Bosh prokuratura
34.1K subscribers
38.3K photos
5.58K videos
8.92K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
📍"Ҳуқуқ ва бурч" ижтимоий-ҳуқуқий журналига онлайн обуна бўлиш ва уни харид қилиш.

🌐 huquqburch.uz сайтига киринг!

📲 Онлайн журнал бўлмасини чертинг (ёки бош саҳифадан ўзингизга керакли журнални танланг);

📔 Ўзингизга керакли журнални танланг;

📥 Журнал мазмуни билан қисқача танишинг ва юклаб олиш тугмасини босинг;

🛒 Керакли миқдорни танлаб, буюртмани саватчага қўшинг;

🔘 View cart tugmasini bosing;

📔 Ўзингиз ҳақингизда маълумотларни киритинг ва журнални сотиб олинг!

💵 Тўловларни Click ёки Payme орқали амалга оширишингиз мумкин.
Бош прокурор ўринбосари С.Артикова "Xabar.uz" сайти мухбирига Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан интервью берди.

👉 @uzbprokuratura
​​РАСМИЙ БАЁНОТ

Ҳозирда айрим сайтлар ҳамда ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ жойларда аҳоли қатламларига моддий ёрдам пули ажратилиши жараёнида қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда.

Бош прокуратура томонидан мазкур фармон ижросини тўлақонли таъминлаш мақсадида махсус штаб тузилиб, аниқ тадбирлар белгиланди ҳамда ҳудудий прокурорларга алоҳида топшириқлар юборилди.

Прокуратура органлари томонидан бу борада амалга оширилаётган ишлар, шу жумладан белгиланган пул маблағларининг тўлиқ ва ўз муддатида манзилли етказилиши алоҳида назоратга олинди, қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда қатъий чоралар кўрилиши таъминланади.

Агарда бундай ҳолатлар кузатилган тақдирда фуқаролардан тегишли ҳудуд прокуратурасига мурожаат қилиш сўралади.

Мурожаат учун телефонлар:

Андижон вилоят прокуратураси – 74 227-1007

Бухоро вилоят прокуратураси – 65 221-1007

Жиззах вилоят прокуратураси – 72 226-1007

Қашқадарё вилоят прокуратураси – 75 228-1007

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси – 61 222-1007

Навоий вилоят прокуратураси – 79 210-1007

Наманган вилоят прокуратураси – 69 227-1007

Самарқанд вилоят прокуратураси – 66 231-1007

Сирдарё вилоят прокуратураси – 67 235-1007

Сурхондарё вилоят прокуратураси – 76 223-1007

Тошкент шаҳар прокуратураси – 71 202-1007

Тошкент вилоят прокуратураси – 71 230-1007

Фарғона вилоят прокуратураси – 73 244-1007

Хоразм вилоят прокуратураси – 62 226-1007


Прокуратура органлари ҳар бир хабар юзасидан қонуний қарор қабул қилинишини таъминлайди ва фуқароларимиздан ваколатли идоралар томонидан тасдиқланмаган турли асоссиз хабарларга таянмасликни сўраб қолади.

Бош прокуратура аҳоли орасида ёлғон, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ва ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш учун жиноий жавобгарлик мавжудлигини яна бир бор эслатади!
Бош прокуратура раҳбарияти ва жамоаси Самарқанд вилояти, Тойлоқ тумани прокурори, адлия маслаҳатчиси Абдухоликов Фарход Мусиновичнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг қариндош ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

👉 @uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилоятида дори-дармон таъминоти юзасидан амалга оширилган ишлар. 7 МБ

👉 @uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оҳангарон туманида карантин кунларида қурилиш, бунёдкорлик тармоқларидаги фаолият. 10 МБ

👉 @uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилоятида карантин даврида аҳоли бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 6 МБ

👉 @uzbprokuratura
​​Расмий баёнот

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида яшовчи С.Рахимова ва бошқаларнинг Миллий гвардия собиқ ходими А.Рўзимовга нисбатан Хоразм вилоят прокуратураси томонидан асоссиз равишда жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинганлиги ҳақидаги видеоёзувлар ўрганилди.

Аниқланишича, Хоразм вилоят прокуратураси томонидан 16.03.2020 йилда Янгибозор туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳининг собиқ катта терговчиси Т.Б.га нисбатан жиноят ишини тугатиш ҳақидаги қарорга била туриб сохта маълумотлар киритган ҳолда, ноқонуний равишда жиноят ишини тугатганлиги ҳолати юзасидан ЖКнинг 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши ҳужжатларига кўра, Т.Б. яқин дўсти, яъни Миллий гвардиянинг Хоразм вилояти бошқармаси суриштирув бўлими бошлиғи А.Р. ҳамда жиноят иши тугатилишидан манфаатдор бўлган Урганч шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори Х.А.лар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, жиноят иши ҳужжатларини сохталаштириб, жиноят ишини тугатиш тўғрисида сохта маълумотлар киритилган ноқонуний қарорни расмийлаштирганлар.

Х.А. мазкур жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги қарорга асосан янги очилган ҳолат сифатида Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига мурожаат қилиб, 20.12.2019 йилда судлов ҳайъатининг ушбу қарорга асосланган ажрими билан 18.10.2017 йилдаги жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят суди апелляция судлов ҳайъатининг ўзига нисбатан чиқарилган ажрими бекор бўлишига сабабчи бўлиб, оқланган.

Жиноят иши бўйича олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари давомида, 04.06.2020 йилда Миллий гвардиянинг Хоразм вилояти бошқармаси суриштирув бўлими бошлиғи А.Р.нинг хизмат хонасида ўтказилган тинтувда А.Р. томонидан жиноят содир қилинганлигини тасдиқловчи ашёвий далиллар ва жиноят ишига алоқадор ҳужжатлар топилган.

03.07.2020 йилда А.Р. ЖКнинг 209 ва 28, 230-1-моддаларида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

Жиноят ишлари бўйича Урганч туман судининг 04.07.2020 йилдаги ажримига асосан унга “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

09.07.2020 йилда гумонланувчи А.Р.га нисбатан ЖКнинг 209, 227 ва 28, 230-1-моддалари билан айб эълон қилинган.

Жиноят ишида А.Р.нинг айби суд техник-криминалистик, суд-хатшунослик ва суд-филология (муаллифшунослик) экспертизаси хулосалари ҳамда тергов давомида тўпланган бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топган.

Шу билан бирга, тергов давомида Янгибозор туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳининг собиқ катта терговчиси Т.Б. ҳамда Урганч шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори Х.А.ларга Жиноят кодексининг тегишли 209, 227, 230-1-моддалари билан айб эълон қилиниб, суднинг ажримлари билан тегишли эҳтиёт чоралари қўлланилган.

Ҳозирда, Хоразм вилоят прокуратураси томонидан А.Р. ва бошқаларга нисбатан бўлган жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

👉 @uzbprokuratura
Маҳкумларни назорат қилишга доир электрон дастур ишга туширилди.

Фарғона вилоят прокуратураси ташаббуси билан ИИБ Пробация ҳисобида турган маҳкумларни белгиланган тартибда жазо ўташлари, жиноят содир этишга мойилларини аниқлаш ҳамда келгусида улар томонидан қайта жиноят содир этилишини олдини олиш мақсадида “Маҳкумларни электрон назорат қилиш механизми” электрон Дастури йўлга қўйилди.

Дастур жойлардаги пробация хизмати ходимларининг маҳкумлар билан кунлик олиб бораётган ишлари ва амалга оширилаётган тадбирларни электрон назорат қилиш имконини бермоқда.

Дастур ишга турилганидан ҳозирга қадар 40 дан ортиқ маҳкумлар ишга жойлаштирилиб, чегирма пулларини давлат бюджетига йўналтирилиши таъминланди. Жазо ўташдан мунтазам бўйин товлаб келаётган 18 нафарини жазо тури оғирроғига алмаштириш борасида суд қарорлар қабул қилинган.

Шу билан бирга жазони суд томонидан белгиланган талабларига тўлиқ амал қилиб келаётган 26 нафар маҳкумлар эса муддатидан аввал шартли равишда жазодан озод қилинган.

👉 @uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида коронавирусга қарши кураш ва беморларнинг соғайиш жараёнлари. 6 МБ

👉 @uzbprokuratura
Андижонда 2 000 АҚШ доллари олган кафедра доценти фирибгарлик устида ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Андижон вилоят бошқармалари томонидан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Унда Андижон давлат тиббиёт институти кафедра доценти Г.Қ. дастлаб фуқаро Ш.Б.ни мазкур институтга ўқишга киритиб қўйишга ваъда бериб 8000 АҚШ доллари талаб қилгани, бироқ ҳужжат топшириш муддати ўтганлигини маълум қилиб, Қирғизистон Республикаси Ош давлат университетига ўқишга киритиш эвазига талаб қилинган пуллардан 2 000 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан кафедра доценти Г.Қ.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 @uzbprokuratura
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Манба: ЎзА (@uzauz)
——————————————-

Указ Президента Республики Узбекистан "О мерах по дальнейшему усилению гарантий защиты прав и свобод личности в судебно-следственной деятельности"

Источник: ЎзА (@uzauz)

👉 @uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Комментарий к Указу Президента Республики Узбекистан «О мерах по дальнейшему усилению гарантий защиты прав и свобод личности в судебно-следственной деятельности» 9 МБ

Источник: НТРК

👉 @uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
"Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига шарҳ. 12 МБ

Манба: MTRK

👉 @uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоятининг турли ҳудудларида секторлар кесимида мақсадли ишлар амалга оширилмоқда. 4 МБ

👉 @uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ноқонуний дори воситаларининг савдосига чек қўйилди. 6 МБ

👉 @uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасига касаба уюшмалари федерацияси билан ҳамкорликда ҳомийлик ёрдами тарқатилди. 4 МБ

👉 @uzbprokuratura
Бугун, 12 август куни АОКА анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижроси муҳокамасига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Манба: Uzreport TV

👉 @uzbprokuratura
Расмий баёнот

Қирғизистон ҳудудида Ўзбекистон Республикаси фуқароси Бобомурод Абдуллаевнинг ҳибсга олинганлиги юзасидан Бош прокуратура хабар қилади:

Ўзбекистон Республикасининг сўровига асосан, 22.01.1993 йилдаги “Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида”ги Минск Конвенциясига мувофиқ, Б.Абдуллаев Қирғизистон Республикаси ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинган.

Ҳозирги кунда унинг Ўзбекистон Республикасига экстрадиция қилиниши масаласи ҳал қилинмоқда.

= = = = = = = = = = = = =

Официальное заявление

По поводу задержания на территории Кыргызстана гражданина Республики Узбекистан Абдуллаева Бобомурода, Генеральная прокуратура сообщает:

По запросу узбекской стороны, в соответствии с Минской Конвенцией «О правовой помощи по гражданским, семейным и уголовным делам» от 22.01.1993 г., Б.Абдуллаев задержан правоохранительными органами Кыргызской Республики.

В настоящее время решается вопрос о его экстрадиции в Республику Узбекистан.

👉 @uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида пандемия даврида муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш юзасидан амалга оширилган ишлар. 13 МБ

👉 @uzbprokuratura
Юнусободда сохта рухсатнома тайёрлаб берган бош шифокорнинг кирдикорлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда туман Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош шифокори Республика махсус комиссиясининг йиғилиш баёнига зид равишда 22 нафар фуқаронинг автотранспорт воситасига Республикада эълон қилинган карантин вақтида эркин ҳаракатланиш учун сохта маълумотнома тайёрлаб, махсус рухсатнома расмийлаштириб берганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 209-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 @uzbprokuratura