#Сана
1 март — Ўзбекистон Қаҳрамони Озод Шарафиддинов таваллуд топган кун (хотира)
Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, "Буюк хизматлари учун", "Меҳнат шуҳрати" орденлари соҳиби Озод Шарафиддинов 1929 йил 1 мартда Ўзбекистон туманидаги Охунқайнар қишлоғида туғилган.
Озод Шарафиддинов 1951 йил Ўрта Осиё Давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ) филология факультетини тугатган. 1951-1954 йиллар Москвадаги жаҳон адабиёти институтининг аспирантурасида ўқиган. 1955 йил «Урушдан кейинги ўзбек поэмачилиги» мавзусидаги номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.
Озод Шарафиддинов ўзбек адабий жараёнидаги ҳолатларни «Талант – халқ мулки» (1979), «Адабиёт – ҳаёт дарслиги» (1981), «Гўзаллик излаб» (1985), «Ҳақиқатга садоқат» (1988), «Сардафтар саҳифалари» (1999), «Президент» (2003) сингари асарларида акс эттирди.
Мустақиллик йилларида О.Шарафиддинов ҳам адабий танқидчи, ҳам таржимон, ҳам жамоат арбоби сифатида улкан ишларни амалга оширди. «Чўлпон» (1991), «Чўлпонни англаш» (1994) китоблари, «Эътиқодимни нега ўзгартирдим» (1997) асарларида мунаққиднинг эстетик принсиплари акс этган.
Озод Шарафиддинов ХХ асрнинг 90-йиллари ўрталаригача Ўзбекистон Миллий университетида профессор бўлди. Шунингдек, «Тафаккур» журнали бош муҳаррир ўринбосари, «Жаҳон адабиёти» журналида бош муҳаррир вазифасида ишлаган.
Озод Шарафиддинов 2005 йил 4 октябрда вафот этди.

#маҳаллабай
#мурожаат_ва_ижро
Ҳокимга қилинган мурожаат асосида маҳалладаги эски симёғочлар янги таянч устунларига алиштирилди
Ўзбекистон тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Шерзоджон Юлдашевнинг жойларда аҳоли билан учрашув ва сайёр қабулларида турли масалаларда мурожаатлар келиб тушмоқда.
Ана шундай учрашувлардан бирида Ислом маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ихтиёржон Алиев “Чилонзор” кўчасида истиқомат қилувчи фуқаролар кўпдан буён сим ёғочлар эскириб, яроқсиз ҳолатга келиб қолганидан хавотирдалигини билдирди. Айнан зарур бўлган 10 та симёғочларни янгилашда туман ҳокимидан амалий ёрдам сўради.
Сектор раҳбарининг ташаббуси билан бугун мазкур мурожаат тўлиқ қаноатлантирилиб, кўчага 10 та янги темир-бетон таянч устунларини олиб келинди ва туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан уларни “экиш” ишлари бошланди.
Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев мазкур ҳудудда бўлиб, белгиланган вазифаларнинг бориши билан танишди. Маҳалла аҳли билан суҳбатлашди. Фуқаролар ўз мурожаатларининг самарали ва ижобий ҳал этилганидан мамнунликларини билдиришди.
- Хақиқатдан, маҳалламиздаги айнан шу кўчамизда эскирган симёғочлар аҳолига ноқулайликлар туғдирарди. Бугунги хайрли иш натижасида, эндиликда 134 та хонадоннинг электр таъминотида сифат яхшиланади, албатта - дейди маҳалла раиси Акмалжон Нишонов.
@uzbaxborotxizmati

Ўзбекистон туманида модулли боғчалар қурилмоқда
Боланинг мактабгача бўлган ёшда ақлий фаоллиги ошиб, ахлоқий-эстетик ва жисмоний фазилатлари шаклланади. Айнан ана шу ёшда бола онгу тафаккурига эзгу фазилатларни сингдириб боришнинг аҳамияти жуда катта. Шу боисдан ҳам юртимизда болаларни мактабгача таълим муассасаларига жалб этиш қамровини янада юксалтириш бўйича салмоқли ишлар олиб борилмоқда.
Сир эмас, бугунги кунда мамлакатимиздаги мактабгача таълим муассасаларида ўрин етишмаслиги муаммосини тез, ортиқча чиқимларсиз самарали ечиш имкониятини берувчи мактабгача таълимнинг муқобил шакллари амалиётга татбиқ этилмоқда.
Хусусан Ўзбекистон туманида ҳам ана шундай, денгиз контейнерлари асосидаги модулли боғчалар қуриш ишлари бошлаб юборилган.
Ўзбекистон туманидаги 42-давлат мактабгача таълим ташкилотида бугунги кунда жами 8 та гуруҳда 230 нафар болажонлар тарбияланмоқда.
2019 йилда боғчанинг иссиқлик тизими жорий таъмирланиб, 4 та янги иссиқлик қозони ўрнатилган ҳамда янги қозонхона қуриб битказилган.
Айни кунларда мазкур МТТ ҳудудида ҳам янги лойиҳа асосида, денгиз контейнерларидан 90 ўринли қўшимча бино қурилмоқда.
Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев мазкур мактабгача таълим масканида бўлиб, таълим-тарбия самарадорлиги, жажжи болажонлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Қулай ва ҳамма имкониятлар мавжуд бўлиши кутилаётган, энг асосийси эса арзонга тушадиган контейнердан барпо этилаётган боғчанинг қурилиш ишларини кўздан кечирди.
Пудратчи ташкилот вакиллари билан суҳбатлашиб, қурилиш-монтаж ишларини сифатли амалга ошириш юзасидан ўз кўрсатма ва тавсияларини бериб ўтди.

Улуғ адибнинг хотираси ўзи туғилиб ўсган қишлоқда яна бир бор улуғланди
Моҳир мунаққид, адабиётшунос олим, устоз адиб, Ўзбекистон Қаҳрамони Озод Шарафиддинов таваллудига бугун 92 йил тўлди.
Сана муносабати билан серқирра ижодкор туғилиб ўсган маскан, Ўзбекистон тумани Охунқайнар қишлоғидаги 56-умумий ўрта таълим мактабида унинг таваллудига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Ҳам ижод майдонида, ҳам ҳаётда ўрнак бўлгувчи ўчмас из қолдирган устознинг хотира кечасида адабиёт мухлислари, адибнинг яқин қариндошлари, туман ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, устоз-мураббийлар, маънавият тарғиботчилари, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.
Тадбирда атоқли адабиётшунос олим ва жамоат арбобининг сермаҳсул ижод йўли ва қолдирган маънавий мероси ҳақида сўз юритилди. Бетакрор истеъдоди, Ватанга муҳаббат, вафо ва садоқат туйғусини, олижаноб инсоний фазилатларни юксак пардаларда тараннум этган етук бадиий асарлари, ибратли ҳаёти ва ижтимоий фаолияти билан миллий адабиётимиз ҳамда маданиятимиз ривожига, халқимиз маънавиятини юксалтиришга улкан ҳисса қўшган ҳар иккала ижодкор асарлари бугун ҳам ўз аҳамиятини йўқотмагани таъкидланди.
Oзoд Шaрофиддинoвнинг жиянлaри вa чевaрaси билaн қизғин суҳбaтлар, савол-жавобларда фидойи олимнинг хотираси яна бир бор улуғланди.
Ёшлар вакиллари томонидан oлимнинг ҳaёти ва ижoди, илмий мeрoслaри вa тaржимa aсaрлaри тўғрисидa мaълумoтлaр бeрилиб, мaқoм йўнaлишидa куй-қўшиқлaр ижро этилди, шeърxoнлик кeчaси ташкил этилди.

Фарғона вилоятига янги прокурор тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан, Наманган вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Исмоилов Бахтиёр Аҳмаджонович Фарғона вилояти прокурори этиб тайинланди.
Бахтиёр Исмоилов 2003-2015 йиллар давомида Андижон вилояти прокуратураси органларида турли лавозимларда меҳнат қилган, 2015-2016 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси суд қарорларини ижро этишда ва қамоққа олинганларни сақлашда қонунларга риоя этилиши устидан назорат бошқармаси катта прокурори, 2017-2021 йилларда Фарғона вилояти прокурорининг ўринбосари, Фарғона вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.