Bosh prokuratura
32.7K subscribers
35.9K photos
5.21K videos
8.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Ҳарбий прокуратура органлари томонидан муҳим саналар муносабати билан қатор тадбирлар ўтказилмоқда.

“3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни”
муносабати билан Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг Тошкент шаҳар қўриқлаш бошқармаси ва Тошкент ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида пойтахтимизда пара камондан отиш спорт тури бўйича Ўзбекистон чемпионати ташкил этилди.

Унда юртимизнинг турли ҳудудларидан 50 нафарга яқин имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган спортчилар куч синашди. Якунида ғолиблар медаль, махсус диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Шунингдек, қатор ташкилотлар ҳамкорлигида Конституция кунига бағишлаб "Конституция — халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!" шиори остида Наманган вилоятининг Уйчи тумани "Гулзор" маҳалласида байрам тадбири ўтказилди.

Мадҳиянинг жонли ижроси садолари остида Давлатимиз байроғини кўтариш билан бошланган тадбирда турли кўргазмали чиқишлар амалга оширилди.

Сўнгра, маҳалла аҳолиси қатнашувида "Беш минг қадам" оммавий юриш тадбири ўтказилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Бухоро вилоятида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёшлар ўртасида спортнинг кураш тури бўйича беш босқичли “Бош прокурор кубоги” мусобақаларининг Республика босқичи мусобақаси ўтказилди.

Беллашув Бухоро шаҳрида жойлашган “Бухоро олимпия ва паролимпия спорт турларига тайёрлаш маркази”да тантанали тарзда ташкиллаштирилиб, очилиш маросимида вилоят сектор раҳбарлари иштирок этди ва миллий кураш спорт турининг дунё спорти сифатида ўз эътирофини топгани билан барчани қутлаб мусобақани очиб беришди.

Мусобақа 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган маҳалла полвонлари ўртасида жамоавий шаклда ўтказилди.

Мусобақада Қашқадарё вилояти жамоаси полвонлари биринчи ўринни, Бухоро вилояти жамоаси иккинчи ўринни ҳамда Самарқанд ва Сурхондарё вилояти жамоалари учинчи ўринни қўлга киритишди.

Мусобақа совриндорлари муносиб тақдирланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимларига келиб тушаётган мурожаатларга ечим топишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даврида бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимларига жисмоний ва юридик шахслардан 14 мингдан ортиқ мурожаатлар келиб тушган, шундан 12 мингдан ортиғи кўриб чиқилиб, 9 мингга яқин мурожаатлар қаноатлантирилган, 3 мингдан ортиқ мурожаатларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.

Мурожаатларни кўриб чиқиш натижасида 7 мингдан ортиқ шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланиб, 19,1 млрд. сўм қарздорлик ундирилди.

Шунингдек, "Telegram" мессенжерида яратилган “mibuzbot” орқали келиб тушган алимент ундиришга оид бўлган 935 та мурожаатлар қонуний ҳал қилинган.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар прокурори Эркин Юлдашев ва Германия Федератив Республикасининг Берлин шаҳар прокурори Рюдигер Райфф бошчилигидаги Германия Федератив Республикасининг суд-ҳуқуқ идоралари вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида идоралараро ҳамкорликнинг амалдаги ҳолати ва уни янада ривожлантиришнинг истиқболлари муҳокама қилинди.

Делегация аъзолари Тошкент шаҳар прокуратурасига ташрифи давомида ходимларга яратилган шарт-шароитлар, идоранинг кўп йиллик тарихи, унинг тажриба ва фаолияти билан яқиндан таништирилди.

Учрашув дўстона муҳитда ва конструктив мулоқот руҳида ўтди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори И.Наримов бошчилигида "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ раиси З.Нарзуллаев иштирокида Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот минтақавий темир йўл узелига қарашли Локомотив депоси, Нукус ва Қўнғирот вокзаллари фаолияти ўрганилди.

Ўрганишда, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиш даражасини ошириш, вагонларни рейс олди тайёрлаш, уларнинг санитар-гигиеник ҳолати, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш бўйича оширилаётган чора-табдирларга доир масалалар муҳокама қилиниб, масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt