O'zbekkonsert.uz / Rasmiy kanal
1.34K subscribers
7.3K photos
2.01K videos
9 files
2.51K links
"O'zbekkonsert" davlat muassasasi

Rasmiy sahifalarimiz

Sayt: uzbekkonsert.uz

Telegram: ”https://t.me/uzbekkonsert_dm

Instagram: uzbekkonsert
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#buxoro_2022

Madaniyat vazirligi Buxoroda bo‘lib o‘tayotgan Xalqaro zardo‘zlik va zargarlik hamda Kashtachilik san’ati festivalini yuqori saviyada o‘tkazishga ahd qilgan va bugun bor kuch va e’tibor ana shu maqsadga qaratilgan.

Bu borada bosh axborot hamkorimiz "Madaniyat va ma’rifat" telekanali bizga yaqindan yordam bermoqda.

Madaniyat.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сайёра Қозиеванинг санъаткор бўлишига нима туртки бўлган?

@uzbekkonsert_dm
📅Бугун, 24 май — эстрада хонандаси Гули Асалхўжаева туғилган кун.

🎼“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси номидан хонандани самимий табриклаймиз.
Санъат йўлидаги изланишларингиз доимо муваффақиятли бўлиб, ижодингиздаги ҳар бир қўшиғингиз мухлисларга манзур бўлаверсин.
Сизга соғлик-саломатлик, оилавий бахт-саодат ва хотиржамлик тилаймиз. Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

website | facebook | telegram | youtube | instagram |
📆Бугун, 24 май — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Айгул Нодирова туғилган кун.

🎶“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси номидан хонандани самимий табриклаймиз.
Санъат оламидаги фаолиятингиз, куйлаётган қўшиқларингиз доимо мухлислар эътирофига сазовор бўлиб, кўнгилларга хушнудлик улашаверсин.
Сизга соғлик-саломатлик, бахт-саодат ва ижодий муваффақиятлар тилаймиз.
Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

website | facebook | telegram | youtube | instagram |
Forwarded from Jamoliddin Uzoqov
Ассалом алайкум!
Мен бир йил аввал ўз фаолиятимни бошлаган "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси жамоасига, халқимиз ардоғидаги барча санъат вакилларига, соҳанинг фахрий Устозлари ва малакали мутахассисларга ҳамда кўплаб ҳамкор ташкилотлар вакилларига ушбу даргоҳда меҳнат фаолиятимни якунлаётганлигим сабабли қуйидагиларни йўлламоқдаман.

Ушбу жамоада Мен билан елкама-елка туриб, ҳар қандай шароит ва вазиятда ҳам Менинг иш фаолиятимни қўллаб-қувватлаб келган фахрий Устозларим ва ҳамкасбларимга ўзимнинг улкан миннатдорчилигимни билдираман.

Иш фаолиятим давомида катта-ю кичикка баъзан ака баъзида ука бўлиб, улардан нималардир ўргандим ва ўргатдим. Бир йил қисқа муддат бўлсада, мен учун бу жуда катта тажриба мактаби бўлди деб айта оламан!

Ушбу даргоҳда Мен доимий тарзда соҳанинг малакали Устозлари, маҳоратли мутахассислар, халқимиз ардоғидаги ёрқин эстрада юлдузлари ва кўплаб ижодкорлар билан бир жамоа бўлиб қизғин фаолият олиб бордик.

Иш самарадорлигимиз юқори даражада бўлиши ва ижобий натижаларга эришишимизда соҳанинг меҳнаткаш фидойилари ва эстрада хонандаларининг ҳиссалари ҳам катта албатта.
Қисқа муддатли фаолиятим давомида жамоа ва кўплаб ижодкорлар билан биргаликда эстрада санъатини янада ривожлантириш, ушбу йўналишда йиллар давомида ўз ечимини кутаётган, санъаткорларнинг мавжуд муаммоларига амалий ёрдам бўладиган кўплаб масалаларни ўз ичига олган “Манзилли стратегия дастури” лойиҳасини ишлаб чиқдик, шунингдек, амалдаги ислоҳотлар ва яратилаётган қулайликлардан келиб чиқиб зарур қонун ва қонуности ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишида иштирок этдик ҳамда тегишли таклифларни билдирдик.

Халқаро, республика ва ҳудудлар кесимида амалга оширилиши лозим бўлган кўплаб ҳамкорлик ҳамда истиқболли лойиҳаларни жорий қилдик.

Республикамизнинг турли ҳудудларида яшаб, хонандаликнинг мавжуд йўналишларида ижод қилаётган 400 дан зиёд ёш иқтидорларни кашф қила олдик.

Юқоридаги ишларнинг самарадорлигини янада оширишда оммавий ахборот воситаларининг ҳиссаларини алоҳида эътироф этиб, хусусан, "Маданият ва маърифат", "ZO'R TV", "Наво" телеканаллари қолаверса барча оммавий ахборот воситалари бизни доимий ва дўстона қўллаб-қувватлаб тургани ўзининг ижобий ва амалий самарасини берганлигини айтишим лозим.

Халқимиз ардоғидаги таниқли ва машҳур, ёш ҳамда маҳоратли санъаткорларимиз меҳнаткаш
ва жонажон халқимизга маданий хизмат кўрсатишда, жумладан, чекка-чекка ҳудудларда концерт дастурларини ўтказишда бизнинг фаолиятимизни доимо яқиндан қўллаб-қувватлаб келишди.


Ўйлайманки, жамоа билан биргаликда бошланган ва келгусида бажарилиши лозим бўлган кўплаб вазифалар, амалга ошириладиган истиқболли лойиҳалар тез фурсатларда ўзининг ижобий натижасини беради албатта. Бу борада жамоа, соҳа мутахассислари, ижодкорлар фаоллик ва ташаббускорлик билан бир ёқадан бош чиқариб фаолият олиб борадилар деган умиддаман.

Албатта иш фаолиятимиз давомида турли вазиятлар бўлади. Ушбу даргоҳдаги фаолиятим давомида билиб-билмай кимнингдир кўнглини оғритган бўлсам, Узр сўрайман!

Қайси соҳада фаолият юритишимдан қатъий назар доимо ушбу санъат ва маданият вакилларига ҳамда санъатсевар халқимга ҳурматим чексиз.

Ҳурмат билан,
Жамолиддин Узоқов
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эстрада хонандаси Ирода Искандарова Тошкент шаҳар Олмазор тумани 106-сон заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ташкил этилган "Биз сиз билан" ижтимоий лойиҳасида куй-қўшиқлари билан қатнашиб, болажонларга қувонч бағишлади.

website | facebook | telegram | youtube | instagram |
ТАЙИНЛОВ

Шералиев Даврон Турғунович
"Ўзбекконцерт" давлат муассасаси директори лавозимига тайинланди. Бунгача у Ўзбекистон давлат филармонияси бош директори ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

Шу даврга қадар муассаса директори вазифасида фаолият олиб борган Жамолиддин Узоқов лавозимидан озод этилди.

"Ўзбекконцерт" давлат муассасаси жамоаси Даврон Шералиевнинг келгуси фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди.

website | facebook | telegram | youtube | instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Эстрададан мақомгача".

Эстрада хонандалари Ёдгор Мирзажонов ва Умар Шамсиевнинг тайёргарлик жараёнлари.

website | facebook | telegram | youtube | instagram |
Талабалар билан учрашув бўлиб ўтди

“Ўзбекконцерт” давлат муассасасида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг 1-босқич талабалари билан учрашув ташкил этилди.
Унда Концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш бўлими бош мутахассиси Эшқул Ҳакимов иштирок этиб, бугунги кунда юртимизда миллий эстрада санъатини янада ривожлантириш, ёшларни қўллаб-қувватлаш ва кенг жамоатчиликка танитиш, катта саҳналарда ўз истеъдодини намоён этишлари учун катта имкониятлар яратилаётгани ҳақида фикр билдириб, талабаларни соҳага оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда муассаса иш фаолияти билан яқиндан таништириб ўтди.

Батафсил

website | facebook | telegram | youtube | instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Эстрададан мақомгача".

Эстрада хонандалари Шоҳсанам Холмирзаева ва Наврўза Муҳаммаджонованинг тайёргарлик жараёнлари.

website | facebook | telegram | youtube | instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзбекконцерт" давлат муассасаси ва "Маданият ва маърифат" телеканали ҳамкорлигида ўтказилаётган "Эстрададан мақомгача" телелойиҳасининг 3-мавсуми ўз якунига етиб бормоқда.

Телелойиҳанинг 3-мавсумида қатнашган эстрада хонандаси Ёдгор Мирзажонов финал босқичига тайёргарлик жараёнларида.

website | facebook | telegram | youtube | instagram |
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.