Bosh prokuratura
31.2K subscribers
30.7K photos
4.6K videos
6.54K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ: МУАММО ВА ЕЧИМ

Етук ёш авлодни тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини, китобхонликка, спортга муҳаббатини юксалтириш, тадбиркорликка жалб этиш, бандлигини таъминлаш борасида Қашқадарё вилоятида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, вилоят прокурори Эркабай Таджиев ташаббуси билан Ёшлар агентлиги вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда Қарши шаҳрида ёшларнинг муаммоларини ҳал қилиш, йигит-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қуватлаш бўйича очиқ мулоқот тарзида учрашув, оммавий қабул ва бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Бундай тадбирларни ўтказишдан асосий мақсад ёшлар олдида турган муаммоларни аниқлаш, уларнинг ечимида ўз вақтида кўмак беришдан иборат.

Марказда яшовчи 100 нафарга яқин ёшлар қатнашган тадбирда вилоятнинг масъул идоралари вакиллари ҳамда сектор раҳбарлари иштирок этишди.

Учрашувлар интерактив услубда ўтказилиб, соҳа мутахассислари томонидан ёшларимизга яратиб берилган имкониялар, жумладан, тадбиркорлик учун ажратилаётган имтиёзли банк кредитлари, лойиҳалар, субсидиялар, бўш ер ва бинолар ҳақидаги, шунингдек, малака талаб этилмайдиган вакант иш жойлари ҳақидаги маълумотлар аниқ мисоллар билан атрофлича тушунтириб берилди.

Учрашувларда ёшларнинг муаммо ва таклифлари тингланиб, жами қабул қилинган 37 та, жумладан, ер ажратиш масаласида 1 та, банк-кредит йўналишида 8 та, ишга кириш масаласида 25 та, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш юзасидан 3 та мурожаатлар қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун назоратга олинган ҳолда масъулларга йўналтирилди.

Бу каби тадбирлар вилоятнинг барча ҳудудларида давом эттирилмоқда.

👉 @uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бош прокуратура бошқарма прокурори Хуршид Шуҳратжонов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий химоясини таъминлаш борасида Прокуратура органлари томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида.

Манба: 67 studio

👉 @uzbprokuratura
​​Парламент комиссиясида ахборот берилди

Инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларга риоя этилиши бўйича парламент комиссиясида “Ирқий камситишларнинг барча шаклларини тугатиш тўғрисида”ги халқаро конвенцияни бажариш бўйича миллий ҳаракатлар режаси ижроси юзасидан Бош прокуратуранинг ахбороти эшитилди.

Мазкур миллий ҳаракатлар режасининг 12 та тадбирида Бош прокуратура ижрочилар қаторида назарда тутилган бўлиб, унга кўра этник гуруҳларнинг ҳуқуқларини амалга оширишга тўсқинлик қилувчи омиллар мунтазам таҳлил қилинмоқда.

Жумладан, “Таълим тўғрисида”ги Қонун билан жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, ҳар кимга таълим олиш учун тенг ҳуқуқлар кафолатланиши белгиланган.

Республикамизда 2020 йил якуни бўйича 28 мингдан ортиқ лўли болалари қайд этилган бўлиб, уларнинг 15 минг нафари уй, 428 нафари мактабгача таълим тарбиясида, 12 минг нафари мактабларда, 98 нафари коллеж ва лицейларда таълим олаётганлар ҳисобига тўғри келади. 2018 йилда 1 200 дан, 2019 йилда 1 400 дан ва 2020 йилда 1 800 дан ортиқ лўли болаларига ижтимоий ёрдам берилган.

Қайд этилган этник гуруҳлар ва апатридлар учун ирқий камситишлар соҳасида ҳуқуқий ҳимоя масалалари бўйича Бош прокуратура Академияси томонидан Ички ишлар вазирлиги Академияси билан ҳамкорликда семинар-тренинглар ишлаб чиқилган.

Парламент комиссиясида БМТ Ирқий камситишни тугатиш бўйича қўмитасининг якуний мулоҳазалари ва тавсияларини бажариш юзасидан Миллий ҳаракатлар режаси доирасида Бош прокуратура томонидан келгусида амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар ҳам белгиланиб олинди.

👉 @uzbprokuratura
Хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларига амалий ечим топилмоқда

Ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида Фарғона вилояти прокуратураси органлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хотин-қизлар муаммоларини “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилмоқда.

Хусусан, Фарғона вилоят прокуратураси органлари кўмагида жорий йил бошидан 189 нафар ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди, 178 нафари ҳозирда моно марказларда касбга ўқитилмоқда.

Мисол учун, тадбиркор Г.Фозиловага прокуратура кўмагида Қува тумани “Турк равот” МФЙ ҳудудидаги фойдаланилмай турган бўш бино ажратиб берилиши натижасида ушбу жойда тикувчилик фаолияти йўлга қўйилиб, сектордаги 30 нафар ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди.

Вилоят прокурори Улуғбек Қосимовнинг ёшлар ва хотин-қизлар билан ўтказиб келинаётган учрашувларида келиб тушган мурожаатлар асосида сектор ҳудудидаги 2 нафар муҳтож аёлларга ногиронлик аравачаси, 2 нафарига тикув машинаси олиб берилган, 28 нафари даволанишга юборилган, 90 нафарига моддий ва бошқа амалий ёрдамлар кўрсатилган.

Қўқон ва Марғилон шаҳарлари ҳамда Учкўприк туманида оғир турмуш шароитида яшовчи 3 нафар аёлларнинг уй-жойлари ҳозирда прокурорларнинг ташаббуси билан таъмирлаб берилмоқда.

Психолик ёрдамга муҳтож ёшлар ва хотин-қизларга руҳий кўмак бериш мақсадида прокуратура ташаббуси билан Бувайда туманида малакали мутахассислар жалб этилган ҳолда психологик ёрдам кўрсатиш маркази фаолияти йўлга қўйилди.

Ҳозирда бу борадаги тадбирлар давом этмоқда.

👉 @uzbprokuratura
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота тумани бўлими Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги мутахассислари билан ҳамкорликда тумандаги 16-сонли мактабгача таълим ташкилотида текшириш ўтказилди.

Текширишда МТТ мудираси ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, 2014-2020 йиллар давомида амалда МТМда ишламайдиган 37 нафар, шу жумладан 4 нафар яқин қариндошини ишга қабул қилиб, ходимларнинг меҳнат фаолияти бўйича штат жадваллари ва бухгалтерия табелларига сохта маълумотлар киритиш орқали ҳужжатларни қалбакилаштириб, 983,5 млн. сўм бюджет маблағларини талон-торож қилишиб, давлат ва жамоат манфаатларига зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан МТТ мудираси ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Фото: Мактабгача таълим вазирлиги

👉 @uzbprokuratura
Давлат раҳбарининг 2020 йил 29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ва халқига йўллаган мурожаатномасидан келиб чиқадиган вазифалар ижроси доирасида, Республика Ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Нукус шаҳрида Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармаси органлари ходимларининг оила аъзолари иштирокида сайёр оммавий ва шахсий қабуллар ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг ўринбосари Сарвар Мухитдинов томонидан Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва ходимларининг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш, аёлларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг барча соҳалардаги иштирокини ошириш, энг аввало, уларнинг дарду ташвишлари, ижтимоий-иқтисодий муаммолари ва эҳтиёжларини ижобий ҳал этиш борасида Ҳарбий прокуратура ва Миллий гвардия органлари ҳамкорлигида амалга ошириб келинаётган чора-тадбирлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.

Қабулларда ўнга яқин давлат ташкилотлари мутахассислари иштирок этиб, 63 нафар ходимлар ва оила аъзолари бевосита тингланди, қабул қилинган мурожаатлари юзасидан қонун ҳужжатлари талаблари доирасида тушунтиришлар берилди.

Қабуллар жараёнида меҳнат ярмаркаси ва китоблар кўргазмаси ташкил этилди.

👉 @uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти Бўка туманида аҳоли муаммолари ўрганилмоқда ва ечими таъминланмоқда. 4.8 МБ

👉 @uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навоий вилоят прокурори томонидан вилоятдаги ёшлар иштирокида оммавий сайёр қабуллар ўтказилди. 5.5 МБ

👉 @uzbprokuratura