Bosh prokuratura
31.7K subscribers
31.6K photos
4.7K videos
6.82K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Қашқадарё вилояти прокурори Салом Самадов бошчилигида Нишон туманидаги "Қирққулоч" маҳалласида сайёр қабул ўтказилди.

Ушбу сайёр қабулга келган фуқаролар ишга жойлашиш, уй-жойини ва йўлларни таъмирлаш, фарзандининг контракт тўловини тўлаш учун амалий ёрдам сўраб мурожаат қилишди.

Ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаш мақсадида фуқаро М.Шукуровага субсидия асосида тикувчилик машинаси топширилди, шунингдек, Ғ.Эштимиров, Р.Маликов, И.Чориев ва О.Тошмаматоваларнинг контракт тўловлари тўлаб бериш чоралари кўрилди.

Шунингдек, сайёр қабул давомида фуқароларнинг мурожаатчилари тегишли тартибда ўрганилиб, уларнинг ижроси бўйича масъулларга керакли топшириқлар ва кўрсатмалар берилди.

👉@uzbprokuratura
Андижон вилояти прокуратураси ташаббуси билан Бўстон тумани “ELEGANSE” SM хусусий корхонасида “Ишга марҳамат” бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Тадбирда вилоят прокурори Сирожиддин Эшқувватов қатнашиб, иштирокчиларга тадбирни ўтказишдан асосий мақсад даромад манбаига эга бўлмаган ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш хусусида сўз олиб борди.

Ўтказилган меҳнат ярмаркасида 81 та ташкилот ва муассасалар ўзларининг 509 та бўш иш ўринлари билан қатнашди.

Ярмаркада жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган, чет давлатдан қайтган, ишсиз, иш билан банд бўлмаган 467 нафар фуқаролар иштирок этишди.

Тадбир давомида 66 нафар фуқаролар тумандаги ташкилот ва муассасаларга ишга жойлаштирилиши, 30 нафар ишсиз фуқаролар касбга ўқитиш курсларида ўқишлари учун йўлланмалар берилиши таъминланди.

Шунингдек, янги ташкил этилган “ELEGANSE” SM хусусий корхонасига ишсиз фуқаролардан 321 нафари рўйхатга олиниб, ушбу фуқаролар корхона қошида ташкил этилган ўқув марказига муддатли ўқиш курсларига йўналтирилди.

👉@uzbprokuratura
Расмий баёнот

1 ноябрь куни Тошкент вилояти прокуратураси ва ДХХ вилоят бошқармаси тезкор ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Пискент тумани прокурорининг ёрдамчиси судда кўрилаётган жиноят иши бўйича судья орқали судланувчига енгил жазо тайинланишини ваъда қилиб, эвазига фирибгарлик йўли 1.500 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2 ноябрь куни Жиноят кодексининг 168 (Фирибгарлик) ва 28, 211 (Пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉@uzbprokuratura
​​“Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Абдурахмон Ташанов “Facebook”даги саҳифасида Янгиер шаҳар ИИБ ходимлари томонидан фуқаро Урол Тошпўлатовга тан жароҳати етказилганлиги ҳақида пост (ҳозирда ўчириб ташланган) қолдирилган.

Бош прокуратура томонидан ўтказилган ўрганишда қўйидагилар маълум бўлди:

2022 йил 25 сентябрь куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 1992 йилда туғилган Урол Тошпўлатов (муқаддам Жиноят кодексининг 273-моддаси билан судланган) Янгиер шаҳридаги хонадонларнинг бирида яшовчи 1980 йилда туғилган, муқаддам судланган Я.И. дан таркибида кучли таъсир қилувчи модда бўлган дори воситаларини сотиб олган вақтида ушланган.

Тадбир давомида Урол Тошпўлатов қўлида бўлган дори воситаларини ерга ташлаб юбориб, фаол қаршилик кўрсатган ва қочиб кетишга ҳаракат қилган. Бироқ, у ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари томонидан ушлаб қолинган.

Мазкур ҳолат юзасидан 27 сентябрь куни Янгиер шаҳар ИИБ ТБ томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, 28 сентябрь куни Урол Тошпўлатовнинг акаси ички ишлар ҳодимлари укасига нисбатан куч ишлатишганлигини билдириб, прокуратурага мурожаат қилган.

Ҳозирда Янгиер шаҳар прокуратураси томонидан қўшимча терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉@uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилоятида балиқчиликни ривожлантиришда Хитой тажрибаси қўлланилмоқда

👉@uzbprokuratura
Муқаддам хабар қилинганидек, Президентнинг жорий йил 22 январдаги “2022-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-98-сон қарори ижроси ҳудудларда ўрганилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори Маруфхон Ходжаев тегишли вазирлик ва идоралар масъуллари билан биргаликда Тошкент вилоятида жойлашган 4Р253 “Тошкент шаҳри - Туркистон шаҳри - Қозоғистон Республикаси чегараси” автомобиль йўлининг 3-км.даги темир йўл остидан йўл ўтказгич объектидаги курилиш ишлари билан танишишди.

Мутахассислар иштирокида мавжуд муаммолар ва лойиҳа-смета ишларидаги тўхталишлар муҳокама қилиниб, тегишли топшириқ ва таклифлар берилди.

👉@uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида "Зарбдор" профилактик тадбирлари ўтказилмоқда

👉@uzbprokuratura
Бухоро вилоятида 2-сектор раҳбарлари томонидан ёшларнинг таклиф ва муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш борасида “Сектор раҳбари ва ёшлар учрашуви” тадбирлари ташкил этилмоқда.

Хусусан, сектор раҳбарлари томонидан 53 та маҳаллада ўтказилган учрашувлар давомида 400 нафардан ортиқ мурожаат ва таклифлар келиб тушган.

Қайд этилган мурожаатлар жойида ўрганилиб, ҳал этиш чоралари кўрилди.

Шунингдек, учрашув давомида 100 нафардан ортиқ ёшларнинг мурожаатлари ҳал қилиниб, ижроси муддат талаб этадиган мурожаатлар эса ҳал этиш учун тегишли масъулларга бириктирилиб, сектор раҳбари томонидан назоратга олинди.

Жумладан, 35 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди, 50 нафар эҳтиёжманд ишсиз ёшларга субсидия асосида меҳнат қуроллари олиб берилди, 5 нафар ёшларга имтиёзли кредит ажратиб берилиши таъминланди.

👉@uzbprokuratura