглар ўтказиш учун мутахассислар таклиф этилади

Жорий йилнинг 19 сентябридан — 18 октябрига қадар
Тошкент шаҳрида маҳаллий ННТ вакилларини салоҳиятини оширишга қаратилган тренинглар ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу тренингларни ўтказиш учун қуйида келтирилган мавзулар бўйича тренерлар ўртасида танлов эълон қилинади:

19-20 сентябрь — “Лойиҳаларни ишлаб чиқиш”
26-27 сентябрь — “Ижтимоий шериклик”
3-4 октябрь — “Фуқаролик ташаббусларини илгари суришнинг самарали воситалари”
17-18 октябрь — “Молиявий барқарорлик”

Аризалар p4i@yumh.uz электрон манзили орқали, “ТРEНEРЛАР ТАНЛОВИДА ИШТИРОК ЭТИШ УЧУН РЕЗЮМЕ (ФИШ)” сарлавҳа остида қабул қилинади. Кўшимча маълумотлар учун тел.: +998951422555

Аризаларни қабул қилишнинг сўнгги муддати: 2019 йил 4 сентябрь, соат 18:00
#Парламент_муҳокамалари

⚡️Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси давом этмоқда. Унда депутатлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2019 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси кўриб чиқилмоқда.

Хусусан, 2019 йилнинг I ярим йиллик якунига кўра мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти қарийб 222,0 трлн. сўмни ташкил этган ҳолда, ўтган йилга нисбатан 5,8 % га ўсган.

Молия вазирлиги маълумотларига кўра, Давлат бюджетининг 2019 йил I ярим йилликдаги харажатлари (давлат мақсадли жамғармаларисиз) 55 266,3 млрд. сўмни (аниқланган режа кўрсаткичларига нисбатан 95,0 фоиз) ёки ЯИМ га нисбатан 24,9 фоизни ташкил этган.

2019 йилнинг I ярим йиллиги давомида тушумларнинг бир маромда туширилиши ҳисобига бюджет ташкилотларининг қарийб 19,1 трлн. сўмлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлари ҳамда 4,2 трлн. сўмдан ортиқ иш ҳақига нисбатан ажратмалари ўз муддатларида тўлиқ молиялаштирилиши таъминланган. @uzbyuksalish
Эндиликда аукцион ғолибига ер бериш учун ҳоким қарори талаб этилмайди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарорига (ПҚ–4427-сон, 26.08.2019 й.) мувофиқ ер участкасини танлаш материаллари юзасидан белгиланган ташкилотларнинг хулосасини олиш талаби бекор қилинади.
@uzbyuksalish
Маҳаллий ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида ёшлар учун долзарб масалаларда тадқиқотлар ўтказилади

Бу ҳақда 27 август куни “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатида маҳаллий ва халқаро ташкилотлар экспертлари иштирокида бўлиб ўтган давра суҳбати давомида келишиб олинди.

Хусусан, БМТ Хавфсизлик кенгашининг “Ёшлар, тинчлик ва хавфсизлик” 2250 резолюцияси доирасида Ўзбекистон ёшлари олдида турган долзарб муаммолар ўрганилади. Ислоҳотларни амалга оширишда йигит-қизларнинг салоҳиятида унумли фойдаланиш, фуқаролик жамиятини ривожлантиришда ёшларни фаол жалб қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.
https://yumh.uz/uzc/news_detail/113
Барқарор ривожланиш мақсадларининг Ўзбекистонда жорий этилиши ҳолати жамоат ташкилоти вакиллари билан муҳокама қилинди

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати офисида БМТнинг Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссияси вакили Рикардо Мессиано иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Унда қатор жамоат ташкилоти вакиллари иштирок этиб, бугунги кунда БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларининг жорий этилиши ҳамда унда белгиланган кўрсатгичларга эришиш ҳолати ҳақида сўз юритилди. Жумладан, нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ҳукуматга таклифлар тайёрлаш ҳамда доимий кўмаклашиш зарурлиги айтиб ўтилди.

Иштирокчилар томонидан Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш таркибини янада кенгайтириш ҳамда унга жамоат ташкилотлари вакилларини ҳам киритиш таклифи билдирилди.
#Парламент_муҳокамалари

⚡️Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирилигига янги раҳбар номзоди депутатлар томонидан маъқулланди

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазири лавозимига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган Ботир Зокиров номзодини маъқулладилар. У бунга қадар вазирликда вазир ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Абдуқаҳҳор Тўхтаев Шайхонтоҳур тумани ҳокими этиб тайинланганлиги муносабати билан ушбу лавозим вакант бўлиб турган эди.
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ва “Миллий тикланиш” демократик партияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

28 август куни “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати офисида “Миллий тикланиш” демократик партияси вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Унда ташкилотлар ўртасида бошланган ҳамкорликни янада жадаллаштириш, истиқболда янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Ташкилот раҳбарлари фикрига кўра, имзоланган ҳамкорлик меморандуми икки томон саъй-ҳаракатларини бирлаштириш, бошланган лойиҳаларни янада жадаллаштириш, келгусида янги ташаббусларни ҳаётга тадбиқ этишга хизмат қилади.

Фурсатдан фойдаланиб, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати барча вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари, шу жумладан сиёсий партиялар билан ҳамкорликка тайёрлигини билдиради. Бу айниқса, шу йилнинг декабрь ойида миллий парламентимиз ва маҳаллий вакиллик органларига бўладиган сайловларга тайёргарлик фонида ўта долзарб ҳисобланади.
https://www.yumh.uz/uzc/news_detail/115
Мустақиллик байрами арафасида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг Тошкент вилояти бўлинмаси томонидан алоҳида эҳтиёжли шахслар ҳолидан хабар олинди.

Ҳаракат вакиллари Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳридаги Имконияти чекланган ёшларга ижтимоий-психологик хизмат кўрсатиш ва касбга йўналтириш маркази тарбияланувчилари билан учрашдилар. У ерда яратилган шароитлар, йигит-қизлар билан ишлаш бўйича олиб борилаётган фаолият билан танишдилар.

Шунингдек, “Шарқ” тўйхонасида ташкил этилган хайрия тадбирида иштирок этиб, алоҳида эҳтиёжли фуқаролар ҳолидан хабар олинди. @uzbyuksalish
Фаол ёшларга аъзолик сертификатлари топширилди

Бугун Хоразм вилоятида олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар, идора ва ташкилотларда фаолият юритаётган фаол ёшлар иштирокида учрашув ташкил этилди.

Иштирокчиларга мамлакатимизда сўнгги йилларда амалга оширилган улкан ислоҳотлар ва ушбу жараёнларда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати олдида турган салмоқли вазифалар юзасидан маълумот берилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилоятига ташрифи натижасида қабул қилинган алоҳида дастур ва “йўл харита”ларига мувофиқ замонавий темир йўллар, Президент мактаби, ижод мактаблари барпо этилгани ҳамда воҳада инвестиция ва туризм янада ривожлантирилаётганлиги ҳақида сўз юритилди.

Учрашув якунида веб-сайт (https://yumh.uz/uzc/membership) орқали “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати аъзолигига қабул қилинган ёшлар учун сертификатлар топширилди.
https://www.yumh.uz/uz/news_detail/116
Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Унга мувофиқ, "Юксалиш" умуммиллий ҳаракатининг Хоразм вилояти бўлинмаси раҳбари Абдукаримова Сайёра Сапаевна "Содиқ хизматлари учун" медали билан тақдирланди.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, "Юксалиш" умуммиллий ҳаракатининг Хоразм вилояти бўлинмаси раҳбари Сайёра Сапаевнани юксак эътибор ва рағбат билан Ҳаракат жамоаси номидан табриклаймиз!🇺🇿👏👏
Мустақиллик байрами арафасида Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси Қаҳраман Раматуллаевич Сариев “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати фахрий аъзосига айланди.

Фурсатдан фойдаланиб, Қаҳраман Раматуллаевичга ҳаракат фаолиятини яқиндан қўллаб-қувватлаб келаётгани учун чуқур миннатдорлик билдирамиз.

Эслатиб
ўтамиз, бугунга қадар ҳаракат аъзолигига ҳудудларда аҳоли ўртасида ҳурмат ва эътиборга сазовор бўлган кўплаб юртдошларимиз, ёшлар, шунингдек, хорижда истиқомат қилиб, юртимиз тараққиётига ўзининг беминнат ҳиссасини қўшаётган бир гуруҳ ватандошларимиз қабул қилиндилар.

📝Аъзолик: https://yumh.uz/uzc/membership
____________________________________________

Накануне Дня независимости председатель Совета Министров Каракалпакстана Кахраман Раматуллаевич Сариев стал почетным членом Общенационального движения «Юксалиш».

📝Стать участником: https://yumh.uz/ru/membership