Bosh prokuratura
33.8K subscribers
37.4K photos
5.46K videos
8.63K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Навоий вилоят прокурори А.Мирзаев томонидан вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари раҳбарлари билан биргаликда Кармана туманида оммавий сайёр қабули ўтказилди.

Унда туман сектор раҳбарлари ва бошқа мутасадди идоралар вакиллари иштирок этди.

Қабулда 120 нафардан зиёд фуқаролар иштирок этиб, прокуратура органларига 34 нафар шахслардан турли масалалар бўйича 40 та муаммоларни ҳал этиш ҳақида мурожаатлар тушди.

Мурожаатларнинг 8 таси бандлик, 5 таси кредит, 3 таси уй-жой билан таъминлаш, 3 таси кадастр, 3 таси ижтимоий ҳимоя, 2 таси ишга тиклаш, 2 таси йўл таъмирлаш, 1 таси моддий ёрдам, 1 таси электр энергияси, 1 таси солиқ ва 11 таси бошқа масалаларда мурожаатлар келиб тушди.

Келиб тушган мурожаатларни қонуний тартиб ва муддатларда кўриб чиқиш юзасидан ижрочиларга топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Жорий йилнинг 18 июль куни Давлат раҳбарининг топшириғига асосан Бош прокурор ўринбосари Ш. Аминов раҳбарлигида ташкил этилган Ишчи гуруҳ томонидан Сирдарё вилоятида ўрганишлар амалга оширилмоқда.

Ўрганишда энергия самарадорлик бўйича амалга оширилаётган ишлар, шу жумладан энергия истеъмоли юқори бўлган корхоналарнинг фаолияти таҳлил қилиниб, асосий эътибор белгиланган мақсадли кўрсаткичларни бажарилишига қаратилмоқда.

Хусусан, вилоят ҳокимлигида энергия истеъмоли юқори йирик истеъмолчилар ҳамда соҳа масъуллари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, вилоятда энергия ресурсларини тежаш бўйича тасдиқланган чора - тадбирларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш борасида тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Йиғилишда йирик истеъмолчилар томонидан ресурсларни талон - торож қилишнинг ижтимоий хавфлилиги ёки улардан оқилона фойдаланишнинг қулайликлари ҳақида тушунтириб ўтилди.


Бундан ташқари, энергия истеъмоли юқори бўлган “Baqqol Don”, “Wangda Metall” ва “Agro Export Baraka” корхоналари фаолиятида энергия ресурсларини иқтисод қилиш аҳволи жойига чиққан ҳолда таҳлил қилинди.

Ўрганиш давомида ушбу корхоналарда энергия ресурсларини ортиқча истеъмолига сабаб бўлаётган омиллар, яъни истеъмолга мос равишда қуёш панеллари ўрнатилмаганлиги, балансида мавжуд трансформатор ва тармоқларнинг таъмирланмаганлиги ва тежамкор бўлмаган газ ускунасидан фойдаланиб келаётганлиги аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар берилди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи томонидан жорий йилнинг 17 июль куни Андижон вилояти, Андижон туманида жойлашган “Андижон-фарм” эркин иқтисодий зонасида вилоятда хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган хорижий инвесторлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Тадбирда, Хитой давлатининг "Xinjiang Qianyuan Kunyu Construction Engineering Co., Ltd.", “Zhejiang Jinlun Electromechanic Co., Ltd”, "Andijon WCC cement" ва АҚШнинг "Empire kapital" компаниялари ҳамда Ҳиндистоннинг "Шарда" университети вакиллари иштирок этишди.

Учрашувда, хорижий инвесторлар томонидан билдирилган рухсатнома олиш, ер ажратиш, коммуникация тармоқларига уланиш билан боғлиқ 5 та муаммоли масалалар ҳамда таклифлар мутасадди идора раҳбарлари иштирокида муҳокама қилинди ҳамда уларни тез фурсатларда қонуний ҳал этиш этиш юзасидан масъуллари ва муддатлари аниқ белгиланган назорат-режаси ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилди.   

 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt