Навбатдаги сайёр қабул Охта Тагобда
Бугун, 20 май куни Ўзбекистон тумани Охта Тагоб маҳалласида фуқароларнинг сайёр қабули ўтказилди. Унда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев иштирок этди.
Нафақат Охта Тагобликлар балки, тумандаги кўплаб маҳаллалардан ўзларининг таклиф ва муаммолари билан қатнашган фуқароларнинг ҳар бир масалалари сектор раҳбарига ҳамроҳлик қилган туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва муассасалар мутасаддилар иштирокида батафсил ўрганиб чиқилди.
Охта Тагоб маҳалласида яшовчи Ёрматжон Раҳматов бир гуруҳ маҳалладошлари билан қишлоққа янги электр трансформатори ўрнатишда амалий кўмак сўраб туман раҳбарига мурожаат қилди. Ушбу масала юзасидан ҳудуд аҳлининг бир неча йиллик муаммоларини ижобий ҳал этиш мақсадида маҳалланинг Гулзор кўчасига 160 кВАли янги трансформатор ўрнатиладиган бўлди. Туман ҳокими борада мутасаддиларга тегишли топшириқлар бериб, барча ташкилий масалалар чоралари белгиланди.
Шу каби, фуқаролар томонидан ишга жойлашиш, уй-жой, соғликни тиклаш, гуруҳ ногиронлигини белгилаш, моддий ёрдам, қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш, банк кредити олиш, тадбиркорлик учун ер олиш ва оилавий масалалар каби 30 дан зиёд мурожаатлар қабул қилиниб, уларнинг барчасини тегишли тартиб ва муддатларда ҳал этиш учун масъуллар бириктирилди.
Қабулдан сўнг, унда кўтарилган баъзи масалаларни туман ҳокими бевосита жойига чиқиб ҳам ўрганди. Мавжуд масалалар ечими юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланди.
@uzbaxborotxizmati

Ёшлар билан очиқ мулоқот бўлди
Бугун Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев иштирокида туманнинг энг чекка ҳудудларидан бири “Охта Тагоб” маҳалласида ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил қилинди.
Ёшлар ўртасидаги мавжуд муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида ўтказилган тадбирда туман ҳокими ўринбосарлари, ёшлар ишларига масъул муассасалар ва тегишли ташкилотлар раҳбарлари ҳамда ҳудуд ёшлари иштирок этди.
Очиқ мулоқотда ёшлар муаммоларини ҳал қилиш, бандлигини таъминлаш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича бугунги кунда туманда амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги мавжуд лойиҳаларнинг мазмун-моҳияти ҳақида сўз борди.
Охта Тагоблик Хожимурод Абдуллаев 19 ёшга тўлган. Шу йилнинг ноябр ойида сафарбарлик чақируви резервида ҳарбий хизматни ўташни режалаштираётган Хожимурод шартнома тўловини тўланишида амалий ёрдам сўради.
"Ёшлар дафтари" рўйхатига киритилган бўлажак ҳарбий хизматчига тегишли тартибда кўмак кўрсатиладиган бўлди.
Тадбир давомида ёшларнинг турли масалалардаги 20 га яқин таклиф ва мурожаатлари тингланиб, уларни ижрога қаратиш юзасидан назорат режаси ишлаб чиқилди. Ёшлар томонидан кўтарилган барча масалаларга муддат ва масъуллар белгиланди.
Йигит-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, иш билан бандлигини таъминлаш, кредитлар ажратилишини ҳал этиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича самарали тадбирларга жалб этиш бўйича мутасаддиларга зарурий топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

⚡️РАСМАН: иш ҳақлари 12 фоизга оширилди
Президентнинг тегишли фармонига биноан, 2022 йил 1 июндан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи 12 фоизга оширилади.
2022 йил 1 июндан бошлаб:
➖ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори - 920 минг сўм миқдорида (ҳозир 822 минг сўм);
➖ базавий ҳисоблаш миқдори - 300 минг сўм миқдорида (ҳозир 270 минг сўм) белгиланди.