Bosh prokuratura
37.6K subscribers
51.1K photos
6.54K videos
12.3K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокурор ўринбосари С.Самадов томонидан Наманган вилоятида қурилишга оид давлат дастурлари, бюджет харажатларини оптималлаштириш ва бошқа долзарб топшириқлар ижроси ўрганилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2024 - 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора - тадбирлари тўғрисида” ПҚ - 404 - сонли қарор ижроси бўйича Поп туманидаги 20, 42-сонли, Давлатобод туманидаги 91, 95-сонли, Наманган шаҳридаги 27, 30-сонли, Янги Наманган туманидаги 61, 73-сонли, Янгиқўрғон туманидаги 2, 3, 18-сонли, Чортоқ туманидаги 45-сонли мактабларни реконструкция қилиш объектларида бўлиб, қурилишни янги ўқув мавсумига қадар фойдаланишга топшириш мақсадида қисқартирилган тармоқ жадвали ишлаб чиқиб, ушбу муддатда қурилишни якунлаш, қурилишни сифатли бажарилиши устидан доимий назорат олиб бориш лозимлиги таъкидланди.

Шундан сўнг, Халқаро молия институти маблағи ҳисобидан Наманган шаҳар, Поп, Янги Наманган, Янгиқўрғон туманлардаги ичимлик суви тармоғи тортиш ва сув иншооти қуриш объектларида бажарилган иш турлари ўрганилиб, қурилиш ишларини жадаллаштириб, сифатли бажарилишини таъминлаш, пудратчилар томонидан ишчи кучи ва махсус техникалар сонини кўпайтириш, буюртмачи ва қурилиш назоратини амалга оширувчи орган томонидан ушбу ишлар доимий назорат қилиб борилиши бўйича топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Бундан ташқари, маҳалла инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасидаги Поп тумани, “Чодак” қишлоғидаги оилавий поликлиникани таъмирлаш ишлари билан танишиб, объектни сифатли ва белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси битирувчиларига магистрлик дипломлари тантанали равишда топширилди

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Қашқадарё вилоят прокурори Б.Сайипов бошчилигида вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари билан ҳамкорликда аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш мақсадида Деҳқонобод туманида сайёр қабул ўтказилди.

Унда 37 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакиллари ўз мурожаатлари билан иштирок этдилар.

Қабулда тергов-суриштирув ҳаракатлари, меҳнат муносабатлари, ерга оид ҳамда мулкий низолар, суд ҳужжатлари ижроси ва бошқа масалалар юзасидан мурожаатлар тингланди.

Келиб тушган мурожаатларнинг айримлари жойида ижобий ҳал қилинган бўлса, текшириш талаб этиладиганлари алоҳида назоратга олинди.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш борасида сайёр қабуллар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Бош прокурор ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Б.Кудратходжаев томонидан Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида ўрганишлар олиб борилди.

Хусусан, 17-сонли мактабгача таълим ташкилотида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари билан танишилди.

"Беруний" маҳалласи еттилик тизими ва ҳуқуқ-тартибот маскани фаолияти ўрганилди.

"Shoy-meng business", "Қуёнчилик ва наслчилик" МЧЖлар фаолияти, маҳаллий аҳоли, шу жумладан, хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш масалалари, шунингдек, уларда ва туман "Маданият маркази" биносида энергия тежамкор ускуналардан фойдаланиш аҳволига эътибор қаратилди.

Шу билан бира, 1-сонли ИИБда жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликни жиловлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва фаолиятга доир бошқа қатор масалаларга аҳамият берилди.

Жараёнларда масъулларга тегишли кўрсатмалар бериб ўтилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Прокуратура Джизакской области: открылась «Семейная школа»

🌐 Присоединяйтесь к страницам Генеральной прокуратуры в социальных сетях!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилояти прокуратураси: «Оила мактаби» очилди

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt