"YUKSALISH" HARAKATI
3.08K subscribers
3.48K photos
585 videos
7 files
1.89K links
“Yuksalish” harakati

☎️ +998 95 230 33 23
📩info@yumh.uz

Bizning ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
https://taplink.cc/yuksalish.org
Download Telegram
В ОНД «Юксалиш» поступает множество обращений, связанных с обеспечением безопасности дорожного движения. Граждане обеспокоены ситуацией на дорогах, качеством транспортной инфраструктуры, уровнем знания населения, особенно, детей и молодежи, правил дорожного движения.

В последнем докладе ВОЗ о состоянии безопасности дорожного движения в мире (2018 год) отмечается, что смертность в результате ДТП продолжает расти, составляя 1,35 миллиона случаев смерти в год.

В числе факторов, которые становятся причиной травматизма на дорогах:
▪️превышение скорости;
▪️вождение в нетрезвом состоянии;
▪️игнорирование элементарных правил безопасности (непристегивание ремней, разговор по телефону);
▪️проектирование дорог;
▪️низкий уровень внедрение автомобильных технологий.

ОНД "Юксалиш" намерено провести комплексное исследование в этой сфере и призывает все заинтересованные стороны к сотрудничеству, в том числе, международные организации.

👉 Подробнее:
https://yumh.uz/ru/news_detail/151

@uzbyuksalish
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракатига йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Фуқаролар йўллардаги вазият, транспорт инратузилмаси сифати, аҳолининг, айниқса, болалар ва ёшларнинг йўл ҳаракати қоидаларини билиш даражасидан хавотирда.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг сўнгги ҳисоботида келтирилган дунёда йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳолати (2018 йил) тўғрисидаги маълумотларга кўра, ЙТҲ натижасида ўлим ҳолатлари сони ортиб бормоқда (йилига 1,35 миллион ўлим ҳолати).

Йўлларда травматизм ҳолатларини келтириб чиқарувчи омиллар қаторида:
▪️тезликни ошириш
▪️маст ҳолда автоуловни бошқариш
▪️элементар йўл ҳаракати қоидаларига риоя этмаслик (хавфсизлик камарини тақмаслик, телефондан фойдаланиш)
▪️йўлларни лойиҳалаш
▪️автомобиль технологияларини жорий этишнинг қуйи даражаси

“Юксалиш” УМҲ мазкур соҳада тадқиқот ўтказишни режалаштирган бўлиб, барча манфаатдор томонларни (халқаро ташкилотларни) ҳамкорликка чорлайди.

👉Батафсил
: https://yumh.uz/uzc/news_detail/151

@uzbyuksalish
"YUKSALISH" HARAKATI
#Сайлов_2019 Ҳудудий сайлов комиссиялари томонидан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайловларнинг якуний натижалари эълон қилинди. Биз барча маълумотларни умумлаштирган ҳолда қайси сиёсий партия ҳудудларда яхши натижа қайд этганлини таҳлил қилдик. …
⚡️Учта ҳудуд бўйича маълумотларга аниқлик киритилди — Тошкент шаҳри, Наманган ва Жиззах вилоятлари. Партиялар жойлашуви ўзгармаган бўлсада, уларнинг фоиз нисбати бироз тўғриланди. Жумладан, ХДП вакиллари 20 нафар кишига ортди (жами 201 ёки 24,2 %).

Аёл депутатлар бўйича статистикага ҳам ўзгартиш киритилди. Улар мавжуд 831 та ўринни 247 тасини эгалланган. Энг кам аёл-депутатлар халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашида кузатилган — 11 нафар ёки 18,3 %.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати текширилмаган маълумотни тақдим этганлиги учун узр сўрайди.
---------
⚡️ Уточнены данные по трем регионам — городу Ташкенту, Наманганской и Джизакской областям. Позиции партий не изменилась, но поменялось их процентное соотношение. В частности, представителей НДПУ стало на 20 человек больше (всего 201, или 24,2 %).

Изменилась и статистика по депутатам-женщинам. Они заняли 247 мест (29,7 %) из возможных 831. Меньше всего женщин в Наманганском областном Кенгаше народных депутатов — 11, или 18,3 %.

Общенациональное движение «Юксалиш» приносит извинения за размещение непроверенной информации.
"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати 1 ёшда! 🎉🎉

Бугун "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати ташкил этилганига 1 йил тўлди. Ҳаракат Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги Фармонига мувофиқ ташкил этилган.
Ўзбекистонда муҳим сиёсий жараён — Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайловлар ўз ниҳоясига етди.

Куни кеча эса 14 та ҳудуддан тенг миқдорда 84 нафар сенаторлар сайланди. Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига мувофиқ 13 нафар Сенат аъзолари ҳам тайинланди.

Ўзбекистон Парламентининг икки палатаси деярли шаклланди ва яқин беш йил давомида мана шу таркибда ўз фаолиятини олиб боради. Биз эса, ўз навбатида, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати аъзоларининг яқин кунларда нималар билан банд бўлишлари, қай тартибда ишга киришишлари ҳамда қабул қилинадиган бошқа муҳим қарорлар ҳақида навбатдаги инфографикамиз орқали маълумот берамиз.

Каналга аъзо бўлиш: @uzbyuksalish
В Узбекистане завершился важный политический процесс — выборы в Законодательную палату Олий Мажлиса и местные Кенгаши народных депутатов.

Вчера во всех 14 регионах в равном количестве из числа депутатов местных Кенгашей избраны 84 сенатора. Сегодня в соответствии с Указом Президента Республики Узбекистан назначены еще 13 членов Сената.

Обе палаты парламента Узбекистана практически сформированы и в ближайшие пять лет они продолжат свою деятельность в этом составе. В очередной инфографике представлены сведения о том, чем в ближайшие дни будут заняты депутаты Законодательной палаты и Сената Олий Мажлиса, как они приступят к работе, а также о других важных решениях, которые предусмотрено принять.

Подписаться на канал: @uzbyuksalish
Сформирован список 35 женщин в государственном и общественном управлении Узбекистана

За последние три года гендерное равенство, выведено из списка «запретных тем» в Узбекистане. Продолжаются структурные и институциональные трансформации, совершенствуется законодательство.

Cущественный сдвиг в этом направлении произошел в 2019 году. Накануне Международного женского дня создана Комиссия по вопросам обеспечения гендерного равенства. Спустя три месяца (21 июня 2019 года) впервые в истории независимого Узбекистана Председателем Сената Олий Мажлиса, фактически вторым человеком в стране, стала женщина — Танзила Нарбаева. А уже в сентябре вступили в силу два ключевых закона — «О гарантиях равных прав и возможностей для мужчин и женщин» и «О защите женщин от притеснения и насилия».

О повышении роли и статуса женщин, их активности в общественно-политической жизни свидетельствует и то, что 32 процента депутатских мест в Законодательной палате по итогам недавних парламентских выборов заняли женщины. Это в два раза больше показателя 2014 года.

Специалисты Общенационального движения «Юксалиш» совместно с экспертами Института социальных и экономических инициатив занимаются изучением и продвижением вопросов гендерного равенства. Так, они составили Топ-35 женщин в государственных структурах, учреждениях и крупных общественных организациях.

При разработке рейтинга учитывался уровень институционального влияния организаций, где они работают, на формирование политической повестки дня, развитие отраслей и реализацию социально-экономических преобразований.

ОНД «Юксалиш» совместно с Институтом социальных и экономических инициатив также планирует проанализировать участие женщин в политической жизни на местном уровне и в политических партиях.

@uzbyuksalish
Ўзбекистоннинг давлат ва жамият бошқарувидаги 35 нафар аёллар рўйхати тузилди

Сўнгги уч йил давомида Ўзбекистонда гендер тенглиги “тақиқланган мавзулар” рўйхатидан чиқарилди. Тузилмавий ва институционал ўзгаришлар давом этмоқда, қонунчилик такомиллаштирилмоқда.

Мазкур йўналишда сезиларли силжиш 2019 йилда юз берди. Халқаро хотин-қизлар куни арафасида Гендер тенгликни таъминлаш бўйича комиссия тузилди. Уч ой ўтгач (2019 йил 21 июнь) мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор Олий Мажлис Сенати Раиси (лавозим даражасига кўра мамлакатдаги иккинчи одам) лавозимида Танзила Нарбаева фаолият бошлади. Ва сентябрь ойида иккита муҳим қонунлар — “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ва “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги кучга кирди.

Аёлларнинг роли ва мавқеи, сиёсий-ижтимоий ҳаётда уларнинг фаоллиги ортганлигини яқинда бўлиб ўтган парламент сайловлари натижасига кўра Қонунчилик палатаси депутатларининг 32 фоизи аёллардан иборат эканлиги ҳам бунга ярқин мисолдир. Бу кўрсатгич 2014 йилга нисбатан икки баравар кўп демакдир.

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати
мутахассислари Ижтимоий ва иқтисодий ташаббуслари институти экспертлари билан ҳамкорликда гендер тенглиги масалаларини ўрганиб, илгари сурмоқдалар. Хусусан, улар томонидан бугунги кунда давлат тузилмалари, муассасалари ҳамда йирик жамоат ташкилотларида фаолият юритаётган аёлларнинг Топ-35 талик рўйхати тузилди.

Рўйхатни тузишда улар ишлаётган ташкилотларнинг сиёсий кун тартибини шакллантириш, соҳаларни ривожлантириш ҳамда ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларни амалга оширишга институционал таъсир даражаси инобатга олинди.

“Юксалиш” УМҲ Ижтимоий ва иқтисодий ташаббуслари институти билан ҳамкорликда аёлларнинг сиёсий ҳаётдаги иштирокини жойларда маҳаллий даражада ҳамда сиёсий партиялар фаолиятида ўрганишни режалаштирган.

@uzbyuksalish
#Парламент_муҳокамалари
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлиси якунланди. Унда қуйидаги қўмиталарга раислар сайланди:

▪️Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси — Шарафиддин Назаров
▪️Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси — Мавлюда Ходжаева
▪️Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси — Эркин Салихов
▪️Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси — Дилором Файзиева
▪️Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси — Мурод Қобилов
▪️Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси — Равшан Мамутов
▪️Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси — Эркин Захидов
▪️Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси — Шухрат Вафаев
▪️Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси — Илхом Абдуллаев
▪️Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси — Жаҳонгир Ширинов
▪️Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси — Елена Борисова
▪️Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси — Борий Алихонов

@uzbyuksalish
#Парламент_муҳокамалари
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлиси якунланди. Унда сайлов якунлари бўйича олинган депутатлик ўринларини инобатга олган ҳолда қўмиталар Қонунчилик палатаси фракциялари ўртасида қуйидагича бўлинди:

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясининг фракцияси — 7 та
▪️Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси
▪️Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси
▪️Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси
▪️Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси
▪️Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси
▪️Халқаро ишлар ва парламетлараро алоқалар қўмитаси
▪️Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг фракцияси 2 та
▪️Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
▪️Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг фракцияси
1 та
▪️Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг фракцияси
1 та
▪️Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси

Ўзбекистон экологик партиясининг фракцияси
1 та
▪️Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси

@uzbyuksalish
#Что_обсуждается_в_парламенте
Завершилось первое после выборов заседание Законодательной палаты Олий Мажлиса. В ходе него избраны председатели комитетов нижней палаты парламента:

▪️ Комитет по бюджету и экономическим реформам — Шарафиддин Назаров;
▪️ Комитет по труду и социальным вопросам — Мавлюда Ходжаева;
▪️ Комитет по вопросам обороны и безопасности — Эркин Салихов;
▪️ Комитет по международным делам и межпарламентским связям — Дилором Файзиева;
▪️ Комитет по вопросам промышленности, строительства и торговли — Мурод Кобилов;
▪️ Комитет по аграрным и водохозяйственным вопросам — Равшан Мамутов;
▪️ Комитет по вопросам науки, образования, культуры и спорта — Эркин Захидов;
▪️ Комитет по демократическим институтам, негосударственным организациям и органам самоуправления граждан — Шухрат Вафаев;
▪️ Комитет по вопросам инновационного развития, информационной политики и информационных технологий — Ильхом Абдуллаев;
▪️ Комитет по противодействию коррупции и судебно-правовым вопросам — Джахонгир Ширинов;
▪️ Комитет по вопросам охраны здоровья граждан — Елена Борисова;
▪️ Комитет по вопросам экологии и охраны окружающей среды — Борий Алиханов.

@uzbyuksalish
#Что_обсуждается_в_парламенте
Завершилось первое после выборов заседание Законодательной палаты Олий Мажлиса. В ходе него сформированы комитеты нижней палаты парламента с учетом количества депутатских мест во фракциях. Должности председателей комитетов между фракциями распределены следующим образом:

Фракция Движения предпринимателей и деловых людей - Либерально-демократической партии Узбекистана — 7:
▪️ Комитет по вопросам обороны и безопасности;
▪️ Комитет по труду и социальным вопросам;
▪️ Комитет по аграрным и водохозяйственным вопросам;
▪️ Комитет по вопросам промышленности, строительства и торговли;
▪️ Комитет по вопросам науки, образования, культуры и спорта;
▪️ Комитет по международным делам и межпарламентским связям;
▪️ Комитет по демократическим институтам, негосударственным организациям и органам самоуправления граждан.

Фракция Демократической партии Узбекистана «Миллий тикланиш» — 2:
▪️ Комитет по противодействию коррупции и судебно-правовым вопросам;
▪️ Комитет по вопросам инновационного развития, информационной политики и информационных технологий.

Фракция Социал-демократической партии Узбекистана «Адолат» — 1:
▪️Комитет по вопросам охраны здоровья граждан.

Фракция Народно-демократической партии Узбекистана — 1:
▪️ Комитет по бюджету и экономическим реформам.

Фракция Экологической партии Узбекистана — 1:
▪️ Комитет по вопросам экологии и охраны окружающей среды.

@uzbyuksalish
Гендерный состав Законодательный палаты и Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан

@uzbyuksalish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзоларининг гендер таркиби бўйича маълумот

@uzbyuksalish
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати U-Report лойиҳаси доирасида ёшларнинг ижтимоий фаоллиги юзасидан фикрларини ўрганмоқда. Яъни бугунги кун ёшлари жамият ҳаётида фаол бўлишлари учун нималар қилиниши лозим?

Сўровнома 7 та саволдан иборат, унинг натижалари келгусида ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга қаратилган янги лойиҳаларни ишлаб чиқишда фойдаланилади.

📝Иштирок этиш: @UReportUzbBot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга мурожаатномаси 24 январь куни бўлиб ўтади. Тадбир давлат ва нодавлат телеканаллари орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Аҳолининг барча қатламларини қамраб олиш мақсадида мурожаатнома сурдо таржима билан, шунингдек, русча таржима ва инглизча таржимаси билан эфирга узатилади.
@uzbyuksalish
⚡️#Парламент_муҳокамаси

Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда депутатлар масъул қўмита ва фракциялар томонидан дастлабки тарзда кўриб чиқилгандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарлари номзодларини маъқулладилар.

@uzbyuksalish
⚡️#Что_обсуждается_в_парламенте

В настоящее время продолжается очередное заседание Законодательной палаты Олий Мажлиса. После предварительного рассмотрения ответственными комитетами и фракциями депутаты одобрили кандидатуры заместителей Премьер-министра Республики Узбекистан.

@uzbyuksalish
⚡️#Парламент_муҳокамаси

Депутатлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолари — вазирликка кўрсатилган номзодлар маъқулландилар. Уларнинг тўлиқ рўйхати навбатдаги инфографикамиздан жой олган.

Эслатиб ўтамиз, қонунчиликка кўра, Вазирлар Маҳкамаси аъзолари Қонунчилик палатаси депутатлари маъқуллаганларидан сўнг Бош вазир тақдимномасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадилар.

@uzbyuksalish
⚡️#Что_обсуждается_в_парламенте

Как ранее сообщалось, в Законодательной палате продолжается очередное заседание. Депутаты одобрили кандидатуры министров Республики Узбекистан. Полный список представлен в инфографике.

Напомним, что, согласно законодательству, члены Кабинета Министров утверждаются Президентом Республики Узбекистан по представлению Премьер-министра, внесенному после одобрения депутатами Законодательной палаты.

@uzbyuksalish
⚡️#Парламент_муҳокамаси

Депутатлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолари — давлат қўмитаси раҳбарлигига кўрсатилган номзодлар маъқулландилар. Уларнинг тўлиқ рўйхати навбатдаги инфографикамиздан жой олган.

Эслатиб ўтамиз, қонунчиликка кўра, Вазирлар Маҳкамаси аъзолари Қонунчилик палатаси депутатлари маъқуллаганларидан сўнг Бош вазир тақдимномасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадилар.

@uzbyuksalish