Bosh prokuratura
34.1K subscribers
38.5K photos
5.58K videos
8.94K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергоресурслар билан барқарор таъминлаш ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳволини ўрганди.

Мирзо Улуғбек тумани Электр тармоқлари корхонаси томонидан мавсумда электр тармоқларида авария содир бўлганда авариявий бригадалар, ўқув-семинар машғулотлари жараёни ва машина механизмларни шайлиги билан танишилди.

Шунингдек, “Нодирабегим” маҳалласида жойлашган “Лафарга” подстанцияси фаолияти жараёни ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари кўриб чиқилди.

Корхоналар фаолияти билан танишиш жараёнида ишларни янада яхшилаш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида ўтказилаётган профилактик тадбирлардан лавҳа

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Жиззах вилояти прокурори Исломжон Эргашходжаев ва вилоят ИИБ бошлиғи Ғайрат Қодировлар бошчилигида тунги вақтда Шароф Рашидов, Пахтакор ва Дўстлик туманларида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар, тунги гуруҳларга жалб қилинган куч ва воситаларининг тақсимоти ўрганилди.

Хусусан, ҳар бир маҳаллада аҳолининг ижтимоий муаммоларини аниқлаш ва ҳал этишга қаратилган “жиноятларнинг ижтимоий профилактикасини амалга ошириш” аҳволи муҳокама қилиниб, мутассадиларга тегишли тавфсиялар берилди.

Шунингдек, содир этилаётган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари бевосита аҳоли иштирокида жойларда муҳокама қилиш, жамоат хавфсизлиги учун масъуллар бевосита маҳалланинг ўзида ишларни ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳарбий прокуратурада устоз шогирдлик анъанаси

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Расмий баёнот

Яшнобод туманидаги уй-жой билан боғлиқ фирибгарлик содир қилинганлиги
ҳақидаги мақолада кўрсатилган ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилди.

Аниқланишича, "Z.G." МЧЖ раҳбари А.А. хонадон сотиб олиш истагини билдирган 23 нафар фуқаролар билан сохта олди-сотди шартномалари тузиб, фуқароларнинг жами 4 млрд. сўмдан ортиқ пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, қурилишни тугатмасдан, хонадонларни фуқароларга расмийлаштириб бермасдан, ўзганинг жуда кўп миқдордаги пул маблағларини талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва бошқа моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бориш учун ички ишлар органига юборилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Б.Қурбонов бошчилигида Фарғона вилояти прокурори ўринбосари М.Абдурахманов иштирокида криминоген вазияти оғир бўлган Учкўприк туманидаги "Ғози-ғиждон", "Мерган" ва "Қумариқ" маҳаллаларида "обод ва хавфсиз" маҳалла тамойили асосида жиноятчиликни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар ўрганилди.

Ушбу туманда 241 минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади, юқорида қайд қилинган маҳаллаларда жорий йилда 16 та жиноят содир этилиб,  "қизил"  тоифада эканлиги танқид қилиниб, 2 791 нафар ёшлар ва 2 455 нафар аёллар ўртасида профилактик тадбирларни кучайтириш ҳамда "маҳалла бешлиги" томонидан профилактик тадбирларни ҳамкорликда ташкил этиш юзасидан кўрсатма ва топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бекобод туманида аҳоли муаммолари ечим топмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари иш юритувидаги ишга тиклаш ва иш ҳақи ундириш билан боғлиқ ҳужжатлар алоҳида назоратга олинган.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида иш ҳақи ундириш билан боғлиқ 57 млрд. сўмдан ортиқ 1 444 та ижро ҳужжатлари келиб тушган бўлиб, олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида 977 та ижро ҳужжати тамомланиб, 35,6 млрд. сўмлик иш ҳақлари ундириб берилган.

Шунингдек, иш юритувда бўлган ишга тиклашга доир 424 та ижро ҳужжатларидан 311 таси тамомланиб, 219 нафар фуқаролар ишга тикланган.

Бу борадаги ишлар давом этирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Бош прокуратура, Мажбурий ижро бюроси ва ҳудудий прокуратура органлари масъуллари томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида аҳоли учун оммавий сайёр қабуллар ўтказилди.

Қабулларда 220 нафардан ортиқ жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакиллари томонидан мурожаатлар баён қилинди.

Мазкур мурожаатлардан 45 таси ижобий ҳал қилиниб, ундирувчилар фойдасига 32 млн. сўм қарздорлик ундирилди, 5 тасига тушунтириш берилди, қолган мурожаатлар қўшимча ўрганишни талаб этганлиги сабабли, иш юритувига қабул қилинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Навоий вилояти прокурори Бахтиёр Ахмедов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Навоий шаҳрини “жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантириш” борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.

Хусусан, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича Навоий шаҳар идоралараро комиссиясида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, “йўл хариталари” ва дастурларда белгиланган чора-тадбирларнинг ижроси жойида ўрганилиб, мутасаддиларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Шунингдек, “қизил” тоифадаги “Кимёгар” маҳалласида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар, тунги гуруҳларга жалб қилинган куч ва воситаларининг тақсимоти ўрганилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt