Bosh prokuratura
35.4K subscribers
39K photos
5.62K videos
9.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бухоро вилояти прокурори У.Хамдамовнинг ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 14 июндаги “Энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари ижросини самарали таъминлаш мақсадида кўргазмали семинар ва сайёр штаб йиғилиши бўлиб ўтди.

Семинарда, вилоятда электр энергия ва табиий газни иқтисод қилиш, энерготежамкор ускуналарни кенг жорий қилиш, талон-торожликларни олдини олиш, фуқароларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш, мавсум давомида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар ва йирик аварияларнинг олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлиги тадбирларини янада самарали ташкил этиш ҳақида йиғилганларга батафсил маълумот берилди.

Тадбирда вилоят сектор раҳбарлари, коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, Бухоро шаҳридаги маҳалла еттилиги вакиллари ва фаоллар иштирок этди.

Вилоят прокурори томонидан Давлат раҳбари бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида электр энергия ва табиий газни иқтисод қилиш бўйича берилган топшириқларни сўзсиз ижросини таъминлашга ўта масъулият билан ёндашиб, тарғибот ишларни кучайтириб, иқтисод қилиш режаларини ўз вақтида ва тўлиқ бажаришнинг барча зарурий чораларини кўриш лозимлигини таъкидлаб, бу борада лоқайд бўлмаслик ва ўз вазифасини виждонан бажариш бўйича масъулларни огоҳлантирди.

 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика ва ҳудудий Штаблар томонидан энергия ресурсларни талон-торож қилинишини фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда.

Хусусан, Жиззах шаҳридаги “B.D.” МЧЖ раҳбари Р.К. жамиятга қарашли қурилиш материалларини ишлаб чиқариш цехидаги газ қурилмаларини ўзбошимчалик билан ер остидан ўтган ўрта босимли газ қувурига яшириш равишда улаб, 1 млрд. 354 млн. сўмлик 902,6 минг куб метр табиий газни ўғирлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан “B.D.” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг 169-моддаси, 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли тадбиркорлар!

Фаолиятингиз давомида энергия ресурсларидан қонуний тартибда ва оқилона фойдаланинг.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган кучайтирилган рейд тадбирлари давом этмоқда.

Шуни унутмангки, энергоресурслардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолатлари фош этилади ва жазо муқаррарлиги таъминланади.


 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан Қуролли Кучлар тизимидаги вазирлик ва идоралар ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилаётган комплекс тадбирлар бу гал Қашқадарё вилоятида давом этди.

“Ҳарбий прокуратура — армия прокуратураси” шиори остида ўтган тадбирда Мудофаа вазирлигининг Муборак туманидаги олис ҳудудларда жойлашган ҳарбий қисм ва муассасаларида хизмат қилиб келаётган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари иштирок этди.

Жараёнда тор мутахассисликдаги шифокорлар жалб этилган ҳолда ҳарбий хизматчиларнинг турмуш ўртоқлари ва фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Аёллар орасида учрайдиган касалликларнинг олдини олиш мақсадида махсус тиббий текширувлар амалга оширилди.

Якунида ташкил этилган маданий-маърифий тадбирлар ҳам иштирокчиларда катта таассурот қолдирди

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
БОШ ПРОКУРАТУРА ҲАЙЪАТИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ.

Бугун, 19 июль куни Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев раислигида кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Видеоселектор тарзида ўтказилган ҳайъат мажлисида прокуратура органларининг мамлакатда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2024 йилнинг 1-ярмидаги фаолияти натижалари кўриб чиқилди.

👉 https://prokuratura.uz/#/newsview?id=11199

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt