Bosh prokuratura
34.1K subscribers
38.5K photos
5.58K videos
8.94K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Учебные семинары для председателей сходов граждан в Намангане

👉@uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилоятида маҳалла раислари учун ўқув семинари ташкил этилди

👉@uzbprokuratura
Жиззах вилояти прокурори Исломжон Эргашходжаев томонидан Ғаллаорол туманидаги 2-сектор ҳудудига кирувчи “Булоқбоши” қишлоғида навбатдаги сайёр қабул ва ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Сайёр қабул аввалида, тумандаги 2-сектор ҳудудига қарашли маҳаллаларнинг ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари билан учрашилиб, фаолиятларини янада жадаллаштириш ва аҳоли фаровонлигини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Сўнгра, аҳоли учун сайёр қабул ўтказилиб, унда 83 нафарга фуқаролардан турли хил мазмундаги мурожаатлар келиб тушди. Шундан 73 та мурожаат жойида қаноатлантирилган бўлса, қолган мурожаатлар ижроси назоратга олинди.

Бундан ташқари, тадбир доирасида 5 нафар ногиронлиги бўлган фуқароларга ногиронлик аравачаси, 1 та эшитиш мосламаси, 1 та хасса, 3 нафар фуқарога бепул даъволанишлари учун йўлланма, 25 нафар ёшларга сафарбарлик чақируви резерви учун тўланадиган бадал пулининг бир қисмини тўлаб берилганлиги тўғрисида сертификат, 25 нафар фуқароларга кредит ажратилганлиги ҳақида сертификат, 3 нафар фуқароларга кадастр ҳужжатлари, 2 нафар янги ташкил қилинган тадбиркорлик субъектларига гувоҳнома, 2 нафар ёшларга фуқаролик паспорти, 2 нафарига сув чиқариш насоси ва 4 нафарига товуқлар берилди.

👉@uzbprokuratura
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича Республика ишчи гуруҳи ўрганишлари

👉@uzbprokuratura
​​ХАБАРНОМА

Қорақалпоғистон Республикасида содир этилган оммавий тартибсизликлар юзасидан 2022 йил 2 июль куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159-моддаси 4-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича Бош прокуратура томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шакллантирилган Бош прокуратура тергов гуруҳи зиммасига юз берган ҳодисаларнинг барча ҳолатларини аниқлаш, тергов ҳаракатларини холисона ҳамда қонунчиликка қатъий риоя этган ҳолда ўтказиш вазифаси юклатилган.

Тергов ҳаракатлари давомида жиноят иши бўйича Жиноят-процессуал кодексининг 227-моддаси тартибида 14 киши ушланди.

Шу жумладан, Тажимуратов Д.М. ва Турданов А.Т.ларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айблов эълон қилинди. Уларга нисбатан суднинг қарори билан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.

Қаллыханова Л.О.нинг ҳаракатларида жамоат хавфсизлигига тажовуз қилиш жинояти аломатлари аниқланди. У жиноят иши бўйича гумонланувчи сифатида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланди.

Терговга жалб этилган фуқароларнинг шаъни ва қадр - қиммати ҳурмат қилиниши, қийноқ, зўравонлик, шафқатсиз ёки инсон шаъни ва қадр - қимматини камситувчи ҳаракатларга йўл қўйилмаслиги қатъий назоратга олинган.

Гумон қилинувчи ва айбланувчиларга ҳимоя ҳуқуқи тўла таъминланган ҳолда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, сақлаш жойларида қонунда назарда тутилган барча шароитлар таъминланган. Соғлиғи ва сақлаш шароитлари бўйича эътирозлари мавжуд эмас.

👉@uzbprokuratura
​​Информационное сообщение

Генеральной прокуратурой ведется предварительное следствие по уголовному делу, возбужденному по части 4 статьи 159 Уголовного кодекса Республики Узбекистан в связи с массовыми беспорядками, совершенными в Республике Каракалпакстан.

На сформированную следственную группу Генпрокуратуры возложена задача по выявлению всех фактов случившихся происшествий, проведению следственных действий беспристрастно и в строгом соответствии с законодательством.

В рамках уголовного дела в порядке статьи 277 Уголовно-процессуального кодекса задержаны 14 человек.

В частности, Тажимуратову Д.М. и Турданову А.Т. предъявлено обвинение по соответствующим статьям Уголовного кодекса. В их отношении решением суда применена мера пресечения в виде заключения под стражу.

В действиях Каллыхановой Л.О. установлены признаки преступлений, посягающих на общественную безопасность. Она привлечена в качестве подозреваемой по делу и в процессуальном порядке задержана.

Взято под особый контроль обеспечение уважения чести и достоинства лиц, участвующих в деле, недопущение пыток, насилия и других жестоких или унижающих честь и достоинство человека действий.

Следственные действия проводятся с полным обеспечением прав подозреваемых и обвиняемых на защиту, в местах содержания
им обеспечены все условия, предусмотренные законом. Жалоб по поводу здоровья и условий их содержания не имеется.

👉@uzbprokuratura
Бош прокуратура томонидан Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи ўрганилди.

Ўрганишда музейда сақланаётган умумий баҳоси 2,5 млрд. сўмлик 70 та ноёб экспонатлар (улардан 56 таси рангтасвир асарлари) қалбакилаштирилгани, музейни капитал таъмирлаш учун бюджетдан ажратилган 3,1 млрд. сўм маблағнинг 1,4 млрд. сўми мансабдор шахслар томонидан талон - торож қилингани аниқланди.

Аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉@uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Меры по обеспечению продовольственной безопасности

👉@uzbprokuratura
Қашқадарё вилояти прокурори Эркабай Таджиев томонидан 5 июль куни Қарши шаҳар прокуратураси ва ички ишлар бўлими терговчиларининг иш юритувидаги жиноят ишлари, материаллар ва мурожаатлар ўрганилиб, танқидий муҳокама қилинган.

Терговчилар томонидан жиноят ишларни тергов қилишда йўл қўйилаётган камчиликларни инобатга олган ҳолда, вилоят прокуратурасида 7 июль куни барча туман (шаҳар) терговчилари учун навбатдаги ўқув семинари ўтказилди.

Семинарда, тергов сифатини яхшилаш ва терговчиларнинг масъулиятини ошириш мақсадида туман (шаҳар) прокуратураларига вилоят прокуратурасининг малакали терговчилари ва бўлим бошлиқлари масъул этиб белгиланди.

Ўрнатилган тартибга кўра, масъуллар томонидан вилоят прокурорига ҳар 15 кунда жиноят ишлар ва материаллар бўйича расмий ахборот бериб борилади.

Тергов сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда.

👉@uzbprokuratura
​​Бугунги кунда жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга муносиб ҳисса қўшаётган, қонун устуворлигини таъминлашда фаоллик кўрсатиб, коррупция ҳолатлари ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бераётган ёки коррупцияга оид жиноятларни тергов қилиш ва уни фош этишга кўмаклашиб келаётган фуқароларни рағбатлантириб бориш бўйича йўлга қўйилган тизимли ишлар коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Хусусан, Бош прокуратура томонидан жорий йилнинг 1-ярмида жами 41 нафар шахслар коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берганлиги ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашганлиги сабабли рағбатлантирилди.

Рағбатлантирилган шахсларнинг берган хабарларига кўра, 36 та ҳолатда пора олиш ва 5 та ҳолатда бюджет маблағларини жуда кўп миқдордаги қийматда талон - торож қилиш жиноятлари фош этилиб, айбдор шахсларга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланди.

Албатта, коррупцияга қарши муросасиз курашишда аҳолининг барча қатламлари фаол иштирок этиб келаётганлиги қувончли ҳолдир.

Шу боис, барча фуқароларни жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришда фаол иштирок этишга чақириб қоламиз.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, шунингдек, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш ва коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини янада ошириш мақсадида 31.12.2020 йилда Вазирлар Маҳкамасининг “Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 829-сон қарори қабул қилинган.

Мазкур қарор ижросини самарали таъминлаш мақсадида Бош прокуратура, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, Ўзбекистон Ҳарбий ва Транспорт прокуратураси, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича махсус комиссиялар ташкил этилган.

👉@uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё вилоятида маҳалла раислари учун ўқув семинари ўтказилди.

👉@uzbprokuratura
Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори Маруфхон Ходжаев бошчилигида “Uzbekistan Airports” АЖ бошқарув директори ўринбосари Боходир Мирусманов ҳамда масъул раҳбарлар иштирокида Тошкент халқаро аэропортига бориб, йўловчилар учун яратилган қулайликлар, уларнинг хавфсизлиги ҳамда ободонлаштириш ишлари ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида, аэропорт биноси ҳамда ҳудуди синчиковлик билан кўздан кечирилиб, йўловчиларга ноқулайлик туғдираётган ҳолатлар ҳамда ободонлаштириш ишлари қониқарли ҳолатда эмаслиги ва бошқа камчиликлар аниқланди.

Аниқланган ҳолатлар танқидий муҳокама қилиниб, бартараф қилиш чораларини кўриш юзасидан мутасаддиларга аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.

👉@uzbprokuratura