Bosh prokuratura
35.4K subscribers
39.6K photos
5.67K videos
9.25K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокуратура жамоаси бугун Тошкент шаҳридаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

👉
@uzbprokuratura
Ромитан туманида учрашув ўтказилди

Бухоро вилоят прокурори Махмуд Истамов
томонидан Ромитан туманининг 2-сектор ҳудудида жойлашган "Чандир" ва "Чилонғу" маҳаллаларида "Темир дафтар", "Ёшлар дафтари” ва "Аёллар дафтари"га киритилган ишсиз ва уюшмаган ёшлар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, уларнинг бандлигини таьминлаш, бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда "Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор", "Ёшлар 1+1" лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида тегишли корхона раҳбарлари ҳамда тадбиркорлар билан ҳамкорликда учрашув ўтказилди.

Учрашувда иштирок этган 70 дан ортиқ ёшлар ва хотин-қизларнинг 16 нафарини бандлиги таьминланиб, тадбиркорларга бириктирилди ҳамда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган 8 нафар фуқарога имтиёзли кредит ажратиш масаласидаги муаммолари жойида ҳал этилди.

👉 @uzbprokuratura
2021 йилнинг 31 январь куни Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Абдухалим Холмахматов, Бошқарма бошлиғи Бахтиёр Бабаджанов, Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари Икром Наримовлар туман масъуллари билан биргаликда Чилонзор тумани "Катта Қозиробод" МФЙ, "Катта Чилонзор-2" МФЙ хамда Миробод тумани “Салар” МФЙларига ташриф буюриб, маҳаллаларда профилактика инспекторлари фаолияти билан танишди. Профилактика ишларини олиб бориш ҳамда жиноятчиликка қарши курашишда мавжуд муаммолар ўрганилиб, умуман профилактика хизматининг самарадорлигини ошириш борасида қатор муаммо ва камчиликлар хусусида фикрлашдилар.

👉 @uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Томчилатиб суғориш ҳолати таҳлил қилинди. 4 МБ

👉 @uzbprokuratura
Аҳоли ва ёшлар мурожаатлари тингланди

Прокуратура органлари томонидан сайёр қабуллар ташкил этиш орқали аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш, айникса, ёшларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаб, жойида бартараф этиш юзасидан амалий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Наманган вилоят прокурори Жахонгир Хатамов томонидан Косонсой туманидаги "Маданият маркази"да ўтказилган навбатдаги қабул ҳам бу борадаги ишларнинг амалий давоми бўлди.

Дастлаб ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш буйича туманда ташкил этилган штаб фаолияти билан якиндан танишгач, вилоят прокурори ҳудуд ёшлари билан очик мулокот тарзидаги учрашув ўтказди.

Унда 22 нафар ёшларнинг муаммо ва таклифлари тингланиб, идора ва ташкилотларга тегишли вазифалар белгилаб берилди.

Ахоли билан утказилган сайёр қабулда тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида кредит олиш, ер ажратиш ва шу каби бошқа масалаларга доир 10 та мурожаат бўйича мутасаддиларга зарур топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, уларнинг ижроси назоратга олинди.

👉 @uzbprokuratura
Спорт – саломатлик гарови

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.10.2020 йилдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
Фармонидан келиб чиқиб Бухоро вилоят прокуратурасида ходимларнинг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, ҳафтада 2 маротаба сешанба ва жума кунлари иш вақтидан сўнг ходимлар томонидан спортнинг футбол, бадминтон, волейбол, стол тенниси ва бошқа турлари билан мунтазам шуғулланишлари йўлга қўйилиб, шарт-шароитлар яратилди.

Кун давомида ишлаб чиқариш гимнастикаси машқларини бажаришлари учун иш вақтига киритиладиган махсус танаффуслар белгиланди.

Хусусан, жорий йилнинг 30 январь куни “Спортни сев, спорт билан яша” шиори остида вилоят, туман ва шаҳар прокуратуралари ходимлари ўртасида мини-футбол бўйича ўтказилган “Вилоят прокурори кубоги” мусобақаси ходимларга кўтаринки кайфият бағишлади.

Мусобақада Бухоро шаҳар прокуратураси жамоаси 1-ўринни, вилоят прокуратурасининг “Маҳкама-2” жамоаси 2-ўринни, вилоят прокуратурасининг “Маҳкама-1” жамоаси 3-ўринни эгаллади. Ғолиб ва совриндорлар, шунингдек, турнирнинг “Энг яхши дарвозабон”и Ш.Алмосов, ҳимоячиси А.Бақоев, ҳужумчиси Э.Шомуродов, ўйинчиси У.Ядгаровлар вилоят прокурори Махмуд Истамов томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Вилоят прокуратураси органлари томонидан соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган амалий ишлар нафақат ходимлар, балки аҳоли ўртасида ҳам доимий йўлга қўйилади.

👉 @uzbprokuratura