Bosh prokuratura
35.5K subscribers
40.2K photos
5.72K videos
9.41K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиалида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 32 йиллиги ҳамда "14 январь – Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан вилоят миқёсида киберспорт бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Вилоятда киберспорт бўйича ёшлар жамоаларини шакллантириш ва улар ўртасида илк марта вилоят биринчилигини ташкил этиш мақсадида филиалнинг Киберхавфсизлик марказида ўтказилган мусобақада мудофаа ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан ташкил топган жамоалар беллашдилар.

Мусобақа натижаларига кўра, вилоят прокуратураси жамоаси 1-ўринни, Шарқий ҳарбий округ жамоаси 2-ўринни, вилоят ИИБ жамоаси 3-ўринни эгаллади.

Маълумот ўрнида, Президентнинг 16.11.2022 йилдаги “Киберспорт турларини янада ривожлантириш ва кенг оммалаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-423-сон Қарори билан Ўзбекистонда киберспорт расман алоҳида спорт тури сифатида қабул қилинган.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Бош прокуратура ҳамда Экология, атроф-муҳитини муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамкорлигида мутахассислар иштирокида ижтимоий тармоқларда тарқалаётган Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг ифлосланиши ҳақидаги хабарлар ва уларга сабаб бўлаётган ҳолатларнинг муҳокамаси ўтказилди.

Унда Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Ў.Ўтаев иштирок этиб, Президентимиз ташаббуслари билан мамлакатимизда “Яшил макон” умуммиллий дастури доирасида 85 млн. тупдан ортиқ дарахт экилганлиги, Орол денгизининг қуриган тубида 1,8 миллион гектар майдонда ёки биргина Сурхондарёда қурғоқчиликка чидамли 3 млн. туп ўсимликлардан иборат яшил ҳудудлар барпо этилганлиги айтиб ўтилди. 

Шунингдек,  ижтимоий тармоқларда тарқалаётган Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг ифлосланиши ҳақидаги маълумотлар ва уларнинг сабабларига тўхталиб, шаҳарида сунъий кўллар, сув ҳавзалари, яшил қопламаларнинг камайиб кетганлиги, минтақада сув танқислиги сабаб чўллашишнинг кенгайиб бораётганлиги, автотранспорт воситалари, ёқилғи энергетикаси ҳамда сувдан тежамкорлик билан  фойдаланишда муайян қонунбузилиш ҳолатларига чек қўйилмаётганлиги, атмосферага меъёридан ортиқ ташламалар ташланаётганлигига урғу берди.

Йиғилиш якуни бўйича Атмосфера ҳавосини “Автомобилсиз кун”, ҳафта кунларини жуфт ва тоқ рақамли автомобилларга бўлиш, жамоат транспорт воситаларидан фойдаланишни кенгайтириш, стандарт минимумини “Евро-4”га кўтариш, саноатда кўмир ёқилғисидан воз кечиш ва шу каби кўплаб таклифларни ишлаб чиқиш ва реализация қилишга келишилди. 

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати агентлиги ҳаво ифлосланишини автоматик усулда мониторинг қилишга мўлжалланган замонавий HORIBA станциялари билан таъминланган бўлиб, ҳаво ифлосланиши бўйича расмий маълумотларни эълон қилиб боради. Ҳаво ифлосланиши бўйича маълумотлар билан ишлашда расмий манбаалардан фойдаланган ҳолда норасмий манбааларга таянмаслик тавсия этилади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
"14 январь - Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан Ҳарбий прокуратура, Қуролли Кучлар қўшинлари қўмондонликлари ва мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида жойларда ватанпарварлик фестивали ўтказилмоқда.

Хусусан, пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманидаги ихтисослаштирилган мактабда "Армия — ёшлар нигоҳида" шиори остида бўлиб ўтди.

Шунингдек, Навоий вилояти Хатирчи туманининг олис ҳудуддаги маҳаллаларида "Армия ва халқ — бир тану бир жон" шиори остида ўтказилган тантаналар ҳам ғурур ва ифтихор туйғуларини тўлқинлантирди.

Бундан ташқари, масъуллар Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари йўқлаб боришди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда ҳарбий хизматчиларга уй-жойлар топширилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори И.Наримов бошчилигида “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ Бош директори Ш.Қодиров ва бошқа масъуллар иштирокида темир йўл транспортида йўловчиларга хизматлар кўрсатиш жараёни узлуксизлиги, сифат даражаси ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳволи жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.10.2023 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-329-сон қарорида белгиланган топшириқларни муддатида ва сўзсиз бажарилишини таъминлаш, соҳасини босқичма-босқич ислоҳ қилиш ҳамда бошқа масалалар муҳокама этилиб, масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича қўлланилган жарималарни ўз вақтида тўламасдан келаётган фуқароларга нисбатан таъсир чоралари кўрилиб, жарималарни ундириш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, 2023 йилда иш юритувдаги йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ жарималарни ундиришга оид 50 мингга яқин ижро ҳужжатлари ижроси тамомланиб, 16,6 млрд. сўмлик жарималар амалда ундирилган.

Қидирувдаги 205 та автотранспорт воситалари топилган бўлса, жами 440 та автотранспорт воситалари қарздорлик бартараф этилмагани сабабли жарима майдончасига жойлаштирилди.

Бундан ташқари, қарздорларга тегишли 180 та мол-мулклар хатлаб олинди.

Бу борадаги амалий ишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt