YUKSALISH umummilliy harakati
2.32K members
285 photos
15 videos
4 files
115 links
Rasmiy kanal
Murojaat uchun: @yuksalishuzb_bot

“Yuksalish” umummilliy harakati Oʻzbekiston taraqqiyotiga befarq boʻlmagan barchani islohotlar atrofida ixtiyoriylik asosida birlashtiradi.

☎️Tel.: +998 71 239-33-23

📩E-mail: info@yumh.uz

www.yumh.uz
Download Telegram
to view and join the conversation
"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати барча ўзбекистонликларни Мустақиллик байрами билан чин юракдан табриклайди! Ҳуррият ва тинчлик неъмати абадий бўлсин! 🎉🎉🇺🇿🇺🇿

Общенациональное движение «Юксалиш» искренне поздравляет всех узбекистанцев с Днем независимости! Пусть будет вечным благословение свободы и мира! 🎉🎉🇺🇿🇺🇿
#Жамоатчилик_Муҳокамаси
Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.

Эътиборингизга ҳужжат лойиҳасида таклиф этилаётган бир қатор муҳим жиҳатларни келтириб ўтамиз:
▪️олий ўқув юртидан кейинги таълимга қўйиладиган давлат талаблари соддалаштирилиши мумкин. Жумладан, фақатгина ихтисослик бўйича малакавий имтиҳон топширилиши таклиф этилган. (Аввал эса чет тилини билиши ҳам текширилар эди);
▪️ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича фан доктори (DSc) илмий даражаси учун изланувчилар диссертация натижалари бўйича монография чоп этиши шарт эмас. (Ортиқча бюрократик аттестация талаби сифатида чиқарилди);
▪️тасдиқланган диссертация мавзулари, илмий раҳбар ва илмий консультантлар (консультант тайинланган ҳолатларда) тўғрисидаги маълумот ОАКда рўйхатга олиниши ва «ОАК Бюллетени» журналида чоп этилиши шарт эмас. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг маълумотлар базасига киритилиши кифоя;
▪️мустақил изланувчиларнинг тасдиқланган диссертация мавзулари ва илмий раҳбар ва илмий консультант (консультант тайинланганида) тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг маълумотлар базасига киритилиши кифоя. ОАКда рўйхатдан ўтказиш ва «ОАК Бюллетени» журналида чоп этиш талаби бекор қилиши мумкин;
▪️диссертация натижалари бўйича (ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича) чоп этилган монография шарт эмас;
▪️«ОАК Бюллетени» журналида диссертациялар мавзуларини эълон қилиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 25 фоизи миқдоридаги давлат божи бекор қилиниши мумкин;

Олий аттестация комиссиясига тақдим этиладиган аттестация иши ҳужжатларининг рўйхати қисқартирилиши таклиф этилмоқда:
▪️Диссертация ҳимояси ўтган муассасанинг ҳамда ихтисослик номининг илмий котиб (агар у ишлаётган бўлса) имзоси билан тасдиқланган ёки талабгор томонидан имзоланган давлат тилидаги (лотин графикаси ҳарфлари билан) ва инглиз тилидаги шакллари;
▪️Меҳнат дафтарчасидан кўчирма;
▪️Аттестация ишидаги ҳужжатлар рўйхати.

Шунингдек, қуйидаги қўшимчалар киритилиши мумкин:
— Хорижий давлатларда фалсафа доктори (PhD) ёки бошқа илмий даражалар ҳақидаги ҳужжатлар қонун ҳужжатларига мувофиқ нострификацияланади (қайта аттестациядан ўтказиш асосида тенглаштирилади);
— Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан хорижий давлатлар олий таълим муассасалари рейтингига биринчи 300 талик рўйхатига киритилган олий таълим муассасаларида берилган илмий даражалар ҳақидаги дипломлар ҳамда “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижий мамлакатларда таълим олган стипендиатларнинг илмий даражаси тўғрисидаги дипломлари тўғридан-тўғри нострификациядан ўтказилади».
👉Каналга уланиш: @uzbyuksalish
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллик байрами арафасида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ташаббуси билан #MenUchunQadrli номли флешмобга старт берилган эди.

Унда иштирокчилар ўзларининг Ўзбекистон билан боғлиқ фотосуратлари: тарихий бино, жой ёки буюм, қизиқарли воқеа, қўлга киритилган ютуқлар, яқинлари ва яна бошқа турли воқеа ва ҳодисалар акс этган фотосуратлари билан улашдилар.

10 кун давом этган флешмобда #MenUchunQadrli ёки #Ценю ҳештэглари остида Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқларининг ўзида 6 мингга яқин фотосуратлар жойланди. Қувонарлиси, иштирокчилар томонидан юртимизнинг диққатга сазовор масканлари, замонавий бинолари тасвирланган қисқа видеофайллар ҳам тақдим этилди.

Ўйлаймизки, ушбу акция ватан биз учун қанчалик азизлиги, унинг ҳар бир бурчаги ҳамда ундаги ҳар бир инсон #BizUchunQadrli эканлигини бир-биримизга яна бир бор айтишга сабаб бўлди. Фурсатдан фойдаланиб, барчага ўз миннатдорлигимизни билдирамиз!

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати жамоаси🇺🇿
Накануне 28-летия государственной независимости Республики Узбекистан Общенациональное движение «Юксалиш» объявило о старте флешмоба в социальных сетях под хештегом #MenUchunQadrli (#Ценю).

Участники размещали на своих страницах в соцсетях фотографии, на которых запечатлены ценные воспоминания и впечатления, связанные с Узбекистаном, — исторические здания, места или предметы, интересные случаи, личные достижения и успехи, семейные снимки или фото в кругу друзей.

В течение 10 дней под хештегами #MenUchunQadrli или #Ценю только в Facebook и Instagram было размещено около 6 тысяч фотографий. Примечательно, что участники представили и краткие видеофайлы с историческими памятниками и современными зданиями в разных уголках страны.

Думаем, эта акция позволила еще раз показать, насколько нам дорога Родина, что нам ценен каждый человек. Пользуясь случаем, выражаем всем искреннюю благодарность за активность!

Команда Общенационального движения «Юксалиш»🇺🇿
#Выборы_2019
В декабре текущего года в Узбекистане пройдут выборы в парламент и местные кенгаши. В ходе них граждане будут выбирать депутатов в Законодательную палату Олий Мажлиса и местные кенгаши.

Общенациональное движение «Юксалиш» с целью повышения интереса населения к данному процессу, содействия активной конкуренции между политическими партиями намерено публиковать цикл полезных материалов и информации под рубрикой «Выборы—2019».

Вашему вниманию будут представлены отдельные нормы законодательства, разная тематическая инфографика, опросы и результаты изучения общественного мнения. Также планируется публиковать материалы о ходе процесса организации, проведения выборов на местах.

Сегодня представляем вашему вниманию результаты последних выборов в Законодательную палату Олий Мажлиса Республики Узбекистан. Интересно, как распределятся места в парламенте по итогам выборов текущего года?
👉Подписаться: @uzbyuksalish
#Сайлов_2019
Хабарингиз бор, жорий йилнинг декабрь ойида Ўзбекистонда парламент ва маҳаллий кенгашларга сайловлар бўлиб ўтади. Унда биз Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашларнинг янги депутатларини танлаймиз.

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати фуқароларни сайлов жараёнларига қизиқтириш ҳамда сиёсий партиялар ўртасида қизғин рақобатни юзага келтиришга кўмаклашиш мақсадида “Сайлов–2019” туркумида фойдали маълумотларни тақдим этиб боради.

Бунда эътиборингизга қонунчилик нормалари, турли мавзулардаги инфографикалар, жамоатчилик фикри сўровлари тақдим этилади. Шунингдек, жойларда жараёнларнинг бориши ҳақида ҳам мақолалар тайёрлашни режалаштирганмиз.

Бугун эса сўнгги бор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига ўтказилган сайловлар натижаларини эътиборингизга ҳақола этамиз. Қизиқ, бу йилги сайловда қайси партия Парламентда кўпроқ жой эгаллар экан?
👉Каналга уланиш: @uzbyuksalish
#Парламент_муҳокамалари
Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда депутатлар томонидан бир қатор муҳим масалалар муҳокамаси режалаштирилган.

Хусусан:
▪️«Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги;
▪️«Таълим тўғрисида»ги;
▪️«Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги;
▪️«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги;
▪️«Бола ҳуқуқлари кафолатларининг янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги;
▪️Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳалари депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда.

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати муҳокама жараёнларини фаол ёритиб боради. @uzbyuksalish
#Парламент_муҳокамалари
Бугун, шунингдек депутатлар "Ҳукумат соати" давомида Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ва уларнинг натижадорлигини ошириш юзасидан кўрилаётган
чора-тадбирлар бўйича ҳукумат ҳисоботини тингладилар.

Концепция ижросини таъминлаш борасида ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишларнинг ҳолати, мамлакатимизда йил бошидан бу борада олиб борилаётган ишларнинг дастлабки натижалари ҳақида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.А. Мусаев ахборот берди.
👉Каналга уланиш: @uzbyuksalish
#Что_обсуждается_в_парламенте
В столице продолжается заседание Законодательной палаты Олий Мажлиса. Планируется рассмотреть ряд важных вопросов.

В частности, депутаты обсуждают проекты законов:
▪️«О внесении изменений и дополнений в Закон Республики Узбекистан «О защите сельскохозяйственных растений от вредителей, болезней и сорняков»;
▪️ «Об образовании» (первое чтение);
▪️ «Об издательской деятельности» (первое чтение);
▪️ «О внесении изменения и дополнений в некоторые законодательные акты Республики Узбекистан»;
▪️ «О внесении изменений и дополнений в некоторые законодательные акты Республики Узбекистан в связи с дальнейшим усилением гарантий прав ребенка» (первое чтение) и другие.

Общенациональное движение «Юксалиш» будет освещать процесс обсуждения. @uzbyuksalish
#Парламент_муҳокамалари
Бугун депутатлар томонидан «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Чиқиндилар тўғрисида»ги Қонунига янги моддалар киритиш масаласи муҳокама қилинди.

Хусусан, экологик хавфсизликни таъминлаш, фуқаролар саломатлиги ва атроф-муҳитни транспорт воситаларнинг истеъмол хусусиятларини йўқотиш оқибатида вужудга келган чиқиндиларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида:

▪️ ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар, улар учун тиркамаларга нисбатан утилизация йиғими жорий этилиши;
▪️ транспорт воситаларига нисбатан тўланадиган утилизация йиғимининг миқдори Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан белгиланиши;
▪️ утилизация йиғимининг тўланиши кўзда тутилган транспорт воситаларининг турлари ва тоифалари, шунингдек утилизация йиғимининг ундириш назарда тутилган.

Ҳужжат лойиҳаси депутатлар томонидан 1-ўқишда қабул қилинди.
👉Каналга уланиш: @uzbyuksalish
#Что_обсуждается_в_парламенте
На заседании Законодательной палаты депутаты рассмотрели проект закона о внесении изменений и дополнений
в законы Республики Узбекистан «Об охране природы» и «Об отходах».

В частности, для обеспечения экологической безопасности, защиты здоровья человека
и окружающей среды от вредного воздействия эксплуатации транспортных средств, с учетом их технического износа предусматривается:

▪️ введение утилизационного сбора в отношении колесных транспортных средств, самоходных машин и прицепов к ним;
▪️определение категорий транспортных средств, в отношении которых уплачивается утилизационный сбор, устанавливаемый решением Президента Республики Узбекистан;
▪️ утверждение порядка взимания утилизационного сбора, его исчисления, уплаты, взыскания, возврата и зачета излишне уплаченных или излишне взысканных сумм, а также порядок этого сбора и использования.

Депутаты приняли законопроект в первом чтении.
👉 Подписаться на канал: @uzbyuksalish
#Инфографика
Аҳолига қулай шароитлар яратиш мақсадида Сирдарё вилоятининг Ховос туманида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари ҳақида маълумот

👉Каналга уланиш: @uzbyuksalish
#Сайлов_2019
Аввал хабар қилинганидек, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати фуқароларнинг сайлов жараёнларига қизиқтириш ҳамда сиёсий саводхонлигини ошириш мақсадида “Сайлов–2019” туркумида фойдали маълумотларни тақдим этиб боради.

Бугун эса Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг таркиби ва тузилиши, шунингдек парламентнинг Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларга қўйиладиган талабларни инфографика шаклида эътиборингизга ҳавола этамиз.
👉Каналга уланиш: @uzbyuksalish
#Выборы_2019
Как ранее сообщали, Общенациональное движение «Юксалиш» с целью повышения гражданской активности и политической грамотности населения публикует полезные материалы и информацию из действующего законодательства под рубрикой «Выборы—2019».

Сегодня в форме инфографики представляем нормы законодательства о составе и порядке формирования Олий Мажлиса Республики Узбекистан, а также требования, предъявляемые к кандидатам в депутаты Законодательной палаты парламента.
👉Подписаться: @uzbyuksalish
#Сайлов_2019

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ва Сенат аъзоси фаолияти давомида қандай кафолатларга эга? Улар ҳақида бизнинг инфографикамиз орқали билиб олишингиз мумкин.

👉Каналга уланиш: @uzbyuksalish
#Выборы_2019

С основными гарантиями деятельности депутата Законодательной палаты и члена Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан можете ознакомиться в нашей следующей инфографике.

👉Подписаться: @uzbyuksalish
Сегодня, 10 сентября, в Муйнакском районе Каракалпакстана начинается диалог в рамках проекта «Голос молодежи важен». Юноши и девушки в возрасте от 14 до 30 лет смогут презентовать свои социальные проекты или идеи представителям ответственных ведомств.

На мероприятии будут участвовать представители органов государственной власти на местах, которые выслушают мнения и предложения молодежи, проживающей в Муйнакском районе и других городах/районах Республики Каракалпакстан, поддержат лучшие идеи.

Проект реализуется Общенациональным движением «Юксалиш» при сотрудничестве с ЮНИСЕФ и Союзом молодежи Узбекистана.

👉Подписаться: @uzbyuksalish
Бугун, 10 сентябр куни, Мўйноқ туманида “Ёшлар овози муҳим” лойиҳаси доирасида мулоқот старт берилади. Унда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган йигит-қизлар масъул идоралар вакилларига ижтимоий йўналишдаги лойиҳа ёки ғояларини тақдим этадилар.

Тадбирда маҳаллий ҳокимият вакиллари Мўйноқ тумани ва Қорақалпоғистон Республикасининг бошқа туман/шаҳарларида истиқомат қилувчи ёшларнинг фикр ва таклифларини эшитиш, улар билан мулоқот қилиш ҳамда энг яхши ғояларни қўллаб-қувватлаш учун ташриф буюрадилар.

Лойиҳа “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, UNICEF ташкилоти ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

👉Каналга уланиш: @uzbyuksalish
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги ташкил этилди

Агентлик Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда ёшларни аниқлаш, танлаш, ўқитиш ва тарбиялаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади. Агентликка Бош вазир тақдимномасига кўра Президент томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар учун ўрнатиладиган давлат таълим стандартлари Агентлик томонидан тасдиқланади.
Қуйидагилар Агентликнинг идоравий бўйсунувига ўтказилди:
👉 Президент мактаблари;
👉 ижод мактаблари;
👉 Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб; Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати ва Абу Али Ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернати.

Ушбу чоралар Президентнинг 2019 йил 9 сентябрдаги Фармони ва қарорида кўзда тутилган.

Манба: @huquqiyaxborot
#Новости_законодательства
Образовано Агентство по развитию Президентских, творческих и специализированных школ при Кабинете Министров

Агентство осуществляет реализацию единой государственной политики в сфере выявления, отбора, обучения и воспитания молодежи в Президентских, творческих и специализированных школах. Его возглавляет директор, назначаемый на должность и освобождаемый от должности Президентом по представлению Премьер-министра.

Государственные образовательные стандарты, предъявляемые к Президентским, творческим и специализированным школам, утверждаются Агентством.
В ведомственное подчинение Агентства переданы:
👉 Президентские школы;
👉 творческие школы;
👉 Специализированная школа имени Мухаммада ал-Хоразмий; государственная специализированная общеобразовательная школа-интернат имени Мирзо Улугбека; специализированная школа-интернат молодых биологов и химиков имени Абу Али ибн Сино.

Эти меры предусмотрены Указом и постановлением Президента от 9 сентября 2019 года.

Источник: @pravoinf