Bosh prokuratura
35.4K subscribers
40.2K photos
5.71K videos
9.39K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Наманган вилояти прокурорлари секторларида ишлар қизғин паллада

Батафсил:
http://www.prokuratura.uz/#/t_news?id=108

👉 @uzbprokuratura
​​БОШ ПРОКУРАТУРА РАҲБАРИЯТИ САЙЁР ҚАБУЛЛАРИ

Аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш мақсадида Бош прокуратура раҳбарияти томонидан сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

Ўтказилаётган мулоқотлар давомида фуқароларнинг бир неча йиллардан буён ўзининг ечимини топмаётган муаммо ва таклифларини жойида ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, Бош прокурор ўринбосари С.Саидкаримов томонидан жорий йилнинг 10-11 январь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси аҳолиси билан сайёр қабуллар ўтказилади.
​​ФУҚАРОНИНГ МУРОЖААТИ ҚАНОАТЛАНТИРИЛДИ

“Ургут” эркин иқтисодий зонаси директори Ж.Хайдаровнинг автомобилда халқаро юк ташиш учун рухсатномалар ўз вақтида берилмаётганлиги тўғрисидаги мурожаати кўриб чиқилди.

Аниқланишича, эркин иқтисодий зонаси иштирокчиси ҳисобланган “Kamalak Tekstil” ва “YEC Gilam” МЧЖлар номига келаётган 73 та юк автомобиллар (гранула маҳсулотлари ортилган) Туркманистон Республикасидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш учун рухсатномаси (халқаро юк ташишлар учун) бўлмаганлиги сабабли давлатлар чегарасида туриб қолган.

Ўрганишда, Транспорт вазирлиги томонидан жамиятларга қарашли автотранспорт воситаларига рухсатнома бланкаларини беришда амалий ёрдам сўраб, қўшимча 200 та рухсатнома бланкалари ваколатли орган “Туркменавтоулаглары” Агентлигига юборилиб, жамиятларга қарашли юк автомобиллар белгиланган манзил Самарқанд вилоятига тўлиқ етиб келиши таъминланди.

Ўрганиш натижаларига кўра Ж.Хайдаровнинг мурожаати қаноатлантирилди.

👉 @uzbprokuratura
​​ФУҚАРОНИНГ МУРОЖААТИ ҚАНОАТЛАНТИРИЛДИ

Бош прокуратурада “Энергия тежаш технологиялари инжиниринг” ХК МЧЖ бош директори П.Қаландаровнинг мурожаати кўриб чиқилди.

Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.09.2019 йилдаги 738-сонли қарорида “Янгиариқ дон қабул қилиш шохобчаси” бино ва иншоотлари “Энергия тежаш технологиялари инжиниринг” ХК МЧЖга икки йил муддатда 5 млн. АҚШ доллари инвестиция киритиш шарти билан “ноль” харид қийматида ажратилиши белгиланган.

Ушбу қарор лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан киритилган бўлиб, агентлик томонидан қарор лойиҳасини тайёрлаш жараёнида инвесторнинг мазкур бино негизида 2 млн. АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция лойиҳасини амалга ошириши ҳақидаги таклифига эътибор қаратилмаган.

Ўрганишда, Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссиясининг 30.12.2019 йилдаги 1-сонли йиғилиш баёни (Бош вазир томонидан 07.01.2020 йилда тасдиқланган) билан киритиладиган инвестиция миқдори 2 млн. АҚШ доллари этиб белгиланиши таъминланди.

Ўрганиш натижаларига кўра П.Қаландаровнинг мурожаати қаноатлантирилди.

👉 @uzbprokuratura
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
8 январь - Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни. Видеолавха.


👉 @uzbprokuratura
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
8 января - День работников органов прокуратуры Республики Узбекистан. Видеорепортаж.

👉 @uzbprokuratura
​​БОШ ПРОКУРАТУРА РАСМИЙ БАЁНОТИ

2019 йил 27 декабрь куни “Facebook” ва “Telegram” ижтимоий тармоқларида “Мингбулоқ туман ҳокими фермерларни сўкиб ташлади” мавзусида тарқатилган аудиоёзувдаги ҳолатлар юзасидан Наманган вилоят прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.

Аниқланишича, 09.12.2019 йил соат 10-00да Мингбулоқ тумани, Меҳнатобод м.ф.й. ҳудудидаги “Гигант” муқобил машина трактор парки саройида Мингбулоқ туман ҳокими вазифасини бажарувчи Н.Худойбердиев раҳбарлигида техника ва кузги-қишки агротехник тадбирлар юзасидан йиғилиш ўтказилиб, унда тумандаги “Гигант”, “Гулистон”, “Гулбоғ-1” ММТП
ҳудудлари раислари ҳамда қишлоқ хўжалиги техникаси мавжуд фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этган.

Йиғилиш давомида туман ҳокими вазифасини бажарувчи Н.Худойбердиев “Гулистон дача” фермер хўжалиги иш бошқарувчиси М.Халилов ва бошқа фермер хўжаликлари раҳбарларини қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирламаётгани, сусткашликка йўл кўйиб келаётганлари хусусида танбеҳ бериб, сўнг ҳақорат қилгани ҳамда уларнинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситганлиги аниқланган.

Текшириш натижасига кўра, Наманган вилоят прокуратураси томонидан Н.Худойбердиевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси билан маъмурий ҳуқубузарликка доир иш қўзгатиш ҳақида қарор қабул қилиниб, маъмурий чора қўллаш учун тўпланган ҳужжатлар Мингбулок тумани маъмурий судига юборилган.

Мингбулок тумани маъмурий судининг 10.01.2020 йилдаги қарорига кўра, Н.Худойбердиев МЖтКнинг 41-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган шахс деб топилиб, унга нисбатан қайд этилган модда билан базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида, яъни 4 млн. 460 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.

👉 @uzbprokuratura
​​БОШ ПРОКУРАТУРА РАСМИЙ БАЁНОТИ

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Адлия вазирлиги томонидан тегишли соҳа идоралари иштирокида Швейцария, Франция, Россия Федерацияси, Латвия ва бошқа давлатлар ваколатли идоралари билан ҳамкорликда Г.Каримова томонидан жиноий йўл билан қўлга киритилган активларни қайтариш масаласида муайян ишлар олиб борилмоқда.

Швейцария федерал прокуратураси билан ҳамкорликда экспертларни жалб қилинган ҳолда Г.Каримованинг Женева шаҳрида жойлашган вилласида ўтказилган тинтув вақтида аниқланган ва хатланган 70 турдаги санъат ашёлари (картиналар, амалий санъат ва ҳунармандчилик асарлари ва ҳоказолар)нинг миллий бойликка тааллуқлилигини аниқлаш ҳамда уларнинг Ўзбекистонга қайтарилиши бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Аввал Г.Каримованинг Ўзбекистондаги яшаш манзилларида 985 турдаги тарихий маданий ва бадиий аҳамиятга эга қимматликлар деб топилган ҳамда умумий қиймати 12,7 млрд. сўмдан ортиқ бўлган санъат асарлари (картина, сўзана, миллий тақинчоқлар, сопол, ёғочдан ишланган миллий ҳунармандчилик асарлари ва ҳоказолар) аниқланган ва хатланган.

Қайд этилган картиналар ва санъат асарлари суд ҳукмига кўра давлат эгалигига ўтказилиб, Ўзбекистон амалий санъати ва ҳунармандчилик тарихи Давлат музейи, Фарғона вилоят тарих ва маданият Давлат музейи, Андижон вилоят тарих ва маданият Давлат музейи, Чирчиқ шаҳар тарих музейларига топширилган.

═══════════

ОФИЦИАЛЬНОЕ ЗАЯВЛЕНИЕ ГЕНЕРАЛЬНОЙ ПРОКУРАТУРЫ

Генеральной прокуратурой и Министерством юстиции, при участии профильных ведомств Узбекистана проводится работа совместно с компетентными органами Швейцарии, Франции, Российской Федерации, Латвии и других стран по вопросу возврата преступно нажитых активов Каримовой Г.

Совместно с федеральной прокуратурой Швейцарии, с привлечением экспертов из Узбекистана проводится работа по установлению принадлежности к национальному достоянию
и последующему возврату 70 предметов искусства (картины, предметы искусства и зодчества, и др.), которые были обнаружены в ходе обыска и арестованы на вилле Каримовой Г. в г. Женева.

Ранее, в Узбекистане в адресах Каримовой Г. были обнаружены и арестованы 985 шт. предметов искусства (картины, сюзане, украшения, керамика, художественные изделия из дерева и др.), признанные материально-культурными и художественными ценностями, общая сумма которых превышает 12,7 млрд. сум.

Указанные картины и предметы искусства, приговором суда обращены в доход государства и переданы в Государственный музей истории прикладного искусства и ремесленничества Узбекистана, Государственный музей истории и культуры Ферганской области, Государственный музей истории и культуры Андижанской области, Городской музей истории г. Чирчика.

👉 @uzbprokuratura
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Сен битирувчимисан?! Касб танлашга бир тўхтамга келмадингми?!

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда Вояга етмаганлар бўйича Республика идоралараро комиссияси томонидан эълон қилинган “Мен танлаган касб билан бир кун” шиори остидаги тадбирда иштирок эт ва ўз касбингни танла!

Ўзинг ва танламоқчи бўлган касбинг ҳақидаги ҳақидаги маълумотларни “9.boshqarma1@prokuratura.uz” электрон манзилига қолдиришинг мумкин.

Қабул жараёни жорий йилнинг январь-февраль ойлари давом этади.

═══════════

ВНИМАНИЕ ОБЪЯВЛЕНИЕ!

Ты
выпускник?! Не определился с выбором профессии?!

Прими участие и выбери свою профессию на мероприятии под лозунгом «Один день с выбранной профессией», организуемом Генеральной прокуратурой Республики Узбекистан и Республиканской межведомственной комиссией по делам несовершеннолетних.

Данные о себе и выбранной профессии можешь направить на электронный адрес “9.boshqarma1@prokuratura.uz”.

Набор будет проходить в январе-феврале текущего года.

👉 @uzbprokuratura
“Ўзбек курашининг тарихи, бугуни ва истиқболи” мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Батафсил:
http://www.prokuratura.uz/#/t_news?id=116

👉 @uzbprokuratura
Самарқанд вилояти туман ва шаҳарлари прокурорлар секторларида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари жадал суръатларда давом этмоқда

Батафсил:
http://www.prokuratura.uz/#/t_news?id=118

👉 @uzbprokuratura
БОЛА ҲУҚУҚЛАРИ ЮЗАСИДАН

Бола ҳуқуқларини таъминлаш, айниқса етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий муҳофаза қилиш, “беш ташаббус” доирасида уларнинг адабиёт, санъат, мусиқа, спорт, китобхонлик, компьютер технологиялари борасидаги қизиқишларини рўёбга чиқариш ва қизлар бандлигини таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Бухоро шаҳридаги 32-Меҳрибонлик уйида тарбияланаётган 103 нафар болаларнинг қизиқишларини рўёбга чиқариш мақсадида Бухоро вилоят прокуратураси томонидан алоҳида манзилли Дастур ишлаб чиқилди.

Ушбу Дастур асосида Бухоро Давлат Университети профессор ўқитувчилари, малакали психологлар жалб қилинган ҳолда уларнинг фан, касб ва спорт соҳасидаги қизиқишлари бўйича сўров ўтказилиб, натижасига кўра ўғил болалардан иборат “Бухоро ёшлари” футбол, бокс, шунингдек, “Барчиной” қизлар гандбол ва волейбол жамоалари шакллантирилиб, жамоа байроқлари тасдиқланди.

Жамоалар иқтидорини рўёбга чиқариш ва болалар саломатлигини таъминлаш мақсадида Бухоро шаҳридаги “Етти юлдуз” ва “Ёшлик” мажмуаларида спорт билан бепул фойдаланиши ташкил қилинди. Уларни қўллаб-қувватловчи “Фан клуб”лар шакллантирилди, шахмат-шашка, “Ёшлар мусиқа студияси”, болалар “Хор” жамоаси ташкил этилди.

Шунингдек, вилоят прокурори соврини учун “Энг яхши китобхон” кўрик танлови йўлга қўйилди.

Муассасада тарбияланаётган 48 нафар қизларни ҳаётнинг кейинги босқичига тайёрлаш, бандлигини таъминлаш мақсадида тикувчилик ва пазандачилик йўналишида доимий ўқув ташкил қилинди.

Шулар қаторида, ёшларни маданият ва санъат соҳасидаги қизиқишларини рўёбга чиқариш борасида Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари иштирокида “Беш ташаббус-менинг ҳаётим” номли спектакль тайёрланиб, премьера шаклида 600 нафар мактаб ўқувчилари ва ўқитувчиларга Бухоро драма театрида намойиш этилди.

Спектакль намойиши режа-жадвал асосида 2020 йилнинг январь ойидан бошлаб вилоятдаги барча таълим муассасалари болалари ва педагогик жамоасини қамраб олиши белгиланди.

👉 @uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорликни жадал ривожлантириш, тадбиркорликнинг муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

👉 @uzbprokuratura
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuratutasi barchangizni Vatan himoyachilari kuni bilan tabriklaydi!

═══════════

Генеральная прокуратура Узбекистана поздравляет всех с Днем защитников Родины!

👉 @uzbprokuratura
Бош прокуратурада “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди

“14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан Бош прокуратурада байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда Бош прокуратура раҳбарияти ва ходимлари ҳамда Ҳарбий прокуратура ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н.Йўлдошев кириш сўзи билан очиб, муҳтарам Президентимиз – Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимиз хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини таъминлаш, халқимизнинг осойишта ҳаётини ишончли ҳимоя қилишга қодир бўлган миллий армияни шакллантириш, Қуролли Кучларни тезкор бошқаришнинг замонавий тизимини яратиш,

ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, умуман, мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш бўйича улкан ишлар амалга оширилаётганлигини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, тадбирда прокуратура органлари томонидан Қуролли Кучларда қонун устуворлигини таъминлаш, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш йўналишида амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтилди.

Хусусан, ўтган йилда Ҳарбий прокуратура органлари томонидан мингдан ортиқ прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилиб, 9.027 нафар фуқаронинг ҳуқуқлари тикланганлиги, 258 та ноқонуний ҳужжатлар прокурорларнинг протестлари асосида қонунга мувофиқлаштирилганлиги, текширишлар ва жиноят ишлари тергови давомида 80 млрд. сўмдан ортиқ зарарнинг қопланганлиги айтиб ўтилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.01.2020 йилдаги Фармонига асосан мукофотланган Ҳарбий прокуратура бўлим бошлиғи Шухрат Санаевга “Шуҳрат” медали топширилди.

Шунингдек, тадбирда Қуролли Кучларда қонун устуворлигини таъминлашда алоҳида намуна кўрсатган, хизмат вазифаларини сидқидилдан бажарган бир гуруҳ ҳарбий прокуратура ходимлари рағбатлантирилдилар.

👉 @uzbprokuratura