Bosh prokuratura
35.5K subscribers
40.1K photos
5.71K videos
9.37K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳарбий прокуратура ташаббуси билан ҳарбий шаҳарчада арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотларининг кўчма савдо ярмаркалари ташкил қилинди (Видеолавха)

👉
@uzbprokuratura
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро пресс-клубнинг "Масофада" деб номланган кўрсатувининг Андижон вилоятида олинган лавхасидаги вилоят прокурори ўринбосари С.Каримовнинг интервьюси. (Видеолавха)

👉 @uzbprokuratura
Асосий мақсадимиз аҳолимизни кафолатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш

Батафсил:
http://www.prokuratura.uz/#/t_news?id=271

👉 @uzbprokuratura
КЎЧМА САВДО ЯРМАРКАЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Фарғона ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, маҳаллий тадбиркорлар ва Қўқон шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлими билан ҳамкорликда Қўқон шаҳридаги ҳарбий шаҳарчада ҳарбий хизматчилар оила аъзолари учун анча арзонлаштирилган нархларда 30 турга яқин озиқ-овқат маҳсулотлари кўчма савдо ярмаркаси ташкил этилди.

Даставвал, ҳарбий шаҳарча ҳудуди, кўп қаватли уйлар атрофи, ҳар бир йўлак, айвон ва қаватлар фавқулодда вазиятлар бўлими ва ҳарбий қисм мутахассислари томонидан тўлиқ дезинфекция қилинди.

Шундан сўнг, савдо расталари тузилиб, ярмарка ўз ишини бошлади. Унда ҳар бир қўп қаватли уйдан навбатма навбат ҳар бир хонадондан фақат бир нафар вояга етган шахснинг (болалар ва қариялардан ташқари) савдо нуқтасига келиши, озиқ-овқатлар расталарига ўтишдан олдин уларнинг тана ҳарорати масофавий ўлчаниб, қўлларига антисептик воситалар билан ишлов берилиши ва тиббий қўлқоплар тақилиши, икки метрлик ижтимоий масофа сақланиши таъминланди.

👉 @uzbprokuratura
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма бошлиғи С.Бердиалиев иштирокидаги брифинг. (Видеолавха)

👉 @uzbprokuratura
​​ҲУРМАТЛИ ТАДБИРКОРЛАР !!!

Коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш бўйича Республика махсус комиссиясининг йиғилиш баёнига кўра, N1, N2 ва N3 тоифага кирувчи автотранспорт воситалари ҳамда қишлоқ хўжалиги техникалари, шунингдек, мавсумий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб берувчи М1 (бир нафар йўловчи билан) тоифадаги жисмоний шахсларга тегишли шахсий автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун махсус рухсатнома талаб этилмайди.

Агар, Сиз бу тоифадаги транспорт воситаларида юкларни ташиш ёки йўл - патруль хизмати стационар постларидан ўтишда турли кўринишдаги тўсқинлик ёки чекловларга дуч келсангиз:

Зудлик билан, “71. 267-65-30”, “71. 267-60-10” ва “71. 267-63-58” телефон рақами орқали Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳузурида ташкил этилган тезкор штабга мурожаат қилинг.

Шу билан бирга, ушбу масалада Ички ишлар вазирлигининг “1102”, Бош прокуратуранинг “1007” ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ва Савдо-саноат палатасининг “1100” қисқа рақамли “ишонч телефон”ларига ҳам мурожаат қилишингиз мумкин.

Бош прокуратура,
Ички ишлар вазирлиги,
Савдо-саноат палатаси.

👉 @uzbprokuratura
​​УВАЖАЕМЫЕ ПРЕДПРИНИМАТЕЛИ !!!

Согласно протоколу заседания специальной Республиканской комиссии по предупреждению распространения коронавирусной инфекции, для передвижения транспортных средств категорий N1, N2 и N3, сельскохозяйственной техники, а также личных транспортных средств физических лиц категории М1 (с одним пассажиром), осуществляющих поставку сезонной сельскохозяйственной продукции, не требуется специальное разрешение.

Если Вы при перевозке груза или прохождении через стационарные посты дорожно-патрульной службы на транспортных средствах данной категории, столкнетесь с различными видами препятствий или ограничений:

Немедленно обратитесь в оперативный штаб, созданный при Главном управлении безопасности дорожного движения Министерства внутренних дел Республики Узбекистан по телефону «71. 267-65-30», «71. 267-60-10» и «71. 267-63-58».

Также, по данному вопросу вы можете обратиться по телефону доверия «1102» Министерства внутренних дел, «1007» Генеральной прокуратуры или «1100» Уполномоченного при Президенте Республики Узбекистан по защите прав и законных интересов субъектов предпринимательства, Приемной Премьер-министра по рассмотрению обращений предпринимателей и Торгово-промышленной палаты.

Генеральная прокуратура
Министерство внутренних дел
Торгово-промышленная палата

👉 @uzbprokuratura
Барпо этилаётган музей фонди генерал Собир Рахимов ҳақидаги янги маълумотлар билан бойитилди.

Президентимизнинг 2019 йил 23 октябрь кунги “Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллигини муносиб нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-4495-сонли қарори ижроси юзасидан ўзбекистонлик жангчиларнинг жасоратини ва ғалабага қўшган ҳиссасини ўрганиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси органлари томонидан ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, яқинда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратурасининг ташаббуси билан Россия Федерацияси Бош ҳарбий прокуратурасининг амалий кўмаги орқали Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабага катта ҳисса қўшган, мислсиз жасорат ва қаҳрамонликлар кўрсатган халқимизнинг ардоқли ўғлони генерал-майор Собир Умар ўғли Рахимовнинг Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги Марказий архивида сақланаётган шахсий йиғма жилдидаги зарур ҳужжатлардан нусхалар олиниб, китоб ҳолида мамлакатимизга келтирилиши муҳим аҳамиятга молик воқеа бўлди.

Тўпламнинг ноёблиги шундаки, ундаги ҳужжатлар генерал-майор Собир Рахимовнинг ҳаёти ва ҳарбий хизматдаги фаолиятига доир юртимиздаги мавжуд тарихий материалларни янги маълумотлар билан янада бойитишга хизмат қилади.

Шу нуқтаи назардан, мазкур тўплам Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан бу қаҳрамон аждодимизнинг тарихини чуқур ўрганишга кенг имконият яратиш мақсадида пойтахтимизда барпо этилаётган “Ғалаба боғи” ҳудудидаги “Шон-шараф” музейи экспозициялари фондига жойлаштириш учун ишчи гуруҳига топширилди.

👉 @uzbprokuratura
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИНИНГ МУРОЖААТИ


Батафсил:
http://www.prokuratura.uz/#/t_news?id=274

👉 @uzbprokuratura
Махсус карантин ҳудуди ўрганилди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори бошчилигида ҳарбий прокуратура ходимлари томонидан Мудофаа ва Ички ишлар вазирликлари раҳбарияти вакиллари иштирокида Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани Ўртасарой маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган махсус карантин ҳудудида фуқароларимиз муҳофазасини таъминлаётган ҳарбий хизматчилар фаолияти ва уларга яратилган шарт-шароитлар аҳволи ўрганилди.

Жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда тиббий ҳимоя воситалари захиралари кўздан кечирилди, шунингдек ҳарбий хизматчиларга ҳар қандай вазиятда қонун хужжатлари талабларига ва карантин қоидаларига қатъий риоя қилишлари бўйича тавсия ва кўрсатмалар берилди.

👉 @uzbprokuratura