Bosh prokuratura
31.6K subscribers
33.5K photos
4.98K videos
7.46K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Жорий йилнинг 20 – 22 сентябрь кунлари Туркия Адлия вазири ўринбосари Хасан Йилмаз бошчилигидаги делегация прокуратура кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш борасида тажриба алмашиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Ушбу ташриф Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси ва Туркия Адлия Академияси ўртасидаги академик ҳамкорлик доирасида ташкил этилди. Таъкидлаш жоизки, Туркия Адлия Академияси прокуратура ходимлари, судьялар ва бошқа соҳа мутахассисларини тайёрлаш бўйича масъул муассаса сифатида таълим, тадқиқот ва таҳлил фаолиятини амалга оширади.

20 сентябрь куни делегациянинг Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев билан учрашуви бўлиб ўтди.

Унда прокуратура органлари фаолиятини ташкил этиш, ҳуқуқий ислоҳотлар, прокурор-тергов кадрларини тайёрлаш ва малакасини ошириш масалаларида тажриба алмашинилди. Томонлар икки муассаса ўртасида ўзаро ҳамкорликни муҳокама қилиб, амалий ҳаракатлар дастури тузишни келишишди. Бундан ташқари, учрашувда ҳамкорликнинг бошқа долзарб масалалари кўриб чиқилиб, фикрлар алмашилди.

Бош прокуратура Академияси ва Туркия Адлия Академияси ўртасида Англашув меморандуми имзоланиб, кадрлар салоҳиятини ошириш борасида икки томон ҳамкорлиги даражасини янги поғонага кўтаришга асос солинди.

Тадбир давомида делегация вакиллари Бош прокуратура Академияси фаолияти, таълим жараёнининг ташкил этилиши, замонавий ахборот технологиялар қўлланилиши даражаси, яратилган ахборот тизимлари, амалий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган таълим инфратузилмаси билан яқиндан таништирилди.

Шунингдек, меҳмонлар Ўзбекистон прокуратураси тарихи музейига ташриф буюриб, прокуратура органларининг ўтмиши, ўзига хос тажрибаси, машаққатли даврлар мобайнидаги кенг қамровли фаолияти билан танишиш имкониятига эга бўлишди.

Делегациянинг мамлакатимизда давом этаётган ташрифи дастури доирасида туркиялик ҳамкасбларимиз билан қатор учрашувлар, Бош прокуратура Академиясида “Жиноий суд ишларини юритишда прокурор фаолиятининг долзарб масалалари” мавзусида давра суҳбати ва бошқа тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

👉@uzbprokuratura
❗️Хориждаги юртдошларимиз диққатига! Ўзбекистонликларнинг чет давлатлар ҳарбийлашган тузилмаларига ёлланиши жавобгарликка сабаб бўлади

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154-моддаси биринчи қисмига кўра ёлланиш, яъни низолашаётган давлатнинг фуқароси ёки ҳарбий хизматчиси ҳисобланмаган ёхуд назорат қилиниб турган низолашаётган давлат ҳудудида доимий яшамайдиган ёки ҳеч қандай давлат томонидан қуролли кучлар таркибида расмий топшириқни бажариш ваколати берилмаган шахснинг моддий манфаатдорлик ёки бошқа бирон шахсий манфаатни кўзлаб, ўзга давлат ҳудудида ёки унинг тарафини олиб қуролли тўқнашувда ёхуд ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун ёлланиши беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Шунингдек, Жиноят кодексининг 154-1-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга кириши 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан, ёлланиши эса 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланишига сабаб бўлади.

Шунга кўра, чет мамлакатларда бўлиб турган ҳамюртларимиздан ҳарбийлашган тузилмаларга ёлланмасликка, ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликка чақирамиз ва бундай ҳаракатлар жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида яна бир бор огоҳлантирамиз.

👉@uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиқўрғон туманида кураш мусобақалари бўлиб ўтди

👉@uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркия Адлия вазири ўринбосари бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.

👉@uzbprokuratura
​​Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан солиқ органлари билан ҳамкорликда солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш чоралари кўрилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 8 ойида иш юритувидаги 41 мингдан ортиқ 3,2 трлн. сўмлик ижро ҳужжатлари бўйича қарздорларнинг мол-мулкларини реализация қилиш, ундирувни уларнинг дебиторлик қарздорларига қаратиш чороасида ижро ҳаракатлари олиб борилди.

Натижада, 10 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари бўйича 1,3 трлн. сўм маблағлар ундирилиши таъминланди.

Ҳозирда қолдиқ ижро ҳужжатларини ижросини таъминлаш мақсадида, қарздорларнинг банкдаги барча ҳисоб рақамларига банд солиниб, ўз муддатида тўланмаган солиқ қарздорликларини ундириш чоралари кўрилмоқда.

Мисол учун, бошқарманинг Яшнобод туман бўлими иш юритувида хўжалик юритувчи субъектдан давлат фойдасига жами 1,3 млрд. сўм солиқ қарздорлигини ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатига асосан, қарздорга нисбатан мажбурий ижро чоралари қўлланилиб, унга тегишли барча валюта, махсус блок ва иккиламчи ҳисоб варақлари, барча кўчар ва кўчмас мол-мулклари аниқланиб, банд солинди.

Шундан сўнг, банд солинган мулкларни реализация қилиш чоралари кўриш жараёнида қарздор томонидан жами қарздорлик бартараф қилинди.

👉@uzbprokuratura
Наманган вилояти прокурори Бектош Сайипов томонидан жорий йил 21 сентябрь куни Давлатобод туманида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда ишга жойлаштириш, уй-жой, тиббий ёрдам кўрсатиш ва моддий ёрдам ажратиш, контракт пулини тўлашда амалий ёрдам кўрсатиш, алимент ҳамда коммунал соҳаларга оид жами 70 нафар фуқароларнинг 77 та масаладаги мурожаатлари келиб тушди.

Мурожаатларнинг 11 таси жойида ижобий ҳал этилди, қолган мурожаатлар ўрганиш учун вақт талаб қилганлиги боис, масъулларга топшириқ берилиб вилоят прокурори томонидан ижроси назоратга олинди.

👉@uzbprokuratura
Тошкент шаҳар прокурори Улуғбек Қосимов бошчилигида пойтахтдаги барча тижорат банклари раҳбарлари иштирокида муаммоли кредит қарздорликлари ундириш бўйича танқидий руҳда йиғилиш ўтказилди.

Кредит қарздорликлари кўпайиб бораётганлиги ҳамда тадбиркорлик субъектларидан келиб тушаётган мурожаатлар таҳлили бу борадаги ишларни ташкил этиш бўйича қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилаётганлигини кўрсатди.

Хусусан, шаҳар бўйича жорий йилнинг ўтган даврида 574 минг нафар жисмоний ва юридик шахсларга жами 56,3 трлн. сўм кредит маблағлари ажратилган.

Давлат улуши бўлган тижорат банклари томонидан ажратилган кредит маблағлардан 1,3 трлн. сўми муддати ўтган кредит қарздорлигини ташкил қилади.

Жорий йилнинг ўтган даврида кредит маблағларининг 146,6 млрд. сўми талон-торож қилиш ҳолатлари бўйича прокуратура органлари томонидан 118 та жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Шу билан бирга, айрим банкларда иш тўғри ташкил қилинганлиги натижасида кредит қарздорликлари камайишига эришилганлиги алоҳида қўрсатиб ўтилди.

Йиғилиш натижалари бўйича барча иштирокчиларга тегишли топшириқ ва қўрсатмалар берилиб, уларнинг ижроси алоҳида назоратга олинди.

👉@uzbprokuratura