Bosh prokuratura
35.4K subscribers
39.5K photos
5.66K videos
9.22K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Муқаддам хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 22 январдаги “2022-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-98-сон қарори ижроси ҳудудларда ўрганилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори Маруфхон Ходжаев тегишли вазирлик ва идоралар масъуллари билан биргаликда Навоий вилоятидаги 4Р63 "Когон шаҳар-Қуйимозор сув омбори-Қизилтепа шаҳри-Тошробот қишлоғи-Янгиқўрғон қишлоғи" автомобиль йўлининг 52-69 км қисмини реконструкция қилиш ишлари билан танишишди.

Мутахассислар иштирокида мавжуд муаммолар ва лойиҳа-смета ишларидаги тўхталишлар муҳокама қилиниб, тегишли топшириқ ва таклифлар берилди.

👉@uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш уларнинг кўп йиллардан буён қийнаб келаётган ёки ечимини топмаётган муаммоларини ўрганиш ва қонуний ҳал қилиш мақсадида Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан доимий равишда оммавий ва сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, шаҳар прокурори Улуғбек Қосимов бошчилигида Шайхонтоҳур туман сектор раҳбарлари томонидан туманнинг “Сархумдон” маҳалласида оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда туманда истиқомат қилувчи “Темир”, “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарлари рўйхатида турувчи фуқаролар иштирок этишди.

Фуқаролардан келиб тушган мурожаатларнинг 32 таси жойида ижобий ҳал қилинди, 6 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, ўрганиш вақт талаб қиладиган мурожаатлар назоратга олинди.

Бундан ташқари,тадбирда12 нафар ёшларга тикув машиналари топширилди.

👉@uzbprokuratura
Жорий йил 13 май куни Бош прокуратура ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида жорий йил 11 май куни “Дон маҳсулотлари корхоналарида трансформация жараёнларининг натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари” масалаларида ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар ижроси юзасидан ўқув-семинари ташкил этилди.

Семинарда, Бош прокуратура бошқарма бошлиғи М.Абдухакимов, “Ўзагроинспекция” раҳбари А.Вахабов, ҳудудий прокуратураларнинг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бўлимлари бошлиқлари, “Ўзагроинспекция”нинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари, дон корхоналари ва шохобчалари раҳбарлари, лаборатория мудирлари ва бошқа масъуллар қатнашди.

Семинар савол-жавоб шаклида ўтказилиб, жорий йилда ғаллани қабул қилиш бўйича яратилган янги тизим ҳақида маълумотлар берилди.

Шунингдек, иштирокчиларга, ғаллани йиғиштириб олиш, уни ташиш, дон корхонасига қабул қилиш, лаборатория таҳлилларидан ўтказиш, донни сақлаш, саралаш ва қайта ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиш ва бошқа масалалар бўйича тушунтиришлар берилди.

👉@uzbprokuratura
Қалбаки паспортлар билан чет элга чиқишга уринган хорижий фуқароларга суд ҳукми ўқилди

8 апрель куни Шри-Ланканинг 8 нафар фукароси қалбаки Франция ва Италия паспортлари асосида Тошкент-Лондон йўналиши буйича учмоқчи бўлганида чегара назорати ходимлари томонидан тўхтатилиб, рейсдан қолдирилган.

Бу ҳолат бўйича тайинланган экспертиза хулосасига кўра, чет эл фуқароларидаги 2 та Италия ва 6 та Франция давлатининг паспортлари қалбаки эканлиги аниқланиб, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент авиация транспорт прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 223 (қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) ва 228-моддалари (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Тергов натижасига кўра, 8 нафар шахсларга нисбатан айблов эълон қилиниб, жиноят иши кўриб чиқиш учун судга юборилган.

Жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судининг ҳукми билан судланувчиларга тегишли жазолар тайинланди.

👉@uzbprokuratura
Жорий йил 11 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида "Дон маҳсулотлари корхоналарида трансформация жараёнларининг натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари” тўғрисида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди.

Давлат раҳбари томонидан 1 июндан бошлаб ғаллани давлат томонидан сотиб олиш ва сотишда бозор нархларига ўтилиши, фермер ва кластерлар ўзлари етиштирган ғалласини биржа савдоларига олиб чиқишлари учун ҳам барча имкониятлар яратилиши алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Белгиланган вазифаларни бажариш ва тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Фархат Алламбергенов раҳбарлигида Тўрткўл туманидаги “TO’RTKO’L DON MAHSULOTLARI” МЧЖда ғалла етиштирувчи фермер хўжаликлари, кластер корхоналари раҳбарлари ва мутасадди идора раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Унда Тўрткўл туманида фермерлар ихтиёрида қоладиган буғдойдан 7.580 тоннаси дон корхоналарида вақтинча сақлаш учун қабул қилиниши ва жорий йилнинг 1 июлдан бошлаб илк бора фермер ва кластерларнинг ўзлари биржа савдоларига бозор нархида чиқариши тушунтирилди.

👉@uzbprokuratura
Сирдарёда ноқонуний ер сотиш билан боғлиқ 26 та ҳолатда жиноят ишлари қўзғатилган.

Манба: uza.uz

👉@uzbprokuratura