Bosh prokuratura
31.7K subscribers
31.4K photos
4.68K videos
6.76K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Ҳар бир бола – эътиборда!

Бош прокуратура томонидан Жиззах вилояти прокуратураси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Жиззах вилояти, Дўстлик туманидаги умумтаълим мактабларида пандемия ҳолатида санитария-гигиена қоидаларига риоя этилиши аҳволи ўрганилиб, тегишли тавсиялар берилди.

Бундан ташқари, тумандаги 1-синфга қабул қилинган 5 нафар имконияти чекланган болаларнинг аҳволларидан ҳабар олиниб, уларга “Президент совғаси” ҳамда уйда якка тартибда таълим олиш учун зарур бўлган анжомлар топширилди.

Бундан асосий мақсад – болаларни ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини тўлақонли таъминлаш, улар давлатнинг эътибори ва ғамҳўрлигида эканлигини ҳис қилиши учун барча шароитлар яратиш ҳисобланади.

Тадбир санитария-гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда ўтказилди.

👉 @uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Генеральной прокуратурой и Службой государственной безопасности пресечена деятельность преступной группы. 4 МБ

👉 @uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бош прокуратура ва Давлат хавфсизлик хизмати томонидан жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди. 5,4 МБ

👉 @uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Республиканской рабочей группой с участием Заместителя Генерального прокурора Республики Узбекистан - Военный прокурор Республика Узбекистан генерал-майора Ш.Ш.Узаков изучена ситуация по подготовке к осенне-зимнему периоду объектов жилого фонда и социальной сферы в Мирзо-Улугбекском районе. 7,8 МБ

👉 @uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори генерал-майор Ш.Ш.Узаков иштирокидаги Республика ишчи гуруҳининг Мирзо-Улуғбек туманида ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига шайлиги аҳволини ва аҳоли муаммоларини ўрганиш тадбирлари видеолавҳаси. 5,3 МБ

👉 @uzbprokuratura
Ёшлар бандлиги доимий эътиборда.

Бугунги кунда транспорт прокуратураси органлари томонидан ёшларни, шу жумладан, таълим муассаси битирувчиларини иш билан таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Тошкент давлат транспорт университетида жорий йил 16 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ташаббуси билан 2019-2020 ўқув йилида 19 та бакалавр ва 15 та магистратура таълим йўналишлари бўйича ўқишни тамомлаган 735 нафар битирувчиларга ишга жойлашишлари учун йўлланмалар берилди.

Бу борада транспорт прокуратураси органлари томонидан тизимли тадбирлар давом эттирилмоқда.

👉 @uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мурожаат ва ечим: Қорақалпоғистонда оммавий қабулларнинг навбатдаги куни. 8.3 МБ

👉 @uzbprokuratura
Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти, Шароф Рашидов туманидаги 11-умумтаълим мактабида ўқув йилининг илк кунида 9-синф ўқувчиси (қиз бола) дарс вақтида тўсатдан вафот этганлиги ҳақида хабар тарқалган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Шароф Рашидов тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Марҳуманинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Дастлабки маълумотга кўра, марҳуманинг ўлимига ўткир нафас юрак-қон томир етишмовчилиги тез ва қисқа вақт ичида юзага келганлиги сабаб бўлган.

Текшириш ҳаракатлари давом этмоқда.

👉 @uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманида аҳолининг заиф қатламларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар. 9,2 МБ

👉 @uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Молиявий пирамида тузганлар фаолиятига чек қўйилди. 5.4 МБ

👉 @uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пресечение деятельности финансовой пирамиды в Кашкадарьинской области. 3 МБ

👉 @uzbprokuratura
Пойтахтимизда куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёни республика ишчи гуруҳи томонидан жадал ўрганилмоқда.

2020 йилнинг 16-17 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори генерал-майор Ш.Ш.Узаков бошчилигидаги ишчи гуруҳ Мирзо Улуғбек тумани Ўткир Султонов кўчасидаги 1952 йилда қурилган икки қаватли ва Чуст кўчасидаги 109, 107-рақамли кўп қаватли уйлар ҳамда тумандаги 597 ва 451-сонли мактабгача таълим муассасалари, уларнинг атроф ҳудуди ва мавжуд болалар майдончалари аҳволини ўрганди.

Масалан, 597-сонли мактабгача таълим муассасасининг ички йўллари таъмирга муҳтож, бинодаги дераза ромларни замонавий пластик ромларга алмаштириш талаб этилади. Ҳозирга қадар боғчанинг фақатгина 3 ва 7-гуруҳ хоналари таъмирланган бўлса, қолган 10 та гуруҳ хоналари ҳанузгача таъмирланмаган.

Ўрганишлар якунида атроф ҳудудни тўлиқ тозалаш ва ободонлаштириш, уйлар ва боғчанинг таъмирга муҳтож жойларини тезкор таъмирлаш, томларнинг ёмғир сувлари тушадиган қувурларини алмаштириш юзасидан сектор раҳбари ва масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Ўз навбатида, аниқланган муаммоли ҳолатлар сектор раҳбарлари бошчилигида бартараф этилиши таъминланмоқда.
Масалан, Катта яланғоч ва Гулсанам маҳаллаларидаги атрофи чиқиндихонага айлантирилган эски гаражлар тевараги тўлиқ тозаланиб, ҳудуд санитария-эпидемиология осойишталик маркази мутахассислари томонидан махсус суюқлик билан зарарсизлантирилди. Пала-партиш тортилган электр симлари янгисига алмаштирилди.

Кўп қаватли уйларнинг ертўла қисмлари тўлиқ тозаланди, совуқ сув ҳамда иссиқлик қувурлари таъмирланди. Занглаб яроқсиз ҳолга келган сув қувурлари пластик қувурларга алмаштирилди. Кўп қаватли уйлар атрофидаги таъмир талаб йўллар қайта асфальтланмоқда.

Эътиборлиси, фуқароларимизнинг муаммолар ҳал бўлаётганидан мамнунликлари ишчи гуруҳ таркибини ва масъулларни янада тезкор ва шижоат билан ҳаракат қилишга руҳлантирмоқда.

Жараёнлар давом этади.

👉 @uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навоий вилоятида ёшлар билан учрашувлар ва бандликни таъминлаш масалалари. 4.5 МБ

👉 @uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент давлат транспорт университетида «Ўзбекистон темир йўллар» АЖ ва Ўзбекистон Республикаси транспорт прокуратураси билан ҳамкорликда йиғилиш бўлиб ўтди. 2.1 МБ

👉 @uzbprokuratura