Bosh prokuratura
35.5K subscribers
40.1K photos
5.71K videos
9.37K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир жиноят изидан кўрсатуви. (Андижон вилояти Марҳамат туманида содир этилган қотиллик жинояти юзасидан)

👉 @uzbprokuratura
Фарғонада ёшларнинг меҳнат бандлиги таъминланмоқда

Батафсил:
http://www.prokuratura.uz/#/t_news?id=254

👉 @uzbprokuratura
​​РАСМИЙ БАЁНОТ

Дунё ҳамжамиятида коронавирус касаллиги бўйича вазият мураккаблигича қолмоқда.

Шу муносабат билан Республикамизда ҳам баъзи карантин ва чеклов табдирлари ўтказилмоқда.

Карантин ва чеклов тадбирларини бузганлик ва касаллик ўчоғига борганлик ҳамда беморлар билан мулоқотда бўлганлик ҳақидаги маълумотларни яширганлик учун жиноий жавобгарлик мавжудлигини эслатиб ўтмоқчимиз.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш, яьни 257-1-моддасида қайд этилган жиноятни содир этганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солиш ёки беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини қўллаш назарда тутилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш, яьни 54-моддасида қайд этилган ҳуқуқбузарликни содир этганлик ҳолати бўйича — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши кўрсатилган.


👉 @uzbprokuratura
“Facebook” интернет ижтимоий тармоғида жорий йилнинг 14 февраль куни Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Шаршара кўчасида Миллий гвардия ходимлари бир нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходими деб тахмин қилинаётган шахснинг ортидан қувганлиги, сўнг у ўзини Бўрижар каналига ташлаганлиги ва орадан 2 ҳафта ўтгач ушбу каналдан унинг мурдаси топилганлиги ҳақидаги ҳабар тарқалган.

Хозирда мазкур ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 @uzbprokuratura
​​РАСМИЙ БАЁНОТ

Мамлакатимизда
санитарияга оид қонун ҳужжатлари ва эпидемияга қарши курашиш қоидалари бузилишининг олдини олиш мақсадида 2020 йил 16 март куни Бош прокуратурада Бош прокурор ўринбосари раҳбарлигида Штаб, вилоят ва унга тенглаштирилган прокуратураларда вилоят прокурорлари раҳбарлигида ҳудудий штаблар, туман - шаҳар прокуратураларида туман прокурорлари раҳбарлигида ҳудудий ишчи гуруҳлар тузилди.

Штаблар ва ишчи гуруҳлар фаолиятига соғлиқни сақлаш, санитария - эпидемиологик осойишталик, санитария - эпидемиология назорати, солиқ, ички ишлар органлари вакиллари жалб этилди.

Штаблар ва ҳудудий ишчи гуруҳларга санитарияга оид қонун ҳужжатлари ва эпидемияга қарши курашиш қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш, аҳоли орасида асоссиз ваҳима ва хавотирлар келиб чиқишига йўл қўймаслик ҳамда озиқ - овқат, дори - дармон маҳсулотлари ва тиббий буюмлар нарх - навоси барқарорлигини таъминлаш, қонун бузилишига йўл қўйган шахсларни тегишли жавобгарликка тортиш бўйича вазифалар юклатилиб, ижроси ташкил этилди.

👉 @uzbprokuratura
Мансабдор шахслар жиноятчилиги таҳлили

👉 @uzbprokuratura
Анализ преступности должностных лиц

👉 @uzbprokuratura
​​РАСМИЙ БАЁНОТ

Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган Олтинсой туманида давлат идоралари ва маҳаллий аҳоли ўртасидаги келишмовчиликлар акс этган видеолавҳадаги ҳолатлар юзасидан мазкур туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.

Аниқланишича, тумандаги фермер хўжаликларига тегишли 6,4 гектар суғориладиган ер майдони талон-торож қилиниб, шундан 1,4 гектари фермер хўжаликларига қайтарилган бўлса, 5 гектарни қайтариш учун таъсирчан чоралар кўрилмаганлиги сабабли, бу экин майдонлари фуқаролар томонидан узоқ муддатдан бери эгаллаб олиниб, турли мақсадларда фойдаланиб келганлиги оқибатида 436,9 млн. сўм давлат ва жамоат манфаатларига жиддий зиён етказилган.

Хусусан, Олтинсой тумани “Халқобод” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Оқ олтин манзараси” фермер хўжалигига тегишли бўлган суғориладиган пахта ва ғаллага мўлжалланган ер майдонидан шу маҳаллада яшовчи фуқаролар Б.Мухаммадиев, Д.Мухаммадиев, Ф.Нуров, С.Мухаммадиев, М.Саттарова ва А.Сафаровлар томонидан жами 0.39 гектари ноқонуний равишда ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниб, уй-жой қурилган.

Мазкур ер майдонларини қайтариш мақсадида жорий йилнинг 14 февраль куни соат 15-00 ларда ишчи гуруҳи аъзолари “Халқобод” маҳалласига борганида юқоридаги фуқаролар ва уларнинг яқинлари қўлларида бўлган таёқ, белкурак, тош ва бошқа нарсалар билан ишчи гуруҳи олдига чиқиб, ҳокимият вакиллари ва туман ИИБ ходимлари томонидан тушунтирилишига қарамасдан фуқаролар уларга қаршилик кўрсатишган.

Натижада, 3 нафар ИИБ ходими “енгил” тан жароҳати олган.

Мазкур ҳолатларда мансабдор шахслар томонидан ўз вазифаларига лоқайдлик ёки виждонсизларча муносабатда бўлиши оқибатида суғориладиган ер майдонлари талон-торож қилинган ҳамда Олтинсой туман ИИБ ходимиларига тан жароҳати етказилган.

Шунга кўра, мансабга совуққонлик билан қараш ва қасддан баданга енгил шикаст етказиш жиноятлари аломатлари мавжудлиги ҳамда дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказиш лозимлигини инобатга олиб, ҳолат юзасидан Олтинсой туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 207-моддаси 1-қисми ва 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 @uzbprokuratura
​​БОШ ПРОКУРАТУРА РАСМИЙ БАЁНОТИ

Прокуратура органлари томонидан мамлакатда Covid-19 коронавируси инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш, санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш, санитарияга оид қонун ҳужжатлари ва эпидемияга қарши курашиш қоидаларига риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатилган.

Мураккаб шароитда амалга оширилаётган кенг қамровли тушунтириш ишлари ва қўрилаётган чораларга қарамасдан, чет элдан қайтиб келган ва карантинга жойлаштирилган айрим фуқароларимиз томонидан амалдаги қонунларни қўпол равишда бузиш ҳолатларига йўл қўйилмоқда.

Жумладан, 2020 йил 16 март куни Жанубий Корея Республикасидан Россия Фердерацияси орқали Самарқандга келган фуқаро А. А. (1989 й.т.) коронавирус (Covid-19) касаллигига чалинганликда гумонланиб, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган. Бироқ, фуқаро А.А. эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиб, ўзбошимчалик билан шифохонадан қочиб кетган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида у Сурхондарё вилоятининг Денов туманида ушланди.

Шунингдек, 2020 йил 19 март куни Россия Федерациясининг Самара шаҳридан Ўзбекистон Республикасига келган фуқаро Э.Т. (1954 й.т.) коронавирус (Covid-19) касаллигига чалинганликда гумонланиб, Самарқанд вилоятидаги “Дўстлик” оромгоҳида карантинга жойлаштирилган. Шунга қарамай, фуқаро Э.Т. эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиб, ўзбошимчалик билан карантин зонасидан қочиб кетганлиги аниқланган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида фуқаро Э.Т. Тошкент вилояти, Паркент туманидаги яшаш уйида ушланди.

Бундан ташқари, 2020 йил 19 март куни Россия Федерациясидан Қорақалпоғистон Республикасига келган фуқаро Ш. Р. (1990 й.т.) коронавирус (Covid-19) касаллигига чалинганликда гумонланиб, Нукус шаҳридаги Республика болалар санаториясига карантинга жойлаштирилган. Бирок, фуқаро Ш.Р. ҳам эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиб, ўзбошимчалик билан карантин зонасидан қочиб кетганлиги аниқланган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида фуқаро Ш.Р. Бухоро вилояти, Шофиркон туманида ушланди.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан 21.03.2020 йилда Ўзбекситон Республикаси Жиноят Кодексининг 25, 257-1-моддаси (Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, юқорида қайд этилган фуқароларнинг барчаси гумондор тариқасида процессуал тартибда ушланган.

Жиноят ишлари бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар!

Мамлакатимизда санитария-эпидемиологик осойишталикни сақлаш, яшаш муҳити хавфсизлиги ва инсон соғлиғини муҳофаза қилиш мақсадида санитарияга оид қонун ҳужжатлари ҳамда эпидемияга қарши курашиш қоидаларига қатъий риоя қилишингиз талаб қилинади.

Бу борада қонунбузилиши ҳолатларига йул қўйган шахсларга нисбатан тегишли прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилади.

Бош прокуратура карантин ва чеклов тадбирларини бузиш, касаллик ўчоғига борганлик ҳамда беморлар билан мулоқотда бўлганлик ҳақидаги маълумотларни яширганлик учун жиноий жавобгарлик мавжудлигини яна бир бор эслатади!

👉 @uzbprokuratura
​​ҲАМЖИҲАТ ХАЛҚ ЕНГИЛМАЙДИ

Бугун халқимиз, жаҳон ҳамжамияти яна бир синовга дуч келди. Бу ҳам бўлса, янги типдаги коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ жиддий вазиятдир.

Инфекция аниқланган давлатлар, уни юқтирган одамлар сони кун сайин кўпайиб бораётгани энг аввало, инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш учун барча имкониятларни ишга солишни талаб этмоқда.

Шу боис, Ўзбекистонда ҳам халқимизни бу офатдан асраш, вирус аниқланган беморларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида самарали иш олиб борилмоқда.

Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Короновирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони мураккаб даврда халқимиз, бутун жамиятимиз учун кўрсатилган ғамхўрликнинг яққол ифодаси бўлди.

Зотан, мазкур Фармонга асосан ҳозирги шароитда иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, аҳолини самарали ижтимоий қўллаб-қувватлаш, унинг даромадлари кескин пасайиб кетишининг олдини олиш мақсадида 10 трлн. сўм маблағнинг йўналтирилгани тарихий аҳамиятга моликдир.

Бундан ташқари, тадбиркорлар учун бюджетга тўланадиган солиқ ва ажратмалар миқдори кескин камайтирилди, баъзи йиғимларни ҳисоблаш ва тўлаш маълум муддатга тўхтатилди.

Хўжалик юритувчи субъектлар учун белгиланган бир қатор солиқлар бўйича пенялар ҳисоблаш тўхтатилиб, солиқ қарзини мажбурий ундириш чоралари кўрилмайдиган бўлди.

2021 йилнинг 1 январига қадар тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини солиқ аудитидан ўтказиш ҳам тўхтатиб қўйилди.

Жисмоний шахслар учун мол-мулк ва ер солиғи тўлаш муддати узайтирилди, уларнинг хайрия ташкилотларидан оладиган даромадлари солиқдан озод қилинди.

Короновирус сабабли карантинга жойлаштирилган ота-оналар, шунингдек уларнинг 14 ёшгача бўлган боласини парвариш қилаётган шахсларга нафақа тўлаш белгиланди. Бундай шахслар билан меҳнат шартномаларини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тақиқиланди.

Инфекцияга қарши курашга жалб қилинган шахсларни ҳам ҳар томонлама рағбатлантиришнинг самарали чоралари белгиланди.

Аниқ мақсадга йўналтирилган, ортиқча ваҳималардан холи тарзда жорий этилган қатъий карантин чоралари эса, касалликнинг шиддат билан тарқалишига тўсиқ бўлмоқда.
Энг муҳими, шу кунларда меҳр-мурувват, саховат каби халқимизга хос хислатлар янада кўпроқ намоён бўлмоқда.

COVID-19 пандемиясига қарши курашда фуқароларимизни руҳан қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган “Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига тушаётган беминнат маблағлар ҳам бунинг далилидир.

Мазкур акция доирасида Бош прокуратура, Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ва Мажбурий ижро бюроси ходимлари ҳам ихтиёрий равишда ўз иш ҳақларининг бир қисмини мазкур фондга беғараз ўтказиб бердилар.

Албатта, давлатимиз ғамхўрлиги самараси ўлароқ, инфекция таъсирида ҳали ҳеч ким ҳеч нарсага муҳтожлик сезгани йўқ, бундай бўлмайди ҳам.

Бу каби акциялар эса, синовли дамларда халқимизни янада жипслаштиради, ҳамжиҳатликни кучайтиради, ҳар қандай вазиятда ҳам ҳар бир инсон давлат ва жамият эътиборидан четда қолмаслигининг амалий исботи бўлади.

Бош прокуратура

👉 @uzbprokuratura
​​ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 23 мартдаги Фармонига асосан Шавкатжон Жўраевич Рахимов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ш.Рахимов тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қишлоқ хўжалиги соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.


═══════════

НОВОЕ НАЗНАЧЕНИЕ

В соответствии с Указом Президента Республики Узбекистан от 23 марта 2020 года Шавкатжон Жураевич Рахимов назначен заместителем Генерального прокурора Республики Узбекистан.

Ш.Рахимов ранее занимал должность начальника управления по надзору за исполнением законодательства в сфере сельского хозяйства Генеральной прокуратуры Республики Узбекистан.
​​Прокуратура органлари мурожаатларни қабул қилишни онлайн тарзда амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.03.2020 йилдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 176-сонли Қарори қабул қилинди.

Қарор ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари томонидан жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш вақтинча тўхтатилади.

Прокуратура органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари “Call centr” марказининг қисқа рақамли “1007” ишонч телефони орқали қабул қилинади.

Бундан ташқари, “pm.gov.uz” интернет сайти орқали ҳам онлайн режимда прокуратура органларига мурожаат этиш мумкин.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратуралари ҳамда туман-шаҳар прокуратуралари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий ва Транспорт прокуратуралари, шунингдек, Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюросида мурожаатлар қабули қуйидаги телефон рақамлари орқали ташкиллаштирилади:

Андижон вилоят прокуратураси – 74 227-1007

Бухоро вилоят прокуратураси – 65 221-1007

Жиззах вилоят прокуратураси – 72 226-1007

Қашқадарё вилоят прокуратураси – 75 228-1007

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси – 61 222-1007

Навоий вилоят прокуратураси – 79 210-1007

Наманган вилоят прокуратураси – 69 227-1007

Самарқанд вилоят прокуратураси – 66 231-1007

Сирдарё вилоят прокуратураси – 67 235-1007

Сурхондарё вилоят прокуратураси – 76 223-1007

Тошкент шаҳар прокуратураси – 71 202-1007

Тошкент вилоят прокуратураси – 71 230-1007

Фарғона вилоят прокуратураси – 73 244-1007

Хоразм вилоят прокуратураси – 62 226-1007

Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси –
71 299-7434

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси –
71 232-0171

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти –
71 233-1007

Мажбурий ижро бюроси – 1107
​​Прием обращений представителей юридических и физических лиц органами прокуратуры будет осуществляться в онлайн режиме.

23.03.2020 года принято постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан за № 176 «О дополнительных мерах против распространения коронавирусной инфекции».

В целях исполнения данного постановления органами прокуратуры Республики Узбекистан временно приостановлен приём обращений представителей юридических и физических лиц.

Центром приема обращений «Call-center» Генеральной прокуратуры Республики Узбекистан по телефону доверия «1007» будет осуществляться приём обращений юридических и физических лиц.

Также, можно будет обратиться в органы прокуратуры через интернет сайт «pm.gov.uz».

Кроме этого, прокуратурами Республики Каракалпакстан, областей и города Ташкента, районными-городскими прокуратурами, Военной прокуратурой и Транспортной прокуратурой Республики Узбекистан, а также Департаментом по борьбе с экономическими преступлениями и Бюро принудительного исполнения организован приём обращений по следующим телефонам доверия:

Прокуратура Андижанской области - 74 227-1007

Прокуратура Бухарской области - 65 221-1007

Прокуратура Джизакской области - 72 226-1007

Прокуратура Кашкадарьинской области - 75 228-1007

Прокуратура Республики Каракалпакстан - 61 222-1007

Прокуратура Навоийской области - 79 210-1007

Прокуратура Наманганской области - 69 227-1007

Прокуратура Самаркандской области - 66 231-1007

Прокуратура Сырдарьинской области - 67 235-1007

Прокуратура Сурхандарьинской области - 76 223-1007

Прокуратура города Ташкента - 71 202-1007

Прокуратура Ташкентской области - 71 230-1007

Прокуратура Ферганской области - 73 244-1007

Прокуратура Хорезмской области - 62 226-1007

Транспортная прокуратура Республики Узбекистан - 71 299-7434

Военная прокуратура Республики Узбекистан - 71 232-0171

Департамент по борьбе с экономическими преступлениями - 71 233-1007

Бюро принудительного исполнения - 1107
​​ҚОНУНДАГИ ЎЗГАРИШ: ЎРИНСИЗ ВА АСОССИЗ ХАВОТИРЛАР

Айрим ижтимоий тармоқларда Олий Мажлис Сенати томонидан жорий йилнинг 24 мартида маъқулланган Қонунга асосан “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига киритилган ўзгартириш муносабати билан билдирилаётган хавотирлар, талқинлар ўринсиз ва асоссиздир.

Хусусан, шу пайтга қадар ҳам 1998 йилда қабул қилинган “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига мувофиқ адвокатнинг телефон ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларини эшитиб туриш, унинг почта-телеграф жўнатмаларини кўздан кечириш каби тезкор-қидирув тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоят, Тошкент шаҳар прокурори ва уларга тенглаштирилган прокурорларнинг санкцияси билан амалга оширилиб келинмоқда.

Сенат маъқуллаган Қонунга асосан киритилган ўзгартиришлар эса, “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасини “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги Қонунга мувофиқлаштирмоқда, холос.

Яъни, “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 14-моддасига кўра, тезкор-қидирув тадбирларининг турларига телефонлар ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитишдан ташқари, почта, курьерлик жўнатмаларини, телеграф хабарларини ва бошқа хабарларни назорат қилиш ҳам киради.

Ўз навбатида, тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш учун асослар қонунда белгиланган. Жиноятларни тайёрлаш, содир этиш аломатлари тўғрисида, шунингдек жиноятларни тайёрлашга ёки содир этишга дахлдор шахслар ҳақида аён бўлиб қолган маълумотлар шулар жумласидандир.

Мазкур маълумотлардан бирининг аниқлангани эса, шахснинг ҳуқуқий мақомидан қатъий назар, унга нисбатан тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш учун асос бўлади.

Шуни алоҳида қайд этиш ўринлики, “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги Қонунга киритилаётган ўзгартишлар адвокатларнинг дахлсизлигига бирон-бир жиҳатдан таҳдид қилмайди, уларнинг қонуний фаолиятига ҳеч қандай тўсқинликни вужудга келтирмайди.

Айни пайтда, Бош прокуратура манфаатдор идора сифатида адвокатларнинг мақомини кучайтириш, уларнинг жамиятдаги нуфузини ошириш, суд процессларида адвокат ва прокурор тенглигини амалда таъминлаш бўйича сўнгги йилларда олиб борилаётган ислоҳотларни тўлиқ рўёбга чиқаришга ўз ҳиссасини қўшиб бораверади.

Бош прокуратура матбуот хизмати

👉 @uzbprokuratura