"YUKSALISH" HARAKATI
3.1K subscribers
3.48K photos
585 videos
7 files
1.89K links
“Yuksalish” harakati

☎️ +998 95 230 33 23
📩info@yumh.uz

Bizning ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
https://taplink.cc/yuksalish.org
Download Telegram
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Фарғона вилоятида давлат ва инвестицион дастурлар ижроси ҳолатини ўрганади

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ва қатор ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ жорий йилнинг 25 — 26 июнь кунлари Фарғона вилоятида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, давлат ва жамият қурилиши соҳаларида қабул қилинган дастурлар ижроси юзасидан жамоатчилик назорати тадбирларини ўтказиш мақсадида жойларга ташриф буюради.

👉 Батафсил: https://yumh.uz/uzc/news_detail/200
​​Вы — один из соотечественников, которые живут в за рубежом? Хотите бесплатно путешествовать по древним городам Самарканд и Бухара?

Тогда участвуйте в конкурсе «Самый, самый, самый», объявленном Государственным комитетом по развитию туризма и Всемирной ассоциацией молодёжи Узбекистана.

Победители будут награждены следующими призами от Госкомтуризма:

🥇1 место – сертификат и VIP ваучер на 2 человека на бесплатное путешествие по Самарканду и Бухаре после окончания карантина в связи с пандемией коронавируса (COVID-19);

🥈2 место – сертификат и ваучер на 2 человека на бесплатное путешествие по Самарканду и Бухаре после окончания карантина в связи с пандемией коронавируса (COVID-19);

🥉3 место – сертификат и ваучер на 1 человека на бесплатное путешествие по Самарканду и Бухаре после окончания карантина в связи с пандемией коронавируса (COVID-19).

Конкурс продлится до 1 июля 2020 года.

Подробнее:
https://uzbektourism.uz/ru/newnews/view?id=1179#

@uzbyuksalish
Сиз хорижда яшаётган ватандошмисиз? Қадимий Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига бепул саёҳат қилишни истайсизми?

Унда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси эълон қилган “Энг, энг, энг” танловида иштирок этинг!

Танлов ғолиблари Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан қуйидаги совғалар билан тақдирланади:

🥇1-ўрин: сертификат ҳамда Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига бепул саёҳат қилиш учун 2 кишилик VIP ваучер (коронавирус пандемияси билан боғлиқ карантин даври тугагач);

🥈2-ўрин: сертификат ҳамда Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига бепул саёҳат қилиш учун 2 кишилик ваучер (коронавирус пандемияси билан боғлиқ карантин даври тугагач);

🥉3-ўрин: сертификат ҳамда Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига бепул саёҳат қилиш учун 1 кишилик ваучер (коронавирус пандемияси билан боғлиқ карантин даври тугагач).

Танлов 2020 йилнинг 1 июлига қадар давом этади.

Батафсил
: https://uzbektourism.uz/cyrl/newnews/view?id=1179

@uzbyuksalish
Forwarded from AkmalBurxanov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонликлар БМТ томонидан ўтказилаётган глобал сўровда фаол иштирок этмоқда.

Сиз ҳам қатнашинг.

@aburxanov
#Парламент_муҳокамалари

Ўзбекистонда аёл киши Фавқулодда ва мухтор элчи этиб тайинланди

Олий Мажлис Сенатининг бугун бўлиб ўтган бешинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикасининг Исроил давлатига Фавқулодда ва Мухтор элчиси лавозимига тайинлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Сенаторлар Феруза Юлдашевна Махмудовани Ўзбекистоннинг Исроил давлатидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилди.
_____________

#Что_обсуждается_в_парламенте

В Узбекистане женщина назначена Чрезвычайным и Полномочным Послом

На пятом пленарном заседании Сената Олий Мажлиса рассмотрен вопрос о назначении Чрезвычайного и Полномочного Посла Республики Узбекистан в Израиле.

Сенаторы приняли постановление о назначении на должность Чрезвычайного и Полномочного Посла Республики Узбекистан в Израиле Ферузу Юлдашевну Махмудову.

@uzbyuksalish
“Салом, Сардоба, биз биргамиз!” акцияси доирасида тўпланган пул маблағлари тақсимоти муҳокама қилинди

Бугун, 19 июнь куни “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатида Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказилган “Салом, Сардоба, биз биргамиз!” акцияси доирасида тўпланган хайрия маблағларини манзилли тақсимланишини муҳокама қилиш мақсадида учрашув ўтказилди.

Таъкидланганидек, ўтган вақт давомида ташкилотчилар томонидан Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларининг қатор маҳалла фуқаролар йиғинларида ўрганишлар олиб борилди. Натижада 105 нафар эҳтиёжманд оилалар рўйхати шакллантирилди.

Учрашувда комиссия аъзолари уларнинг ҳар бири ҳақидаги маълумотлар билан танишиб чиқдилар ҳамда давлат томонидан жабр кўрган оилаларга моддий ёрдам кўрсатилишини инобатга олиб, энг эҳтиёжманд фуқаролар танлаб олинди.

Учрашув якунида ташкилотчилар томонидан мазкур оилалар билан яна бир бор шахсан учрашишга ҳамда нималарга муҳтожлиги батафсил ўрганишга келишиб олинди.

Батафсил: https://yumh.uz/uzc/news_detail/201
#ҲафталикДайжест

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати жойларда амалга оширилаётган ишларни кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий йўналишларда рўй берган ўзгаришлар ҳақида ҳафталик қисқа дайжестлар бериб боради.

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
▪️ 15 июнь куни Мўйноқ туманида “Оқ кема” болалар дам олиш маркази фойдаланишга топширилди.
▪️ 2020 йил Инвестиция дастури доирасида белгиланган ишларни амалга ошириш учун 37,6 млрд.сўм (режага нисбатан 71,0%) миқдорида молиялаштирилган бўлиб, пудратчи ташкилотлар томонидан 43,9 млрд сўмлик (режага нисбатан 82,8 %) қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилди.

ТОШКЕНТ ШАҲРИ
▪️ Тошкент метросининг «Туркистон» ва «Юнусобод» бекатларида қурилиш ва пардозлаш ишлари тугатилди.
▪️ Бошқа ҳудудларда яшовчилар Тошкентда қарийб 13 мингта квартира сотиб олди.

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ
▪️ Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани ичимлик суви муаммоларини ҳал этиш мақсадида “Сувоқава” корхонасини қўллаб-қувватлаш учун 100 млн сўм маблағ ажратилди.

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
▪️ 2-Халқаро Мақом фестивали олдидан Бош Вазир Абдулла Орипов бошчилигидаги ишчи гуруҳи аъзолари Шаҳрисабз шаҳрига ташриф буюрди.
▪️ Чироқчи туманида эркин иқтисодий зона ташкил этилди.

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ
▪️ Тошкент вилоятида келиб тушган мурожаатлар асосида 300 дан ортиқ субъектларга 28 млрд сўмдан зиёд солиқларни фоизсиз кечиктириш ва бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилди.

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ
▪️ Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 17 июндан фаолиятини бошлади.
▪️ Cамарқанд вилоятининг “яшил” ва “сариқ” ҳудудларидаги 46 та нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ўз фаолиятини бошлади.

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ
▪️ Тўрақўрғон туманида ёшларга касб ва билим берадиган даргоҳ Мономарказ ташкил этилди.

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ
▪️ Денов туманида парандачилик фабрикаси фаолият бошлади.

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
▪️ 15 июнь куни Урганч шаҳар тиббиёт бирлашмаси туғруқ мажмуи фойдаланишга топширилди.
▪️ 16 июнь куни соат 17:00да “Тошкент” автовокзалидан “Тошкент – Хива” йўналишида автобуслар қатнови ўз иш фаолиятини бошлади.
▪️ 18 июнь куни Янгибозор туманида рўйхатга олинган 73 та ижтимоий ҳимояга муҳтож хонадонларга имтиёзли кредитлар асосида чорва моллари, парранда ва маиший, қишлоқ хўжалиги техникалари берилди.

@Uzbyuksalish
Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди “Миллий тикланишдан-миллий юксалиш сари” шиори остида ёшларни она юртга садоқат руҳида тарбиялаш, уларда ташаббускорлик, фидойилик, ахлоқий фазилатларни шакллантириш” мавзусида Давлат грантлари ажратиш учун 3 - танловни эълон қилди.

💵 Грант суммаси: 40 миллион сўмгача
Дедлайн: 2020 йил 25 июл

Батафсил маълумот

@uznno
Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” – қонун устуворлиги ва жамоатчилик назоратини таъминлашда демократик институтларининг фаоллигини қўллаб-қувватлаш мавзусида Давлат грантлари ажратиш учун 4 - танловни эълон қилди.

💵 Грант суммаси: 40 миллион сўмгача

Дедлайн: 2020 йил 25 июл

Батафсил маълумот

@uznno
#Инфографика

Аналитики EastFruit отмечают рост прямых поставок плодоовощной продукции из Узбекистана в Россию в 2020 году, несмотря на пандемию коронавируса. За первые четыре месяца года поставки овощей и фруктов на рынок РФ выросли на 42% по отношению к тому же периоду 2019 года и достигли 25,6 млн долларов. Это стало новым рекордом плодоовощного экспорта.

Самыми прибыльными стали тепличные помидоры (19,3 % от общей экспортной выручки), капуста (13,8%), лимоны (8%). Зафиксирован резкий рост экспорта свежих цветной капусты и брокколив 2,3 раза.

На 75% увеличился экспорт чернослива, в 5 раз — кураги. Это позволило Узбекистану занять второе место в рейтинге поставщиков этих сухофруктов в Россию после Турции, обойдя поставщиков из ЕС, Таджикистана, Армении и Китая.

@uzbyuksalish
#Инфографика

EastFruit таҳлилчилари қайд этишича, 2020 йилда, коронавирус пандемиясига қарамасдан, Ўзбекистондан Россия Федерациясига мева-сабзавот маҳсулотларини тўғридан-тўғри экспорт қилиш ҳажми ошган. Жорий йилнинг биринчи чорагида Россия бозорларига мева ва сабзавотларни етказиб бериш 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 42 фоизга ортган ва 25,6 млн долларга етган. Бу эса мева-сабзавот экспортида янги рекорд натижани кўрсатган.

Энг сердаромад маҳсулотлар – иссиқхонада етиштирилган помидор (умумий экспортдан 19,3 фоиз фойда), карам (13,8 фоиз), лимон (8 фоиз) бўлди. Барра броколли ва рангли карамнинг экспорти 2,3 баробарга кескин ошиши қайд этилди.

Қора олхўри эскпорти 75 фоизга, туршак эскпорти эса 5 баробарга ошди. Бу билан Ўзбекистон Россияга қуруқ меваларни етказиб берувчи Туркия давлатидан кейин рейтингда иккинчи ўринни эгаллади ва Европа Иттифоқи, Тожикистон, Арманистон ҳамда Хитой етказиб берувчиларини ортда қолдирди.

@uzbyuksalish
Бугун, 22 июнь куни Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларда иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар бўйича адолатга эришиш масаласи юзасидан икки кунлик мунозараларга старт берилди.

Тадбир Халқаро юристлар комиссияси, БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссарининг Марказий Осиё минтақавий ваколатхонаси ва «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати томонидан ташкил этилди. Мазкур экспертлик муҳокамаси бешинчиси ҳисобланади.
Батафсил: https://yumh.uz/uzc/news_detail/202
———————————————
Сегодня, 22 июня дан старт двухдневной дискуссии в формате видео-конференц-связи о доступе к правосудию по вопросам экономических, социальных и культурных прав в Узбекистане и других странах.

Она организована Международной комиссией юристов (МКЮ), региональным отделением Управления Верховного комиссара ООН по правам человека (УВКПЧ) по Центральной Азии и Общенациональным движением «Юксалиш». Это уже пятая экспертная дискуссия.
Подробнее: https://yumh.uz/ru/news_detail/202
#Назначение

Руководителем Кашкадарьинского областного подразделения Общенационального движения «Юксалиш» назначен Фарход Эшонович Очилов.

Фарход Эшонович с 3 марта 2020 года до настоящего времени работал ведущим специалистом секретариата заместителя хокима Кашкадарьинской области по вопросам молодежной политики, социального развития и духовно-просветительской работы. Он много лет проработал в системе образования. В частности, в 2005—2017 годах занимал должности ассистента, старшего преподавателя, доцента кафедры истории Узбекистана, заместителя декана Каршинского инженерно-экономического института. В 2017—2020 годах руководил учебными курсами по повышению квалификации работников органов самоуправления граждан при хокимияте Кашкадарьинской области.

Для сведения: в соответствии указом Президента от 17 января 2019 года руководитель территориального подразделения ОНД «Юксалиш» одновременно является советником хокима области.

@uzbyuksalish
#Тайинлов

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари этиб Фарход Эшонович Очилов тайинланди.

Фарход Эшонович 2020 йил 3 мартдан шу кунга қадар Қашқадарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари котибияти етакчи мутахассиси бўлиб ишлаб келаётган эди. У кўп йиллар давомида таълим тизимида фаолият юритган. Хусусан, 2005 — 2017 йилларда давомида Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ассистенти, катта ўқитувчиси, Ўзбекистон тарихи кафедраси доценти, декани ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2017 — 2020 йиллар давомида Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича Ўқув курслари директори сифатида фаолият юритган.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги фармонига мувофиқ “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг вилоят бўлинмаси раҳбари бир вақтнинг ўзида вилоят ҳокими маслаҳатчиси ҳисобланади.

@uzbyuksalish
Начался очередной общественный диалог, инициированный представителями гражданского сектора совместно с Общенациональным движением «Юксалиш».

Участники планируют обсудить аспекты соблюдения прав и свобод граждан сотрудниками органов внутренних дел, недопущения случаев превышения полномочий и насилия, а также выработать по итогам предложения по развитию деятельности органов правопорядка, расширению гражданского участия в этом процессе и взаимодействия населения с ними.

Общественный диалог объединил на одной площадке представителей ННО, Министерства внутренних дел, аналитических центров, парламентариев, правоведов, журналистов, блогеров и специалистов госорганов. Посредством видео-конференц-связи в мероприятии участвуют активисты ННО из всех регионов Узбекистана.

@uzbyuksalish
"Юксалиш" умуммиллий ҳаракатининг фуқаролик сектори вакиллари билан ҳамкорликда ташкил этилган навбатдаги жамоатчилик мулоқоти бошланди.

Мулоқот иштирокчилари ички ишлар органлари ходимларининг фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга амал қилиши, зўравонлик ва қийноқларга йўл қўймаслик, шунингдек, ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятини ривожлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш, бу жараёнда фуқаролар иштирокини кенгайтириш ҳамда уларнинг аҳоли билан мулоқоти масалаларини муҳокама қилиши режалаштирилган.

Жамоатчилик мулоқоти ННТ, Ички ишлар вазирлиги, таҳлил марказлари, парламент аъзолари, ҳуқуқшунослар, журналистлар, блогерлар ва давлат идоралари мутахассисларини бир майдонга жамлади. Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидаги ННТ фаоллари ҳам видеоконференцалоқа орқали иштирок этмоқда.

@uzbyuksalish
Улуғбек МУҲАММАДИЕВ,
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман):

— Икки йилдан буён мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ҳолати бўйича парламентга ҳисоб берар эканмиз, инсонларга нисбатан тазйиқлар, қийноқлар масаласида маълумотларни алоҳида киритиб келяпмиз, очиқ эълон қилиняпти. Депутатлар кўп муҳокама қилишди. Ҳисобот якунида, албатта таклифларимизни ҳам бериб келяпмиз. Айтмоқчи бўлганим шуки, мамлакатимизда маҳкумлар шароитини яхшилашдан тортиб, эркинлик берилаётгани, афв этилишигача катта қадамлар қўйилди. Лекин бизга ички ишлар идоралари ходимларидан норозилик билдирилган шикоятлар (2019 йилда 100 дан ортиқ) келиши ҳамон давом этяпти. Уларда қийноққа солиш, қўпол муомала, тазйиқ ўтказиш баён этилган. Айнан мана шундай мурожаатларни алоҳида ўрганувчи ташкилот тузилиши кераклиги ҳақида таклифлар билдиргандик. Шундан келиб чиқиб, яқинда Қийноқларга қарши кураш қўмитасини тузиш лойиҳаси ишлаб чиқилди.

@uzbyuksalish