O‘zbekiston Kinematografiya agentligi
2.38K subscribers
12.1K photos
2.21K videos
18 files
5.11K links
Kinematografiya agentligining telegramdagi rasmiy sahifasi

rasmiy veb sayt: https://uzbkino.uz

Facebook: https://www.facebook.com/uzbekkino.uz/

ishonch telefoni: +(998 71) 277 81 07
email: info@uzbkino.uz
Manzil: Toshkent sh. Chilonzor ko'chasi 1a
Download Telegram
"Ёшлар ва кино" шиори остида ўтказилаётган Миллий фильмлар намойиши доирасида Андижон санъат коллежида ижодкор талабалар иштирокида "ҲАЁТ, ХАЁЛ ВА ОҲАНГ" ("Шашмақом") фильми намойиш этилди ва фильм ижодкорлари билан учрашув бўлиб ўтди.
"Ёшлар ва кино” Ўзбек миллий фильмлари намойиши доирасида ўтказилаётган ижодий учрашувларга бой ўтмоқда.

Айни кино намойиш доирасидаги киноижодкорлар билан навбатдаги ижодий учрашувлар Самарқанд шахрида ҳам бўлиб ўтди. Қадим ва навқирон Самарқанд шаҳридаги ёшлар марказига йиғилган еттита олий таълим муассасанинг 650 нафар талабаси иштирок этган ижодий учрашув савол-жавоблар, фикр-мулоҳазаларга бой ўтди. Шунингдек, кун давомида киноижодкорлар билан Самарқанд туманидаги Гулобод коллежи ва 38- мактабларда ҳам ижодий учрашувлар бўлиб ўтди. Севимли актёрлар ва киномутахассислар билан бўлаётган бундай суҳбатлар ва кинонамойишлар ёшларнинг кино ҳақидаги тасаввурлари кенгайишига хизмат қиляпти.
​​Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ғайбулла Ҳожиев оламдан ўтди

Ўзбек дубляжининг энг ёрқин вакилларидан бири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ғайбулла Ҳожиев 64 ёшида оламдан ўтди.

Таниқли кино, театр ва дубляж актёри 1956 йилда Бухоройи Шарифда туғилган. 1973-77 йилларда Тошкент давлат Санъат институтида таҳсил олган.

1976 йилда Аброр Ҳидоятов театрида иш бошлаган. 1987 йилдан Ҳамза номидаги ўзбек давлат академик театрида фаолиятини бошлаган.

Актёр шоир Азим Суюннинг «Сарбадорлар» асарида Абу Бакр Калавий, Абдулла Ориповнинг «Соҳибқирон» асарида Хожа Аҳмад Яссавий, Абдулла Қодирийнинг Меҳробдан чаён» спектаклида Солиҳ маҳдум, Иброҳим Содиқовнинг «Афандининг беш хотини» спектаклида Афанди, Ҳайитмат Расулнинг «Пири коинот» спектаклида Аҳмад Фарғоний, Шекспирнинг «Қирол Лир» асарида граф Глостер, Александр Косанонинг «Етти фарёд» спектаклида Сабало каби ўнлаб рангбаранг роллар ижро этган.

Оғир хасталик туфайли театрдан кетишга мажбур бўлган. Аммо, ижоддан тўхтамай, турли теле ва радио лойиҳаларда мунтазам иштирок этган.

Ғайбулла Ҳожиев "Уқубат", "Шаббона", "Умид", "Оқпадар" каби кўплаб фильмларда турли ролларни ижро этган, Актёр "Шайтанат" телесериалида Аҳмадбей ролини ўйнаган.

Ғайбулла Ҳожиев дубялж соҳасида ҳам самарали меҳнат қилган бўлиб, актёр овоз берган қаҳрамонлар халқимиз қалбидан чуқур жой олган.

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги марҳумнинг вафоти муносабати билан унинг яқинларига чуқур таъзия билдиради.
Миллий мультқаҳрамон образини яратиш юзасидан эълон қилинган танлов бўйича Самарқандда ижодий учрашув бўлиб ўтди

“Мультипликацион фильмлар студияси” ДУК Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда миллий мультқаҳрамон образини яратиш юзасидан эълон қилинган танлов бўйича республикамизнинг барча ҳудудлари бўйлаб ижодий учрашувлар ўтказмоқда.

Самарқандда ўтган учрашувда “Мультипликацион фильмлар студияси” ДУК директори Севара Туляганова, ррежиссёр-аниматорлар Азиз Мухамедов ҳамда Дмитрий Власов ёшларга ўзбек анимациянинг бугунги куни, мультипликация яратиш жараёни ҳақида маълумотлар беришди.

Ёшларга миллий мульқаҳрамон яратиш бўйича кўрсатма ва тавсиялар берилди. Танлов учун муносиб ижодий ишлар қабул қилиниши ҳамда давомий ижодий ҳамкорлик қилиш мақсад қилиб белгиланди.
Ғайбулла Ҳожиев: "Китоб — актёр ҳаётининг мазмуни"

Гўдакликданоқ қалбимизга, шууримизга иқтидор уруғи сочилган бўлади. Унинг юзага чиқиш-чиқмаслиги атрофини ўраб турган муҳитга боғлиқ. Баъзи инсонлар билан суҳбатлашсангиз: «Созанда бўлмоқчи эдим, учувчи бўлмоқчи эдим, армон бўлиб қолди. Ота-бобомнинг касбини қилдим» — дейишади. Қобилият милтиллаб турган учқунга ўхшайди. Шу истеъдодни фақат меҳнат билан шакллантириб, ўстириб, алангалатиш мумкин. Лекин, қобилият бўлиши шарт, усиз ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. Боболаримиз: «Агар Худо юқтирмаган бўлса, мол бозорида даллол ҳам бўла олмайсан», деб кўп айтишарди.

Ҳозир олтмиш бир ёшдаман. Саҳнада ижро этган ролларим кўп. Дарвоқе, мен ролларим, деб таъкидлаб айтаман. Негаки, баъзи ёш актёрларни кўриб афсусланиб қўяман. Албатта, бу бизнинг, ёши улуғ актёрларнинг айби, деб ўйлайман. Ҳали тўртта кинода ўйнадими-йўқми чиройли йигит-қизлар телевизорга чиқади-да, «мен яратган образ», деб оғизларини тўлдириб гапиради. Устозларимиз бизга ўргатганларини, хокисорликни ёшларимизга ўргатолмаяпмиз. Образ дегани нима? Образ дея соҳамизнинг пири бўлган устозларимиз — Олим Хўжаев, Шукур Бурҳонов, Наби Раҳимов, Раззоқ Ҳамроев, Ёқуб Аҳмедов, Турғун Азизов, Рихси Иброҳимова ўйнаган ролларини айтишимиз мумкин. Биз ҳали образ яратганимиз йўқ. Биз рол ўйнаяпмиз! «Сенга берилган рол ҳали образ эмас, сен буюк санъаткор бўлганингдагина ўзинг образ яратасан. Қоғоздаги ҳали персонаж. Сен уни ўйнасанг, у рол бўлади. Сен образ яратмаяпсан, балки ўша шарт-шароитда ўзингни ўйнаяпсан», — дегим келади уларга.

Менга насиб этган барча ролларимни ёқтираман. Чунки ҳаммасида ҳам меҳнат қилганман. Вақтимни, умримни сарфлаганман. Лекин 1994 йили Абдулла Қодирийнинг «Меҳробдан чаён» асаридаги ижро этган Солиҳ Махдум ролим ҳаммасидан ўзгача. 1995 йили «Тошкент баҳори» деб номланган театрлар фестивалида шу ролим «Энг яхши эркак роли» номинацияси бўйича ғолиб деб топилган. Бу мен учун катта омад, катта бахт эди. Бу ролимни улуғ устозим, ҳамшаҳрим Олим Хўжаев руҳи покларига бағишлагандим. Чунки ушбу ролни кинода илк бора устозим ижро этган. Спектаклда ижро этиш эса менга насиб қилди. Айрим китобхонлар асарни ўқиганидан сўнг Солиҳ Махдумни зиқна, хасис, бахил, деб ўйлайди. Бу нотўғри фикр. Чунки бу рол менга берилганидан сўнг кутубхоналарга, архивларгабориб эски манбаларни варақлаб чиқдим. Бизга тарихдан маълумки, Бухоро ҳукмдори Амир Насруллохон Қўқонга келиб Нодирабегимни қатл эттириб, вайронага айлантириб кетади. Бу пайтда Солиҳ Махдумнинг падари бузруквори Нодирабегимнинг саройида Мирза боши бўлган. Шу сабаб оила тўкин-сочинликда яшаган. Бу фожиалардан сўнг камбағаллик ва фақирликка мубтало бўлади. Шунда саккиз ёшли Солиҳ Махдум оилани боқишга мажбур бўлади. Ҳар бир топилган нарсанинг қадрига етадиган, тежамкор бўлиб улғаяди. У зинҳор зиқна бўлмаган, балки тежамкор, ишнинг кўзини биладиган тадбиркор инсон бўлган. Ушбу ролни ижро этганимда раҳматли устозимиз, театршунос Тошпўлат Турсунов: «Ғайбуллохоннинг бу ролида зиёли оилада тарбия топгани, илм олгани сезилиб турибди», деганди.

Доим иш билан, ижод билан тиним билмай юрган одам нафақага чиқиб уйда ўтириб қолса, вақти мўл бўлар экан. Шундай пайтларда ҳаётимдаги кўп воқеаларни кино лентасидай кўз олдимдан ўтказаман ва Яратган Эгамга қайта-қайта шукроналар айтаман. Менга насиб этган — театрда, дубляжда, радиода ижро этган ролларим, Одил Ёқубовнинг «Улуғбек хазинаси»да Улуғбекни, Имом Бухорий, Яссавийни, Ҳофиз Шерозийни ижро этганимдан бахтиёрман. Ҳар қандай актёр орзу қиладиган ролларни ижро этдим. Айниқса, бетоб бўлиб қолганимдан кейин ҳам кинода ўн саккизта фильмда ўйнадим. Овозимни йўқотган бўлсам-да, биринчи фильмимга устозим, Ўзбекистон Халқ артисти Обид Юнусов овоз берди. Кейингиларига Ўзбекистон халқ артисти Элёр Носиров, Маҳмуд Исмоиловлар овоз беришди.
Умрим давомида шу нарсага амин бўлдимки, тўғрисўзлик энг мақбул иш, аммо энг машаққатлиси ҳам. Тўғрисўз бўлсанг, ҳаммани ўзингга ўхшаган тўғри, деб билар экансан. Натижада жуда кўп панд еб, емаган сомсангга ҳам пул тўлашга мажбур бўласан. Тўғрисўз инсонларни ҳамма вақт ҳам яхши кўраверишмас экан. Энди шижоат билан ижод қилаётган қирқ етти ёшимда инсульт бўлдим… Бундан сира нолимайман. Устоз актёрларимиз Аброр ака ҳам, Лутфулла Саъдуллаев ҳам, Обид Жалилов ҳам инсульт, инфарк бўлишган. Биз энди саҳнанинг бир чангимиз.

Китоб — актёр ҳаётининг мазмуни. Тарихни, адабиётни, адабиётимиз тарихини билмай туриб қандай актёр бўлиш мумкин? Баъзи актёрларни кузатсангиз ҳаммаси жойида, паузаларни жойида беради, нуқта-вергулни ҳам ўрнида ишлатади. Ҳатто урғуларни ишлатиши ҳам аъло даражада… Аммо ижродан юрагингиз жиз этмайди, илимайди, музлаб тураверади… Чунки унинг ўзида юрак йўқ, дард йўқ… Бундай актёрларни биз «каридорний актёр» деймиз. Актёр асар ўқимаса, китобни варақламаса ижро этган роли орқали халқнинг қалбига кириб боролмайди. Солиҳ Махдум ролини ўйнаб устозларимизнинг тилига тушишимга асосий сабаб ҳам китоб мутолааси эди. Кутубхоналарга бориб, изланиб қаҳрамонимнинг ҳаёти билан танишиб чиққанман. Асар ичига кириб кетиб ўша замонда яшаганман. Афсус, баъзи ёш актёрларимиз фақатгина қўлига берилган сценарийни ёдлаб олишяпти, холос. Ўзларидаги Худо берган ҳуснга маҳлиё бўлиб, чекланиб қолишяпти. Ўйнаган ролларида сохталик аломатлари сезилиб қоляпти…

Китоб мутолааси қалбимизга нур бахш этади. Ички гўзаллик ва чуқур билимгина актёрни буюк актёр даражасига олиб чиқади. Негаки, ўйнаган ролларида таъсир кучаяди, томошабин қалбининг тўридаги қоронғу жойларини ўзининг маънавият нури ила ёритади, муҳаббатига сазовор бўлади.

Манба: kh-davron.uz
Берлин кинофестивалида афсонавий, халқаро Тошкент кинофестивалини қайта тиклаш масаласи муҳокама қилинди
Берлин кинофестивалида афсонавий, халқаро Тошкент кинофестивалини қайта тиклаш масаласи муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 20 февраль куни бошланган Берлин кинофестивалида "Ўзбеккино" Миллий агентлиги вакиллари ҳам иштирок этмоқда. Делегация таркибида киношунос Нигора Каримова, кинорежиссёрлар Қамара Камолова, Элжон Аббасовлар бор. Делегацияга "Ўзбеккино" Миллий агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов раҳбарлик қилмоқда. Хорижнинг етакчи киноарбоблари билан бўлган учрашувда "Ўзбеккино" Миллий агентлиги раҳбарияти халқаро Тошкент кинофестивалини қайта тиклаш масаласини ҳам муҳокама қилишди.

"Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва кинематография соҳасидаги алоқаларни кенгайтириш Ўзбекистон киносаноатининг муҳим ва долзарб вазифаларидан биридир. Биз Берлин халқаро кинофестивалида дунёнинг машҳур киноарбоблари билан Президентимиз ташаббуси асосида афсонавий халқаро Тошкент кинофестивалини ўтказишни яна йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилдик. Бу муҳим вазифани хорижлик ҳамкорлар иштирокисиз амалга оширишнинг иложи йўқ. Бу ерда фақат Тошкент кинофестивалини ўтказишни йўлга қўйиш эмас, балки уни дунё миқёсидаги энг нуфузли кинофестивалга айлантириш ҳақида гап кетмоқда" – деб таъкидлади "Ўзбеккино" Миллий агентлиги раҳбари Фирдавс Абдухолиқов.

"Дунё аҳли учун севимли бўлган Тошкент халқаро кинофестивалини орадан шунча йиллар ўтганига қарамай, қайта тиклаш ҳақидаги ташаббусни ҳақиқий жасорат деса бўлади. Бу бир пайтлар бузиб ташланган, халқлар ўртасидаги дўстлик кўпригини қайта тиклаш, деганидир. Мазкур кўприк вақт занжирини ва бутун бошли авлодларни бирлаштиради, жипслаштиради. Бундай эзгу мақсадни амалга оширишда қўлимдан келган барча ёрдамни аямайман», - деди FIAPF директори Беноит Гинисту (Benoit Ginisty).

«Тошкент кинофестивалини барча кинематографиячилар яхши эслашади. Уни қайта тиклаш, яна халқаро орбитага олиб чиқиш керак. Бу муҳим масалани амалга оширишда биз ҳам қўл қовуштирмай, ёрдам беришга тайёрмиз. Бу нафақат Ўзбекистон, балки дунё киноси учун ҳам энг долзарб масаладир, - деб таъкидлади FIPRESСI Халқаро кино матбуоти федерацияси бош директори Клаус Эдер.

«Ҳозир Ўзбекистонда давлатни ва жамиятни ўзгартирувчи кенг миқёсли ижобий жараёнлар кетмоқда. Тошкент кинофестивалининг қайта тикланиши Ўзбекистоннинг дунёга ўз эшикларини очиш сари қўйган муҳим қадамларидан бири, деб ўйлайман», - деб фикр билдирди машҳур кинотанқидчи, киноэксперт Сергей Лаврентьев.

«Тошкент халқаро кинофестивалининг қайта тикланиши киносаноат соҳасида ижодий изланишлар майдончаси вазифасини ўтайди, бу биз учун жуда фойдали ва қизиқ жараён. Кинофестиваль доирасида ёш кинематографиячиларда ўзаро фикр алмашиш, тажрибаларини ўртоқлашиш имконияти юзага келади. Ўзбекистонда ёшлар кўплигини ҳисобга оладиган бўлсак, бу жуда муҳим масаладир» - деди Коттбусс кинофестивали дастурий директори Берндт Будер.

Мазкур масала юзасидан Берлиналенинг расмий вакили Барбара Вурм, МКФ GoEast директори Хелеен Герритсен, Марказий Осиё ва Шарқий Европа кинематографиячиларининг UNIFRANCE департаменти раҳбари, кинотанқидчи Жоэль Шапрон (Joel Shapron), киношунос, Германиядаги Чингиз Айтматов жамғармаси филиали асосчиси Светлана Слапке ва бошқа киноэкспертлар ҳам сўзга чиқиб, бу ташаббусни қўллаб-қувватладилар.

Тошкент кинофестивали Ўзбекистон пойтахтида 1968 йилдан бошлаб ўтказиб келинган. У Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатлари кинематографиясининг дунёга машҳур, энг катта анжумани бўлган. Тошкент кинофестивали дунё миқёсида катта мавқега эга бўлиб, унда иштирок этган дунё киночилари киносаноатни ривожлантириш масалаларини муҳокама этишган. Ёш кинематографиячилар учун эса тажриба алмашиш, ўрганиш имконини берган.

“Ўзбеккино” вакиллари Германиянинг машҳур Berlinale кинофестивалида иштирок этишмоқда.

📽 Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:
Telegram | Facebook
На кинофестивале в Берлине обсуждены вопросы возрождения легендарного международного Ташкентского кинофестиваля

Представители Национального агентства «Узбеккино» принимают участие в Берлинском международном кинофестивале, который стартовал 20 февраля этого года. В состав делегации вошли киновед Нигора Каримова, кинорежиссеры Камара Камалова, Эльжон Аббасов во главе с генеральным директором Национального агентства "Узбеккино" Фирдавсом Абдухаликовым.

Среди основных вопросов, поднятых в ходе ряда встреч руководства «Узбеккино» с ведущими зарубежными кинодеятелями – вопрос возрождения Ташкентского кинофестиваля.

«Развитие международного сотрудничества и расширение кинематографических связей – одни из самых важных направлений деятельности киноиндустрии Узбекистана. И мы здесь, на одном из самых важных международных фестивалей в Берлине, обсудили с рядом известных кинодеятелей механизм реализации инициативы Президента нашей страны о возобновлении проведения легендарного Ташкентского кинофестиваля. Эту важную задачу невозможно решить без поддержки наших зарубежных партнеров, так как речь идёт не только о возрождении Ташкентского кинофестиваля, но и о том, как сделать его одним из самых престижных в мире», - отметил глава «Узбеккино» Фирдавс Абдухаликов.
«Инициативу по возрождению некогда любимого в мире Ташкентского кинофестиваля спустя почти три десятилетия можно назвать настоящим подвигом. Это значит - восстановить некогда разрушенный мост, который свяжет цепь времен и целые поколения. И со своей стороны я приложу все усилия, чтобы помочь осуществить эту благородную задачу», - сказал директор FIAPF Benoit Ginisty.

«Ташкентский фестиваль очень хорошо помнят многие кинематографисты. И будет очень правильным его возродить, вернуть на международную орбиту. Мы готовы помочь в этом важном вопросе. Это необходимо не только для Узбекистана, но и для мира кино в целом», - отметил Генеральный директор Международной федерации кинопрессы FIPRESСI Клаус Эдер.

«В Узбекистане сейчас происходят масштабные позитивные процессы, реформирующие государство и общество. Возрождение Ташкентского кинофестиваля станет это еще одним важнейшим шагом, показывающим открытость Узбекистана миру», - отметил известный кинокритик, киноэксперт Сергей Лаврентьев.

«Обновленный Ташкентский международный фестиваль нам будет интересен и как площадка творческих поисков в сфере киноиндустрии, где обязательно должны присутствовать различные дискуссионные панели для обмена мнением молодых кинематографистов по широкому кругу вопросов. Это очень важно, так как Узбекистан - это страна молодёжи» -, отметил программный директор Коттбусского кинофестиваля Берндт Будер.

В поддержку возрождения международного Ташкентского кинофестиваля высказались также Официальный представитель Берлинале, программный отборщик Барбара Вурм, директор МКФ GoEast Хелеен Герритсен, глава департамента UNIFRANCE по кинематографу стран Центральной и Восточной Европы, кинокритик Жоэль Шапрон (Joel Shapron), киновед, основатель филиала Фонда Чингиза Айтматова в Германии Светлана Слапке и другие киноэксперты, с которыми были проведены встречи делегации «Узбеккино».

Ташкентский кинофестиваль проводился в столице Узбекистана начиная с 1968 года. Он являлся крупнейшим в мире форумом кинематографий стран Азии, Африки и Латинской Америки. Кинофестиваль пользовался большим авторитетом в мире и представлял возможности для показа своих работ, обмена мнениями по вопросам развития культуры представителям как развитых, так и молодых кинематографий различных стран мира.