Bosh prokuratura
35.5K subscribers
40.1K photos
5.71K videos
9.37K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бош прокуратура томонидан озиқ-овқат ва қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларининг етказиб берилиши юзасидан Тошкент шаҳрига кирувчи автомобиллар назорат ўтказиш пунктларида навбатдаги назорат тадбирлари ўтказилди. (Видеолавха)

👉 @uzbprokuratura
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўқонда ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатган депутатга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. (Видеолавха)

👉 @uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳрида озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари ташкил этилмоқда. (Видеолавха)

👉 @uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаменти томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари ташкил этилмоқда. (Видеолавха)

👉 @uzbprokuratura
​​БОШ ПРОКУРАТУРА МУРОЖААТИ

ОГОҲ БЎЛИНГ: ҒАФЛАТ – УМР ЗАВОЛИ!

Короновирус инфекциясининг шиддат билан тарқалаётгани бутун инсониятни жиддий ташвиш ва хавотирга солмоқда.

Ҳар бир давлат ўз имконияти доирасида бу офатнинг таъсирини юмшатиш ҳамда кенг тарқалишининг олдини олишга ҳаракат қилмоқда, турли мамлакатларда турлича фавқулодда чоралар кўрилмоқда.

Бироқ, ваҳима ва таҳликага тушмасдан, оқилона, аниқ мақсадга қаратилган қатъий чораларни кўриш, метиндек мустаҳкам тартиб-интизом асосида ҳамжиҳатликда ҳаракатланишгина инфекцияни жиловлашнинг бирламчи омили бўлиши мумкин.

Ўзбекистонда Давлатимиз раҳбарининг тегишли Фармон ва қарорлари ҳамда бевосита кўрсатмалари асосида ана шундай қатъий, қисқа муддатда самара бериши аниқ бўлган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Уларнинг тўлиқ рўёбга чиқарилиши учун барча давлат органлари бирдек масъул эканини ортиқча изоҳлашга ҳожат йўқ.

Бош прокуратура жорий йилнинг 4 апрелида короновирус кенг тарқалишининг олдини олиш, тегишли хизматларга мазкур касалликка чалинган беморлар билан алоқада бўлган шахсларни тезкор равишда аниқлаш ва уларнинг бошқа фуқаролар билан мулоқотини чеклаш бўйича кўмаклашиш чораларини белгилади.

Жумладан, Бош прокуратурада короновирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган шахслар доирасини аниқлаш бўйича идоралараро Штаб, ҳудудларда эса, идоралараро ишчи гуруҳлар тузилди.

Мазкур гуруҳлар короновирус инфекциясига чалинган беморлар билан тегишли суриштирув ишларини ўтказади, уларнинг эпидемиологик маршрути, ким билан қачон, қаерда мулоқотга киришганини аниқлайди.

Фурсатдан фойдаланиб, Бош прокуратура фуқароларимиздан бугундан бошлаб ўзларининг кундаликларини юритишларини сўрайди.

Ҳар бир фуқаро қачон, ким билан, қаерда ва қай тарзда мулоқот қилганини ёзиб бориши мақсадга мувофиқдир.

Бу маълумотлар аввало, касалликнинг олдини олиш, унинг тарқалишига чек қўйиш, пировардида минглаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолишга хизмат қилади.

Зотан, аксарият давлатлар тажрибаси инфекциянинг илк зарбаларини қабул қилиб олаётган тиббий хизматнинг унга чалинганлар билан мулоқотда бўлганларни аниқлаш ҳамда тегишли тартибда карантинга жойлаштиришда қийинчиликларга дуч келаётгани, даволашга сарфаланадиган вақт ва имконият йўқотилаётганини кўрсатди.

Бугун ҳеч бир фуқаронинг бепарво бўлишга, ғафлатда қолишга ҳаққи йўқ.

Ҳар бир фуқаро берилган тавсия ва кўрсатмаларга амал қилмаса, аввало, ўзининг, оиласининг, яқинларининг ва бошқа инсонларнинг ҳаётига хавф туғдириши, ҳатто умрига зомин бўлиши мумкинлигини унутмаслиги зарур.

Короновирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган шахслар доирасини аниқлаш бўйича Бош прокуратурадаги Штаб, ҳудудлардаги ишчи гуруҳлар инфекциянинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш, унинг мудҳиш оқибатларининг олдини олиш борасида барчани ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликка чақиради.

👉 @uzbprokuratura
​​ХАЙРЛИ ИШ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Короновирус инфекцияси бутун инсониятни ташвиш ва хавотирга солмоқда.

Унинг оқибатларини юмшатиш, янада кенг тарқалишининг олдини олиш бўйича барча давлатлар бор имконини ишга солмоқда.

Ўзбекистонда ҳам Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 19 мартдаги “Короновирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони асосида бу борада кенг кўламли ва самарали чоралар амалга оширилмоқда.

Яна бир муҳим жиҳат шундаки, меҳр-мурувват, саховат каби халқимизга хос хислатлар шу кунларда янада кўпроқ намоён бўлмоқда.

COVID-19 пандемиясига қарши курашда фуқароларимизни руҳан қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган “Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига маблағлар ўтказиш давом этмоқда.

Мазкур акция доирасида Бош прокуратура, Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ва Мажбурий ижро бюроси ходимлари ҳам ихтиёрий равишда ўз иш ҳақларининг бир қисмини мазкур фондга беғараз ўтказиб бергани ҳақида олдин хабар берган эдик.

Прокуратура тизими ходимлари бу хайрли ишларини давом эттириб, ўз маошларининг яна бир қисмини “Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига ўтказдилар.

Аввал ҳам қайд этилганидек, давлатимиз ғамхўрлиги самараси ўлароқ, инфекция таъсирида ҳали ҳеч ким ҳеч нарсага муҳтожлик сезгани йўқ.

Бу каби акциялар синовли дамларда халқимизни янада жипслаштиради, ҳамжиҳатликни кучайтиради.

👉 @uzbprokuratura
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти прокуратураси томонидан кўчма озиқ-овқат савдо ярмаркаларининг ташкил қилиниши юзасидан. (Видеолавха)

👉 @uzbprokuratura
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мажбурий ижро бюроси томонидан коммунал тўловларни амалга ошириш учун яна бир қулайлик яратилди. (Видеоролик)

👉 @uzbprokuratura
​​БОШ ПРОКУРАТУРАДА МУРОЖААТЛАРНИ ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИ ЮЗАСИДАН

Жорий йилнинг 3 ойи давомида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг “Мурожаатларни телефон орқали қабул қилиш маркази” орқали 42.898 та мурожаатлар қабул қилинган бўлиб, ўтган йилга нисбатан 4.825 тага ошган.

Келиб тушган мурожаатларнинг 38.559 таси кўриб чиқилган бўлиб, натижасига кўра, 7.023 таси қаноатлантирилган, 30.764 таси бўйича тушунтиришлар берилган ва 722 таси рад қилинган.

Мазкур мурожаатларни кўриб чиқишда 5 та тақдимнома, 14 та огоҳлантирув прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилиб, 17 та ҳолатда 23,8 млн. сўмлик даъво аризалар киритилган, қонунбузилишлари юзасидан 8 та жиноят ишлари қўзғатилган ҳамда 553,9 млн сўмлик зарарлар ихтиёрий қопланиб, 30,0 млн. сўмлик кредит олинишида амалий ёрдам кўрсатилган, ноқонуний қарорларга нисбатан 9 та протест келтирилган.

Бундан ташқари, жами келиб тушган мурожаатларнинг 1.639 таси тадбиркорлик билан боғлиқ мурожаатларни ташкил этиб, кўриб чиқиш натижасига кўра, 148 та мурожаатлар қаноатлантирилган, 1.279 та мурожаат юзасидан тушунтириш берилган, 11 та мурожаат рад қилинган.

Ҳозирда “COVID-19” короновируси инфекцияси кенг тарқалишини олдини олиш ва санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш мақсадида жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш вақтинча тўхтатилган бўлсада, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари туну-кун узлуксиз равишда ишлайдиган “Call-centеr” марказининг қисқа рақамли “1007” ишонч телефони орқали прокуратура органларида мурожаат қабул қилинмоқда.

👉 @uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Термиз ҳарбий прокуратураси томонидан аҳоли орасида “COVID-19” короновируси инфекцияси кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида ўтказилган дезинфекция тадбирлари (Видеолавха)

👉 @uzbprokuratura
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан кўчма озиқ-овқат савдо ярмаркаларининг ташкил қилиниши юзасидан. (Видеолавха)

👉 @uzbprokuratura
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳарбий прокуратура ташаббуси билан ҳарбий шаҳарчада арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотларининг кўчма савдо ярмаркалари ташкил қилинди (Видеолавха)

👉
@uzbprokuratura
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро пресс-клубнинг "Масофада" деб номланган кўрсатувининг Андижон вилоятида олинган лавхасидаги вилоят прокурори ўринбосари С.Каримовнинг интервьюси. (Видеолавха)

👉 @uzbprokuratura
Асосий мақсадимиз аҳолимизни кафолатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш

Батафсил:
http://www.prokuratura.uz/#/t_news?id=271

👉 @uzbprokuratura
КЎЧМА САВДО ЯРМАРКАЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Фарғона ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, маҳаллий тадбиркорлар ва Қўқон шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлими билан ҳамкорликда Қўқон шаҳридаги ҳарбий шаҳарчада ҳарбий хизматчилар оила аъзолари учун анча арзонлаштирилган нархларда 30 турга яқин озиқ-овқат маҳсулотлари кўчма савдо ярмаркаси ташкил этилди.

Даставвал, ҳарбий шаҳарча ҳудуди, кўп қаватли уйлар атрофи, ҳар бир йўлак, айвон ва қаватлар фавқулодда вазиятлар бўлими ва ҳарбий қисм мутахассислари томонидан тўлиқ дезинфекция қилинди.

Шундан сўнг, савдо расталари тузилиб, ярмарка ўз ишини бошлади. Унда ҳар бир қўп қаватли уйдан навбатма навбат ҳар бир хонадондан фақат бир нафар вояга етган шахснинг (болалар ва қариялардан ташқари) савдо нуқтасига келиши, озиқ-овқатлар расталарига ўтишдан олдин уларнинг тана ҳарорати масофавий ўлчаниб, қўлларига антисептик воситалар билан ишлов берилиши ва тиббий қўлқоплар тақилиши, икки метрлик ижтимоий масофа сақланиши таъминланди.

👉 @uzbprokuratura
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма бошлиғи С.Бердиалиев иштирокидаги брифинг. (Видеолавха)

👉 @uzbprokuratura
​​ҲУРМАТЛИ ТАДБИРКОРЛАР !!!

Коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш бўйича Республика махсус комиссиясининг йиғилиш баёнига кўра, N1, N2 ва N3 тоифага кирувчи автотранспорт воситалари ҳамда қишлоқ хўжалиги техникалари, шунингдек, мавсумий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб берувчи М1 (бир нафар йўловчи билан) тоифадаги жисмоний шахсларга тегишли шахсий автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун махсус рухсатнома талаб этилмайди.

Агар, Сиз бу тоифадаги транспорт воситаларида юкларни ташиш ёки йўл - патруль хизмати стационар постларидан ўтишда турли кўринишдаги тўсқинлик ёки чекловларга дуч келсангиз:

Зудлик билан, “71. 267-65-30”, “71. 267-60-10” ва “71. 267-63-58” телефон рақами орқали Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳузурида ташкил этилган тезкор штабга мурожаат қилинг.

Шу билан бирга, ушбу масалада Ички ишлар вазирлигининг “1102”, Бош прокуратуранинг “1007” ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ва Савдо-саноат палатасининг “1100” қисқа рақамли “ишонч телефон”ларига ҳам мурожаат қилишингиз мумкин.

Бош прокуратура,
Ички ишлар вазирлиги,
Савдо-саноат палатаси.

👉 @uzbprokuratura