"YUKSALISH" HARAKATI
3.66K subscribers
3.42K photos
565 videos
7 files
1.82K links
“Yuksalish” harakati

☎️ +998 95 230 33 23
📩info@yumh.uz

Bizning ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
https://taplink.cc/yuksalish.org
Download Telegram
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев 63 ёшга тўлди. Давлат раҳбари бошчилигида ҳаётнинг барча жабҳаларида давом этаётган ўзгаришлар ислоҳотларнинг ортга қайтмаслигини кўрсатмоқда.

Ушбу инфографикада биз ўтган давр: 2019 йил июль — 2020 йил июль мобайнида юз берган энг муҳим воқеаларни жамлашга ҳаракат қилдик. Янги олинган курснинг асосий ишоралари — “Жаслиқ” колониясининг ёпилиши, “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”, “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонунларнинг имзоланиши.

2020 йил мураккаб келди: бир томондан пандемия, иккинчи томондан бир неча ҳудудлардаги табиий офатлар, Сирдарё вилоятидаги техноген ҳалокат. Бундай синов ва қийинчиликларга қарамай, ислоҳотлар давом этмоқда. Жумладан, прописка тизими ислоҳ қилинди, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистоннинг Миллий стратегияси қабул қилинди. Юзлаб одамлар афв этилди, пандемия даврида чегараларда оғир вазиятга тушиб қолган 50 мингга яқин фуқаролар қайтарилди.
#ҲафталикДайжест

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
✔️ ҚДУ битирувчиси “МДҲнинг энг яхши талабаси-2020” халқаро танловида ғолиб бўлди

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
✔️ Тупроққалъада Хоразм вилоятига киришни билдирувчи устун тамал тоши қўйилди
✔️ Вилоят учун 20 та "Дамас" русумли махсус тез тиббий ёрдам автомобиллари сотиб олинди

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ
✔️ Учқудуқда аёлларни ҳимоясига оладиган янги ташкилот иш бошлади
✔️ Нуротадаги 11 та камбағал оилага Қирғизистондан келтирилган 125 бош наслли чорва моллар кредитга тарқатилди

БУХОРО ВИЛОЯТИ
✔️ Вилоятдаги тиббиёт муассасалари учун 50 та кислород концентратори харид қилинди
✔️ Бухоролик ўқувчилар 54-Халқаро Менделеев олимпиадасида бронза медални қўлга киритди

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ
✔️ Пахтачидаги Миллий гвардия отрядига янги автомобиллар берилди

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
✔️ Ҳоким Зойир Мирзаев эҳтиёжманд оилалар учун 4,2 млрд сўм жамғарма борлигини маълум қилди
✔️ Вилоят “Ўлат, карантин ва ўта хавфли юқумли касалликлар муҳофазаси маркази”нинг Шаҳрисабздаги филиалига Германия ва Россияда ишлаб чиқарилган 3 та ПЗР замонавий лаборатория ускунаси берилди

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ
✔️ Сариосиёдаги фермер хўжалиги Украинадан 50 бош сергўшт зотли қорамол олиб келди
✔️ Вилоят тез тиббий ёрдам хизмати учун 10 та “Дамас” русумли тиббиёт машиналари олиб келинди

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ
✔️ Форишда бюджетнинг 2 млрд 700 млн сўм маблағига Корея услубида замонавий боғча қурилди

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ
✔️ Вилоят тиббиёт бошқармасининг тез тиббий ёрдам бўлимларига 14 та махсус машиналар топширилди
✔️ Ховосда “Ақлли қишлоқ” лойиҳаси тақдимот қилинди

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ
✔️ Ангренда қурилиш материаллари ишлаб чиқарадиган хорижий корхона (Ҳиндистон-Ўзбекистон) давлат рўйхатидан ўтказилди
✔️ Бўстонлиқда “Ижтимоий дорихона” ташкил қилинди

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ
✔️ Янгиқўрғонда 80 нафар, Косонсойда 100 нафар ишсиз ёшларга 49 йил муддатга 30 сотихдан бепул ер берилди
✔️ Чустда Хитойнинг Сhangan бренди остида кичик юк автомобиллари ишлаб чиқариш лойиҳаси бошланди

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ
✔️ Вилоятга Жанубий Кореядан коронавирус инфекциясини 5-10 минутда аниқловчи 4 минг дона экспресс-тест олиб келинди
✔️ Вилоятдаги шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларига 20та “Damas” русумидаги махсус санитар автомашиналари топширилди

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ
✔️ Улуғнорда 2 минг оила тоза ичимлик суви билан таъминланди

ТОШКЕНТ ШАҲРИ
✔️ Коронавирусга қарши курашаётган шифокорларни қўллаб-қувватлаш махсус акцияси пойтахтда бошланди
✔️ "Ўзэкспомарказ"да Covid-19га гумон қилинган беморларга биринчи ёрдам кўрсатиш маркази ташкил этилди
✔️ Яккасарой туманидаги 58-оилавий поликлиника махсус поликлиникага айлантирилди

@uzbyuksalish
#Инфографика

24 июля текущего года Президент подписала Указ «О дополнительных мерах по дальнейшему совершенствованию деятельности судов и повышению эффективности правосудия».

Подписаться на канал 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAETURRcYNf-m3qrScw
#Инфографика

Жорий йилнинг 24 июль куни Президент “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Фармон имзолади.

Каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAETURRcYNf-m3qrScw
#Цитата

«Мы просим всех относиться к решениям о том, куда они идут, что они делают и с кем встречаются, как к решениям о жизни и смерти — потому что это так и есть»

Генеральный директор ВОЗ Тедрос Аданом Гебреисус

@uzbyuksalish
#Иқтибос

"Биз барчадан қаерга боришлари, нима қилишлари ва ким билан учрашишлари ҳақидаги қарорларга ҳаёт ва мамот масаласи сифатида қарашларини сўраймиз. Чунки бу бор ҳақиқат"

ЖССТ раҳбари Тедрос Аданом Гебреисус

@uzbyuksalish
⚡️ “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатига янги раис сайланди

Жорий йилнинг 27 июль куни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати таъсисчилари йиғилишида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари орасидан янги раис сайланди.

Унга кўра, Парламент қуйи палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси аъзоси Бобур Бекмуродов Ҳаракат раиси бўлди.

Б.Бекмуродов 1985 йил 5 январда Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида туғилган. У Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Тошкент молия институтини тамомлаган. 2005—2006 йилларда АҚШнинг Ўзбекистондаги “Partnership for Academic development” (“Академик ривожланиш бўйича ҳамкорлик”) дастури тингловчиси, 2018 йилда “The John Smith Trust” (Буюк Британия) менеджмент дастури тингловчиси бўлган.

👏 “Юксалиш” УМҲ жамоаси Бобур Бекмуродовни раис этиб сайлангани билан табриклайди ва иш фаолиятида муваффақиятлар тилайди. https://yumh.uz/uzc/news_detail/218
"YUKSALISH" HARAKATI
⚡️ “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатига янги раис сайланди Жорий йилнинг 27 июль куни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати таъсисчилари йиғилишида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари орасидан янги раис сайланди.…
⚡️ Избран новый председатель Общенационального движения «Юксалиш»

27 июля текущего года собрание учредителей Общенационального движения «Юксалиш» во главе с Председателем Сената Олий Мажлиса Танзилой Нарбаевой избрало из числа депутатов Законодательной палаты Олий Мажлиса нового председателя Движения.

Им стал Бобур Бекмуродов — член Комитета по демократическим институтам, негосударственным организациям и органам самоуправления граждан нижней палаты парламенты.

Бобур Бекмуродов родился 5 января 1985 года в Яккабагском районе Кашкадарьинской области. Он выпускник Узбекского государственного университета мировых языков и Ташкентского финансового института. В 2005—2006 годах был слушателем программы США «Partnership for Academic development» («Партнерство для академического развития») в Узбекистане, 2018 году — программы менеджмента фонда «The John Smith Trust» (Великобритания).

👏 Команда Общенационального движения «Юксалиш» поздравляет Бобура Бекмуродова с назначением и желает успехов и плодотворной работы на новой должности!

Подробнее:
https://yumh.uz/ru/news_detail/218

@uzbyuksalish
⚡️ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокамаси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Давлат харидлари ва инвестиция лойиҳаларида коррупцияга чек қўйиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Соҳалар ва йўналишлар кесимида коррупцияга қарши курашиш бўйича “йўл хариталари” ишлаб чиқиш ҳамда ижросини муҳокама қилиб бориш юзасидан топшириқлар берилди.
___________________

⚡️ Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев проводит совещание по вопросам сокращения теневого сектора в экономике.

Особое внимание уделено очищению от коррупции сферы государственных закупок и инвестиционных проектов. Даны поручения по разработке «дорожных карт» по борьбе с коррупцией в разрезе сфер и направлений и регулярному обсуждению результатов их реализации.

@uzbyuksalish
#Инфографика

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 27 июля провел совещание, посвященное обсуждению проводимой работы по сокращению теневой экономики.

Отмечалось, что в Узбекистане приняты меры по сокращению доли теневой экономики. В частности:
▫️ либерализован валютный рынок;
▫️ внедрена новая налоговая система;
▫️ сокращено около 100 разрешительных и лицензионных процедур и др.

Определены задачи по сокращению теневой экономики и предупреждению коррупции. В их числе:
▪️разработка системы «Добросовестный налогоплательщик» и апробация ее в Ташкенте;
▪️запуск информационного портала госзакупок;
▪️осуществление антикоррупционной экспертизы каждого проекта, реализуемого за счет централизованных средств;
▪️объявление рейтинга коррупции и теневой экономики для госорганов, предприятий и регионов и др.

@uzbyuksalish
#Инфографика

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 июль куни яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинган. Хусусан:
▫️ валюта бозори либераллаштирилди;
▫️ янги солиқ тизими жорий этилди;
▫️ 100 га яқин рухсат бериш ва лицензиялаш қоидалари қисқартирилди ва бошқа.

Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва коррупциянинг олдини олиш бўйича вазифалар белгиланди. Улар қаторида:
▪️ “Инсофли солиқ тўловчи” тизимини шакллантириб, йил якунигача Тошкент шаҳрида амалга ошириш;
▪️ давлат харидлари ахборот порталини ишга тушириш;
▪️ марказлашган маблағлар ҳисобидан амалга ошириладиган ҳар бир инвестиция лойиҳасини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш;
▪️ давлат органлари, корхоналар ва ҳудудлар учун коррупция ва яширин иқтисодиёт рейтингини эълон қилиб бориш ва ҳакозо.

@uzbyuksalish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 июль куни яширин иқтисодиётни қисқартириш ва коррупциянинг олдини олиш масалалари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда мазкур йўналишда олиб борилаётган ишлар муҳокама қилиниб, муҳим вазифалар белгилаб берилди. Хусусан:

1 ноябрга қадар халқаро экспертларни жалб қилиб, яширин иқтисодиётни яқин 5 йилда 2 баробарга қисқартириш бўйича стратегия ишлаб чиқилади;
1 октябрга қадар давлат хизматчиларининг даромадларини декларация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади;
давлат органларида “яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши мувофиқлик тизими” жорий этилади;
коррупцияга қарши курашиш ва олдини олиш бўйича кенг қамровли “йўл хариталари” ишлаб чиқилади;
давлат органлари, корхоналар ва ҳудудларда коррупция ва “яширин иқтисодиёт” рейтинг методикаси ишлаб чиқилади;
ҳар бир лойиҳани амалга оширишдан аввал коррупцияга қарши экспертиза ўтказилади ва бошқалар.

@uzbyuksalish
⚡️Ўзбекистонда эҳтиёжманд оилаларга 2 кун ичида жами 150 млрд сўм тарқатилади

Ҳукуматнинг тегишли фармойишига асосан (346-ф, 29.07.2020й), "Саховат ва кўмак" фонди орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ёрдам тарқатилади.

Бунинг учун Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан жами 150 млрд сўм ажратилиши белгиланди.

Ҳудудлар кесимидаги тақсимот:

Қорақалпоғистон Республикаси - 10 млрд;
Андижон вилояти - 10 млрд;
Бухоро вилояти - 10 млрд;
Жиззах вилояти - 5 млрд;
Қашқадарё вилояти - 20 млрд;
Навоий вилояти - 5 млрд;
Наманган вилояти - 10 млрд;
Самарқанд вилояти - 10 млрд;
Сурхондарё вилояти - 10 млрд;
Сирдарё вилояти - 5 млрд;
Тошкент вилояти - 10 млрд;
Фарғона вилояти - 10 млрд;
Хоразм вилояти - 10 млрд;
Тошкент шаҳри - 25 млрд.

@uzbyuksalish
⚡️ Пенсия ва нафақалар 10 %га ошади

Президентнинг “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони имзоланди.

2020 йил 1 сентябрдан пенсия ва нафақалар миқдори 1,1 баробар оширилади.
Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 262 470 сўм этиб белгиланди. Бунда ўртача пенсия миқдори 764 минг сўмдан 841 минг сўмгача ошади.

▪️энг кам ёшга доир пенсиялар – ойига 513 350 сўм;
▪️ болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – ойига 513 350 сўм;
▪️ зарур иш стажи (7 йил)га эга бўлмаган 37,5 минг нафар кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – ойига 315 030 сўм.

Пандемия даврида бу нима беради?
▪️ 2,8 млн кексалар, 687 минг нафар ногиронлиги бўлган шахслар, 210 мингдан ортиқ боқувчисини йўқотган шахслар моддий қўллаб-қувватланади

Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатларига 2020 йил охиригача бюджетдан қўшимча 2,5 трлн. сўм йўналтирилади.

@uzbyuksalish
⚡️ 2020 йил 1 сентябрдан пенсия ва нафақалар 10 %га оширилади

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони имзоланди.

@uzbyuksalish
⚡️ Ўзбекистондаги 650 мингдан зиёд оилага моддий ёрдам кўрсатилади

Президент Шавкат Мирзиёев “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонни имзолади. Унга мувофиқ:

1️⃣ Пандемия шароитида аҳолининг эҳтиёжманд 400 мингдан ортиқ оилаларнинг 1,7 млн аъзоларининг ҳар бирига 220 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;
2️⃣ Қурбон ҳайити байрами арафасида “Саховат ва кўмак” жамғармаси орқали 220-250 минг оилага жами 200 млрд сўм ажратилади;
4️⃣ Тез ёрдам шифокорлари, хамширалари, санитаркалари ва ҳайдовчиларига бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш учун 100 млрд сўм ажратилади;
5️⃣ “Вақф” фондини қўллаб-қувватлаш учун 150 млрд сўм маблағ ажратилади.

Юқоридаги чоралар ҳисобига Ўзбекистондаги 652 минг оилага (7,7 фоизига) моддий ёрдам кўрсатилади.
❗️Бир марталик моддий ёрдам пуллари 2020 йил 15 августга қадар етказилиши таъминланади.

@uzbyuksalish
⚡️ Ўзбекистондаги 650 мингдан зиёд оилага моддий ёрдам кўрсатилади

Президент Шавкат Мирзиёев “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонни имзолади. Унга мувофиқ:

1️⃣ Пандемия шароитида аҳолининг эҳтиёжманд 400 мингдан ортиқ оилаларнинг 1,7 млн аъзоларининг ҳар бирига 220 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;
2️⃣ Қурбон ҳайити байрами арафасида “Саховат ва кўмак” жамғармаси орқали 220-250 минг оилага жами 200 млрд сўм ажратилади;
3️⃣ Тез ёрдам шифокорлари, хамширалари, санитаркалари ва ҳайдовчиларига бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш учун 100 млрд сўм ажратилади;
4️⃣ “Вақф” фондини қўллаб-қувватлаш учун 150 млрд сўм маблағ ажратилади.

@uzbyuksalish
#Инфографика
Пандемия шароитида эҳтиёжманд оилалар озиқ-овқат тўплами билан таъминланади
Президентнинг тегишли Фармонига мувофиқ:
▪️ Ўзбекистонда аъзолари 1,7 млн нафардан ортиқ бўлган 400 мингдан кўпроқ оилаларга бир марталик моддий ёрдам ажратилади. Бунинг учун 380 млрд сўм йўналтирилади;
▪️ Ҳар бир оила аъзосига ўртача 220 минг сўмдан тўғри келади;
▪️ Қурбон ҳайити байрами муносабати билан “Саховат ва кўмак” жамғармасининг ҳудудий бўлимларига 200 млрд сўм маблағ ажратилади.

@uzbyuksalish