Bosh prokuratura
33.8K subscribers
37.5K photos
5.48K videos
8.68K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши мажлислар залида Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг ўринбосари О.Шамуратов раислигида Қорақалпоғистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари мувофиқлаштирувчи Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда марказий студиядан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, Мактабгача ва мактаб таълими вазири, Соғлиқни сақлаш вазири, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири, Солиқ, Миллий Гвардия, Ёшлар ишлари агентликларининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиқлари ҳамда уларнинг масъул ходимлари, ҳудудий студиялардан ушбу вазирлик ва идораларнинг туман-шаҳар бўлимлари ходимлари иштирок этди.

Муҳокамада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.11.2021 йилдаги ПФ-27-сонли Фармони билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепцияси" ва "Республикада криминоген вазиятни яхшилаш, жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қўшима фармойиш асосида жорий этилган янгича тизимни ташқил этиш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Қўшма фармойиш ижроси доирасида:
Ўтган йилда умумий жиноятчиликнинг қарийб 40 фоизидан ортиғини ташкил этган 3 та тоифадаги жиноятлар - 529 та йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ, 527 та фирибгарлик ва 394 та ўғирлик жиноятларининг олдини олишга;
Жиноят содир этган шахслар бўйича эса, 516 таси ишсизлар, 445 таси муқаддам судланганлар, 196 таси маст ҳолатдагилар, 1 119 таси ёшлар, 77 таси вояга етмаганлар билан ишлашга алоҳида эътибор қаратилди.

15 мингга яқин профилактик ҳисобда турган 3 та тоифага ажратилиб, 4 мингдан ортиғи қизил тоифага ажратилиб, улар бўйича Дастур тасдиқланди ҳамда 7 300 нафари эса ишсизлиги аниқланиб, уларнинг бандлиги таъминланмоқда.

Пластик карталардан пул ечиб олиш ҳолатлари бўйича фирибгарлик жиноятларининг содир этилиши усулларига кўра, 17 та усул таҳлил қилиниб, фуқароларни огоҳликка чақирувчи махсус 3 та флаерлар республикадаги 454 та маҳаллалар ва 72 та 100 минггача аъзоси бўлган телеграм каналларига жойлаштирилиб, аҳолини огоҳлантириш йўлга қўйилди.

Ҳисобда турган 56 мингдан ортиқ ишсиз фуқаролар хатловдан ўтказилиб, улар орасидан жиноятга мойил 1000 дан ортиқ фуқароларнинг рўйхати шакллантирилди.

Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида яна 10 та йўналишда ишлар олиб борилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Аҳоли муаммоларини ўрганиш, уларга ечим топиш мақсадида Тошкент вилояти прокурори С.Эшқувватов томонидан жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари учун навбатдаги қабул ўтказилди.

Ушбу қабулда 24 нафар фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг вакиллари масъул тармоқ раҳбарлари иштирокида қабул қилинди.

Қабулда тергов-суриштирув, суд қарорлари, ер майдонларидан ўзбошимчалик билан фойдаланиш ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шулардан 3 таси қаноатлантирилди, қолган мурожаатларни ўрганиш вақт талаб қилганлиги боис, иш юритувга қабул қилиниб, ўрганиш ишлари бошлаб юборилди.

Бу каби қабуллар мунтазам ўтказиб борилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро вилояти прокурори У.Хамдамов томонидан мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда Бухоро муҳандислик-технология институтида Вазирлар Маҳкамасининг 16.04.2024 йилги “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 204-сонли Қарори ижроси юзасидан тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда ўқитувчи ва талабаларга электр энергияси ва табиий газ учун базавий меъёрлар жорий этилганлиги, бу фуқароларнинг манфаатлари учун амалга оширилганлиги тушунтирилди.

Шунингдек, энергоресурслардан оқилона фойдаланиш орқали уларни тежаш бўйича тавсиялар берилди ва буклетлар тарқатилди.

Вилоят прокурори олийгоҳда талабалар учун яратилган шароитлар, “Машинасозлик” технопарки Офис-регистратор, Coworking маркази ҳамда Каръера маркази фаолияти билан танишди.

Талабаларга сифатли таълим олиши учун барча имкониятлар яратиш юзасидан масъулларга кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Экологларга қайиқ эшкаги билан ҳужум қилганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Жорий йилнинг 29 апрель куни Тошкент вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари томонидан Сирдарё дарёси оқими бўйлаб экологик назорат тадбирлари ўтказилган.

Текшириш давомида дарёнинг Оққўрғон тумани, "Элтамғали" МФЙ, Кўрик қишлоғидан оқиб ўтувчи қисмида 2 нафар фуқаро томонидан моторли қайиқ ва тўр ёрдамида "Ўзбекистон Республикасида ов қилиш Қоидалари"га зид равишда балиқ овланаётганлиги аниқланган.

Браконьерлардан ов қилишни тўхтатиш сўралганида, улар экология инспекторларига қайиқ эшкаклари билан ҳужум қилиб, уларни уриб сувга йиқитишган ва воқеа жойидан қочишган.

Оққўрғон туман прокуратураси томонидан 2 май куни юқоридаги 2 нафар шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори И.Наримов раҳбарлигида Бухоро вилоят автомобиль йўллари бошқармаси бошлиғи М.Бердиев ва бошқа масъуллар иштирокида Бухоро вилоятида манзилли дастурлар асосида амалга оширилаётган қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш объектларидаги ишлар аҳволи ўрганилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил
28 декабрь кунги “2023-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-465-сон Қарори асосида амалга оширилаётган 4К153 “Бухоро ш.- Новметан қ.- Юқори Чукат қ.- Когон ш. автомобиль йўлининг 15,4 ва 15,8 км. қисмидаги кўприкларни реконструкция қилиш” лойиҳаси бўйича бажарилаётган ишлар жойига чиққан ҳолда кўздан кечирилди.

Ўрганиш давомида, ушбу қурилиш объектлари буюртмачи, лойиҳачи, пудратчи ва бошқа масъуллар иштирокида кўрилиб, қурилиш-таъмирлаш ишлари устидан техник, муаллифлик, ички ва давлат назоратини самарали олиб бориш, қурилишда ҳисоботларнинг ҳаққонийлиги, ишлар сифатсиз бўлишига йўл қўймаслик, объектларнинг ўз вақтида ва сифатли топширилиши юзасидан кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев бошчилигида Aндижон вилояти прокуратураси, вилоят ҳокимлиги шаҳар ва туман Экология бўлимларининг бўлим бошлиқлари ҳамда ҳудудларда санитар хизмат кўрсатувчи тадбиркорлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 январдаги “Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5-сонли Фармони ижросини Aндижон вилоятида сифатли ташкил этиш масаласи юзасидан танқидий-таҳлилий йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда, кун тартибидаги масалалар бўйича камчиликларга йўл қўяётган масъуллар ҳисоботи тингланиб, вазифа ва топшириқлар белгиланиб, камчиликларга йўл қўяётган масъуллар жиддий огоҳлантирилди.

Экология соҳасида қонунчилик ижроси йўналишида ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt