"YUKSALISH" HARAKATI
3.08K subscribers
3.48K photos
585 videos
7 files
1.89K links
“Yuksalish” harakati

☎️ +998 95 230 33 23
📩info@yumh.uz

Bizning ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
https://taplink.cc/yuksalish.org
Download Telegram
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси Акмал Бурханов Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Цзян Янь билан учрашди.

Учрашув давомида томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, бунда икки давлат раҳбарлари томонидан илгари сурилаётган ташаббуслар доирасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилдилар.
👉Батафсил: https://yumh.uz/uzc/news_detail/69
———
18 июня в посольстве КНР в Узбекистане состоялась встреча представителей Общенационального движения «Юксалиш» с послом КНР в нашей стране г-жой Цзян Янь.
👉Подробнее: https://yumh.uz/ru/news_detail/69
Подписан меморандум с Институтом России, Восточной Европы и Центральной Азии Китайской академии общественных наук

19 июня текущего года состоялась встреча представителей Общенационального движения «Юксалиш» с экспертами Института России, Восточной Европы и Центральной Азии Китайской академии общественных наук и Центра народной дипломатии ШОС в Узбекистане.

В ходе встречи стороны обсудили актуальные аспекты регионального сотрудничества в рамках ШОС и инициативы «Один пояс, один путь», обменялись мнениями об итогах заседания Совета глав государств — членов Шанхайской организации сотрудничества в Бишкеке, в частности, об инициативах лидеров Узбекистана и КНР, выдвинутых в рамках данного Саммита.

В завершение встречи Общенациональное движение «Юксалиш» подписало меморандумы о взаимопонимании с Институтом России, Восточной Европы и Центральной Азии Китайской академии общественных наук и Центром народной дипломатии ШОС в Узбекистане.
👉Подробнее: https://yumh.uz/ru/news_detail/70
Хитойнинг Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё институти ҳамда ШҲТ халқ дипломатияси маркази билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланди

19 июнь куни “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати вакилларининг Хитой ижтимоий фанлар академиясининг Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё институти ҳамда Ўзбекистонда ШҲТ халқ дипломатияси маркази экспертлари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Томонлар ШҲТ ва “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасида ҳудудий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, жорий йилнинг 13-14 июнь кунлари Бишкек шаҳрида ШҲТ давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси якунлари бўйича фикр алмашдилар.

Жумладан, Ўзбекистон ва ХХР етакчилари томонидан Саммит доирасида илгари сурилган ташаббуслар ҳақида сўз юритилди.

Учрашув якунларига кўра, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё институти ҳамда Ўзбекистонда ШҲТнинг Халқ дипломатияси маркази ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
👉Батафсил: https://yumh.uz/uzc/news_detail/70
Общенациональное движение «Юксалиш» организует тренинги для представителей СМИ в регионах

ОНД «Юксалиш» совместно с посольством Великобритании в Узбекистане начинает реализацию проекта «Продвижение международных стандартов этики в журналистике в Узбекистане».

График проведения тренингов:
1. г.Самарканд — 3-5 июля
(для участников из Джизакской, Навоийской, Самаркандской областей)
2. г.Карши — 5-7 июля
(для участников из Кашкадарьинской, Бухарской и Сурхандарьинской областей)
3. г.Андижан — 22-24 июля (для участников из Андижанской, Наманганской, Ферганской областей)
4. г.Ургенч — 1-3 августа
(для участников из Хорезмской области и Каракалпакстана)
5. г.Ташкент — 22-24 августа
(для участников из города Ташкента, Сырдарьинской и Ташкентской областей).

Пройти регистрацию

👉Подробнее: https://yumh.uz/ru/news_detail/71
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ҳудудларда ОАВ вакиллари учун тренинглар ташкил қилади

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда журналистика соҳасида халқаро этика стандартларини илгари суриш” лойиҳасини амалга оширишни бошлади.

Тренингларни ўтказиш графиги:
1. Самарқанд шаҳри — 3-5 июль
(Жиззах, Самарқанд ва Навоий вилоятлари иштирокчилари учун)
2. Қарши шаҳри — 5-7 июль
(Қашқадарё, Бухоро ва Сурхондарё вилоятлари иштирокчилари учун)
3. Андижон шаҳри — 22-24 июль
(Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари иштирокчилари учун)
4. Урганч шаҳри — 1-3 август
(Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси иштирокчилари учун)
5. Тошкент шаҳри — 22-24 август
(Тошкент шаҳри, вилояти ва Сирдарё вилояти иштирокчилари учун)

📄Рўйхатдан ўтиш

👉Батафсил: https://yumh.uz/uzc/news_detail/71
⚡️#Парламент_муҳокамалари
Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Депутатлар Бош вазир томонидан киритилган Бош вазир ўринбосари номзодини тасдиқлашди.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Баситханова Эльмира Иркиновнани Бош вазир ўринбосари лавозимига маъқуллаш тўғрисида қарор қабул қилинди.
https://t.me/joinchat/AAAAAETURRfjn59t7K1eDw
⚡️#Что_обсуждается_в_парламенте
В Ташкенте в данный момент продолжается очередное заседание Законодательной палаты Олий Мажлиса. Депутаты рассмотрели ряд организационных вопросов.

В частности, депутаты одобрили по представлению Премьер-министра Республики Узбекистан кандидатуру Эльмиры Иркиновны Баситхановой в качестве заместителя Премьер-министра.

С 12 декабря 2016 года она занимала должность заместителя министра здравоохранения. В 2011-2016 годах Э. Баситханова была заместителем Премьер-министра Республики Узбекистан — председателем Комитета женщин Узбекистана.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан 2019-2020 йилларга мўлжалланган Қўшма чора-тадбирлар режаси имзоланди

20 июнь куни “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати биносида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда икки ташкилот ўртасида яқин ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, фаолиятнинг умумий йўналишлари доирасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Жумладан, томонлар ватандошларнинг ташаббуслари ҳамда улар томонидан ташкил этилган, хорижда Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти ва миллий брендини тарғиб қилишга қаратилган лойиҳаларни рағбатлантириш, ННТларнинг мазкур соҳадаги фаолиятларини қўллаб-қувватлаш ҳамда турли мавзуларда халқаро анжуман, давра суҳбатлари ва муҳокамаларни ўтказишга келишиб олдилар.
👉Батафсил: https://yumh.uz/uzc/news_detail/72
#Что_обсуждается_в_парламенте
Сегодня, 21 июня, в Ташкенте открылось двадцатое пленарное заседание Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан. В повестке дня — ряд организационных вопросов.
Кроме того, на пленарном заседании будут рассмотрены законы, в том числе:
• «О туризме» в новой редакции»;
• «О персональных данных»;
• «О Счетной палате Республики Узбекистан»;
• «Об оружии»;
• «О ратификации Протокола к Конвенции 29 Международной организации труда 1930 года о принудительном труде (Женева, 11 июня 2014 года)».

Сенаторы также рассмотрят вопрос об изменении границ города Навои и Карманинского района Навоийской области, заслушают отчет хокима Сырдарьинской области о развитии территорий и деятельности местных Кенгашей народных депутатов, обсудят результаты парламентских запросов.
#Парламент_муҳокамалари
Бугун, 21 июнь куни, Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ялпи мажлиси очилди. Кун тартибида — бир қатор ташкилий масалалар.
Шунингдек, ялпи мажлисда қонунлар кўриб чиқилади, шу жумладан:
• Янги таҳрирдаги “Туризм тўғрисида”ги;
• “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги;
• “Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида”ги;
• “Қурол тўғрисида”ги;
• “Халқаро меҳнат ташкилотининг 1930 йилдаги Мажбурий меҳнат тўғрисидаги 29-сонли Конвенциясига Баённомани (Женева, 2014 йил 11 июнь) ратификация қилиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари.

Сенаторлар томонидан Навоий вилоятининг Навоий шаҳри ва Кармана тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масала кўриб чиқилади, Сирдарё вилояти ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолияти ҳақидаги ҳисоботи ҳам эшитилади, парламент сўровлари натижаларини кўриб чиқадилар.
⚡️#Парламент_муҳокамалари
Ўзбекистон тарихида илк бор Олий Мажлис Сенати раислигига аёл киши сайланди.

Мажлисда шу кунга қадар Сенатга раислик қилган Ниғматилла Йўлдошевнинг Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимига тайинланиши муносабати билан унинг Сенатдаги ваколати тугатилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Президент тақдимномасига асосан Сенат раиси лавозимига Хотин-қизлар қўмитаси раиси сифатида ишлаб келган Танзила Камаловна Норбоеванинг номзоди илгари сурилди. Сенаторларнинг кўпчилик овози билан Танзила Норбоева Сенатнинг янги раиси этиб сайланди.

Аввалроқ, Т. Нарбаева Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 июндаги ПФ-5749-сон Фармонига асосан Олий Мажлис Сенати аъзолигига қабул қилинган эди.

Маълумот учун, Танзила Норбоева 2016 йилнинг декабридан бошлаб Хотин-қизлар қўмитасига раҳбарлик қилиб келаётганди.
⚡️#Что_обсуждается_в_парламенте
Избран новый Председатель Сената Олий Мажлиса. Впервые в Узбекистане им стала женщина.

В ходе двадцатого пленарного заседания Сената Олий Мажлиса избран новый Председатель Сената Олий Мажлиса.

В связи с назначением Нигматиллу Тулкиновича Йулдошева на должность Генерального прокурора Республики Узбекистан он освобожден от полномочий Председателя верхней палаты парламента.

В соответствии с Конституцией и Законом «О Сенате Олий Мажлиса Республики Узбекистан» по представлению Президента Республики Узбекистан большинством голосов на пленарном заседании новым Председателем Сената избрана Нарбаева Танзила Камаловна.

Накануне указом Президента Т. Нарбаева назначена членом Сената Олий Мажлиса. На заседании Центральной избирательной комиссии Т. Нарбаева зарегистрирована членом Сената Олий Мажлиса.

Т. Нарбаева до настоящего времени занимала должность заместителя Премьер-министра, председателя Комитета женщин Узбекистана. Ранее — с 2010 по декабрь 2016 года — возглавляла Федерацию профсоюзов Узбекистана.
Ўзбекистоннинг маданий бойликлари 2021 йилда Луврда бўлиб ўтадиган кўргазмада намойиш этилиши мумкин

Бу ҳақда "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати вакиллари ва “Clone Cultural Properties” инновацион маркази экспертлари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда маълум қилинди.

Учрашувда Токио санъат университети профессори Масааки Миясако ва Япониянинг Илм-фан ва технологиялар агентлиги президенти Мичинари Хамагучилар иштирок этиб, 3D-клонлаштириш технологиялари асосида Ўзбекистоннинг маданий бойликларини нусхани яратиш ва йўқолган қисмларини қайта тиклаш ишларини амалга оширишга тайёрликларини билдирдилар.

Ўз навбатида, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати масъул вазирлик ва идоралар билан ушбу йўналишда ишларни мувофиқлаштириш масаласида кўмаклашади.
https://yumh.uz/uzc/news_detail/73
———
Японские эксперты предлагают создать копии памятников, которые намерены представить на предстоящей в 2021 году выставке в Лувре.
https://yumh.uz/ru/news_detail/73
2019 йилнинг 21 июнь куни “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати мажлислар залида “Мамлакат равнақи йўлида ватандошларнинг роли ва аҳамияти” мавзусида маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.

Унда мутасадди вазирлик ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилоти вакиллари иштирок этиб, бугунги кунда хориждаги ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасидаги ишларнинг бориши ҳамда иш жараёнида юзага келаётган муаммоларни муҳокама қилдилар.

Жумладан, иштирокчилар томонидан мутасадди ташкилотлар ўртасида ўзаро маълумот алмашинувини ташкил қилувчи ҳамда ватандошлар масалаларини мувофиқлаштирувчи орган ташкил қилиш таклифи илгари сурилди.
https://yumh.uz/uzc/news_detail/74
———
21 июня 2019 года в офисе Общенационального движения «Юксалиш» состоялась консультативная встреча на тему «Роль и значение соотечественников в развитии страны», в которой приняли участие представители ряда министерств и ведомств, ННО.
https://yumh.uz/ru/news_detail/74
Хоразм вилоятида маҳаллий ҳокимият вакиллари ва ёшлар ўртасида мулоқот учрашуви бўлиб ўтди.

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати UNICEF ташкилоти ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда Хоразм вилоятининг туман ва шаҳарларидан саралаб олинган 40 га яқин йигит-қизлар иштирокида икки кунлик тренинг ўтказди.

Ёшлар муаммони аниқлаш, унинг асосий сабабларини белгилаб олиш ҳамда тенгдошларининг манфаатидан келиб чиққан ҳолда инновацион ечимлар таклиф этдилар.

Жумладан, ўсмирларнинг ота-оналари учун психологик ёрдам клубларини ташкил этиш, кўнгиллилик маданиятини шакллантириш ва дам олиш учун қўшимча жойлар ташкил этиш каби лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
https://yumh.uz/uzc/news_detail/75
———
В Хорезмской области состоялся диалог «Голос молодежи важен», организованный UNICEF, Общенациональным движением «Юксалиш» и Союзом молодежи Узбекистана. Двухдневное мероприятие охватило около 40 молодых людей из разных районов региона.
https://yumh.uz/ru/news_detail/75
Янги таҳрирдаги “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонун лойиҳасининг экспертлик муҳокамаси бўлиб ўтди.
👉Батафсил: https://yumh.uz/uzc/news_detail/76
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ЮНИCEФ билан ҳамкорлик “Инсон капиталини ривожлантириш: келажак учун таълим” мавзусида стратегик мулоқот ўтказди.

Унда мутасадди вазирлик ва идоралар, илмий доиралар, БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар вакиллари Ўзбекистондаги таълим сифатини оширишнинг долзарб муаммолари ва имкониятларини муҳокама қилдилар.
👉Батафсил: https://yumh.uz/uzc/news_detail/77
Состоялось экспертное обсуждение проекта новой редакции Закона Республики Узбекистан «О негосударственных некоммерческих организациях»
👉Подробнее: https://yumh.uz/ru/news_detail/76
«Мы должны сосредоточиться на том, что происходит в классах. Учебная программа и учителя должны привить ученикам навыки XXI века»
https://www.facebook.com/UNICEFUzb/posts/3154795307864737
Хитой ижтимоий фанлар академиясининг Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё институти делегацияси Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди
👉Батафсил: https://yumh.uz/uzc/news_detail/78
Япониянинг JICA ташкилоти Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларни амалга оширишда техник кўмак кўрсатишга тайёрлигини билдирди

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати вакиллари Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) делегациясини қабул қилдилар. Учрашув давомида бугунги кунда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бориши, хусусан суд-ҳуқуқ тизимида сўнгги йилларда эришилган ютуқлар муҳокама қилинди.

Учрашув якунларига кўра Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги вакиллари Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ тизимида ҳамкорлик қилишга тайёрликларини билдирдилар. Хусусан, ислоҳотлар жараёнларида япониялик мутахассисларни жалб қилиш, техник ва экспертлик кўмак кўрсатиш имкони мавжудлиги билдирилди.
https://yumh.uz/uzc/news_detail/79