Bosh prokuratura
14K members
1.82K photos
437 videos
746 links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

_________

Официальный Telegram-канал Генеральной прокуратуры Республики Узбекистан
Download Telegram
to view and join the conversation
Маҳалла муаммосига ечим топилди

Сайёр қабуллар ўтказиш орқали аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш юзасидан аниқ ва манзилли чоралар кўрилиши таъминланмоқда.

Хусусан, Жорий йилнинг ўтган даврида Ўзбекистон Республикаси транспорт прокуратураси томонидан ўтказилган сайёр қабулларда қатнашган фуқароларнинг 2440 та мурожаатлари қабул қилинган бўлиб, шундан 1020 таси ҳал этилган, қолган 1420 таси тегишлилиги бўйича масъул идораларга юборилган.

Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси транспорт прокурори вазифасини бажарувчиси М.Ходжаев томонидан Самарқанд вилоятида ўтказилган сайёр қабулда Бухоро минтақавий узели Самарқанд филиалига қарашли темир йўл корхонаси ходими Қ.С. ўзи яшаб турган “Авлиё Парпи” маҳалласига ичимлик суви уланишида амалий ёрдам кўрсатилиши ҳақида мурожаат қолдирган.

Маълум бўлишича, ушбу маҳалла фуқаролари сувни шу пайтгача 2 км узоқликдаги қўшни қишлоқдан ташиб келишган.
Мурожаатни кўриб чиқиш жараёнида Республика транспорт прокуратураси кўмаги билан “Авлиё Парпи” махалласининг 426 та хонадонида истиқомат қилаётган 2251 нафар фуқаролар тоза ичимлик суви билан таъминланди.

Бу борадаги амалий тадбирлар давом эттирилмоқда.

👉 @uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мухожирлар фарзандларини эътиборсиз колдирмайлик !

👉 @uzbprokuratura
Халқ манфаати йўлида хизмат қилиш – энг олий саодат

Фуқароларимизнинг турмуш фаровонлигини янада яхшилаш учун уларнинг муаммоларини жойига чиқиб бевосита ўрганиш ва асосийси, ижобий ҳал қилиш ҳар бир давлат органи олдидаги муҳим вазифа ҳисобланади.

Шундай эзгу мақсад йўлида халқ манфаати учун кечаю кундуз хизмат қилиш ҳар биримизга беҳад бахтиёрлик баҳш этади, шубҳасиз.

Бу йўналишдаги амалий тадбирлар эса республикамиз бўйлаб жадал давом этмоқда.

Жумладан, вазирликлар ва давлат идоралари раҳбар ходимларининг навбатдаги оммавий сайёр қабуллари жорий йилнинг 7-9 октябрь кунлари Бухоро вилояти бўйлаб ўтказилди.

Қабул даврида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Ш.Узаков томонидан очиқ мулоқот ўтказиш орқали жами 154 нафар фуқаро тингланиб, 16 та мурожаат жойида ижобий ҳал қилинди.

Мурожаатларнинг 23 таси бўйича қонунчилик талаблари доирасида ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди.

Қўшимча ўрганиш ва муддат талаб этиладиган 26 та мурожаат юзасидан уларни тезкор ҳал қилиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

👉 @uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилояти Булунғур туманида янги сув иншооти қурилиб фойдаланишга топширилди. 3.7 МБ

👉 @uzbprokuratura
Расмий баёнот

Бош прокуратура томонидан “Ўзбеккино” Миллий агентлиги мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва бошқа моддалари билан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мазкур жиноят иши қўзғатилишига Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти мутахассислари томонидан “Ўзбеккино” Миллий агентлигида ўтказилган текширув ҳужжатлари асос бўлган.

Тергов жараёнида, “Ўзбеккино” Миллий агентлигининг фаолиятига тегишли ҳужжатлар олиниб, молиявий-хўжалик фаолияти юзасидан тафтиш тайинланган.

Аниқланишича, 22.06.2018 йилда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ҳамда “Best organaizer” МЧЖ ўртасида “Менман, Жалолиддин”номли фильм яратиш ҳақида дастлабки шартнома тузилиб, шартномага мувофиқ олдиндан аванс сифатида 533 млн. сўм маблағ тўлаб берилган.

Лекин, ушбу фильмни суратга олиш ишлари “Мендирман, Жалолиддин” номи билан Туркия Республикасидаги ҳамкорлар билан олиб борилганлиги, уни ишлаб чиқариш ҳаражатлари бюджетдан эмас, балки бошқа ҳомийлар томонидан молиялаштирилганлиги сабабли, “Ўзбеккино” Миллий агентлигидан ажратилган маблағлар фильмни ишлаб чиқариш учун сарфланмаган ва бугунги кунда бюджетга қайтарилган.

Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, тергов ҳаракатлари давомида 2020 йил 3 октябрь куни тақдимот маросими бўлиб ўтган “Мендирман, Жалолиддин” фильмига тегишли ҳужжатлар олинмаган ҳамда ушбу фильмни ишлаб чиқарган шахсларнинг жиноят ишига ҳеч қандай алоқадорлиги йўқ.

👉
@uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори генерал-майор Ш.Узаков иштирок этган давлат идоралари ва вазирликлар раҳбар ходимларининг Бухоро вилояти бўйлаб сайёр қабули. 10 МБ

👉 @uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Выездной приём руководителей государственных органов и министерств с участием Заместителя Генерального прокурора Республики Узбекистан - Военного прокурора Республики Узбекистан генерал-майора Ш.Узакова в Бухарской области. 7.4 МБ

👉 @uzbprokuratura
Жорий йилнинг 10-11 октябрь кунлари Бош прокуратура бошқарма бошлиғи А.Имомназаров томонидан Ғузор, Қамаши, Яккабоғ, Шаҳрисабз, Китоб туманлари ва Шаҳрисабз шаҳрида сектор ҳудудида камбағалликни қисқартириш, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг долзарб муаммоларини аниқлаш, уларнинг ечимини топиш ва ижобий ҳал этиш юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганишлар натижасида эҳтиёжманд аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш орқали доимий даромад манбаини яратиш ва ҳар бир ижтимоий ҳимояга муҳтож оила бўйича аниқ муддатлар кўрсатилган амалий тадбирлар ишлаб чиқилиши ҳамда уларни ижросини қатъий назоратга олиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Жумладан, Ғузор тумани, “Батош” маҳалла фуқаролар йиғинидаги эҳтиёжманд оила Т.М.нинг хонадонида бўлиб, фуқаронинг оилавий тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун кредит ва ер майдони ажратишда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати юзасидан 2-сектор масъулларига тегишли кўрсатмалар берилди.

Қайд этилган масалалар бўйича сектор раҳбарлари ва бошқа масъулларнинг ҳисоботлари тингланди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

👉 @uzbprokuratura
​​Прокуратура органлари томонидан амалга оширилган ишлар Бош прокуратуранинг ҳар бир бошқарма ва бўлим фаолияти кесимида ёритилиши жараёни амалиётга жорий этилмоқда. Мунтазам равишда ҳисоботлар тариқасида аниқ маълумотлар бериб борилиши таъминланади. Бош прокуратуранинг 1007 рақамли ишонч телефонига мурожаат қилиб, Бош прокуратуранинг расмий сайти ёки “Telegram” каналида жойлаштирилган маълумотлар юзасидан савол ёки эътирозларни қолдиришингиз мумкин.

Фуқаролик судларида прокурор иштироки

Фуқаролик суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш соҳасида жорий йилнинг 9 ойида биринчи инстанция судларида 127 790 (2019 йил 9 ойида 128 577) та фуқаролик ишлари кўрилиб, уларнинг 97 939 (98 408) таси бўйича даъво талаблари қаноатлантирилган, 15 919 (18 706) таси бўйича рад этилган, 8 889 (7 985) таси бўйича иш юритиш тугатилган.

Прокурор протестларига асосан апелляция тартибида 186 (232) та, кассация тартибида 413 (759) та, назорат тартибида 28 (59) та жами 627 (1050) та суд қарорлари қонунга мувофиқлаштирилган.

Апелляция инстанциясида прокурор иштироки мажбурий бўлган 66 (89) та суд қарорлари ўзгартирилган ёки бекор қилинган бўлса, шундан 58 (69) таси прокурор протести ҳиссасига тўғри келиб, апелляция протести самарадорлиги 87,8 (77,5) фоизни ташкил этган.

Кассация инстанциясида прокурор иштироки мажбурий бўлган 90 (128) та суд қарорлари ўзгартирилган ёки бекор қилинган бўлса, шундан 84 (117) таси прокурор протести ҳиссасига тўғри келиб, кассация протести самарадорлиги 93,3 (91,4) фоизга тўғри келади.

Ушбу даврда судларда 1 959 та 15 159 358 минг сўмлик прокурор аризалари кўрилган бўлиб, шундан 1 917 та 14 748 661 минг сўмлиги қаноатлантирилиб, 3 832 331 минг сўми (26 фоиз) ҳақиқий ундирилиши таъминланган.

Судларда кўрилган прокурор аризаларининг 447 таси (2 293 616 минг сўм) фуқаролар манфаатини ҳимоя қилиш мақсадида, 88 таси (424 243 минг сўм) регресс тартибида киритилган.

Суд буйруғи тартибидаги 2 496 та (6 828 869 минг сўмлик) прокурор аризаларнинг 2 409 таси (6 551 903 минг сўмлик) қаноатлантирилиб, 3 913 736 минг сўми (60 фоиз) ҳақиқий ундирилган.

Мазкур маълумотномани мисоллар билан бойитилган тарзда Бош прокуратуранинг “Ҳуқуқ” газетаси 2020 йил 15 октябрь кунги сонида ўқишингиз мумкин.

👉 @uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори генерал-майор Ш.Ш.Узаков иштирокидаги Республика ишчи гуруҳининг Сергели туманида уй-жой фонди ва ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига шайлиги аҳволини ўрганишлари. 6,3 МБ

👉 @uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Республиканской рабочей группой с участием Заместителя Генерального прокурора Республики Узбекистан – Военного прокурора Республики Узбекистан генерал-майора Ш.Ш.Узакова изучена ситуация по подготовке к осенне-зимнему периоду объектов жилого фонда и социальной сферы в Сергелийском районе. 6,6 МБ

👉 @uzbprokuratura
ХАЛҚ БИЛАН УЗЛУКСИЗ МУЛОҚОТ – МУАММОЛАР ЕЧИМИНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ

Жойлардаги долзарб ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этиш, хусусан ижтимоий соҳа объектлари, тадбиркорлик субъектлари ва бошқа тузилмалардаги муаммоларнинг ечимини ўз вақтида топиш, пандемия шароитида тегишли секторлардаги эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш ишларини янада кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н.Йўлдошевнинг навбатдаги ташрифи Хоразм вилоятига амалга оширилди.

БАТАФСИЛ

👉 @uzbprokuratura