"YUKSALISH" HARAKATI
3.1K subscribers
3.48K photos
585 videos
7 files
1.89K links
“Yuksalish” harakati

☎️ +998 95 230 33 23
📩info@yumh.uz

Bizning ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
https://taplink.cc/yuksalish.org
Download Telegram
#Инфографика

EastFruit таҳлилчилари қайд этишича, 2020 йилда, коронавирус пандемиясига қарамасдан, Ўзбекистондан Россия Федерациясига мева-сабзавот маҳсулотларини тўғридан-тўғри экспорт қилиш ҳажми ошган. Жорий йилнинг биринчи чорагида Россия бозорларига мева ва сабзавотларни етказиб бериш 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 42 фоизга ортган ва 25,6 млн долларга етган. Бу эса мева-сабзавот экспортида янги рекорд натижани кўрсатган.

Энг сердаромад маҳсулотлар – иссиқхонада етиштирилган помидор (умумий экспортдан 19,3 фоиз фойда), карам (13,8 фоиз), лимон (8 фоиз) бўлди. Барра броколли ва рангли карамнинг экспорти 2,3 баробарга кескин ошиши қайд этилди.

Қора олхўри эскпорти 75 фоизга, туршак эскпорти эса 5 баробарга ошди. Бу билан Ўзбекистон Россияга қуруқ меваларни етказиб берувчи Туркия давлатидан кейин рейтингда иккинчи ўринни эгаллади ва Европа Иттифоқи, Тожикистон, Арманистон ҳамда Хитой етказиб берувчиларини ортда қолдирди.

@uzbyuksalish
Бугун, 22 июнь куни Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларда иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар бўйича адолатга эришиш масаласи юзасидан икки кунлик мунозараларга старт берилди.

Тадбир Халқаро юристлар комиссияси, БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссарининг Марказий Осиё минтақавий ваколатхонаси ва «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати томонидан ташкил этилди. Мазкур экспертлик муҳокамаси бешинчиси ҳисобланади.
Батафсил: https://yumh.uz/uzc/news_detail/202
———————————————
Сегодня, 22 июня дан старт двухдневной дискуссии в формате видео-конференц-связи о доступе к правосудию по вопросам экономических, социальных и культурных прав в Узбекистане и других странах.

Она организована Международной комиссией юристов (МКЮ), региональным отделением Управления Верховного комиссара ООН по правам человека (УВКПЧ) по Центральной Азии и Общенациональным движением «Юксалиш». Это уже пятая экспертная дискуссия.
Подробнее: https://yumh.uz/ru/news_detail/202
#Назначение

Руководителем Кашкадарьинского областного подразделения Общенационального движения «Юксалиш» назначен Фарход Эшонович Очилов.

Фарход Эшонович с 3 марта 2020 года до настоящего времени работал ведущим специалистом секретариата заместителя хокима Кашкадарьинской области по вопросам молодежной политики, социального развития и духовно-просветительской работы. Он много лет проработал в системе образования. В частности, в 2005—2017 годах занимал должности ассистента, старшего преподавателя, доцента кафедры истории Узбекистана, заместителя декана Каршинского инженерно-экономического института. В 2017—2020 годах руководил учебными курсами по повышению квалификации работников органов самоуправления граждан при хокимияте Кашкадарьинской области.

Для сведения: в соответствии указом Президента от 17 января 2019 года руководитель территориального подразделения ОНД «Юксалиш» одновременно является советником хокима области.

@uzbyuksalish
#Тайинлов

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари этиб Фарход Эшонович Очилов тайинланди.

Фарход Эшонович 2020 йил 3 мартдан шу кунга қадар Қашқадарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари котибияти етакчи мутахассиси бўлиб ишлаб келаётган эди. У кўп йиллар давомида таълим тизимида фаолият юритган. Хусусан, 2005 — 2017 йилларда давомида Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ассистенти, катта ўқитувчиси, Ўзбекистон тарихи кафедраси доценти, декани ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2017 — 2020 йиллар давомида Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича Ўқув курслари директори сифатида фаолият юритган.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги фармонига мувофиқ “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг вилоят бўлинмаси раҳбари бир вақтнинг ўзида вилоят ҳокими маслаҳатчиси ҳисобланади.

@uzbyuksalish
Начался очередной общественный диалог, инициированный представителями гражданского сектора совместно с Общенациональным движением «Юксалиш».

Участники планируют обсудить аспекты соблюдения прав и свобод граждан сотрудниками органов внутренних дел, недопущения случаев превышения полномочий и насилия, а также выработать по итогам предложения по развитию деятельности органов правопорядка, расширению гражданского участия в этом процессе и взаимодействия населения с ними.

Общественный диалог объединил на одной площадке представителей ННО, Министерства внутренних дел, аналитических центров, парламентариев, правоведов, журналистов, блогеров и специалистов госорганов. Посредством видео-конференц-связи в мероприятии участвуют активисты ННО из всех регионов Узбекистана.

@uzbyuksalish
"Юксалиш" умуммиллий ҳаракатининг фуқаролик сектори вакиллари билан ҳамкорликда ташкил этилган навбатдаги жамоатчилик мулоқоти бошланди.

Мулоқот иштирокчилари ички ишлар органлари ходимларининг фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга амал қилиши, зўравонлик ва қийноқларга йўл қўймаслик, шунингдек, ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятини ривожлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш, бу жараёнда фуқаролар иштирокини кенгайтириш ҳамда уларнинг аҳоли билан мулоқоти масалаларини муҳокама қилиши режалаштирилган.

Жамоатчилик мулоқоти ННТ, Ички ишлар вазирлиги, таҳлил марказлари, парламент аъзолари, ҳуқуқшунослар, журналистлар, блогерлар ва давлат идоралари мутахассисларини бир майдонга жамлади. Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидаги ННТ фаоллари ҳам видеоконференцалоқа орқали иштирок этмоқда.

@uzbyuksalish
Улуғбек МУҲАММАДИЕВ,
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман):

— Икки йилдан буён мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ҳолати бўйича парламентга ҳисоб берар эканмиз, инсонларга нисбатан тазйиқлар, қийноқлар масаласида маълумотларни алоҳида киритиб келяпмиз, очиқ эълон қилиняпти. Депутатлар кўп муҳокама қилишди. Ҳисобот якунида, албатта таклифларимизни ҳам бериб келяпмиз. Айтмоқчи бўлганим шуки, мамлакатимизда маҳкумлар шароитини яхшилашдан тортиб, эркинлик берилаётгани, афв этилишигача катта қадамлар қўйилди. Лекин бизга ички ишлар идоралари ходимларидан норозилик билдирилган шикоятлар (2019 йилда 100 дан ортиқ) келиши ҳамон давом этяпти. Уларда қийноққа солиш, қўпол муомала, тазйиқ ўтказиш баён этилган. Айнан мана шундай мурожаатларни алоҳида ўрганувчи ташкилот тузилиши кераклиги ҳақида таклифлар билдиргандик. Шундан келиб чиқиб, яқинда Қийноқларга қарши кураш қўмитасини тузиш лойиҳаси ишлаб чиқилди.

@uzbyuksalish
Улугбек МУХАММАДИЕВ,
Уполномоченный Олий Мажлиса Республики Узбекистан по правам человека (омбудсман):

— В течение последних двух лет мы отчитываемся перед парламентом о положении дел в области прав человека в республике, отдельно вносим информацию о случаях насилия и пыток в отношении людей, публикуем информацию об этом. Депутаты детально обсуждали эти вопросы. По итогам отчета, конечно, мы даем и свои предложения. В стране предприняты масштабные меры: от улучшения условий содержания заключенных до предоставления им свободы, актов помилования.
Однако, несмотря на это, мы продолжаем получать жалобы (более 100 в 2019 году) на действия сотрудников органов внутренних дел. В них повествуется о пытках, грубом обращении и насилии. Мы предложили создать отдельную организацию для изучения таких обращений. Исходя из этого, недавно разработан проект по созданию Комитета по борьбе с пытками.

@uzbyuksalish
Акмал БУРХАНОВ,
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси:

— Тан олиш керак, кўпчилик ҳамюртларимиз ички ишлар органларига ишонмайди, яна кўпчилиги эса улардан қўрқади. Ички ишлар органи ходими деганда, яхши инсонни тасаввур қилиш камдан-кам кузатилади. Афсуски, бугун шиддатли ислоҳотлар амалга оширилаётган Ўзбекистонда бошқа соҳалар каби бу соҳада ҳам катта ислоҳотлар бошланганига қарамай, ички ишлар идоралари имиджи оқсаяпти. Ходимларининг ножўя хатти-ҳаракатлари жамоатчилик ўртасида кескин норозиликка сабаб бўляпти. Бу эса тизимда амалга оширилаётган катта ўзгаришларни бир четга суриб қўяпти. Бизнинг мақсадимиз — мавжуд ҳолатларни таҳлил қилган ҳолда холис баҳо бериш, жамоатчиликка масаланинг асл моҳиятини рўй-рост етказиш, кимда қандай хато ёки камчиликлар бўлса, уларни бартараф этиш бўйича таклиф ва тавсияларимизни бўлишишдан иборат.

@uzbyuksalish
Шохрух ГИЯСОВ,
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг матбуот котиби:

— 2019 йилда хизмат вазифасини бажариш жараёнида 28 нафар ички ишлар ходими вафот этган, 229 нафари турли даражадаги тан жароҳатлари олган. Аҳамият беринг, биргина йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш вақтида 20 нафар ходим ҳалок бўлган, 81 нафари жароҳатланган.
Жорий йилнинг 5 ойида эса вафот этган ички ишлар ходимлари 5 нафарни, жароҳатланганлар 73 нафарни ташкил этди. Улар орасида 4 нафар вафот этган ва 31 нафар жароҳат олганлар Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларидир.

@uzbyuksalish
Беҳруз ҲАМЗАЕВ,
“Зиёфорум” ННТ директори ўринбосари:

— Сўнгги уч йил ичида Ўзбекистон давлат туризм қўмитаси томонидан мамлакатимиз имиджи ва брендини яратиш бўйича катта ишлар амалга оширилди. Катта маблағлар ҳам сарфланди. Хабарингиз бор, дунёнинг етакчи блогерлари таклиф қилинди. Нуфузли “The New York Times” нашрида сайёҳларни Ўзбекистонга ташриф буюришга ундовчи мақолалар чоп этилди. Бу жуда яхши натижа эди. Ундан ташқари, ўтган йили “The Economist” журналида Ўзбекистон “Йил мамлакати” сифатида эътироф этилди. Жаҳон банкининг “Doing Business” индексида 20 та яхшиланаётган давлатлар қаторига Ўзбекистон ҳам киритилди. Биласизми, бундай натижага эришиш учун кўпчиликнинг меҳнати сингди. Лекин Андижондаги биргина шу воқеа ҳақида бир куннинг ўзида “Reuters”, “Relf”, “The New York Times”, “The Diplomat” ва бошқа йирик нашрлар ёзиб чиқди. Бу эса шу пайтга қадар мамлакатимизнинг ижобий имиджини яратиш йўлида қилинган шунча саъи-ҳаракатни ювиб кетди.

@uzbyuksalish
Улуғбек МУҲАММАДИЕВ,
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман):

— Куни кеча давлатимиз раҳбарининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисидаги фармони имзоланди. Фармонда Миллий стратегияни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” белгиланган. Унга кўра, ушланган шахсни видеотасвирга ёзиш, унга процессуал ҳуқуқларини тушунтириш ва адвокатни рад этиш тартиби жорий қилинди.

Ушлаб турилган шахснинг яқин қариндошларини, улар мавжуд бўлмаса, бошқа қариндошларини бу ҳақда дарҳол хабардор қилиш мажбуриятини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига юклаш масаласи ҳам киритилган. Андижондаги воқеа мисолида қарасак, фуқаро ИИБга олиб кетилганда ҳеч кимга хеч нарса айтилмаган, қариндошлари унинг қаердалигидан бехабар қолишган. Шундай ҳолат бўлмаслиги керак! Ҳамма жараёнлар ривожланган мамлакатларда бўлгани каби қонуний бўлиши лозим. Яъни фуқаро ушланиб, олиб кетилдими, унинг қаердалиги, нима айб қўйилганидан қариндошлари бохабар қилиниши зарур.

@uzbyuksalish
Навбатдаги жамоатчилик мулоқоти ички ишлар органлари фаолиятига бағишланди

24 июнь куни бўлиб ўтган навбатдаги мунозара ички ишлар органларининг фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашга амал қилиши, қийноққа йўл қўймаслик, уларнинг фаолияти бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда ҳуқуқ-тартибот органларининг аҳоли билан ўзаро мулоқотида фуқаролар иштирокини кенгайтириш жиҳатлари муҳокамаларига бағишланди.

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, ЎзЭОАВМА ва қатор жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ўтказилаётган тадбир ННТ вакиллари, Ички ишлар вазирлиги, таҳлил марказлари, парламент аъзолари, ҳуқуқшунослар, журналистлар, блогер ва давлат органлари мутахассисларини бир майдонга жамлади.
Батафсил: https://yumh.uz/uzc/news_detail/203
Очередной общественный диалог был посвящен деятельности органов внутренних дел

Очередная дискуссия, которая состоялась 24 июня, посвящалась обсуждению аспектов соблюдения прав и свобод граждан сотрудниками органов внутренних дел, недопущения случаев превышения полномочий и насилия, выработке предложений по развитию их деятельности, расширению гражданского участия и взаимодействия населения с органами правопорядка.

Общественный диалог, организуемый ОНД «Юксалиш», НАЭСМИ и общественными активистами объединил на одной площадке представителей ННО, Министерства внутренних дел, аналитических центров, парламентариев, правоведов, журналистов, блогеров и специалистов госорганов.

Подробнее: https://yumh.uz/ru/news_detail/203

@uzbyuksalish