"YUKSALISH" HARAKATI
3.1K subscribers
3.48K photos
585 videos
7 files
1.89K links
“Yuksalish” harakati

☎️ +998 95 230 33 23
📩info@yumh.uz

Bizning ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
https://taplink.cc/yuksalish.org
Download Telegram
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати БМТнинг Болалар жамғармаси – ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда “Болалар ва ёшлар учун дўстона шаҳар” глобал ташаббусини амалга оширади.

Мақсад — болалар ва ёшларнинг бевосита уларнинг ҳаётига тегишли масалалар бўйича қарорлар қабул қилишда иштирок этишига ва тегишли равишда жойларда ҳаракат дастурларини ишлаб чиқиб, уларни амалга оширишга йўналтирилган тизимли ёндашувни қўллашдир.

Айни пайтда мазкур ташаббусга бағишланган брифинг ўтказилмоқда:

👉 https://www.facebook.com/watch/live/?v=821264748524509&ref=notif&notif_id=1625047652254958&notif_t=live_video

@uzbyuksalish
Бобур Бекмуродов, "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати раиси:

— "Болалар ва ёшлар учун дўстона шаҳар" ташаббусига эндиликда Ўзбекистон ҳам қўшилди. ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда амалга ошириладиган мазкур ташаббус муҳим бир масалани қамраб олади. Бу — ёшларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги ролини ошириш, муҳим қарорлар қабул қилинишида уларнинг иштирокини кенгайтириш, ёшларнинг овозини эшитиш. Бизнинг вазифамиз бу борада тизим яратиш, тадқиқотлар ўтказиш ва энг яхши амалиётларни жорий этишга қаратилади. Ташаббусни муваффақиятли амалга оширган шаҳарларга айнан ёшлар таклифларини, муаммоларини ҳал этиш учун қўшимча молиявий кўмак ажратиш ҳам кўзда тутилган.

@uzbyuksalish
Мунир Мамедзаде, ЮНИCЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари:

— Ўзбекистон ҳукумати ёшлар имкониятларини кенгайтириш, уларнинг бошқарувдаги иштирокини ошириш масалаларини давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айлантирган. ЮНИСEФнинг "Болалар ва ёшларга дўстона шаҳар" глобал ташаббуси маҳаллий даражада мавжуд ёшлар дастурларига тизимли ёндашишга, самарали амалга ошириш ва баҳолашга ёрдам беради. Ушбу ташаббус бугунги кунга қадар дунёнинг 3000дан ортиқ шаҳарларини, 30 млндан зиёд болалар ва ёшларни қамраб олган. 2021 йил Ўзбекистонда "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили" дея эълон қилинган. Мен, айнан шу йилда Ўзбекистоннинг ушбу ташаббусга қўшилаётганини маълум қилишдан жуда мамнунман.

@uzbyuksalish
Узбекистан официально присоединился к глобальной инициативе «Город, дружественный детям и молодежи».

Инициатива будет реализована Общенациональным движением «Юксалиш» совместно с Детским фондом ООН (ЮНИСЕФ) в 5 городах Узбекистана. Содействовать этому будут Сенат Олий Мажлиса, Агентство по делам молодежи, Министерство народного образования и Министерство дошкольного образования, а также органы государственной власти на местах.

Подробнее: https://yumh.uz/ru/news_detail/358

@uzbyuksalish
Ўзбекистон “Болалар ва ёшлар учун дўстона шаҳар” глобал ташаббусига расман қўшилди

Мазкур ташаббусни “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати БМТнинг Болалар жамғармаси — ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг 5 та шаҳрида амалга оширади. Бунда Олий Мажлис Сенати, Ёшлар ишлари агентлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги, маҳаллий ҳокимликлар ҳамкорлик қилади.

Батафсил: https://yumh.uz/uzc/news_detail/358

@uzbyuksalish
⚡️Общенациональное движение «Юксалиш» совместно с Институтом социальных и экономических инициатив при поддержке Бюро Государственного департамента по правоохранительной деятельности и борьбе с международным незаконным оборотом наркотиков (INL) и МННО «Региональный диалог» представляет очередной номер вестника «Демократия в Узбекистане».

С предыдущими номерами бюллетеня на трех языках вы также можете ознакомиться на официальном веб-сайте Движения: https://yumh.uz/ru/csonewsletter

P.S.: Уважаемые представители ННО, актуальные новости, материалы с фотографиями о деятельности вашей организации, с которыми вы хотите поделиться с местным и международным сообществом, отправляйте на электронную почту info@yumh.uz с пометкой "Newsletter" до 28 числа каждого месяца.

@uzbyuksalish
⚡️"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Ижтимоий ва иқтисодий ташаббуслар институти билан ҳамкорликда ҳамда АҚШ Давлат департаменининг Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти ва халқаро гиёҳванд моддаларининг ноқонуний савдосига қарши курашиш Бюроси (INL) ва “Минтақавий мулоқот” (Словения) халқаро ноҳукумат ташкилотининг кўмагида тайёрлаган “Ўзбекистонда демократия” ахборотномасининг навбатдаги сонини тақдим этади.

Шунингдек, Ахборотноманинг аввалги сонлари билан уч тилда "Юксалиш" УМҲнинг веб-сайтида ҳам танишишингиз мумкин: https://yumh.uz/uzc/csonewsletter

P.S.: Маҳаллий ва халқаро ҳамжамият билан баҳам кўришни истаган нодавлат нотижорат ташкилотингиз фаолияти тўғрисидаги янгиликлар, фотосуратли материалларни ҳар ойнинг 28-санасигача "Newsletter" белгиси билан info@yumh.uz электрон манзилига юборинг.

@uzbyuksalish
#Saylov_2021

Ўзбекистонда жорий йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтадиган Президент сайловига тобора оз муддат қолмоқда.

Шу муносабат билан, "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати "Сайлов—2021" рукнини ташкил этмоқда. Мақсад — фуқароларни сайлов жараёнлари ҳақида хабардор қилиб бориш.

#Инфографикада Ўзбекистонда Президентликка ким номзод бўла олиши ва у номзодини қачон кўрсатиши тўғрисида маълумотга эга бўласиз.

@uzbyuksalish
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни 📊

@uzbyuksalish
Бобур Бекмуродов Марказий Осиё фуқаролик жамияти альянсини ташкил қилиш таклифини берди

Бугун, 7 июль куни “Юксалиш” УМҲ раиси Бобур Бекмуродов Олмаота шаҳрида очилган STEP UP Форумида иштирок этди. Форумда Германия, Буюк Британия, Корея Республикаси, Россия, Афғонистон ва Марказий Осиё мамлакатларидан 500дан ортиқ ННТлар вакиллари ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш соҳасининг 50дан зиёд етакчи экспертлари иштирок этмоқда.

Батафсил: https://yumh.uz/uzc/news_detail/360
_____________________

Бобур Бекмуродов предложил создать Центральноазиатский альянс гражданского общества

Сегодня, 7 июля, председатель ОНД «Юксалиш» Бобур Бекмуродов выступил на открытии STEP UP Форума в Алматы. В нем участвуют представители более 500 ННО и более 50 ведущих экспертов в сфере развития гражданского общества из Германии, Великобритании, Республики Корея, России, Афганистана и стран Центральной Азии.

Подробнее: https://yumh.uz/ru/news_detail/360

@uzbyuksalish
#Saylov_2021

"Сайлов—2021" рукни орқали фуқароларни сайлов жараёнлари ҳақида хабардор қилиб боришда давом этамиз.

Навбатдаги #инфографикада Президент сайловларига оид атамалар ва уларнинг маънолари ҳақида маълумотга эга бўласиз.

@uzbyuksalish
Бугун, 9 июль куни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида бўлиб ўтаётган БМТнинг Юқори даражадаги сиёсий форуми доирасида Барқарор ривожланиш мақсадларининг (хусусан, 16 ва 17 мақсадлар) Марказий Осиё давлатларида бажарилиши фуқаролик жамияти институтлари талқинида кўриб чиқилмоқда.

Мазкур тадбир БМТнинг Қозоғистондаги доимий ваколатхонаси ва "ARGO" фуқаролик жамиятини ривожлантириш ассоциацияси томонидан ташкил этилди.

Қайд этиш керак, тадбирда спикерлар қаторида "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов иштирок этмоқда.

Қуйидаги ҳавола орқали онлайн томоша қилинг:

https://www.youtube.com/watch?v=FjVW7-8Fk3w

@uzbyuksalish
#Saylov_2021

"Сайлов—2021" рукни орқали фуқароларни сайлов жараёнларидан хабардор қилиб боришда давом этамиз. Навбатдаги #инфографикада Президент сайлови бўйича сайлов комиссияларининг тизими ҳақида маълумотга эга бўласиз.

▶️Сайлов комиссиялари ўз фаолиятини ҳар қандай давлат органларидан, жамоат бирлашмаларидан ва мансабдор шахслардан мустақил ҳолда амалга оширади;
▶️Сайлов комиссиялари мажлисларида сиёсий партиялар, ОАВ вакиллари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан, бошқа давлатлардан, халқаро ташкилотлардан кузатувчилар ҳозир бўлиши мумкин;
▶️Сайлов комиссиялари таркибида, шу жумладан раҳбарлик лавозимларида, аёл ва эркакларнинг тенг вакиллигини таъминлашга эътибор қаратилиши керак;
▶️Сайлов комиссиясининг қарорини ижро этиш мажбурийдир;
▶️Президент сайловини ўтказиш бўйича округ ва участка сайлов комиссиялари сайлов якунлангандан сўнг ўз фаолиятини тугатади.

@uzbyuksalish
#Эълон

Бизда иш ўринлари бор: ижтимоий мобиллаштирувчи-мувофиқлаштирувчи ва қишлоқ муҳандиси керак

Андижон вилоятининг қишлоқ ҳудудларида амалга ошириладиган “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида ишлаш учун “Ижтимоий мобиллаштирувчи-мувофиқлаштирувчи” ва “Қишлоқ муҳандиси” лавозимларига мутахассислар таклиф этилади.

Ўзингиз ҳақингиздаги маълумот (резюме)ни info@yumh.uz электрон манзилига “Мувофиқлаштирувчи/қишлоқ муҳандиси лавозимлари учун” деб ёзган ҳолда юборишингиз сўралади.

Ҳужжатлар 2021 йил 20 июлга қадар қабул қилинади.

Батафсил: https://yumh.uz/uzc/news_detail/362
__________

Читать на русском языке: https://yumh.uz/ru/news_detail/362

@uzbyuksalish
#Saylov_2021

"Сайлов—2021" рукнини давом эттирган ҳолда, жорий йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистондаги Президент сайлови жараёнларининг асосий босқичлари ва саналарини тақдим этамиз.

@uzbyuksalish
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни 📊

@uzbyuksalish