Bosh prokuratura
35.5K subscribers
40.1K photos
5.71K videos
9.37K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ВСТРЕЧА ГЕНЕРАЛЬНОГО ПРОКУРОРА РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН С ПРЕДСЕДАТЕЛЕМ СЛЕДСТВЕННОГО КОМИТЕТА РОССИЙСКОЙ ФЕДЕРАЦИИ. (Видеоролик)

👉 @uzbprokuratura
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилояти прокурорининг Фориш туманидаги уюшмаган ёшлар билан учрашувидан лавҳа

👉 @uzbprokuratura
ҲАМЖИҲАТЛИК ВА ЭЗГУЛИК ТАДБИРИ

Яқинлашиб келаётган Наврўз байрамининг шукуҳи бутун борлиқни уйғотмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 3 мартдаги “2020 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарорида қайд этилганидек, халқимиз миллий юксалиш ва тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйган ҳозирги вақтда барча эзгу қадрият ва анъаналаримиз қатори Наврўз байрамининг ҳам ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти ортиб бормоқда.

Баҳор нафаси билан ҳамоҳанг тарзда ҳар бир хонадонга кириб бораётган рўшнолик нурлари, давлат ва жамиятнинг барча соҳаларидаги ҳаётбахш ўзгаришлар ҳаммамизга чексиз ғурур ва ифтихор бахш этмоқда.

Наврўз айёми одамларни ҳамжиҳатликка, покликка, яратувчанлик ва бунёдкорликка даъват этиши билан ҳам аҳамиятлидир.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Обод юрт” умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашари ўтказилаётгани ҳам инсонлар ўртасида меҳр-оқибат ришталари, Ватанга муҳаббат, унинг тақдирига дахлдорлик туйғуларини мустаҳкамлаши шубҳасиздир.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва ҳудудий прокуратураларда 14 мартдан бошлаб ўтказилаётган ҳашар ҳам айни ана шу мақсадни кўзлайди.

Икки кун давом этадиган ҳашар тадбирлари жараёнида бинолар ва улар атрофларини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш назарда тутилган.

👉 @uzbprokuratura
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир жиноят изидан кўрсатуви. (Андижон вилояти Марҳамат туманида содир этилган қотиллик жинояти юзасидан)

👉 @uzbprokuratura
Фарғонада ёшларнинг меҳнат бандлиги таъминланмоқда

Батафсил:
http://www.prokuratura.uz/#/t_news?id=254

👉 @uzbprokuratura
​​РАСМИЙ БАЁНОТ

Дунё ҳамжамиятида коронавирус касаллиги бўйича вазият мураккаблигича қолмоқда.

Шу муносабат билан Республикамизда ҳам баъзи карантин ва чеклов табдирлари ўтказилмоқда.

Карантин ва чеклов тадбирларини бузганлик ва касаллик ўчоғига борганлик ҳамда беморлар билан мулоқотда бўлганлик ҳақидаги маълумотларни яширганлик учун жиноий жавобгарлик мавжудлигини эслатиб ўтмоқчимиз.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш, яьни 257-1-моддасида қайд этилган жиноятни содир этганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солиш ёки беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини қўллаш назарда тутилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш, яьни 54-моддасида қайд этилган ҳуқуқбузарликни содир этганлик ҳолати бўйича — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши кўрсатилган.


👉 @uzbprokuratura
“Facebook” интернет ижтимоий тармоғида жорий йилнинг 14 февраль куни Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Шаршара кўчасида Миллий гвардия ходимлари бир нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходими деб тахмин қилинаётган шахснинг ортидан қувганлиги, сўнг у ўзини Бўрижар каналига ташлаганлиги ва орадан 2 ҳафта ўтгач ушбу каналдан унинг мурдаси топилганлиги ҳақидаги ҳабар тарқалган.

Хозирда мазкур ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 @uzbprokuratura
​​РАСМИЙ БАЁНОТ

Мамлакатимизда
санитарияга оид қонун ҳужжатлари ва эпидемияга қарши курашиш қоидалари бузилишининг олдини олиш мақсадида 2020 йил 16 март куни Бош прокуратурада Бош прокурор ўринбосари раҳбарлигида Штаб, вилоят ва унга тенглаштирилган прокуратураларда вилоят прокурорлари раҳбарлигида ҳудудий штаблар, туман - шаҳар прокуратураларида туман прокурорлари раҳбарлигида ҳудудий ишчи гуруҳлар тузилди.

Штаблар ва ишчи гуруҳлар фаолиятига соғлиқни сақлаш, санитария - эпидемиологик осойишталик, санитария - эпидемиология назорати, солиқ, ички ишлар органлари вакиллари жалб этилди.

Штаблар ва ҳудудий ишчи гуруҳларга санитарияга оид қонун ҳужжатлари ва эпидемияга қарши курашиш қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш, аҳоли орасида асоссиз ваҳима ва хавотирлар келиб чиқишига йўл қўймаслик ҳамда озиқ - овқат, дори - дармон маҳсулотлари ва тиббий буюмлар нарх - навоси барқарорлигини таъминлаш, қонун бузилишига йўл қўйган шахсларни тегишли жавобгарликка тортиш бўйича вазифалар юклатилиб, ижроси ташкил этилди.

👉 @uzbprokuratura
Мансабдор шахслар жиноятчилиги таҳлили

👉 @uzbprokuratura
Анализ преступности должностных лиц

👉 @uzbprokuratura
​​РАСМИЙ БАЁНОТ

Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган Олтинсой туманида давлат идоралари ва маҳаллий аҳоли ўртасидаги келишмовчиликлар акс этган видеолавҳадаги ҳолатлар юзасидан мазкур туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.

Аниқланишича, тумандаги фермер хўжаликларига тегишли 6,4 гектар суғориладиган ер майдони талон-торож қилиниб, шундан 1,4 гектари фермер хўжаликларига қайтарилган бўлса, 5 гектарни қайтариш учун таъсирчан чоралар кўрилмаганлиги сабабли, бу экин майдонлари фуқаролар томонидан узоқ муддатдан бери эгаллаб олиниб, турли мақсадларда фойдаланиб келганлиги оқибатида 436,9 млн. сўм давлат ва жамоат манфаатларига жиддий зиён етказилган.

Хусусан, Олтинсой тумани “Халқобод” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Оқ олтин манзараси” фермер хўжалигига тегишли бўлган суғориладиган пахта ва ғаллага мўлжалланган ер майдонидан шу маҳаллада яшовчи фуқаролар Б.Мухаммадиев, Д.Мухаммадиев, Ф.Нуров, С.Мухаммадиев, М.Саттарова ва А.Сафаровлар томонидан жами 0.39 гектари ноқонуний равишда ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниб, уй-жой қурилган.

Мазкур ер майдонларини қайтариш мақсадида жорий йилнинг 14 февраль куни соат 15-00 ларда ишчи гуруҳи аъзолари “Халқобод” маҳалласига борганида юқоридаги фуқаролар ва уларнинг яқинлари қўлларида бўлган таёқ, белкурак, тош ва бошқа нарсалар билан ишчи гуруҳи олдига чиқиб, ҳокимият вакиллари ва туман ИИБ ходимлари томонидан тушунтирилишига қарамасдан фуқаролар уларга қаршилик кўрсатишган.

Натижада, 3 нафар ИИБ ходими “енгил” тан жароҳати олган.

Мазкур ҳолатларда мансабдор шахслар томонидан ўз вазифаларига лоқайдлик ёки виждонсизларча муносабатда бўлиши оқибатида суғориладиган ер майдонлари талон-торож қилинган ҳамда Олтинсой туман ИИБ ходимиларига тан жароҳати етказилган.

Шунга кўра, мансабга совуққонлик билан қараш ва қасддан баданга енгил шикаст етказиш жиноятлари аломатлари мавжудлиги ҳамда дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказиш лозимлигини инобатга олиб, ҳолат юзасидан Олтинсой туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 207-моддаси 1-қисми ва 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 @uzbprokuratura