Ўзбекистон тумани ҳокимлиги
4.43K subscribers
24.4K photos
1.47K videos
8 files
4.72K links
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги расмий канали

Веб-сайт: www.yaypan.uz
Эл. почта: uzb_axborot@inbox.uz
Фейсбук: www.facebook.com/Ўзбекистон-тумани-ҳокимлиги-102653171083891
Инстаграм: www.instagram.com/uzbekiston_tumani_hokimligi/
Download Telegram
“Қизил” ҳудуд сифатида белгиланган Хотамтой МФЙда электр таъминоти яхшиланади

🔹 Хотамтой МФЙ ижтимоий оғир ҳудуд сифатида “қизил” ҳудуд рўйхатига киритилган маҳаллалардан бири.

🔹 Йиғин ҳудудида 690 та оилада 2510 дан ортиқ аҳоли истиқомат қилади.

🔹 Албатта, ҳудуд аҳолисига сифатли электр энергияси етказиб бериш – уларнинг турмуш фаровонлигини янада ошишига хизмат қилади.

🔹 Бу борада Ўзбекистон туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, ўтган ҳафтада маҳаллани ўрганиш жараёнида туман электр таъминоти корхонаси масъулларига тегишли кўрсатма ва топшириқлар берган эди.

🔹 Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 23 ноябрдаги ПҚ-2661-сонли қарори ижроси доирасида аҳоли хонадонларини сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида бугун МФЙ ҳудудидаги Қозиқузот қишлоғига янги трансформатор ва электр таянч устунлари етиб келди.

🔹 Қишлоқ ҳудудидаги қуввати 50 кВли трансформатор пункти юкини енгиллатиш мақсадида, қўшимча 160 кВА бўлган янги трансформатор ва 30 та темир-бетон таянчларини ўрнатиш ишлари бошлаб юборилди.

🔹 – Бугун 30 та темир-бетон таянчларини етказиб келган бўлсак, айнан шу маҳаллага режа асосида яна 40 та электр бетон устунлари олиб келишни ва янгидан хаво тармоқларини тортишни кўзда тутганмиз, дейди туман электр таъминоти корхонаси раҳбари Ж.Мелиев.

🔹 Ўзбекистон туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун ҳам мазкур ҳудудда бўлиб, белгиланган кўрсатмалар ижроси, олиб борилаётган ишлар билан танишди. Қишлоқ аҳли билан яқиндан суҳбатлашиб, ҳудудни “қизил” рўйхатдан олиб чиқиб кетиш бўйича келгусидаги режалар билан ўртоқлашди.

🔹 Маҳалла нуронийлари бошланган ишларга хайру-барака тилаб, қўлларини дуога очишди.

🔹 Туман энергетиклари томонидан тез кунларда қурилиш ишларининг якунланиши натижасида қишлоқ аҳолиси хонадонларига нафақат сифатли электр энергияси етказиб бериш, балки технологик йўқотишларнинг олдини олиш таъминланиши кўзда тутилган.

@uzbaxborotxizmati
Ўзбекистон тумани 65-мактаб-интернатда китоб байрами ташкил этилди. Унда иштирок этган суд раиси мактабга китоблар жамланмасини совға қилди

Ўзбекистон тумани 65-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатида “Мен ўқиган китоб тақдимоти” номли танловининг 7-синфлар ўртасидаги финал босқичи бўлиб ўтди.

Тадбирда мактаб ўқувчилари танлов шартлари асосида Ўткир Хошимов, Худойберди Тўхтабоев ва Ғафур Ғулом каби буюк адибларимизнинг сара асарларини тақдимот қилиб беришган.

Тадбирга Ўзбекистон туманлараро Иқтисодий суди раиси Миркомил Мирмақсудов ташриф буюриб, китоб байрамида иштирок этган.

Суд раиси мактаб кутубхонасига Завқий асарларидан иборат китоблар жамланмасини совға қилди ва ўқувчиларга юксак билим, уларнинг устозларига эса ёшларга таълим-тарбия беришда омадлар тилади.

@uzbaxborotxizmati
Ўзбекистон туманида янги масжид рўйхатдан ўтказилди

Бу хақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мамлакатимизда фуқароларнинг бошқа ҳуқуқ ва эркинликлари қатори виждон ва эътиқод эркинлигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Шундан келиб чиқиб, Фарғона вилояти Адлия бошқармаси томонидан «Ўқчи» масжиди рўйхатдан ўтказилиб, унинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома диний ташкилотга топширилди, дейилади қўмита хабарида.

Янги жомеъ масжид Ўқчи-дашт МФЙ, Оби зилол кўчасида жойлашган.

Маълумот учун, Ўзбекистон туманидаги масжидлар сони 7 тага, Фарғона вилоятидаги масжидлар сони эса 200 тага етди.

@uzbaxborotxizmati
⚡️Икки ва ундан ортиқ фарзандлари тўлов-шартнома асосида ўқиётган оилаларга имтиёзли таълим кредити берилади. Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди: https://regulation.gov.uz/uz/d/29720

Қарор лойиҳасига кўра, таълим кредитлари республикада фаолият кўрсатаётган барча олий таълим муассасалари — давлат, нодавлат, қўшма таълим дастурлари ва хорижий давлатлар олий таълим муассасалари филиалларида тўлов-шартнома асосида таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқароларига, уларнинг ота-оналари ёки васийларига берилади.

Кредит фоизларини кредит ажратилгандан сўнг кейинги ойнинг 1 санасидан бошлаб ойма-ой тўлаш, асосий қарзни эса талабанинг ўқиши расман тугагач, уч ой ўтгандан кейин тўлаш назарда тутилмоқда.

@uzbaxborotxizmati
Туман ҳокими, 1-сектор раҳбарининг навбатдаги қабули Охта Тагоб маҳалласида ташкил этилди

🔹Бугун, 24 феврал куни "Охта Тагоб" маҳалла фуқаролар йиғинида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашевнинг маҳалла фуқаролари билан сайёр қабули бўлиб ўтди.

🔹Ушбу жараён туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирокида ташкил этилди.

🔹Очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган қабулда фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлар тингланиб, уларга ижобий ечим топиш бўйича чоралар белгиланди.

🔹Мазкур мурожаатларнинг аксарияти тоза ичимлик суви таъминоти, қўшимча электр трансформатори ва таянч-бетон устунларини ўрнатиш, ички йўлларни таъмирлаш, ногиронлик нафақасига чиқиш, таълим кредити олиш, ҳудуддаги ижтимоий объектлар ифратузилмасини янада яхшилашда кўмаклашиш, бандликни таъминлаш, кадастр ва кредит каби масалаларга оид бўлди.

🔹Шу куни сектор раҳбарининг қабулида 15 нафар жисмоний ва юридик шахслар иштирок этиб, улар томонидан билдирилган 20 та турли йўналишдаги масалалари ҳар томонлама кўриб чиқилди. Фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатларнинг 3 тасига шу куннинг ўзида аниқ ижобий ечим топилган бўлса, ҳал этилиши муддат талаб этувчи мурожаатлар бўйича туман ҳокими тегишли мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берди.

🔹Шунингдек, аҳоли вакилларининг баъзи мурожаатлари бўйича туман ҳокими жойига чиқиб ўрганадиган бўлди.

@uzbaxborotxizmati
Ўзбекистон туманидаги марказий кўчалардан бирида янги намунадаги пиёдалар ўтиш йўлаги барпо этилди

Ўзбекистон тумани Оқтепа маҳалласидаги «Оқтепа» жомеъ масжид олдига махсус пиёдалар ўтиш йўлаги ишга тушди.

Мазкур пиёдалар махсус ўтиш йўлаги автомобиллар ва пиёдалар ҳаракатини замонавий қурилмалар, белгилар ва йўл чизиқлари билан тартибга солади. Электрон таблолар ҳайдовчилар ҳушёрлигини оширади. Тунда ҳам кундузгидай ушбу йўлдан пиёдалар хавфсиз кесиб ўтишлари мумкин.

Биз эса, азиз ҳайдовчиларимиздан доимо йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиб, пиёдаларга йўл беришларини сўраб қоламиз.

@uzbaxborotxizmati