Сурхондарё вилояти прокурори С.Турдиев томонидан Денов туманида коммунал хизмати ташкилотлари масъуллари фаолияти ўрганилиб, уларга энергия ресурслари ва ичимлик сувини талон-торож қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга барҳам бериш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш, энергия ресурслари ҳамда ичимлик сувидан қарздорликларни ундириш ва бошқа муҳим масалалар бўйича кўрсатмалар бериб ўтилди.
Шунингдек, Бошқарув сервис компаниялар томонидан мажбурий бадал тўловларидан бўлган дебитор қарздорликларни ундириш чораларини кўриш юзасидан олиб борилаётган ишлар аҳволи муҳокама қилиниб, соҳадаги чора-тадбирларни жадаллаштириш юзасидан топшириқлар берилди.
Бундан ташқари, вилоят прокурори томонидан Денов туманидаги эркин иқтисодий зоналар ҳамда ёшлар ва тадбиркорлар зонасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари ҳамда ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
Хусусан, вилоят 2-сектор раҳбари тумандаги “Қўзичоқли” маҳалласи ҳудудидаги эркин иқтисодий зона ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасига ташриф буюриб, инвестициялар ҳисобига амалга оширилаётган лойиҳалар ва қурилиш ишларининг жорий ҳолати ўрганилиб, қурилиш ишларини белгиланган муддатда ишга туширилиши алоҳида назоратга олинди.
Вилоят прокурори томонидан қурилиш ишларининг олиб борилиши ва лойиҳаларни амалга оширилиши давомида юзага келаётган муаммолар ҳал этилишида тегишли амалий ёрдам кўрсатилиб, бу борадаги ишларни янада жадаллаштириш юзасидан вазифалар белгилаб берилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt

Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи томонидан Наманган вилоятида экспорт ва инвестиция дастурлари ижроси, шу жумладан вилоятга хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг 1-ярмида вилоят бўйича 169 та лойиҳа доирасида жами 849,4 млн доллар хорижий инвестицияларни ўзлаштириш назарда тутилган бўлиб, 1-чоракнинг ўзида 485,7 млн. доллар ёки режага нисбатан 1,5 маротаба кўп хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши таъминланган.
Инвестиция дастури ижросига бевосита масъул бўлган идоралар иштирокида ўтказилган учрашувда, келгусида бу борада амалга ошириладиган ишлар ва кўриладиган чоралар юзасидан вилоят ҳокимининг соҳа бўйича ўринбосарининг тақдимоти кўриб чиқилди.
Шунингдек, ўтган даврда белгиланган режа кўрсаткичларини ўзлаштиришда қолоқликка йўл қўйилган лойиҳалар ва уларнинг муаммоларини ҳал этиш борасидаги долзарб вазифалар атрофлича муҳокама қилиниб, мутасадди идораларга тегишли топшириқлар берилди ва ижроси алоҳида назоратга олинди.
Масалан, Тўрақўрғон туманидаги Эркин иқтисодий зонада жойлашган “Iftixor kiyim sanoat” МЧЖ томонидан тўғридан тўғри хорижий инвестициялар иштирокида амалга оширилаётган қиймати 261 млн. долларлик пахтани қайта ишлаш, матони тўқиш ва бўяш лойиҳаси билан жойига чиққан ҳолда ўрганилиб, лойиҳаларда юзага келган муаммолар шу жойнинг ўзида муҳокама қилинди ҳамда уларни бартараф этиш ва лойиҳаларни тез фурсатларда ишга тушириш борасида вазифалар белгилаб олинди.
Ишчи гуруҳи ўрганишлари давом этмоқда.

Бугун, 14 май куни “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида “Олтин қалам” XVIII Миллий мукофоти учун халқаро танловнинг ғолиб ва совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда “Публицистик жанрдаги энг яхши китоб учун” номинацияси бўйича:
Бош прокурорнинг Қатағон қурбони бўлган прокуратура ходимларини номини тиклаш ва хотирасини абадийлаштириш бўйича қабул қилинган махсус Фармойиши асосида тайёрланган “Тарихий хотира беқиёс” номли китобининг муаллифлар жамоаси (Бош прокуратура бошқарма бошлиғининг ўринбосари Ойбек Султонов) ғолиб деб топилди.
Бош прокуратура жамоаси тадбир ташкилотчиларига билдирилган ишонч ва эътироф учун ўз миннатдорчилигини изҳор этиб, келгусида янада фаол ва жадалроқ иш олиб боришга тайёр эканлигини билдиради !
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Ушбу тадбирда “Публицистик жанрдаги энг яхши китоб учун” номинацияси бўйича:
Бош прокурорнинг Қатағон қурбони бўлган прокуратура ходимларини номини тиклаш ва хотирасини абадийлаштириш бўйича қабул қилинган махсус Фармойиши асосида тайёрланган “Тарихий хотира беқиёс” номли китобининг муаллифлар жамоаси (Бош прокуратура бошқарма бошлиғининг ўринбосари Ойбек Султонов) ғолиб деб топилди.
Бош прокуратура жамоаси тадбир ташкилотчиларига билдирилган ишонч ва эътироф учун ўз миннатдорчилигини изҳор этиб, келгусида янада фаол ва жадалроқ иш олиб боришга тайёр эканлигини билдиради !
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори И.Наримов бошчилиги Тошкент вилоятининг Қибрай ва Юқоричирчиқ туманларидаги ҳалқаро молия институтлари иштирокидаги лойиҳалар бўйича “Тошкент вилоятидаги маҳаллий аҳамиятдаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг қисмларини мукаммал таъмирлаш” лойиҳаси доирасидаги 5 лот/4К691, 4К694, 4К697, 4К699 автомобиль йўли объектларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.12.2021 йилдаги ПҚ–43-сонли Қарори ижроси юзасидан амалга оширилаётган қурилиш ишлари аҳволи ўрганилди.
Ўрганиш давомида, мазкур қурилиш объекти бўйича Автомобиль йўллари қўмитаси раис ўринбосари О.Одилов, буюртмачи “Автойўлинвест” агентлиги, пудратчи “Karvon yo'l” МЧЖ ва бошқа мутассадилар иштирокида мавжуд муаммолар ўрганилиб, ортиқча харажатларни мақбуллаштириш чораларини кўриш, пудратчи томонидан қурилиш объектида асфальто-бетон ишларида ва сув қочирадиган темир бетон навлар (лоток) ўрнатишда мавжуд хато ва камчиликларни бартараф этиш, объектни ўз вақтида ва сифатли топшириш бўйича кўрсатмалар берилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Ўрганиш давомида, мазкур қурилиш объекти бўйича Автомобиль йўллари қўмитаси раис ўринбосари О.Одилов, буюртмачи “Автойўлинвест” агентлиги, пудратчи “Karvon yo'l” МЧЖ ва бошқа мутассадилар иштирокида мавжуд муаммолар ўрганилиб, ортиқча харажатларни мақбуллаштириш чораларини кўриш, пудратчи томонидан қурилиш объектида асфальто-бетон ишларида ва сув қочирадиган темир бетон навлар (лоток) ўрнатишда мавжуд хато ва камчиликларни бартараф этиш, объектни ўз вақтида ва сифатли топшириш бўйича кўрсатмалар берилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Қорақалпоғистон Республикасида ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлаш ва уларга кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар аҳволи билан танишилди.
Ўрганиш доирасида, ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
Унда 128 нафар ногиронлиги бўлган шахслар жалб қилиниб, 198 та корхона ва ташкилотлар 502 та бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар.
Ярмаркада 34 нафар ногиронлиги бўлган шахслар ишга жойлаштирилди, 23 нафарига қайта касбга тайёрлаш курсларига йўлланма берилди, 56 нафарига меҳнат муносабатлари бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди ва 15 нафар ишсиз фуқаролар субсидия асосида тикув машиналари билан таъминландилар.
Шу билан бирга, тижорат банклари томонидан 13 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга ўзини ўзи банд қилиш учун
239 млн. сўмлик кредит тақдим этилди.
Бундан ташқари, тадбир давомида протез-ортопедия воситаларига эҳтиёжи бўлган 2 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик аравачаси, 3 нафарига қўлтиқ таёқ ва 2 нафарига юриш учун мосламалар берилиши таъминланди.