Forwarded from Фарғона вилояти ҳокимлиги
#Online
Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги вилоят театр-концерт саройида халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашларининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари сайлови бўйича қўшма мажлиси бошланди.
Марказий сайлов комиссиясининг шу йил 23 февралдаги қарорига асосан, ўтказилаётган мажлис ишида Фарғона вилоятидаги халқ депутатлари вилоят, туманлар ва шаҳарлар Кенгашларининг 603 нафар депутатлари, давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этмоқда.
Мажлис кун тартибига битта масала — бугунги кунда Фарғона вилояти бўйича бўшаб қолган иккита ўринга Олий Мажлис Сенати аъзоларини сайлаш масаласи киритилган.
Мажлисни Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Баҳром Кўчқаров очиб берди.

Фарғона вилояти Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашларининг Олий Мажлис Сенати аъзолари сайлови бўйича қўшма мажлиси ўз ишини давом эттирмоқда.
Шаҳар—туман кенгашлари депутатларидан иборат маслаҳат кенгаши қўшма мажлис муҳокамасига 2-Мирзо Улуғбек сайлов округи бўйича халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров номзодини, 31-Қува сайлов округи бўйича вилоят кенгаши депутати, вилоят она ва бола скрининг маркази директори Манзура Салимова номзодини яширин овоз бериш учун бюллетенга киритишни таклиф қилди.
Мазкур таклиф маъқулланди. Овоз бериш жараёни бошланди.

Хайрулло Бозоров ва Манзура Салимова Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайландилар
Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашларининг Олий Мажлис Сенати аъзолари сайлови бўйича қўшма мажлисида яширин овоз бериш жараёни якунланди.
Саноқ комиссиясининг ҳисоботи тингланди. Унга кўра, 2-Мирзо Улуғбек сайлов округи бўйича халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, 31-Қува сайлов округи бўйича вилоят кенгаши депутати, вилоят она ва бола скрининг маркази директори Манзура Салимова Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайландилар.
Депутатлар овоз бериш натижаларини тасдиқлади.
— Билдирилган катта ишонч учун миннатдорчилик билдираман. Бор кучим, ғайратим, билимим билан Фарғона вилоятига, халқимизга хизмат қилишга ваъда бераман.
Халқимизда “Ёлғиз отнинг чанги чиқмас, чанги чиқса ҳам донғи чиқмас” деган мақол бор. Бирликда, ҳамжиҳатликда иш олиб борсак, вилоятимиз аҳлини рози қиламиз, халқимиз олдида, Давлатимиз раҳбари олдида юзимиз ёруғ бўлади.
Муҳтарам Президентимиз бир неча кун олдин Фарғонага қилган ташрифлари чоғида вилоятимиз учун катта марраларни белгилаб бердилар. Бундан келиб чиқиб улкан мақсадларни режа қилганмиз. Худо хоҳласа, 2021 йил барча жабҳада Фарғона йили бўлади — деди Хайрулло Бозоров.
Олий Мажлис Сенати аъзолари сайлови бўйича қўшма мажлис ўз ишини якунлади.

Фарғона вилояти ҳокимлиги хорижда таълим олган ёшларни ҳамкорликка чорламоқда
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг ташаббуси билан, хорижда таълим олган ёш ватандошларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар билан доимий мулоқот ва ҳамкорлик механизмларини йўлга қўйиш, вилоят ижтимоий-иқтисодий ҳаётида уларнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимлиги томонидан кадрлар танлови эълон қилинди.
Танловда хорижий олий таълим муассасаларида ёки Ўзбекистондаги хорижий олийгоҳлар филиалларида таълим олган, рус, инглиз ва бошқа чет тилларини биладиган, 35 ёшгача бўлган мутахассислар иштирок этиши мумкин.
Танловда иштирок этиш истагида бўлган ёшлардан Телеграм тармоғида ишга туширилган @fvhrezumebot махсус боти орқали ўзлари ҳақидаги маълумотларни вилоят ҳокимлигига тақдим этишлари сўралади.
Ҳар бир иштирокчи билан бевосита мулоқот ўтказилади, уларнинг билим ва тажрибаларидан тўла фойдаланиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, масъулиятли лавозимлар ва раҳбарлик ишларига жалб этиш бўйича иш ташкил этилади

Март ойидаги дам олиш кунлари аниқ бўлди
Президент фармонига биноан ўзбекистонликлар Наврўз байрамида кетма-кет 3 кун дам олади:
20 март - шанба (қўшимча ишламайдиган кун);
21 март - якшанба (дам олиш куни);
22 март - душанба (дам олиш куни 27 мартга қолдирилди).
8 март байрами душанба кунига тўғри келишини ҳисобга олинса, март ойида умумий 4 кун дам олинади.
@uzbaxborotxizmati

#Сана
1 март — Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллуд топган кун
Хассос ўзбек шоираси, саодат ва вафо куйчиси Зулфия 1915 йилнинг 1 мартида Тошкент шаҳрида туғилган. Шоира умр бўйи журналистика ҳамда нашриёт соҳасида ишлади.
У 1935—1938 йилларда Тил ва адабиёт институти аспиранти, 1938—1948 йилларда “Болалар” нашриёти муҳаррири, Ўзбекистон давлат нашриёти бўлим мудири, 1953 йилгача "Саодат" журналида бўлим мудири, 1953 йилдан то 1980 йилга қадар— салкам ўттиз йил давомида шу журналнинг бош муҳаррири лавозимида ишлаб келди.
Атоқли ўзбек шоири Ҳамид Олимжоннинг турмуш ўртоғи, нафис шеърияти билан миллионлаб қалбларни мафтун этган шоира 1996 йилнинг 1 августида вафот этди.

1 март — Ўзбекистон Қаҳрамони Озод Шарафиддинов таваллуд топган кун (хотира)
Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, "Буюк хизматлари учун", "Меҳнат шуҳрати" орденлари соҳиби Озод Шарафиддинов 1929 йил 1 мартда Ўзбекистон туманидаги Охунқайнар қишлоғида туғилган.
Озод Шарафиддинов 1951 йил Ўрта Осиё Давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ) филология факультетини тугатган. 1951-1954 йиллар Москвадаги жаҳон адабиёти институтининг аспирантурасида ўқиган. 1955 йил «Урушдан кейинги ўзбек поэмачилиги» мавзусидаги номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.
Озод Шарафиддинов ўзбек адабий жараёнидаги ҳолатларни «Талант – халқ мулки» (1979), «Адабиёт – ҳаёт дарслиги» (1981), «Гўзаллик излаб» (1985), «Ҳақиқатга садоқат» (1988), «Сардафтар саҳифалари» (1999), «Президент» (2003) сингари асарларида акс эттирди.
Мустақиллик йилларида О.Шарафиддинов ҳам адабий танқидчи, ҳам таржимон, ҳам жамоат арбоби сифатида улкан ишларни амалга оширди. «Чўлпон» (1991), «Чўлпонни англаш» (1994) китоблари, «Эътиқодимни нега ўзгартирдим» (1997) асарларида мунаққиднинг эстетик принсиплари акс этган.
Озод Шарафиддинов ХХ асрнинг 90-йиллари ўрталаригача Ўзбекистон Миллий университетида профессор бўлди. Шунингдек, «Тафаккур» журнали бош муҳаррир ўринбосари, «Жаҳон адабиёти» журналида бош муҳаррир вазифасида ишлаган.
Озод Шарафиддинов 2005 йил 4 октябрда вафот этди.