Bosh prokuratura
35.4K subscribers
39.1K photos
5.63K videos
9.12K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
СОҒЛОМ ҲАЁТ – БАРҲАЁТ КЕЛАЖАК

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси доирасида Ҳарбий прокуратура органлари томонидан қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бунда ҳарбий округлар, алоҳида қўмондонликлар, ҳарбий қисм ва муассасалар, маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳарбийлар тимсолида аҳоли ўртасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни кенг тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори генерал-майор Шухрат Узаков ташаббуси билан бу каби тарғибот тадбирларини барча ҳарбий гарнизонларда ташкил этиш кўзда тутилган бўлиб, бугун Ангрен шаҳридаги ҳарбий қисмда “Барчамиз соғлом турмуш тарзига ўтамиз” шиори остида ўтган оммавий спорт машғулотлари бу йўналишдаги тадбирларнинг дебочаси бўлди.

Эрта тонгдан ҳарбий қисм спорт мажмуасида кун тартиби бўйича ўтказиладиган ҳарбий хизматчиларнинг эрталабки спорт машғулотларида уларнинг оила аъзолари, шунингдек, Тошкент ҳарбий прокуратураси, Ангрен шаҳар ҳокимлиги ва ички ишлар органлари ходимлари, спорт мактаби мураббийлари ва ўқувчилари, маҳаллалар раислари ва фаоллари ҳамда ёшлар, аёллар ва ўрта ёшдаги 100 дан ортиқ фуқаролар иштирок этди.

Машғулотлар дастлаб чигалёзди машқлар билан бошланиб, ҳарбий қисмнинг очиқ ва ёпиқ спорт иншоотларида иштирокчилар юриш, югуриш, мини-футбол, стритбол, “Workоut”, стол тенниси ва бошқа ўзлари қизиққан оммавий спорт турлари билан машғул бўлишди.

Шунингдек, мутахассислар томонидан юқоридаги фармоннинг мазмун-моҳияти, жисмоний тарбия ва спортнинг инсон саломатлиги, ақлий салоҳиятни ривожлантириш ва иш фаолияти унумдорлигида тутган ўрни, бу борада мамлакатимизда яратилган шарт-шароитлар, шу билан бирга, тўғри овқатланишнинг аҳамияти, санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш соғлом ҳаётнинг ажралмас қисми экани ҳақида аниқ мисоллар билан батафсил тушунтиришлар берилди.

Тадбир спорт турлари бўйича мусобақаларга уланиб кетди.

👉 @uzbprokuratura
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинини такомиллаштириш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши бошланди.
Унда қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларининг вазифа ва функцияларини қайта кўриб чиқиш, оилавий шифокор институтини кенг татбиқ этиш, тиббий ёрдам қамровини кенгайтириш ва бошқа муҳим масалалар муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Началось видеоселекторное совещание под председательством Президента Шавката Мирзиёева, посвященное мерам совершенствования первичного звена системы здравоохранения и формирования здорового образа жизни среди населения.
Ожидается рассмотрение вопросов пересмотра задач и функций сельских врачебных пунктов и семейных поликлиник, широкого утверждения института семейных врачей, расширения охвата медицинской помощью и другие важные вопросы.

#Mirziyoyev #videoselektor #tibbiyot #salomatlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
“Хавфсиз ҳудуд” махсус тезкор профилактик тадбирлари

Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари Абдуҳалим Холмахматов
ва Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Шуҳратжон Собиров раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда “Хавфсиз ҳудуд” махсус тезкор профилактик тадбирларини амалга ошириш, жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар танқидий муҳокама қилинди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, ИИВ масъул тармоқ раҳбарлари ва ходимлари, вилоят прокуратураси, жиноят ишлари бўйича вилоят суди, вилоят маъмурий суди, вилоятнинг ДХХ, ИИББ, Миллий Гвардия, Фавқулодда вазиятлар ва солиқ бошқармалари, вилоят санитария-эпидемиология осойишталик маркази раҳбарлари, тегишли ўринбосарлари, масъул ходимлари ва уларнинг ҳудудий тармоқлари раҳбарлари иштирок этди.

Муҳокамада шаҳар ҳудудида тегишли йўналишларга маъсул этиб белгиланган ички ишлар органлари ходимларнинг амалга оширилган ишлар юзасидан ахборотлари ва тушунтиришлари эшитилди. Йўл қўйилган камчиликлар юзасидан тезкор топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Махсус тадбирларни тегишли гуруҳлар таркибида ҳамда ҳар икки кунда ҳисоботларни эшитиш ва таҳлил қилиш асосида амалга ошириш, бунинг учун зарур куч ва воситалардан самарали фойдаланиш, ўз навбатида штаб ва гуруҳлар фаолиятини тезкор мувофиқлаштириб бориш бўйича А.Холмахматов томонидан зарур тавсиялар берилди.

👉 @uzbprokuratura
Бугун Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев раислигида коррупция ҳолатлари кузатилаётган соҳалар ҳамда вазирлик ва идораларда бунинг сабаб ва шарт - шароитларига бағишланган идоралараро йиғилиш бўлиб ўтди.

БАТАФСИЛ

👉 @uzbprokuratura
Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев раислигида бўлиб ўтган коррупцияни олдини олиш масалаларига бағишланган идоралараро йиғилиши якуни бўйича матбуот анжумани ўтказилди.

БАТАФСИЛ

👉 @uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Критико-аналитическое совещание по коррупции в Генеральной прокуратуре. 4,5 МБ

👉 @uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бош прокурор иштирокида коррупцияга қарши кураш идоралараро йиғилиши. 7,8 МБ

👉 @uzbprokuratura
Тиббиёт ходимларига табрикнома

Юртимизда ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси “Тиббиёт ходимлари куни” сифатида нишонланади.

Бош прокуратура жамоаси бу кун муносабати билан соҳа вакилларини самимий муборакбод этади.

Бебаҳо бойлик бўлмиш – инсон саломатлигини асрашдек ғоят олижаноб ва масъулиятли вазифани бажаришдаги фидокорона меҳнатларингиз юксак эътирофга лойиқ.

Бугунги пандемия ҳам уларнинг халқимизга нечоғли кераклиги ва бу касбнинг нақадар қадрлилигини кўрсатди.

Шарафли касб эгалари - тиббиёт ходимларининг барчасини касб байрами билан самимий қутлаб, уларга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оилавий бахт ва файзу барака ҳамда халқ саломатлигини асрашдек эзгу ишларида муваффақиятлар тилаб қоламиз!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ички бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминланиши юзасидан амалга оширилган ишлар. 3.1 МБ

👉 @uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти дехқон бозорларида нарх-наво барқарорлиги ва маҳсулотлар заҳираси тўғрисида. 4.3 МБ

👉 @uzbprokuratura
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори генерал-майор Шухрат Узаков раҳбарлигидаги Республика ишчи гуруҳи қиш мавсумига тайёргарлик жараёнини ўрганишни Мирзо Улуғбек туманида давом эттирмоқда.

Бугунги тадбирлар эса бу йўналишда ҳамон муаммолар мавжудлигини кўрсатди.

Хусусан, Чимён маҳалла фуқаролар йиғинида 1979 йилда қурилган 35-сонли кўп қаватли уйнинг 1 ва 2-бўлинмалари бир тарафга оғиб бормоқда. Айрим хонадонларнинг томидан чакка ўтса, уй ертўласидаги қувурдан сув сизиб чиқмоқда.

Фанлар академиясининг “Тадқиқотчилар турар жойи” шўъба корхонасига қарашли 1961 йилда қурилган 4 қаватли умумий ётоқхонаси мукаммал таъмирга муҳтож аҳволда.

Анорчи МФЙ дан ўтган серқатнов йўлдаги ирригация тармоқларининг сиғими камлиги сабабли тунда ёққан ёмғир вақтида йўлнинг катта қисмини сув босган. Бу эса йўл ҳаракати иштирокчиларига ноқулайликлар келтириб чиқармоқда. Бундай ҳолатни ҳар ёғингарчилик вақтида кузатиш мумкин.

Бешкапа МФЙ даги 9 қаватли 421А-уй ертўласидаги қувурлар эскиргани боис улардан сув сизмоқда. 421Б-уйнинг лифти носоз ҳолатда.

Буюк ипак йўли кўчасидаги кўп қаватли 427А-уйнинг ертўласига Мирзо Улуғбек туман ободонлаштириш тузилмасининг 9-ҳудуд Ҳумоюн жамоаси ишчилари учун кийим алмаштириш ва дам олиш хонаси ташкиллаштирилган бўлиб, санитария-гигиена қоидаларига жавоб бермайди.

Жараёнда камчилик ва муаммоларни зудлик билан бартараф этиш бўйича масъулларга тезкор топшириқлар берилди.

👉 @uzbprokuratura