Bosh prokuratura
35.4K subscribers
40.2K photos
5.72K videos
9.4K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Жорий йилнинг 17 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар қаттиқ танқид остига олиниб, бу борадаги ишларни кучайтириш ҳақида топшириқлар берилди.

Шу асосда, Бош прокуратура ва Мажбурий ижро бюроси (МИБ) раҳбариятидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, бу борадаги ишларни ташкиллаштириш учун вилоятларга бириктирилди.

Ушбу топшриқлар ижросини ўз вақтида ва тўлиқ таъминлаш мақсадида Бош прокурори ўринбосари Эркин Юлдашев, Бош прокуратура ҳузуридаги жамоатчилик кенгашининг раиси Абдулхай Қаххаров, Самарқанд вилоятнинг сектор раҳбарлари, МИБ, Молия, Божхона, коммунал ташкилотлари, Бандликка кўмаклашиш маркази, тижорат банклари раҳбарлари иштирокида атрофлича муҳокама қилиниб, мавжуд қарздорлик секторлар кесимида таҳлил қилиниб, маъсулларга ишларни ташкиллаштириш механизмлари юзасидан аниқ топшириқлар берилди.

Бу борада секторларда ишларни аниқ ва манзилли ташкил этиш борасида тегишли ташкилотлар билан биргаликда берилган режа графикни бажариш учун қўшма Кўрсатма ишлаб чиқилди.

Бундан ташқари, ҳудудлардаги ишларни манзилли ташкил этиш ва назоратини таъминлаш борасида Самарқанд вилоят прокурорининг Фармойиши қабул қилиниб, вилоят прокуратураси тармоқ раҳбарлари туман-шаҳарларга бириктирилди.

Қайд этиш керакки, айни вақтда МИБ Самарқанд вилоят бошқармаси органлари иш юритувида ижро ҳужжатлари юзасидан жами 891,1 млрд. сўмлик қарздорлик қолдиғи мавжуд.

Вилоятда режага мувофиқ йил охирига қадар умумий ундирув режаси 345 млрд. 176 млн. сўм ва шундан давлат фойдасига 162 млрд. 263 млн. сўм этиб белгиланган.

Топшириқ ижроси юзасидан амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида жами ижро ҳужжатлари юзасидан 12 млрд. 161 млн. сўмлик, шу жумладан 8 млрд. 42 млн. сўмлик қарздорликлар давлат фойдасига ундирилиши таъминланган.

Бу борадаги ишлар алоҳида назоратга олинган ҳолда давом эттирилмоқда.

👉 @uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда Секторлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича семинар. 3,8 МБ

👉 @uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Семинар по улучшению деятельности секторов в Джизаке, организованный Генеральной прокуратурой. 3 МБ

👉 @uzbprokuratura
Коррупциянинг олдини олиш – ислоҳотлардан кўзланган мақсадга эришишнинг бирламчи омили

Хабарингиз бор, Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 12-13 ноябрь кунлари Қашқадарё вилоятига қилинган ташриф якунларига кўра, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун бюджетдан пул маблағлари ажратилиши белгиланди.

Бюджет маблағларининг қонуний, мақсадли ва тўғри сарфланиши ҳамда бу борада шаффофликни таъминлаш эса бу борада кўзланган натижаларга эришишнинг муҳим омили саналади.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов ва Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари Саидлазиз Саидкаримов иштирокида Давлат бюджети маблағлари маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув идоралари томонидан ноқонуний сарфланишининг олдини олиш бўйича вилоятдаги ўрганишлар юзасидан Қашқадарё вилояти ҳокимлигида ўтказилган йиғилиш ҳам шу масалаларга бағишланди.

Очиқ ва танқидий руҳда ўтган йиғилишда вилоят прокурори Эркабай Таджиев кун тартибидаги масала юзасидан мурожаатнома йўллади.

Шунингдек, Э.Таджиев эзгу мақсадларга йўналтирилаётган ушбу пул маблағларининг мақсадли ишлатилиши учун ҳар бир масъул шахс ҳам халқимиз, ҳам виждони олдида жавобгар эканини, вилоят прокуратураси органлари томонидан бюджет маблағларининг талон-торож этилишини ва бу борада коррупцион ҳолатларни олдини-олиш мақсадида вилоят прокуратурасида “Вазиятни тизимли мониторинг қилиш” гуруҳи ташкил этилиб, мониторинг гуруҳи томонидан бюджет муассасалари раҳбарлари қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйган тақдирда жиноий жавобгарликкача чоралар кўрилиши ҳақида расман огоҳлантирилганини маълум қилди.

Яна таъкидландики, мониторинг гуруҳи томонидан келгусида:

- бюджет маблағларининг мақсадли сарфланишига масъул ва жавобгар идоралар фаолиятидаги қонунийлик аҳволини кунлик таҳлил қилинади;

-идора ва ташкилотларда коррупцияга қарши ички назорат тизими фаоллаштирилади;

-статистик маълумотлар ва таҳлилий ахборотлар ўрганилиб, бу борадаги фаолият мувофиқлаштирилади;

-коррупция ва бюджет маблағларининг талон-торож этилишига доир мурожаатларни қабул қилиш учун махсус “телеграмм бот” ташкил қилинади;

-прокуратура органларининг коррупцияга қарши курашда амалга ошираётган ишлари, аниқланаётган қонунбузарликлар ҳақидаги маълумотлар очиқлик, ошкоралик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида оммавий ахборот воситалари ва интернет-сайтлар орқали ёритиб борилади.

Дарҳақиқат, қонун бузилишининг ўзи билан эмас, балки сабаблари ва юзага келишига имкон бераётган шарт-шароитларга қарши курашиш унинг олдини олишдаги энг тўғри чорадир. Юқоридаги амалий тадбирлар эса ҳуқуқбузарликларнинг, айниқса, бюджет маблағлари сарфланишидаги коррупцион ҳолатларнинг олдини олишда ижобий самарадорликка эришишга хизмат қилади.

👉 @uzbprokuratura
ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Бахтиёр Басимович Ахмедов Навоий вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

Б.Ахмедов тайинловга қадар Сирдарё вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

═══════════

НОВОЕ НАЗНАЧЕНИЕ

В соответствии с приказом Генерального прокурора Республики Узбекистан старший советник юстиции Бахтиёр Басимович Ахмедов назначен прокурором Навоийской области.

Б.Ахмедов ранее занимал должность заместителя прокурора Сырдарьинской области.

👉 @uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Прокуратура Академияси - тажриба ва назария уйғунлиги маскани. 9,5 Мб.

Манба: Sevimli TV

👉 @uzbprokuratura
​​«Profil trading PTE LTD» компанияси раҳбари М.А.Прем Назирнинг фикрлари юзасидан баёнот

Ижтимоий тармоқларда Сингапур давлатидаги «Profil trading PTE LTD» компанияси раҳбари М.А.Прем Назирнинг унга тегишли бўлган 1.317.096 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини Ўзбекистон Республикасидаги МЧЖдан (ишбилармонлик обрўсига путур етказмаслик мақсадида номи ошкор қилинмайди) ундиришда амалий ердам кўрсатишни сўраб Бош прокуратурага қилган мурожаати чоп этилган.

Аниқланишича, «Profil trading PTE LTD» компанияси ва Ўзбекистондаги МЧЖ ўртасида 23.06.2015 йилда 498.900 доза, аҳамиятлиси, мақолада келтирилган 1.317.096 АҚШ доллари миқдорида эмас, балки қиймати 1.097.000 АҚШ доллари бўлган «Гепатит-Б» вирусига қарши вакцина етказиб бериш ҳақида импорт шартномаси тузилган.

Шартномага мувофиқ қиймати 1.097.000 АҚШ долларлик «Гепатит-Б» вирусига қарши вакцина МЧЖга етказиб берилган.

Лекин, вакциналар учун тўлов амалга оширилмаганлиги натижасида икки хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида низо келиб чиққан.

Таъкидлаш лозимки, миллий қонунчиликка мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида низолар иқтисодий судлар томонидан кўриб чиқилади.

Эътиборли жиҳати, «Profil trading PTE LTD» компанияси раҳбари М.А.Прем Назир орадан қарийиб уч йил ўтиб юқоридаги ҳолат юзасидан прокуратурага мурожаат қилган.

М.А.Прем Назирнинг ушбу низо юзасидан прокуратура органларига берган мурожаатларидаги барча важлари атрофлича, шу жумладан, тергов ўтказиш, суд қарорларини ўрганиш ва унга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш орқали ўрганилган.

Жумладан, М.А.Прем Назирнинг низо юзасидан берган аризаси асосида Бош прокуратура томонидан 05.05.2018 йилда ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, унинг барча важлари тергов йўли билан текширилган.

Тергов натижасида МЧЖ мансабдор шахсларининг ҳаракатларида жиноят таркиби аниқланмаганлиги сабабли жиноят иши ҳаракатдан тугатилган ва М.А.Прем Назирга низо юзасидан иқтисодий судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилган.

Шу орада «Profil Trading PTE LTD» компанияси шартнома бўйича қарзини талаб қилиш ҳуқуқини «Profil Enterprise» МЧЖга ўтказиб берганлиги сабабли, Савдо-саноат палатаси «Profil Enterprise» МЧЖ манфаатида Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар МЧЖдан пеняни қўшиб 1.317.096 АҚШ доллари ундиришни сўраган.

Суднинг 03.12.2019 йилдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси даъво муддати ўтганлиги важи билан рад этилган, апелляция инстанцияси суди ҳам ушбу қарор билан келишган.

Аммо, Бош прокуратура томонидан М.А.Прем Назирнинг мурожаати асосида иш ўрганилиб, унинг манфаатида Олий суднинг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига келтирилган протест 24.09.2020 йилда қаноатлантирилиб, суд қарорлари бекор қилинган ва иш янгидан кўриш учун Тошкент туманлараро иқтисодий судига юборилган, лекин Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 13.11.2020 йилдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси яна рад этилган.

Бундан ташқари, Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси Ўзбекистондаги МЧЖ манфаатида юқорида қайд этилган қарзни талаб қилиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида иқтисодий судга даъво аризаси киритган.

Ушбу даъво аризаси судларда кўрилиб, охирги марта Олий суднинг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 12.11.2020 йилдаги қарори билан шартнома МЧЖнинг ёзма розилигисиз тузилганлиги сабабли ҳақиқий эмас деб топилган.

Ҳозирда, юқоридаги суд қарорларининг қонунийлиги М.А.Прем Назирнинг мурожаати асосида Бош прокуратура томонидан ўрганилмоқда.

Шу ўринда айтиш жоизки, М.А.Прем Назир суд қарорлари устидан бевосита юқори суд инстанцияларига шикоят бериш ёки даъво аризаси билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга, ваҳоланки прокуратура органларининг фикри қандай бўлишидан қатъий назар, низо юзасидан якуний қарор суд томонидан қабул қилинади.

👉 @uzbprokuratura
Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Ҳар бир туман ва шаҳарнинг “ўсиш нуқталари”га асосланиб, саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш бўйича лойиҳаларни мижозбай ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.
Мутасаддиларга саноат паст даражада ривожланган туманлар учун қўшимча лойиҳалар ишлаб чиқиш, мавжуд захираларни самарали ишга солиш вазифаси қўйилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам социально-экономического развития Кашкадарьинской области.
Отмечалось, что с учетом «точек роста» каждого района и города необходимо разработать ориентированные на конкретный результат проекты в промышленности, сельском хозяйстве и сфере услуг.
Ответственным лицам поручено разработать дополнительные проекты для районов с низким уровнем промышленного развития, эффективно задействовать имеющиеся ресурсы.

#Mirziyoyev #videoselektor #Qashqadaryo #dastur

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоятида коррупциявий жиноятларини олдини олиш масалалари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. 2,9 МБ

👉 @uzbprokuratura