Bosh prokuratura
35.4K subscribers
39K photos
5.62K videos
9.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан Қуролли Кучлар тизимидаги вазирлик ва идоралар ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилаётган комплекс тадбирлар бу гал Қашқадарё вилоятида давом этди.

“Ҳарбий прокуратура — армия прокуратураси” шиори остида ўтган тадбирда Мудофаа вазирлигининг Муборак туманидаги олис ҳудудларда жойлашган ҳарбий қисм ва муассасаларида хизмат қилиб келаётган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари иштирок этди.

Жараёнда тор мутахассисликдаги шифокорлар жалб этилган ҳолда ҳарбий хизматчиларнинг турмуш ўртоқлари ва фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Аёллар орасида учрайдиган касалликларнинг олдини олиш мақсадида махсус тиббий текширувлар амалга оширилди.

Якунида ташкил этилган маданий-маърифий тадбирлар ҳам иштирокчиларда катта таассурот қолдирди

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
БОШ ПРОКУРАТУРА ҲАЙЪАТИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ.

Бугун, 19 июль куни Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев раислигида кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Видеоселектор тарзида ўтказилган ҳайъат мажлисида прокуратура органларининг мамлакатда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2024 йилнинг 1-ярмидаги фаолияти натижалари кўриб чиқилди.

👉 https://prokuratura.uz/#/newsview?id=11199

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика ва ҳудудий Штаблар томонидан Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида энергия ресурсларини талон-торож қилинишини фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда.

Хусусан, Сирдарё туманида жойлашган “M.G.” МЧЖга қарашли АГТКШда жамият мансабдор шахслари “Автопилот-Про” русумли газни ҳисобга олиш ускунасининг қурилмаларига ташқи таъсир кўрсатиб 20,5 млрд. сўмлик 8,2 млн. куб метр табиий газни ўғирлаган.

Ёки, Сирдарё туманидаги «S.A.L.» МЧЖга қарашли АГТКШда ўрнатилган ҳисобга олиш ускунасининг қурилмаларига ташқи таъсир кўрсатиши оқибатида 7,9 млрд. сўмлик 3 млн. куб метр табиий газ талон-торож қилинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 169-моддаси, 4-қисми “а” банди билан жиноят ишлари қўзғатилиб, гумонланувчи шахслар процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли тадбиркорлар!

Фаолиятингиз давомида энергия ресурсларидан қонуний тартибда ва оқилона фойдаланинг.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган кучайтирилган рейд тадбирлари давом этмоқда.

Шуни унутмангки, энергоресурслардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолатлари фош этилади ва жазо муқаррарлиги таъминланади.


🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt