Bosh prokuratura
35.4K subscribers
39.1K photos
5.63K videos
9.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокурор ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Б.Кудратходжаев томонидан Тошкент туманида ўрганишлар олиб борилди.

Хусусан, “Инсон" ижтимоий хизматлар маркази фаолияти билан танишилди.

Шунингдек, "Asia Kids" нодавлат мактабгача таълим ташкилотида таълим-тарбия жараёни, мавсумий ва куз-қиз даврига тайёргарлик ишларига эътибор қаратилди.

Шу билан бирга, “Қизғалдоқ” маҳалласида еттилик фаолияти ўрганилиб, тегишли тавсиялар бериб ўтилди.

Тадбирлар туман ИИБда давом эттирилиб, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг барвақт олдини олиш, аҳоли осойишталигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аҳоли билан очиқ мулоқот, уларнинг муаммоларини жойига чиққан ҳолда ўрганиш, пировардида халқнинг розилигига эришиш мақсадида Бухоро вилоят прокурори У.Хамдамов томонидан Халқ қабулхонаси билан ҳамкорликда Ғиждувон тумани, 2-сектор биносида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабул жараёнида жами 32 нафар фуқаролар ва тадбиркорларнинг турли масалаларидаги мурожаатлари қабул қилинди. Келиб тушган мурожаатларнинг 5 таси ижобий ҳал қилинди, 27 та мурожаат ўрганиш талаб этилганлиги учун назоратга олинди.

Вилоят прокуратураси томонидан юқоридаги тадбирларни ўтказишдан ягона мақсад – аҳоли тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, Давлатимиз раҳбари олдимизга қўйган вазифаларни тўғри ва самарали рўёбга чиқаришдир.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Яширин иқтисодиёт – миллий иқтисодиётнинг турли бўғинларида хуфиёна тарзда амалга ошириладиган, назорат қилинмайдиган ҳамда солиқлардан бўйин товлашга қаратилган фаолиятдир.

Ушбу фаолият давлатнинг иқтисодий негизига салбий таъсир қилиши билан бирга, ҳалол рақобат муҳитининг шаклланишида ҳамда коррупцияга муросасизлик билан курашиш борасидаги тадбирлар натижадорлигига ҳам жиддий путур етказади.

Бугунги глобаллашув шароитида мамлакатимизда яширин иқтисодиётнинг янги усул ва каналлари шаклланаётганлиги иқтисодиётимиз учун реал хавф саналиб, унга барвақт барҳам берилишида инсофли тадбиркорлар ҳамда жамоатчиликнинг иштироки муҳим аҳамиятга эга.

Шу сабабли, яширин иқтисодиётни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этишга қаратилган таклифларни қабул қилиш мақсадида Бош прокуратурада “yashirin_iqtisodiyot_takliflar” номли телеграм боти ишга туширилди.

Ушбу бот орқали қурилиш, фармацевтика, улгуржи савдо, хизматлар кўрсатиш, ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, транспорт соҳаси, умумий овқатланиш, туризм, кўчмас мулк савдоси, алкоголь, бозорлар, солиқ имтиёзлари, солиқ тўловлари, солиқ текширувлари, солиқ маъмурчилиги, рақамлаштиришдаги мавжуд муаммолар, коррупцияни олдини олиш ҳамда маъмурий тартиб - таомиллар каби бир қатор йўналишларда шаклланган хуфиёна айланмаларни олдини олишга қаратилган таклифлар билдириш мумкин.

Таъкидлаш жоиз, ушбу телеграм бот орқали индивидуал мурожаатлар эмас, балки тизимли муаммоларни бартараф этишга қаратилган аниқ таклиф ва тавсиялар қабул қилинади ва кўриб чиқилади.

Ташаббускор тадбиркорлар ва фуқароларимизни фаолликка чақириб, қонунларга қарши қаратилган ноқонуний фаолиятни олдини олиш ва унга қарши курашиш билан боғлиқ таклифлар жамиятимиз равнақида муҳим ўрин тутади деган умиддамиз.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
“Бағдод тумангаз” бўлими бош муҳандиси Р.Қ. мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, тумандаги ЯТТ “А.А.”дан 2023 йил ва жорий йилнинг ўтган даври давомида фойдаланилган табиий газ учун тўланган 29,8 млн. сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган. Ўтказилган тезкор тадбир давомида у яна 2,2 млн. сўмни олган вақтда қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан “Бағдод тумангаз” бўлими бош муҳандиси Р.Қ. га нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва бошқа моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли таъминот корхоналари ходимлари!

Иш фаолиятингиз давомида тамагирлик ҳолатларига ёки бошқа турдаги коррупцион жиноятларга қўл урманг.

Шуни унутмангки, хар қандай коррупцион ҳолатлар фош этилади ва жазо муқаррарлиги таъминланади.


🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Сирдарё вилоят прокуратураси ташаббуси билан Мирзаобод туманида жойлашган ҳарбий қисмдаги “Жасорат мактаби” ҳарбий-ватанпарварлик ўқув йиғинига прокуратура органларига бириктирилган 142 нафар уюшмаган ва оталиққа олинган ёшлар жалб этилди.

Мазкур ўқув йиғинида ёшлар ўртасида ватанпарварлик руҳидаги маънавий-маърифий, спорт, ҳарбий ва маданий тадбирлар ҳамда танлов ва мусобақалар, ҳуқуқий ва кўргазмали тарғиботлар ўтказилди.

Ўқув-йиғинида иштирок этган ёшларнинг 20 нафарига касб-ҳунарга йўлланма ва 8 нафарига эсдалик совғалари берилди, 8 нафарига Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармасининг ташаккурномалар топширилди ҳамда 78 нафарига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Шу билан бирга, вилоят прокуратураси томонидан ушбу ўқув-йиғинида ўзига юклатилган вазифаларни амалга оширишда намуна кўрсатган 6 нафар ташкилот ва муассасаларнинг ходимларига ташаккурнома эълон қилинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
В Кургантепинском районе Андижанской области реализуются проекты по обеспечению занятости населения

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt