Кураш - халқаро спорт тури. Бу сўз замирида қанчадан-қанча меҳнат, машаққатлар, қанчадан-қанча тарих мавжуд. Кураш - халқимиз маънавиятининг гавҳари. У ўзбек халқи билан бирга туғилиб, у билан бирга яшаб келмоқда десак муболаға бўлмайди. У халқимизнинг мардлик ва ботирлигини, енгилмас ва тантилигини, ҳалол ва бағрикенглигини ўзида мужассам этган.
Инсонийликдан сув ичган, тарихий илдизлари неча-неча минг йилларга бориб тақалувчи Курашни олимпиада ўйинларига киритиш келгусидаги олий мақсадимиз ва вазифамиздир. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 ноябрдаги “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4881-сонли Қарори айни муддао бўлди.
Қарор ижросини таъминлаш ҳамда курашни умумхалқ спортига айлантириш мақсадида ўтказилган қатор тадбирлар, жумладан ўтган йилнинг 24, 27 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган “Прокуратура полвони” ҳамда “Ўзбек полвони” мусобақалари - Ўзбекистон полвонлар юрти эканлиги, полвонлик касб, соҳа, ёш танламаслигини яна бир бор исботлаган бўлса, энди навбат Бош прокурор кубоги мусобақасига. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоят терма жамоаларининг аъзолари Бош прокурор кубоги учун гиламга чиқишди.
Мусобақада аёллар: 57 кг, 70 кг, эркаклар: 66 кг, 73 кг, 81 кг, 90 кг, +90 кг вазнлар тоифасида ўзаро беллашдилар.
Мусобақанинг мутлоқ ғолиб жамоасига “Бош прокурор кубоги” рамзи туширилган кубок, қимматбаҳо совғалар ҳамда жамоанинг ҳар бир аъзосига диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Мусобақада совринли ўринларни эгаллаган жамоалар тегишли даражадаги диплом ва совғалар билан тақдирланди.
Мусобақа жараёнида қуйидаги номинациялар бўйича тақдирлаш маросимлари бўлиб ўтди:
1. 2020 йилнинг энг кучли курашчиси
2. 2020 йилнинг энг кучли аёл курашчиси
3. 2020 йил мураббийси
4. 2020 йил аёл мураббийси
5. 2020 йил ҳаками
6. 2020 йилнинг энг намунавий вилоят кураш федерацияси раиси
7. 2020 йилнинг энг намунавий вилоят кураш федерацияси фахрий раиси
8. 2020 йилнинг энг фаол туман Кураш федерацияси раиси
9. 2020 йилнинг энг фаол ҳудудий кураш федерацияси раиси
10. 2020 йилнинг энг фаол ҳудудий кураш федерацияси фахрий раиси
Мусобақада барча вилоятлардан жами 100 га яқин полвонлар қатнашди.
Улар орасида Осиё ўйинлари совриндорлари, Ўзбекистон чемпионлари бор. Булар сирасида Осиё ўйинлари совриндори, Ўзбекистон чемпиони Мухлиса Абдумаликова, Жаҳон Чемпионати совриндори, Ўзбекистон чемпиони Беҳзод Каримов, Нурбек Тоғаевларни кўриш мумкин.
👉 @uzbprokuratura

МАНСАБДОР ШАХСЛАР ЖИНОЯТЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ
2020 йил давомида республика бўйича жами 1.148 та жиноят иши бўйича 1.723 нафар мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган.
Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 9 нафари республика, 45 нафари вилоят ва 1.669 нафари туман-шаҳар миқёсидаги вазирлик, идора ва ташкилотларда фаолият юритган.
Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 835 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш, 227 нафари фирибгарлик, 132 нафари пора олиш (бериш) ва пора олиш-беришда воситачилик қилиш, 58 нафари мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш, 31 нафари мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, 25 нафари мансабга совуққонлик билан қараш, 16 нафари мансаб сохтакорлиги
ва 399 нафари бошқа жиноятларни содир этишган.
Мансабдор шахсларнинг жиноятлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 500,1 млрд. сўм миқдорида моддий зарар етказилган бўлиб, тергов жараёнида ушбу зарарнинг 355,7 млрд. сўми ундирилган.

СТАТИСТИКА ДОЛЖНОСТНЫХ ПРЕСТУПЛЕНИЙ
В республике за 2020 г. по 1.148 уголовным делам к уголовной ответственности привлечены 1.723 должностных лиц.
Из них 9 должностных лица являются сотрудниками республиканских, 45 сотрудниками областных и 1.669 сотрудниками районных (городских) подразделений министерств, ведомств и организаций.
Привлеченными к уголовной ответственности совершены такие преступления, как хищение чужого имущества путем присвоения и растраты (835 лиц), мошенничество (227), получение и дача взятки, посредничество во взяточничестве (132), злоупотребление служебным положением (58), превышение власти (31), халатность (25), должностной подлог (16) и другие преступления (399 лиц).
В результате должностных преступлений государственным
и общественным интересам причинен ущерб в размере 500,1 млрд. сумов, в ходе предварительного следствия взыскано 355,7 млрд. сумов.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президентимизнинг Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табригига муносабатлар. 6,7 МБ
👉 @uzbprokuratura
👉 @uzbprokuratura