Жиззах вилояти прокурори Исломжон Эргашходжаев томонидан аҳоли билан тўғридан-тўғри очиқ мулоқот қилиш, ечимини топмаётган муаммо ва таклифларни жойида ўрганиб, ижобий ҳал этиш мақсадида Дўстлик туманида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Қабул аввалида, 2-сектор ҳудудидаги “Олтин водий” маҳалласида Президентнинг вилоят Халқ қабулхонаси мудири ва вилоят прокурори бошчилигида "Беш муҳим ташаббус" доирасидаги амалга оширилаётган тадбирлар билан яқиндан танишилиб, фахрли ўринларни қўлга киритган ҳудуд ёшларига эсталик совғалари улашилди.
Сайёр кабулда 70 нафарга яқин фуқаролардан турли хил мазмундаги мурожаатлар келиб тушиб, шундан 42 та мурожаат жойида қаноатлантирилди.
Мисол учун, иш сўраб мурожаат қилган 8 нафар фуқароларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жойида ҳал этилиб, 11 нафарига тиббий ижтимоий анжомлар ва соғлиғини тиклаш учун сиҳатгоҳларга йўлланмалар берилди.
Бундан ташқари, қабул давомида 2 нафарига субсидия асосида тикув машиналари, 3 нафарига ҳунармандчилик йўналишини ва 11 нафар хотин-қизларга қуроқчилик йўналишини муваффақиятли тамомлаганликлари тўғрисида ҳамда 6 нафарига тадбиркорлик ва хизмат кўрсатиш сохасини ривожлантириш учун 146 млн. сўмлик имтиёзли кредит маблағлари ажратилганлиги тўғрисида сертификатлар топширилди.
👉@uzbprokuratura

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ховос туманида содир этилган қотиллик жинояти юзасидан Гулистон туманидаги 40-сонли манзил колониясида Сирдарё вилояти прокурори Санжар Мавлонов ва вилоят ИИБ бошлиғи Шухрат Бўроновлар иштирокида муҳокама бўлиб ўтди.
👉@uzbprokuratura
👉@uzbprokuratura
Андижон вилояти прокурори Сирожиддин Эшқувватов бошчилигида Хонобод шаҳрида навбатдаги оммавий сайёр қабул ўтказилди.
Қабулда жами 20 нафар фуқаролардан турли мазмундаги мурожаатлар қабул қилинди.
Шундан 16 таси жойида кўриб чиқилиб, қаноатлантирилган бўлса, 2 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди, қолган 2 та мурожаатлар ўрганишни талаб қилганлиги боис, вилоят прокуратураси иш юритувига қабул қилинди.
Мисол учун, фуқаро М.Каримова ишга жойлаштиришда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати қаноатлантирилиб, тикув фабрикасига ишга жойлаштирилиши таъминланди.
Бу тадбирлар вилоятнинг бошқа туман (шаҳар)ларида давом эттирилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда Қуйичирчиқ туманида эр рашк сабаб хотинини хусусий уй боғчасидаги болалар кўз ўнгида бўғиб, урганлиги ҳақида видеолавҳа чиқарилган.
Аниқланишича, 2022 йил 24 август куни Қуйичирчиқ тумани "Пахтакор" маҳалласида яшовчи 31 ёшли эркак С.Х. оилавий келишмовчиликлар ва рашк туфайли 24 ёшли турмуш ўртоғи М.Х. билан жанжаллашиб, болаларни кўз олдида турмуш ўртоғини уриб, ҳақорат қилган.
Бу ҳолат юзасидан Қуйичирчиқ тумани ИИБ томонидан ўрганиш ишлари бошланган.
Сўнгра, 2022 йил 25 август куни С.Х. қайнотасини уйига эшикдан ошиб тушиб, оилавий муаммолар туфайли отасини уйида яшаб келган турмуш ўртоғи М.Х.ни ётоқхонасига кириб, бўйин соҳасига ошхона пичоғи билан тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Олган тан жароҳати оқибатида, аёл вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.
Қуйичирчиқ туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жорий йил 26 август куни Ўзбекистон Республикасининг қочқинлар соҳасидаги қонунчилиги ва амалиётининг қиёсий ҳуқуқий таҳлили натижалари тақдимотига бағишланган миллий семинар ўтказилди.
Унда БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссар бошқармаси (UNHCR), манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда ҳуқуқ-тартибот идораларининг вакиллари иштирок этишди.
Семинарда 1951 йилдаги Қочоқлар мақоми тўғрисидаги конвенция ва унинг 1967 йилдаги Баённомасига қўшилиш истиқболлари контексида Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва амалиётини ҳуқуқий таҳлил қилишнинг асосий хулосалари, қочқинларни ҳимоя қилиш бўйича халқаро стандартлар билан таққослашга асосланган илғор тажрибалар ва мавжуд камчиликлар, шунингдек, миллий ҳимоя тизимини ривожлантириш бўйича кейинги чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, Бош прокуратура бўлим бошлиғи Т.Умаров чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган маҳкумларни топшириш (экстрадиция қилиш), Ўзбекистон қонунчилиги ва амалиётини 1951 йилги Конвенция қоидалари ва бошқа тегишли халқаро стандартларга мувофиқлаштириш истиқболлари ҳақида маълумот берди.

Ҳар бир ходим ўз хизмат вазифаларини профессионал даражада амалга оширишлари учун улардан билим ва юқори салоҳият талаб этилади.
Ходимларнинг кўп китоб мутолаа қилиши - улардаги нутқ маданиятининг ривожланиши, кенг дунёқарашга эга бўлишларини таъминлайди.
Шу боис, Навоий вилояти прокуратураси органлари тизимида хизмат қилаётган ходимлар ўртасида “Китобсевар ходим” танлови ўтказилди.
Ғолиблар вилоят прокурорининг фармойишига асосан тузилган ҳакамлар Ҳайъати томонидан ишлаб чиқилган Низом талаблари асосида аниқланди.
Танловда фаол иштирок этган ва ўзининг билими, салоҳияти ва кенг фикрлай олиш қобилияти билан ҳамкасбларига намуна бўлган ходимлар ғолиб сифатида баҳоланиб, қимматбаҳо эсдалик совғалар ва ташаккурномалар билан тақдирланди.