Bosh prokuratura
35.4K subscribers
39.2K photos
5.64K videos
9.14K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Андижон вилояти прокурори Маруфхон Ходжаев бошчилигида аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш мақсадида Улуғнор туманида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабул давомида 40 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинди.

Мурожаатларнинг 26 таси жойида ечимини топди, 6 та мурожаат юзасидан муаллифларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қиладиган 8 та мурожаат вилоят прокуратураси иш юритувига қабул қилинди.

Вилоят прокуратураси томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқиш борасида ишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Урганч туманида "Тоза ҳаво" ойлиги доирасидаги тадбирлар

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманган туманида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раислигида Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ш.Рахмонов, "Ўзэнергоинспекция" бошлиғи И.Ниматуллаевлар иштирокида энергоресрусларни талон-торож қилиш ҳолатларини олдини олиш юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Унда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида шаҳар (вилоят) прокурори, МИБ, Департамент бошлиқлари, туман (шаҳар) прокурорлари, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг шаҳар (вилоят) ва туман (шаҳар) филиаллари раҳбарлари, ўринбосарлари, метрологлари ҳамда йирик газ ва электр энергияси истеъмолчилари иштирок этди.

Йиғилишда иштирокчиларга соҳага доир махсус тайёрланган видеолавҳа намойиш этилди.

Шунингдек, энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш орқали талон-торож қилиш ҳолатлари ўғрилик жинояти сифатида баҳоланиши, йирик истеъмолчилар ва энергия таъминоти корхоналари раҳбарлари ва ходимлари томонидан энергия ресурсларини талон-торож қилиш давом этаётгани танқид остига олинди.

Ҳар қандай шароитда ҳам аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш устувор вазифа сифатида эканлиги таъкидланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Аҳолининг суд ва бошқа органлар ҳужжатлари ижроси билан боғлиқ мурожаатларга ечим топиш борасида Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан тизимли чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида жисмоний ва юридик шахслардан жами 6 858 та мурожаат келиб тушган, шундан 6 542 таси кўриб чиқилиб, 3 501 та мурожаат қаноатлантирилган, 3 041 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Таҳлилларга кўра, кўриб чиқилган мурожаатларнинг 4 689 таси алимент ундириш билан боғлиқ.

Мурожаатларни кўриб чиқиш мобайнида 3 499 та ҳолатда жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Бу борададаги тадбирлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Расмий баёнот

2023 йил 20 август куни Ўзбекистон туманида яшовчи 20 ёшли аёл яшаш уйида ўз жонига қасд қилган.

Ҳолат юзасидан туман прокуратураси терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд тиббий экспертиза тайинланган.

Текшириш натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Андижон вилояти 2-сектор ҳудудида аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлаш, ишсизликни бартараф этиш, жиноятчиликнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳволи мунтазам ўрганилмоқда.

Хусусан, вилоят прокурори Маруфхон Ходжаев бу борада амалга оширилаётган ишлар аҳволини ўрганиш мақсадида Жалақудуқ тумани сектор раҳбарлари билан учрашди.

Вилоят прокурори учрашувда аҳолини қийнаётган ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилишда самарали услуб ва тажрибалар асосида иш ташкил этиш, ёшлар муаммоларини ҳал этиш, ишсизлар бандлигини таъминлаш ва бошқа масалаларда кечиктириб бўлмайдиган чоралар белгилаш юзасидан сектор раҳбарларига топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Шунингдек, тумандаги 1000 ўринга мўлжалланган “SAMO” текстиль корхонасида бўлиб, корхона фаолияти ва ишчи-ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишилди.

Бу каби тадбирлар вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом эттирилади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пахтаобод туманида аҳоли муаммолари ечимига қаратилган тадбирлар

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Раҳбарлик лавозимларни эгаллаш учун захирада турган кадрларни касбий қайта тайёрлаш курси битирувчиларига дипломлар топширилди.

Бугун Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг прокуратура органларида раҳбарлик лавозимларини эгаллаш учун захирада турган кадрларни касбий қайта тайёрлаш курси якунланганлиги муносабати билан тадбир ўтказилди.

Тадбирда Бош прокуратура раҳбарияти, Академия раҳбарияти ва ходимлари, раҳбарлик лавозимларни эгаллаш учун захирада турган кадрларни касбий қайта тайёрлаш курси битирувчилари иштирок этдилар.

Тадбир якунида, якуний имтиҳонларни муваффақиятли топширган битирувчиларга диплом топширилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook