Bosh prokuratura
35.4K subscribers
39.5K photos
5.66K videos
9.22K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Долзарб масалалар муҳокамасига бағишланди

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси
томонидан режа асосида республикамиз бўйлаб тегишли ҳарбий тузилмаларда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзоларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоя қилиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини амалда таъминлаш ҳамда фаолиятга доир бошқа масалаларда 2020 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоби ва келгусида белгиланган вазифаларга бағишланган муҳокамалар давом этмоқда.

Навбатдаги тадбирлар Тошкент вилоятидаги ҳарбий қисм ва Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг биринчи ўринбосари адлия полковниги Баҳодир Худойбердиев томонидан олиб борилган муҳокамаларда кун тартибидаги масалалар юзасидан масъул офицерларнинг ахборотлари эшитилиб, ҳар бир ҳарбий қисм ва муассасани ҳуқуқбузарликдан ҳоли тузилмага айлантириш, гуруҳлар шахсий таркиби билан ишлаш, бу борадаги фаолиятни мақсадли ва самарали ташкил этиш хусусида зарур тавсиялар берилди.

Шу билан бирга, Давлат раҳбарининг Парламентга Мурожаатномаси, Хавфсизлик Кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида ва Ватан химоячиларига байрам табригида белгиланган вазифалар ижроси доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар бўйича фикр-мулоҳазалар алмашилди, шунингдек, жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигига киритилган охирги ўзгартириш ва қўшимчалар мазмун-моҳияти юзасидан батафсил маълумотлар берилди.

👉 @uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2021 йил 25 февраль куни Тошкент шаҳар прокурори У.Б.Қосимов ташаббуси билан “Ёшлар ижод саройи”да пойтахт прокурорларига бириктирилган 2-секторда истиқомат қилувчи ёшлар иштирокида “Прокурор ва ёшлар” фестивали бўлиб ўтди.

Фестиваль 10 та асосий йўналишларда ташкил этилди.
Фестиваль доирасида “Прокурорлар билан бир кун” акцияси ўтказилди.

Акция иштирокчиларини Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари А.А.Джурабаев, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Эрматов, Тошкент шаҳар прокурори У.Б.Қосимов, ДХХ Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Х.Т.Билалов, Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи А.А.Назировлар қутлаб, ёш сардорлар ишига муваффақиятлар тиланди ҳамда прокурорларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Тадбир давомида, 12 нафар ёш сардорлар 12 та туман прокурорларига бириктирилди ҳамда прокурорлар иш фаолияти билан бир кун давомида таништириш тизими йўлга қўйилди.

👉 @uzbprokuratura
Судда прокурор иштироки самарадорлигини оширишнинг - янгича ёндашуви
 
Ўзбекистон Республикасининг 12.01.2021 йилги қонуни билан Фуқаролик процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилди.
Қуйи суд қарорини тарафларнинг шикояти ёки вилоят прокурорининг протестига асосан Олий судда кассация тартибида ишлар кўриб чиқилиши  тизими яратилди.

Тарафларнинг мурожаатига асосан қонунга зид, адолатсиз суд қарорларига нисбатан вилоят ва унга тенглаштирилган прокурорлар ёки уларнинг ўринбосарлари томонидан кассация тартибида протестлар келтирилиб, ўз вақтида муносабат билдириб борилмоқда.

Олий судда видеоконференцалоқа тизими орқали иш кўрилишида прокурор ваколатини таъминлаш “Фуқаролик суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бошқармаси” ва кассация протестини тайёрлаган вилоят прокуратураси масъул ходимлари томонидан амалга оширилмоқда.

Хусусан, даъвогар М.М.нинг жавобгар Б.И.дан моддий зарар ундиришга оид фуқаролик иши Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг кассация протести асосида Олий судда қайта кўрилишида прокурор ваколати Бош прокуратура ва Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ходимлари томонидан таъминланиб, адолатли қарор қабул қилинишига кўмаклашилди.

Натижада, Олий суднинг ажрими билан даъвогарга 153 млн. сўмлик моддий зарарни тўлиқ ундирилишига эришилди.

Бундай амалиёт, судларда ишлар кўрилишида прокурор иштирокининг самарадорлигини оширибгина қолмай, балки вилоят прокуратураси ходимларининг малакасини оширишга, Олий суд амалиёти билан яқиндан танишишига имконият бермоқда.

👉 @uzbprokuratura
2021 йил 25 февраль куни Тошкент шаҳар прокурори У.Б.Қосимов ташаббуси билан “Ёшлар ижод саройи”да пойтахт прокурорларига бириктирилган 2-секторда истиқомат қилувчи ёшлар иштирокида “Прокурор ва ёшлар” фестивали бўлиб ўтди.

Фестивалда Президент маслаҳатчиси ўринбосари А.А.Джурабаев, Жисмоний тарбия ва спорт вазири биринчи ўринбосари Р.С.Эрматов, Тошкент шаҳар прокурори У.Б.Қосимов, ДХХ Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Х.Т.Билалов, Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бошқармаси бошлиғи А.А.Назиров ҳамда 12 та туманнинг 2-секторида истиқомат қилувчи 300 нафар ёшлар иштирок этишди.

Фестиваль 10 та асосий йўналишларда ташкил этилди ва якуни билан 36 нафар ёшлар ишга жойлаштирилди, 24 нафарига касбга ўқитишга йўлланма берилди, 24 нафар ёшлар “1+1” акцияси доирасида тадбиркорларга бириктирилди, 12 нафарига кредит ажратилди, 108 нафар ёшларга китоблар тўплами, спорт ва мусиқа жиҳозлари, 12 нафар “Темир дафтар”га киритилган оила фарзандларига қимматбаҳо совғалар берилди.

Фестиваль якунига кўра, иштирокчи ёшларга таниқли эстрада юлдузлари иштирокида гала-концерт ўтказилди.

👉 @uzbprokuratura
Жиноят иши тергови Бош прокуратура назоратида
 
Жорий йил 27 февраль куни соат 20:50 ларда Юнусобод тумани, Фирдавсий МФЙ, Инжобод кўчаси, 61-уйда ижарада яшаб келган Тошкент Ахборот технологиялари университети 2-босқич талабалари М.У., Р.С., Д.Ғ. ва Сингапур университети 2-босқич талабаси О.И. ҳамда “Инха” университети 1-босқич талабаси С.Х.,лар мурдаси номаълум моддадан ўткир заҳарланиш аломатлари билан топилган.

Ушбу ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Юнусобод туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 259-моддаси 2-қисми “а” банди (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Суд тиббиёт экспертизасининг 27 февраль кунги дастлабки хулосасига кўра, жабланувчиларнинг ўлими номаълум моддадан ўткир заҳарланиш натижасида юз берган.

Мазкур жиноят иши тергови Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.

👉 @uzbprokuratura
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аҳоли муаммолари «маҳаллабай» ўрганилмоқда

👉 @uzbprokuratura
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда жиноятчиликка қарши кураш бўйича сектор раҳбарлари йиғилиши

👉 @uzbprokuratura
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар ижод саройида фестиваль

👉 @uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида эълон қилинган «Зарбдор» ойлиги доирасида амалга оширилаётган ишлар

👉 @uzbprokuratura
Президент қарори ижроси таъминланмоқда
 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 февралдаги «Шоли етиштиришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ республикада шоли етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш тизими тубдан такомиллаштирилиб, гуручга бўлган эҳтиёжни барқарор таъминлашнинг устувор йўналишлари белгилаб берилди.

Қарор билан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бошлиғига шоли экилиши, унинг уруғ, кўчат, минерал ўғит ҳамда сув билан таъминлаш тадбирларини ўз вақтида амалга оширилишини жойига чиққан ҳолда ўрганиб бориш юклатилди.

Топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Департамент бошлиғи Д.Рахимов Наманган вилоятида бўлди. Вилоятда 250 гектар ер майдонида уруғлик учун ҳамда 3 825 гектарда истеъмол учун шоли етиштириш белгиланиб жами 17 306 тонна ҳосил олиш режалаштирилган.

Департамент бошлиғи Наманган вилоятининг шоли етиштирувчи 6 та – Мингбулоқ, Норин, Поп, Учқўрғон, Тўрақўрғон, Уйчи туманларида бўлиб, сектор раҳбарлари, фермерлар, шоличилик кластерлари ҳамда соҳага масъул бўлган бошқа мутасаддилар билан учрашди.

Учрашувларда экинларни жойлаштиришда ҳар бир фермернинг имкониятлари тўлиқ ўрганилиши зарурлигига алоҳида урғу берилди.

Сувни тежаш мақсадида вилоят бўйича 1 148 гектар ерда шолини замонавий уруғ сеялкаларида, 1 913 гектарида ерни лазерли ускуна ёрдамида текислаш орқали ҳамда 765 гектарида шолини кўчат услубида экиш лозимлиги тушунтирилди.

Қарор мазмунини тушунтириш ва унда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича ҳудудлардаги учрашувлар давом эттирилмоқда.

👉 @uzbprokuratura