Bosh prokuratura
32.7K subscribers
36K photos
5.24K videos
8.15K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов томонидан Фарғона вилоятида энергия самарадорликни ошириш, ресурсларни талон-торож қилинишини олдини олиш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини куз - қиш мавсумига тайёрлаш ишларини ўрганиш давом этмоқда.

Хусусан, Қувасой шаҳридаги “Эргаш инвест” МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида эксперимент тариқасида ўрнатилган газ сарфи ҳисобини алоҳида юритишга мўлжалланган махсус дастур ва қурилманинг иш жараёни билан танишилди.

Дастур орқали АГТКШдан назорат қилувчи органларга, шу жумладан Назорат марказига шохобча жойи, колонка рақами, транспорт воситасининг давлат рақами, сотилган газнинг босими, таннархи ва ҳажми, ҚҚС ва акциз солиғи ҳақидаги маълумотлар узатилиши мониторинг қилинди.

Бундан ташқари, Қува тумани, “Шредер” МФЙда ҳудудни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларида куз - қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатлари билан танишиб, сектор ва таъминот корхоналари раҳбарларига манзилли топшириқлар берилди.

Шунингдек, мутасаддиларга энергетика соҳасида қонунийликни таъминлаш, энергия балансини ишлаб чиқиш, унинг кўрсаткичларини бажариш, энергоресурслардан оқилона фойдаланиш ва иқтисод қилиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Ёқилғи - энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда.

Хусусан, Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида фуқаро Ж.П “Оқтепа” маҳалласи ҳудудидаги туман ҳокимлиги заҳирасида бўлган ер майдонига тижорат мақсадида экилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини суғориш учун сув насосини электр тармоғига  ўзбошимчалик билан улаб, 227,4 млн. сўмлик 252,5 минг кВт. соат электр энергиясини ўғирлагани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ж.П га нисбатан  Жиноят Кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.   

Ҳурматли фуқаролар!

Фаолиятингиз давомида энергия ресурсларидан қонуний тартибда ва оқилона фойдаланинг. 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган кучайтирилган рейд тадбирлари давом этмоқда.

Шуни унутмангки, энергоресурслардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолатлари фош этилади ва жазо муқаррарлиги таъминланад
и.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Бош прокурор ўринбосари С.Самадов томонидан Бухоро вилоятининг Қоровулбозор, Когон туманлари ҳамда Когон ва Бухоро шаҳарларида қурилишга оид давлат дастурлари ижроси, бюджет харажатларини оптималлаштириш ва бошқа йўналишларда амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилмоқда.

Дастлаб, Қоровулбозор тумани "Имом-Бухорий" маҳалласидаги
8 - сон мактаб ва "Тинчлик" маҳалласидаги тиббиёт бирлашмасига қарашли марказий поликлиника биносини реконструкция қилиш объектларида бўлиб, мактаб биносини фундамент ишлари бўйича сифатсиз бажарилган иш турларини бартараф қилиш, лойиҳаларни ҳудудий штабда қайта кўриб чиқиб, айрим иш турларини оптималлаштириш орқали ўқув ўрни сонини ошириш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Шунингдек, Когон туманидаги 19-сонли мактабга янги бино қуриш ва Когон туман “Туткунда” маҳалласида жойлашган 7536-сонли ҳарбий қисмга ҳарбий шаҳарча қуриш объектларида бўлиб, ушбу объектларнинг лойиҳаларини ҳудудий штабда қайта кўриб чиқиб, айрим иш турларини оптималлаштириш орқали бюджет маблағини иқтисод қилиш, ишчиларни сонини кўпайтириш ва уларни расмий секторга ўтказиш орқали “яширин иқтисодиёт”ни олдини олиш лозимлиги таъкидланди.

Бундан ташқари, Когон шаҳридаги "Зирабод" маҳалласидаги
16-сонли мактабгача таълим ташкилоти, “Арабхона”, “Зиёкор” ва "Бобуршоҳ" маҳаллаларидаги РК-3 марказий  қозонхонасини реконструкция ва модернизация қилиш объектларида бўлиб, қурилиш ишлари отда қолаётганлиги танқид қилиниб, масъулларга ишчи ва махсус техникалар сонини ишчиларни сонини кўпайтириш, объектни қисқа муддатда фойдаланишга топшириш бўйича тармоқ жадвали ишлаб чиқиб, ушбу муддатда объектни фойдаланишга топшириш чораларини кўриш ҳақида кўрсатма берилиб, ижроси назоратга олинди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt