"YUKSALISH" HARAKATI
3.08K subscribers
3.48K photos
585 videos
7 files
1.89K links
“Yuksalish” harakati

☎️ +998 95 230 33 23
📩info@yumh.uz

Bizning ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
https://taplink.cc/yuksalish.org
Download Telegram
#Мустақиллик_байрами_арафасида

Ронни Хайне,
Конрад Аденауэр Фондининг Марказий Осиё бўйича минтақавий вакили:

— Конрад Аденауэр Фондининг Тошкентдаги Марказий Осиё давлатлари бўйича ваколатхонаси раҳбари сифатида барча Ўзбекистон фуқароларини мамлакат мустақиллигининг 29 йиллиги билан чин қалбдан табриклайман.

Мен Тошкентда 2019 йил октябрь ойидан бери ўз фаолиятимни юритиб келмоқдаман ва мана шу давр мобайнида мамлакатда рўй бераётган жадал ва фаровон ривожланишни кузатиб келяпман.

Таъкидлаш керакки, мамлакатда амалга оширилаётган изчил ривожланиш менда катта таассурот уйғотмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев томонидан бошланган ислоҳотларни мамлакатнинг ҳар бир жойида кўриш ва ҳис этиш мумкин. Тошкентда ва мен шу пайтгача ташриф буюрган вилоятларда мамлакатни демократлаштиришга, ҳаётнинг барча соҳаларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга катта эътибор берилаётганига гувоҳ бўлиш мумкин.

Мен алоҳида таъкидламоқчиманки, Конрад Аденауэр Фонди Ўзбекистонни ушбу ривожланиш йўлида яқин ҳамкор сифатида қўллаб-қувватлайди ва унга ҳамроҳлик қилади. Ушбу ривожланишлар билан барча ўзбекистонликларни табриклайман ва келгуси йилларда бундан ҳам яхши натижаларга эришишни тилайман.
____________________________

Ронни Хайне,
региональный представитель Фонда им. Конрада Аденауэра по Центральной Азии:

— В качестве представителя Фонда им. Конрада Аденауэра по Центральной Азии, со штаб-квартирой в Ташкенте, я хотел бы сердечно поздравить всех граждан Узбекистана с 29-й годовщиной независимости страны.

С октября 2019 года я введу свою деятельность в Ташкенте, и с тех пор имею возможность следить за динамичным развитием страны.

Хочу подчеркнуть, что нынешнее динамичное развитие в этой стране меня очень впечатляет. Реформы, которые президент Шавкат Мирзиёев начал с момента вступления в должность, можно увидеть и почувствовать повсюду в стране. В Ташкенте и в областях, которые я до сегодняшнего дня смог посетить, можно увидеть, что большое внимание уделяется демократизации страны, социально-экономическому развитию во всех сферах жизни.

Особенно хочу подчеркнуть, что Фонд им. Конрада Аденауэра, в качестве партнёра, решительно поддержит Узбекистан и будет сопровождать его на этом пути развития. Я поздравляю всех узбекистанцев с достигаемыми успехами страны и желаю еще больше достижений в будущем.

yumh.uzTelegramFacebookTwitterInstagram
Успейте сегодня до 18:00 разместить на своих страницах в соцсетях (Facebook, Instagram) фотографии или видео, на которых запечатлены ценные воспоминания, впечатления, связанные с Узбекистаном (памятные места, исторические здания или предметы, интересные случаи, личные достижения и успехи, семейные снимки или фото в кругу друзей).

Напишите под ними краткий комментарий-описание, используя хештеги #MenUchunQadrli, #Ценю, отметив Общенациональное движение «Юксалиш», и получите возможность выиграть один призов:
1-е место — ноутбук;
2-е место — планшет;
3-е место — смартфон.

Подробнее: https://yumh.uz/ru/news_detail/224

yumh.uzTelegramFacebookTwitterInstagram
Бугун, 28 август соат 18:00 га қадар ижтимоий тармоқлар (Facebook, Instagram)даги ўз саҳифаларингизга Ўзбекистон билан боғлиқ энг қадрли хотираларингиз, таассуротларингиз (ёдгорликлар, тарихий бино ёки буюм, дуч келган қизиқарли ҳодисалар, шахсий муваффақиятлар ёки эришган натижалари, оилавий ёки дўстлар даврасидаги суратлар) акс этган фото ёки видеоларни жойлаштиришга улгуринг.

Сурат ва видео остига #MenUchunQadrli, #Ценю хештегларидан фойдаланиб ҳамда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракатини белгилаб, қисқа изоҳ-таъриф ёзинг ва танлов совриндори бўлиш имкониятини қўлга киритинг:

1-ўрин — ноутбук;
2-ўрин — планшет;
3-ўрин — смартфон.

Батафсил: https://yumh.uz/uzc/news_detail/224

yumh.uzTelegramFacebookTwitterInstagram
#MenUchunQadrli: ғолиблар овоз бериш йўли билан аниқланади

Хабарингиз бор, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллиги олдидан ижтимоий тармоқларда #MenUchunQadrli (#Ценю) флешмоб-танловини эълон қилди.

Танлов шартига кўра, истаган иштирокчи 28 август соат 18:00га қадар ижтимоий тармоқ (Facebook, Instagram)лардаги ўз саҳифаларига Ўзбекистон билан боғлиқ энг қадрли хотиралари, таассуротлари акс этган сурат ёки видеоларни жойлаштиришлари ва уларга #MenUchunQadrli, #Ценю хештегларидан фойдаланиб ҳамда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракатини белгилаб, қисқа изоҳ-таъриф ёзишлари лозим эди.

Белгиланган вақт мобайнида танлов иштирокчилари ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида 500 га яқин сурат ва видеоларни жойлаштирди. Танлов комиссияси улар орасидан 20 та қизиқарли ва ноодатийларини танлаб олди. Навбатдаги босқич — Telegram-каналда овоз бериш.

Овоз бериш жараёни 1 сентябрь соат 11:00да якунланади. Ғолиб ва совриндорларга қуйидаги совғалар берилади:
1-ўрин — ноутбук;
2-ўрин — планшет;
3-ўрин — смартфон.

yumh.uzTelegramFacebookTwitterInstagram