Bosh prokuratura
37.7K subscribers
49.3K photos
6.43K videos
11.9K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокурор ўринбосари Шавкатжон Рахимов бошчилигида Қарши туманидаги “Султон текс груп” кластерига қарашли биолабораторияда ўсимликлар карантини, ҳимояси ва агрокимё масалалари ҳамда Касби туманидаги “Ферузбек Ҳақберди ўғли” фермер хўжалигининг дала майдонида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.12.2020 йилдаги ПҚ-4919-сон қарори ижроси бўйича сув тежовчи технологияларни кенг жорий қилиш юзасидан семинарлар ўтказилди.

Унда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги раҳбари, АТБ “Агробанк” бошқарув раиси ўринбосари, Қашқадарё вилоятидаги биолабораториялар, пахта ва ғаллачилик кластерлари, фермер ва деҳқон хўжаликлари раҳбарлари ҳамда бошқа масъуллар иштирок этди.

Аниқланишича, вилоятда мавжуд 70 та биолабараториялардан атиги 6 таси агентлик тизимида бўлиб, қолган 64 таси тадбиркорлик субъектларига тегишли ҳисобланади. Уларнинг 6 таси ўз фаолиятини тўхтатган бўлса, қолганларининг 3,9 млрд. сўмлик дебитор, 296 млн. сўмлик кредитор, шу жумладан, 95 млн. сўм иш ҳақидан қарздорлиги мавжудлиги аниқланди.

Биомаҳсулот захирасини яратиш учун озуқа маҳсулотларидан 243,3 тонна арпа, 8 295 тонна шакар, 12 070 тонна мерва, 11 708 тонна маргарин етишмайди.

Тадбирлар давомида, Нишон туманидаги “Ибрагимов Анвар” биолабаратория раҳбари А.Ибрагимовга кўмир маҳсулоти сотиб олишда, Косон туманиданги “Олтинкўз ўсимликларини ҳимоя қилиш биолабараторияси” хусусий корхонаси раҳбари Д.Аминова, Касби туманидаги “Фазли бионинвест” хусусий корхонаси раҳбари К.Ризоқулов, Яккабоғ туманидаги “Чориева Дилдора” МЧЖ биолаборатория раҳбари Д.Чориевалар жами 370 млн. сўм дебитор қарздорликни ундиришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилдилар.

Мазкур мурожаатлар бўйича алоҳида назорат ўрнатилиб, тегишли мутасадди шахсларга муаммоларни қисқа муддатда ҳал қилиш, биомаҳсулот заҳираси учун етишмайдиган маҳсулотларни олиб келинишини ташкиллаштириш ҳамда 6 та биолабораториялар фаолиятини тиклаш юзасидан топшириқлар берилди.

Шунингдек, биолабораторияларга биомаҳсулотлар захирасини яратиш учун 1,5 млрд. сўм дебитор қарздорлиги шундан, ишчи ходимларнинг 296,1 млн. сўм иш ҳақлари ундириб берилди.

Бундан ташқари, вилоятдаги пахта ва ғаллачилик кластерлари хамда фермер хўжаликларининг уруғ, техника хизмати, минерал ўғит ва бошқа ҳаражатлари учун уларга 65 млрд. сўм имтиёзли кредит ажратилиши таъминланди.

👉@uzbprokuratura
Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг сессияси бўлиб ўтди.

Унда вилоят прокурори Ботир Қудратходжаевнинг 2021 йилда вилоятда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида вилоят прокуратураси органлари томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти тингланди.

Ахборотда вилоят прокуратураси органлари томонидан аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, вояга етмаганлар, аёллар ва ёшларга ҳар томонлама кўмак бериш, қишлоқ хўжалиги, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, прокурорларнинг суддаги иштироки, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ҳал этиш каби долзарб масалалар қайд этилди.

Хусусан, вилоят прокуратураси органлари томонидан 29 минг нафарга яқин фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган, текширувлар ва жиноят ишлари тергови жараёнида 25 млрд. сўмлик зарар ундирилиб, 3 мингдан ортиқ фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қаноатлантирилган.

Шунингдек, прокурор секторларида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга жами 17 млрд. 333 млн. сўмлик ёрдам кўрсатилиб, “Аёллар дафтари”га киритилган аёлларнинг 1.936 нафарига тиббий, 1.179 нафарига ҳуқуқий, 1.478 нафарига психологик ёрдамлар кўрсатилди, 8.000 нафардан ортиғининг бандлиги таъминланди.

Шу каби, 32 нафар аёллар уй – жой билан таъминланди, 67 нафар ногирон аёлларнинг уй – жойлари таъмирлаб берилди ва 16 мингга яқин ишсиз ёшларга жами 4000 нафарига ер майдони ажратилди.

Сессия кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

👉@uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар прокурори, Тошкент шаҳар кураш федерацияси раиси Улуғбек Қосимов, Чилонзор тумани сектор раҳбарлари ҳамда Комил Юсупов, Абдулла Тангриев каби кураш фахрийлари ҳамроҳлигида пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги 173-сонли умумтаълим мактабига борди.

Учрашувда, кураш спорт тури бўйича тажрибага эга бўлган мураббийлар ва курашчилар шунингдек, ушбу спорт турига эндигина қадам қуяётган ёш полвонлар билан самимий мулоқотда бўлиб, тегишли мутахассисларга кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Шунингдек, кураш спорт турини ривожлантиришда қўшаётган ҳиссалари учун бир қатор масьулларга ташаккурнома ҳамда ёш полвонларга кураш яктаклари тўплами топширилди.

👉@uzbprokuratura
Мамлакатимизда 2022 йил «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб эълон қилиниши муносабати билан Жарқўрғон тумани 2-сектор раҳбарининг ташаббуси билан жорий йилнинг 11 февраль куни “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари” рўйхатида турувчи 6 нафар эҳтиёжманд, 13 нафар боқувчисини йўқотган ҳамда 1 нафар ногиронлиги бор оилалардаги 6 ёшдан 10 ёшгача бўлган жами 21 нафар фарзандларига хомийлар жалб қилиниб, туманнинг марказида жойлашган “Алпомиш” тўйхонасида суннат тўй тадбири амалга оширилди.

Тадбирда, ҳар бир суннат болага кийим бош сарполари ва 1 донадан велосипед ҳамда тўй бола оналарни ҳар бирига “она сарпо” совғалари топширилди.

👉@uzbprokuratura
Сирдарё вилояти мусиқали драма театрида вилоят сектор раҳбарлари, масъул ташкилот ва идоралар ходимлари ва турли сабабларга кўра ажрашиш ёқасига келиб қолган оила вакиллари иштирокида “Оила фаровонлиги – жамият тараққиётининг гарови” мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида вилоят прокурори Шохрух Аминов 18 нафар ана шундай оила вакиллари билан суҳбатлашиб, муаммоларини тинглади, 8 нафар фуқаро яраштирилиб, оилалар тикланишига эришилди.

Ташкил этилган тадбирда долзарб масалалар, муаммолар, анча йиллардан буён ечимини топмай, ажралишларга сабаб бўлаётган ҳолатлар муҳокама қилиниб, бунинг салбий оқибатлари иштирокчиларга тушунтирилди.

Ушбу фуқароларнинг бошқа масалаларда қилган мурожаатлари ҳам қабул қилиниб, ижроси назоратга олинди, масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

👉@uzbprokuratura
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қурилиш тизимида сифат назорати ўрнатилмоқда

👉@uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президентимизнинг ер муносабатларини тартибга солишга оид фармонининг Тошкент вилоятидаги ижроси

👉@uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исполнение Указа Президента по упорядочению земельных отношений в Ташкентской области

👉@uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳудудларда ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш

👉@uzbprokuratura
Фарғона вилояти прокурорининг ўринбосари Шухрат Мустафаев томонидан вилоят прокуратурасида ўтказилган йиғилишда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда қонунчилик ижроси аҳволи таҳлиллар асосида муҳокама қилинди.

Унда вилоят прокуратурасининг масъул тармоқ ходимлари, Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ҳамда Ички ишлар бошқармасининг пробация ва соҳага алоқадор хизматлари раҳбарлари ва туман (шаҳар) бўлим бошлиқлари иштирок этди.

Тадбир давомида ИИБ пробация ҳисобида турган шахсларни қайта жиноят содир этишининг олдини олиш, уларни ишга жойлаштириш, жазони ўташдан бўйин товлаб яширинган шахсларни қидириб топиш ҳамда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ўз вақтида, тўлиқ ва тўғри ижро этилишини ташкил этиш юзасидан масъулларга аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

👉@uzbprokuratura