Bosh prokuratura
10.3K members
164 photos
21 videos
399 links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

_________

Официальный Telegram-канал Генеральной прокуратуры Республики Узбекистан
Download Telegram
to view and join the conversation
БОШ ПРОКУРОРНИНГ ҲУДУДЛАРГА ТАШРИФИ ҲАҚИДА

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н.Йўлдошев тадбиркорликни жадал ривожлантириш, бўш бино ва ишлаб чиқариш майдонларидан самарали фойдаланиш ва бошқа долзарб вазифалар ижроси, шунингдек, прокуратура органларининг фаолияти билан танишиш мақсадида Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий ҳамда Самарқанд вилоятларида бўлди.

Ташриф давомида тадбиркорликни жадал ривожлантириш учун қулай муҳит ва шарт-шароитлар яратиш, мавжуд тўсиқ ва муаммоларни бартараф этиш борасида 400 га яқин тадбиркорлик субъектлари билан тўртала ҳудудда алоҳида учрашувлар ташкил этилиб, соҳага масъул идоралар, ижро ва назорат органлари, тижорат банклари раҳбарлари иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.

Учрашувларда асосий эътибор республика даражасидаги муаммоларга қаратилди.

Жумладан, мулоқотлар давомида тадбиркорлар томонидан кўтарилган кредит ажратиш, газ ва электр таъминоти, бино олиш, ер майдони ажратиш, мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш, лицензия ва рухсатнома олиш билан боғлиқ масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш чоралари кўрилди.

Бўш бинолар ва ишлаб чиқариш майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш борасида ҳудудлардаги идоралараро комиссиялар ҳисоботи эшитилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Шу билан бирга, ташриф давомида Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий ҳамда Самарқанд вилоятлари прокуратуралари фаолияти ҳам ўрганилди.

Ўрганиш натижалари, фаолиятни ташкил этиш, ҳудудда қонунийликни мустаҳкамлаш борасида йўл қўйилган камчиликлар прокуратураларнинг кенгайтирилган ҳайъат мажлисида барча туман-шаҳар прокуратуралари ходимлари иштирокида танқидий муҳокама қилинди.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар, аёллар ва вояга етмаганлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, соғлиқни сақлаш ва тиббий хизмат кўрсатиш соҳасида қонунийликни таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та ташаббусни амалга оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Ёшлар – келажагимиз” ва “Ҳар бир оила тадбиркор” дастурлари ижроси устидан қатъий назорат олиб бориш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш ва олдини олиш борасида прокуратура органлари олдида турган долзарб вазифалар ижросини ташкил этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Прокуратура органларига юклатилган вазифаларни сидқидилдан, садоқат ва масъулият билан бажариш, коррупцион иллатларнинг олдини олишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

http://www.prokuratura.uz/uz_UZ/9281/

👉 @uzbprokuratura
ТАХТАКЎПИРДА ЖАЙРОН ОВЛАГАН БРАКОНЬЕРЛАР ҚЎЛГА ТУШДИ

2019 йил 3 август куни Тахтакўпир тумани “Қўнғираткўл” овул фуқаролар йиғини ҳудудида, Тахтакўпир туманида яшовчи фуқаро Х.Қ ўзининг “ИЖ-58” русумли 12 калибрли 2 стволли ов милтиғи билан фуқаролар Д.М, А.Ж ва М.Т билан бирга “Уаз-469” русумли автомашинада ёритқич ускуналар билан фойдаланган ҳолда, ноқонуний равишда Ўзбекистон Республикасининг “Қизил китобига” киритилган сут эмизувчилар турига мансуб бўлган 3 дона жайронларни овлаб, отиб ўлдирган.

Натижада мазкур шахслар «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонун ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида «Ов ва балиқ овлаш қоидалари» талабларини бузиб, Ўзбекистон Республикаси ҳайвонот дунёсига жами 100,3 млн сўм зарар етказишган.

Мазкур ҳолат бўйича Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

http://www.prokuratura.uz/uz_UZ/9283/

👉 @uzbprokuratura
KUN.UZ НАШРИНИНГ НОХОЛИС СУРИШТИРУВИ ЮЗАСИДАН РАДДИЯ

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан «KUN.UZ» нашрида 2019 йил 9 август куни эълон қилинган «Маҳбус бўйни, умуртқа ва қовурғаси синиши сабаб вафот этган». Бош прокуратура тиббиётни соҳа профессорларидан яхшироқ биладими?» номли мақоласи кўриб чиқилди.

Энг аввало таъкидлаш жоизки, «KUN.UZ» нашри мухбири ушбу мақолани тайёрлаш жараёнида холисликка амал қилмаcдан, фақат бир томоннинг фикрини ёритган. Лекин ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида ушбу масала бўйича Бош прокуратурага мурожаат қилмаган.

Ҳолатдан келиб чиқиб, Бош прокуратура мазкур жиноят ишига оид қуйидаги энг муҳим жиҳатларини маълум қилади:

РАДДИЯНИНГ ДАВОМИ
http://www.prokuratura.uz/uz_UZ/9288/


👉 @uzbprokuratura
​​ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ТОМОНИДАН ЮБОРИЛАЁТГАН СЎРОВЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ НАТИЖАЛАРИ

Бош прокуратура матбуот хизмати томонидан oav.prokuratura.uz манзилида янги платформа ишлаб чиқилган ва жорий йилнинг 30 июль куни бўлиб ўтган брифингда журналистларга унинг имкониятлари ва ишлаш тартиби ҳақида тақдимот қилинган эди.

Ўтган давр мобайнида платформа орқали жами 20 та сўров келиб тушди. «Gazeta», «Kun», «Xabar», «Minbar», «Daryo» нашрлари ҳамда «Даракчи» ва «Даракчи-Плюс» газеталаридан келиб тушган ушбу сўровларнинг барчасига ўз вақтида расмий жавоб қайтарилиши таъминланди.

Мазкур платформа оммавий ахборот воситалари ҳамда прокуратура органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида ташкил этилган бўлиб, унда ҳар бир ОАВнинг ўз шахсий кабинети мавжуд.

ОАВлар ўзларини қизиқтирган сўровларини айни шу платформа орқали юборишлари ва тегишли тартибда расмий жавоб олишлари мумкин. Сўровларга файл юклаш имконияти ҳам берилган.

Бугунги кунда тизимни такомиллаштириш устида ишлар кетмоқда. Жумладан, платформа Телеграм мессенджери билан интеграция қилинади. Натижада сўровига жавоб қайтарилган заҳоти журналистлар Телеграм орқали автоматик хабарнома олишлари мумкин бўлади.

Ҳозирда платформа орқали жами 24 та ОАВ рўйхатдан ўтган. Рўйхатдан ўтишни истаган ОАВлар Бош прокуратура матбуот хизматига мурожаат қилишлари мумкин.

http://www.prokuratura.uz/uz_UZ/9294/

👉 @uzbprokuratura
БОШ ПРОКУРАТУРА РАҲБАРИЯТИ САЙЁР ҚАБУЛЛАРДА

Аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш мақсадида Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Э.А.Таджиев томонидан жорий йилнинг 12 август куни Бухоро вилоятида сайёр қабул ўтказилиб, жами 61 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди.

Мурожаатларнинг 3 таси жойида қаноатлантирилиб, 28 таси Бош прокуратура, 30 таси Бухоро вилояти прокуратураси томонидан кўриб чиқилмоқда.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

http://www.prokuratura.uz/uz_UZ/9297/

👉 @uzbprokuratura

═══════════

РУКОВОДСТВО ГЕНЕРАЛЬНОЙ ПРОКУРАТУРЫ НА ВЫЕЗДНЫХ ПРИЕМАХ

В целях обеспечения прямого и открытого диалога с населением, выявления имеющихся проблем и принятия оперативных мер по их устранению на месте 12 августа текущего года первым заместителем Генерального прокурора Э.А.Таджиевым в Бухарской области были проведены выездные приемы, в которых были приняты обращения 61 граждан.

3 обращения удовлетворены на местах, 28 находятся на рассмотрении Генеральной прокуратуры и 30 находятся на рассмотрении прокуратуры Бухарской области.

Работы в данном направлении продолжаются.

http://www.prokuratura.uz/ru_RU/9297/

👉 @uzbprokuratura
БОШ ПРОКУРАТУРА РАҲБАРИЯТИ САЙЁР ҚАБУЛЛАРДА

Аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш мақсадида Бош прокурор ўринбосари Э.Т.Юлдашев томонидан жорий йилнинг 13 август куни Фарғона вилоятида сайёр қабул ўтказилиб, жами 147 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди.

Мурожаатларнинг 14 таси жойида қаноатлантирилиб, 18 таси Бош прокуратура, 115 таси Фарғона вилояти прокуратураси томонидан кўриб чиқилмоқда.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

👉 @uzbprokuratura

═══════════

РУКОВОДСТВО ГЕНЕРАЛЬНОЙ ПРОКУРАТУРЫ НА ВЫЕЗДНЫХ ПРИЕМАХ

В целях обеспечения прямого и открытого диалога с населением, выявления имеющихся проблем и принятия оперативных мер по их устранению на месте 13 августа текущего года заместителем Генерального прокурора Э.Т.Юлдашевым в Ферганской области был проведен выездной прием, в котором были приняты обращения 147 граждан.

14 обращений удовлетворены на местах, 18 находятся на рассмотрении Генеральной прокуратуры и 115 находятся на рассмотрении прокуратуры Ферганской области.

Работы в данном направлении продолжаются.

👉 @uzbprokuratura
КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖИГА ЎҚИШГА КИРИТИШНИ ВАЪДА ҚИЛГАН ДИРЕКТОР ЎРИНБОСАРИ УШЛАНДИ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Узун туман бўлими ва туман прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Сариосиё тумани Агросаноат касб-ҳунар коллежи директори ўринбосари И.М. ушбу коллежга ўқишга жойлаштириш ҳамда келгусида танишлари орқали тумандаги Педагогика касб-ҳунар коллежига ўқишни кўчиртириб бериш эвазига фуқаро Н.Н.дан 8 млн. 700 минг сўм пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан И.М.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

http://www.prokuratura.uz/uz_UZ/9307/

👉 @uzbprokuratura

═══════════

ЗАДЕРЖАН ЗАМЕСТИТЕЛЬ ДИРЕКТОРА ОБЕЩАВШИЙ ПОСТУПЛЕНИЕ В ПРОФЕССИОНАЛЬНЫЙ КОЛЛЕДЖ

В проведенном сотрудниками Узунского районного отдела Департамента при Генеральной прокуратуре оперативном мероприятии совместно с сотрудниками прокуратуры района, задержан заместитель директора Агропромышленного профессионального колледжа Сариасинского района И.М., с вещественными доказательствами при получении 8 млн. 700 тысяч сумов у гражданина Н.Н. взамен на устройство на учебу в данный колледж и в будущем на перевод через своих знакомых в районный Педагогический профессиональный колледж.

По данному факту в отношении И.М. возбуждено уголовное дело по соответствующим статьям Уголовного кодекса, ведутся следственные действия.

http://www.prokuratura.uz/ru_RU/9307/

👉 @uzbprokuratura
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ АХБОРОТИ

Куни-кеча Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳокими ўринбосари А.Ваҳабов ҳамда «KUN.UZ» нашри ходимлари ўртасида келиб чиққан ҳолат юзасидан ҳозирда Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан текшириш ўтказилмоқда.

Мазкур ҳолат Бош прокуратура томонидан назоратга олинган. Натижаси ҳақида кенг жамоатчиликка қўшимча маълумот берилади.

http://www.prokuratura.uz/uz_UZ/9312/

👉 @uzbprokuratura
БОШ ПРОКУРАТУРА РАҲБАРИЯТИ САЙЁР ҚАБУЛЛАРДА

Аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхонаси томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ Сергели тумани хокимияти биносида 2019 йил 16 август куни Бош прокурор ўринбосари С.С.Саидкаримовнинг сайёр қабули ўтказилиб, сайёр қабул давомида 181 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинди.

Сайёр қабул давомида олинган 181 та мурожаатлардан 61 таси тегишлилигига кўра Тошкент шаҳар прокуратураси раҳбарияти назорати остида тегишли тармоқ ходимлари томонидан қўшимча текшириш ва ўрганиш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Қолган 120 та мурожаатлар тааллуқлилигига кўра тақсимлаш учун Бош прокуратурага юборилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

http://www.prokuratura.uz/uz_UZ/9314/
​​ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ АХБОРОТИ

Бош прокуратура томонидан Г.Каримовага нисбатан давлат мулкини талон-торож қилиш, Ўзбекистон Республикаси манфаатларига зид битимлар тузиш ҳамда ўзгаларнинг жуда кўп миқдордаги мулкини товламачилик йўли билан қўлга киритиш ҳолатлари юзасидан жиноят ишлари қўзғатилди.

Жиноят ишлари қўзғатилишига халқаро компаниядан келиб тушган маълумотлар ва фуқароларнинг аризалари асосида тўпланган текшириш ҳужжатлари асос бўлган.

Аниқланишича, Г.Каримова бир гуруҳ шахслар билан тил бириктирган ҳолда, «Қувасойцемент» ва «Бекободцемент» АЖларининг давлатга тегишли бўлган акцияларини арзонлаштирилган нархларда сотиб олган.

Г.Каримова қайд этилган акцияларни чет эл тадбиркорларига сотган ҳамда уларнинг ноқонуний фаолиятига раҳнамолик қилиб, республика манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказган.

Бундан ташқари, Г.Каримова фуқаролар ва турли компания эгаларини зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб, уларнинг мулкини ўзига тегишли бўлган компанияларга расмийлаштириб беришга мажбур қилган.

Иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.

Жиноят ишлари бўйича тергов давом этмоқда.

http://www.prokuratura.uz/uz_UZ/9318/

👉 @uzbprokuratura

═══════════

ИНФОРМАЦИОННОЕ СООБЩЕНИЕ ГЕНЕРАЛЬНОЙ ПРОКУРАТУРЫ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

Генеральной прокуратурой Республики Узбекистан возбуждены уголовные дела в отношении Г.Каримовой по фактам хищения государственных средств и заключения сделок вопреки интересам Республики Узбекистан, а также завладения путём вымогательства чужого имущества в особо крупных размерах.

Основанием для возбуждения уголовного дела послужили материалы проверки, собранные на основании информации, поступившей от международной компании, а также заявлений граждан.

Установлено, что Г.Каримова в сговоре с другими лицами приобрела по заниженной стоимости, принадлежащие государству пакеты акций АО «Кувасайцемент» и «Бекабадцемент».

Затем, Г.Каримова реализовала вышеуказанные пакеты акций иностранным предпринимателям и покровительствовала в последующей их незаконной деятельности, причинившей ущерб интересам республики в особо крупном размере.

Кроме этого, Г.Каримова под угрозой применения насилия вынудила граждан и владельцев различных компаний передать свое имущество принадлежащим ей компаниям.

В целях предотвращения попыток воспрепятствования установления истины по делу, остальные подробности не разглашаются.

Следствие по уголовным делам продолжается.

http://www.prokuratura.uz/ru_RU/9318/

👉 @uzbprokuratura
БОШ ПРОКУРОРНИНГ ҲУДУДЛАРГА ТАШРИФИ ҲАҚИДА

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н.Йўлдошев тадбиркорликни жадал ривожлантириш, бўш бино ва ишлаб чиқариш майдонларидан самарали фойдаланиш ва бошқа долзарб вазифалар ижроси, шунингдек, прокуратура органларининг фаолияти билан танишиш мақсадида 16-17 август кунлари Андижон ва Фарғона вилоятларида бўлди.

Ташриф давомида тадбиркорликни жадал ривожлантириш учун қулай муҳит ва шарт-шароитлар яратиш, мавжуд тўсиқ ва муаммоларни бартараф этиш борасида 214 та тадбиркорлик субъектлари билан иккала ҳудудда алоҳида учрашувлар ташкил этилиб, соҳага масъул идоралар, ижро ва назорат органлари, тижорат банклари раҳбарлари иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.

Учрашувларда асосий эътибор республика даражасидаги муаммоларга қаратилди.

Жумладан, мулоқотлар давомида тадбиркорлар томонидан кўтарилган кредит ажратиш, газ ва электр таъминоти, бино олиш, ер майдони ажратиш, лицензия ва рухсатнома олиш билан боғлиқ масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш чоралари кўрилди.

Бўш бинолар ва ишлаб чиқариш майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш борасида ҳудудлардаги идоралараро комиссиялар ҳисоботи эшитилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Шу билан бирга, ташриф давомида Андижон ва Фарғона вилоятлари прокуратуралари фаолияти ҳам ўрганилди.

Ўрганиш натижалари, фаолиятни ташкил этиш, ҳудудда қонунийликни мустаҳкамлаш борасида йўл қўйилган камчиликлар прокуратураларнинг кенгайтирилган ҳайъат мажлисида барча туман-шаҳар прокуратуралари ходимлари иштирокида танқидий муҳокама қилинди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар, аёллар ва вояга етмаганлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, соғлиқни сақлаш ва тиббий хизмат кўрсатиш соҳасида қонунийликни таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та ташаббусни амалга оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Ёшлар – келажагимиз” ва “Ҳар бир оила тадбиркор” дастурлари ижроси устидан қатъий назорат олиб бориш, аҳоли уй-жойлари ва тадбиркорларга тегишли биноларни асоссиз бузишга йўл қўймаслик, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш ва олдини олиш борасида прокуратура органлари олдида турган долзарб вазифалар ижросини ташкил этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Прокуратура органларига юклатилган вазифаларни сидқидилдан, садоқат ва масъулият билан бажариш, коррупцион иллатларнинг олдини олишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

http://www.prokuratura.uz/uz_UZ/9326/

👉 @uzbprokuratura
ҚОТИЛЛИККА САБАБ БЎЛГАН МАИШИЙ ЖАНЖАЛ

20.08.2019 йил соат 19:30 ларда, Олмалиқ шаҳар, Абдулла Қаххор кўчасида яшовчи М.А. (1994 й.т.) укаси А.А. (2001 й.т.) билан уяли телефон аппаратини талашиб қолиб, ўзаро келиб чиққан жанжал натижасида ошхона пичоғи билан укасининг бўйин соҳасига бир маротаба санчиб, тан жароҳати етказган.

А.А. отаси томонидан шифохонага олиб борилаётган вақтда, йўлда вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

М.А. тегишли процессуал тартибда ушланган.

http://www.prokuratura.uz/uz_UZ/9328/

👉 @uzbprokuratura

═══════════

БЫТОВАЯ ССОРА, ПРИВЕДШАЯ К УБИЙСТВУ

20.08.2019 года примерно в 19:30 проживающий по улице Абдулла Каххор города Алмалык гр.М.А. (1994 г.р.) в результате возникшей ссоры со своим младшим братом А.А. (2001 г.р.) из-за мобильного телефона, ударив кухонным ножом один раз в область шеи, нанес телесное повреждение.

А.А. скончался по пути, при доставлении его отцом в больницу.

По данному факту прокуратурой города в отношении М.А возбуждено уголовное дело по ч. 1 ст. 97 Уголовного кодекса, ведутся следственные действия.

М.А. задержан в установленном процессуальном порядке.

http://www.prokuratura.uz/ru_RU/9328/

👉 @uzbprokuratura
БОШ ПРОКУРАТУРА РАҲБАРИЯТИ САЙЁР ҚАБУЛЛАРДА

Аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш мақсадида Бош прокурор ўринбосари Э.Т.Юлдашев томонидан жорий йилнинг 21 август куни Наманган вилоятида сайёр қабул ўтказилиб, жами 101 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди.

Мурожаатларнинг 21 таси жойида қаноатлантирилиб, 12 таси Бош прокуратура, 68 таси Наманган вилояти прокуратураси томонидан кўриб чиқилмоқда.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

http://www.prokuratura.uz/uz_UZ/9333/

👉 @uzbprokuratura

═══════════

РУКОВОДСТВО ГЕНЕРАЛЬНОЙ ПРОКУРАТУРЫ НА ВЫЕЗДНЫХ ПРИЕМАХ

В целях обеспечения прямого и открытого диалога с населением, выявления имеющихся проблем и принятия оперативных мер по их устранению на месте 21 августа текущего года заместителем Генерального прокурора Э.Т.Юлдашевым в Наманганской области был проведен выездной прием, в котором были приняты обращения 101 граждан.

21
обращений удовлетворены на местах, 12 находятся на рассмотрении Генеральной прокуратуры и 68 находятся на рассмотрении прокуратуры Наманганской области.

Работы в данном направлении продолжаются.

http://www.prokuratura.uz/ru_RU/9333/

👉 @uzbprokuratura
БОШ ПРОКУРАТУРА РАҲБАРИЯТИ САЙЁР ҚАБУЛЛАРДА

Аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш мақсадида Бош прокурор ўринбосари С.С.Саидкаримов томонидан жорий йилнинг 23 август куни Сирдарё вилоятида сайёр қабул ўтказилиб, жами 60 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди.

Мурожаатларнинг 15 таси Бош прокуратура, 45 таси Сирдарё вилояти прокуратураси томонидан кўриб чиқилмоқда.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

http://www.prokuratura.uz/uz_UZ/9337/

👉 @uzbprokuratura

═══════════

РУКОВОДСТВО ГЕНЕРАЛЬНОЙ ПРОКУРАТУРЫ НА ВЫЕЗДНЫХ ПРИЕМАХ

В целях обеспечения прямого и открытого диалога с населением, выявления имеющихся проблем и принятия оперативных мер по их устранению на месте 23 августа текущего года заместителем Генерального прокурора С.С.Саидкаримовым в Сырдарьинской области был проведен выездной прием, в котором были приняты обращения 60 граждан.

15 находятся на рассмотрении Генеральной прокуратуры и 45 находятся на рассмотрении прокуратуры Сырдарьинской области.

Работы в данном направлении продолжаются.

http://www.prokuratura.uz/ru_RU/9337/

👉 @uzbprokuratura
БОШ ПРОКУРАТУРА РАҲБАРИЯТИ САЙЁР ҚАБУЛЛАРДА

Аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш мақсадида Бош прокурор ўринбосари С.С.Саидкаримов томонидан жорий йилнинг 26 август куни Тошкент вилоятида сайёр қабул ўтказилиб, жами 60 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди.

Мурожаатларнинг 7 таси жойида қаноатлантирилди, 21 таси Бош прокуратура, 32 таси Тошкент вилояти прокуратураси томонидан кўриб чиқилмоқда.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

http://www.prokuratura.uz/uz_UZ/9342/

👉 @uzbprokuratura

═══════════

РУКОВОДСТВО ГЕНЕРАЛЬНОЙ ПРОКУРАТУРЫ НА ВЫЕЗДНЫХ ПРИЕМАХ

В целях обеспечения прямого и открытого диалога с населением, выявления имеющихся проблем и принятия оперативных мер по их устранению на месте 26 августа текущего года заместителем Генерального прокурора С.С.Саидкаримовым в Ташкентской области был проведен выездной прием, в котором были приняты обращения 60 граждан.

7 обращений удовлетворены на местах, 21 находятся на рассмотрении Генеральной прокуратуры и 32 находятся на рассмотрении прокуратуры Ташкентской области.

Работы в данном направлении продолжаются.

http://www.prokuratura.uz/ru_RU/9342/

👉 @uzbprokuratura
КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ БЎЙИЧА САЙЁР ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

2019 йил 21-23 август кунлари Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси ва Бош прокуратура Академияси томонидан БМТ Тараққиёт Дастурининг «Ўзбекистондаги самарали, ҳисоб берувчи ва шаффоф бошқарув институтлари орқали коррупцияга қарши кураш» лойиҳаси билан ҳамкорликда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида “2030 йилгача бўлган даврда Глобал ривожланиш кун тартиби доирасида коррупцияга қарши курашиш” мавзусида тренинг ўтказилди.

Бу тадбир БМТ Тараққиёт Дастурининг Осиё-Тинч океани минтақасида тинч ва инклюзив жамиятлар учун коррупцияга қарши курашиш бўйича Глобал лойиҳаси (ACPIS) доирасида ташкил қилинди.

Тадбирда Бош прокуратура, Олий суд, Бизнес-омбудсмен, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Бош прокуратура Академияси вакиллари ҳамда давлат органларининг идоравий мувофиқлаштирувчилари иштирок этишди.

Тадбирда халқаро экспертлар сифатида БМТ Тараққиёт Дастурининг коррупцияга қарши курашиш Глобал Дастурининг маслаҳатчиси Анга Тимилсин, БМТ Тараққиёт Дастурининг Осиё-Тинч океани минтақасида тинч ва инклюзив жамиятлар учун коррупцияга қарши курашиш бўйича Глобал лойиҳаси (ACPIS) раҳбари Аида Арутюнова ва БМТ Тараққиёт Дастурининг коррупцияга қарши курашиш Глобал Дастури бўйича тадқиқотлар соҳаси таҳлилчиси Шарлин Луи маъруза билан чиқиш қилишди.

Уч кун давом этган тренинг 2030 йилгача бўлган даврда Глобал ривожланиш кун тартиби доирасида коррупцияга қарши курашишни амалга оширишга ягона ёндашув зарурлиги масалаларини муҳокама қилиш имкониятини берди.

Тажриба алмашиш билан бир қаторда, халқаро экспертлар ва маҳаллий иштирокчилар ўз билим ва малакалари бўйича иш олиб бордилар, жумладан, 2030 йилгача бўлган даврда Глобал ривожланиш кун тартиби доирасида коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб бориладиган ишлар ҳисоботи ва самарали мониторингига алоқадор кўникмаларга, шунингдек барқарор ривожланиш миллий стратегиялари доирасида коррупцияга қарши интеграция мақсадида соғлиқни сақлаш, таълим, қурилиш ва давлат харидлари тизимида коррупция хавфларини аниқлаш малакаларига эга бўлишди.

http://www.prokuratura.uz/uz_UZ/9346/

👉 @uzbprokuratura
СОСТОЯЛСЯ ВЫЕЗДНОЙ ТРЕНИНГ ПО ПРОТИВОДЕЙСТВИЮ КОРРУПЦИИ

Республиканской межведомственной комиссией по противодействию коррупции и Академией Генеральной прокуратуры совместно с Проектом ПРООН «Противодействие коррупции через эффективные, подотчетные и прозрачные институты управления в Узбекистане» 21-23 августа 2019 года в Бустонлыкском районе Ташкентской области проведен тренинг на тему: «Противодействие коррупции в контексте Глобальной повестки развития - 2030».

Данное мероприятие организовано в рамках Глобального проекта ПРООН по борьбе с коррупцией в интересах мирных и инклюзивных обществ в Азиатско-Тихоокеанском регионе (ACPIS).

В мероприятии приняли участие представители Генеральной прокуратуры, Верховного суда, Бизнес-омбудсмена, НИМФОГО, Агентства информатизации и массовых коммуникаций, Академии Генпрокуратуры, а также ведомственные координаторы государственных органов.

В качестве международных экспертов выступили советник Глобальной Программы по противодействию коррупции ПРООН Анга Тимилсина, руководитель проекта Программы по противодействию коррупции в целях мирных и эксклюзивных обществ ПРООН (ACPIS) Аида Арутюнова и аналитик в области исследования по противодействию коррупции Глобальной программы ПРООН Шарлин Луи.

Трехдневный тренинг предоставил возможность обсудить вопросы о необходимости единого подхода к осуществлению Глобальной повестки дня в области устойчивого развития на период до 2030 года.

Наряду с обменом опытом, международные эксперты и национальные участники провели работу по получению знаний и навыков, в частности касающихся эффективного мониторинга и отчетности о ходе достижения Повестки дня в области устойчивого развития на период до 2030 года, а также выявление коррупционных рисков в таких отраслях, как здравоохранение, образование, строительство и государственные закупки, с целью интеграции противодействия коррупции в национальные стратегии устойчивого развития.

http://www.prokuratura.uz/ru_RU/9346/

👉 @uzbprokuratura
МИБ ХОДИМИГА ҚАРШИЛИК КЎРСАТИЛГАНЛИГИ ЮЗАСИДАН

23.08.2019 йил соат 17:30 ларда МИБ Косон туман бўлими давлат инспекторлари туманнинг Қуйибоғ маҳалласида яшовчи фуқаро Ж.Қ.нинг хонадонига электр энергиясидан фойдаланиш ҳолатларининг қонунийлигини текшириш учун борганларида, у электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланиб, ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштираётганларида, Ж.Қ.нинг укаси С.Қ. (1985 й.т.) аралашиб, давлат инспекторларини қўпол сўзлар билан ҳақоратлаб, уларнинг танасининг турли қисмларига тан жароҳатлари етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан 27.08.2019 йилда туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 219-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

http://www.prokuratura.uz/uz_UZ/9352/

👉 @uzbprokuratura

═══════════

О ФАКТЕ СОПРОТИВЛЕНИЯ СОТРУДНИКУ БПИ

23.08.2019 года примерно в 18:30 часов в ходе проверки законности использования электроэнергии государственными инспекторами Касанского районного отдела БПИ, было установлено незаконное использование электроэнергии в доме Ж.К проживающего в махалле Куйибог, при оформлении протокола государственными инспекторами младший брат Ж.К, С.К (1985 г.р.) вмешавшись в ситуацию, оскорбив сотрудников, нанес им телесные повреждения в разные части тела.

По данному факту, 27.08.2019 года районной прокуратурой возбуждено уголовное дело по ч. 1 ст. 219 Уголовного кодекса. Ведется следствие.

http://www.prokuratura.uz/ru_RU/9352/

👉 @uzbprokuratura
ОЛМАЗОР ТУМАНИДАГИ ҲОЛАТ ЮЗАСИДАН

28.08.2019 йилда Олмазор тумани, Нурафшон кўчасида қурилаётган савдо мажумаси биносининг метал билан ёпилган том қисми қулаб тушуши оқибатида қурилиш-таъмирлаш ишларини бажараётган 4 нафар ишчилар оғир турдаги тан жароҳатлари олиб, вафот этган. 2 нафар ишчилар эса ҳодиса жойида бўлган фуқароларнинг кўмаги остида шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

http://www.prokuratura.uz/uz_UZ/9356/

👉 @uzbprokuratura
БОШ ПРОКУРАТУРАДА БАЙРАМ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

«Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!», ғояси асосида Бош прокуратурада мустақиллигимизнинг 28 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Бош прокуратура, прокуратура органлари фаҳрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик маркази, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда Мажбурий ижро бюроси ходимлари иштирок этди.

Тадбирни Бош прокурор Н.Йўлдошев кириш сўзи билан очиб, прокуратура органлари олдига қўйилган янги ва масъулиятли вазифалар моҳияти ҳақида тўхталиб, мазкур вазифаларни рўёбга чиқариш учун бор имкониятни ишга солиш лозимлигини таъкидлади.

Прокуратура органларининг фидойи ходимлари фаолияти ҳам Давлатимиз раҳбари томонидан юксак баҳоланмоқда.

Президентимизнинг 2019 йил 28 августдаги Фармони билан хизмат вазифаларини виждонан бажариб, ҳамкасбларига ўрнак бўлган 2 нафар прокуратура органи ходими «Дўстлик» ордени, 2 нафари «Содиқ хизматлари учун» ва «Шуҳрат» медаллари билан тақдирландилар. Тадбирда ушбу ходимларга орден ва медаллар топширилди.

Шунингдек, жиноятчиликка қарши курашиш ва қонунийликни таъминлашга муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир қатор ходимлар рағбатлантирилди.

Бундан ташқари, тадбирда прокуратура органларига илк марта қабул қилиниб, аттестациядан ўтган ёш ходимлар ўз хизмат вазифаларини ҳалол ва виждонан бажаришга, қонун бузилишига қарши муросасиз курашишга, фуқаро, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишга тантанали қасамёд қилдилар.

http://www.prokuratura.uz/uz_UZ/9373/

👉 @uzbprokuratura